2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Маъмурий-ҳудудий тузилиш;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги ПҚ-3142-сон қарори ва «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши тузилмасини ушбу қарорда белгиланган талабларга мувофиқ қайта кўриб чиқиб, янги тузилмаси ва бошқарув ходимларининг штат бирлигини тасдиқлаш тавсия этилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси У.С. Исмаилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 ноябрь,
ПҚ-3374-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Бошқарув ходимларини чекланган сони — 18 — 23 нафар.
* Бекобод, Хонобод, Ширин ва Қувасой шаҳарлари ҳокимликларига тегишли.
** Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида ҳокимнинг иқтисодиёт, тадбиркорлик, саноатни ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими жорий этилади.
*** Қувасой шаҳар ҳокимлигига тегишли.
**** Бошқарув ходимларининг чекланган сони вилоятга бўйсунувчи шаҳарларнинг тоифасидан келиб чиққан холда белгиланади».
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3374-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 июлдаги ПҚ-3124-сон қарорининг 9-банди ва қарорга 2-илова.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм соҳасини ривожлантиришда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 июлдаги ПҚ-3129-сон қарорининг 5-банди ва қарорга илова.