1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчилари ва уларнинг тренерларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3196-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек спортчи ва тренерларни моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг саломатлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, бир марталик пул мукофотлари нуфузли халқаро спорт мусобақаларида 2018 йил 1 январдан бошлаб юксак натижаларга эришган спортчиларнинг тренерларига берилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р.Д. Курбанов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 октябрь,
878-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига 1-ИЛОВА
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларига тўланадиган умрбод ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун умрбод ойлик тўловларни (кейинги ўринларда умрбод ойлик тўловлар деб аталади) тайинлаш, тўлаш, миқдорини ошириш ва тўлашни тўхтатиш тартибини белгилайди.
2. Умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) тўланади.
3. Спортчиларга тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
4. Умрбод ойлик тўловни олиш учун спортчилар ҳар йили 1 декабрга қадар қуйидаги ҳужжатларни Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) тақдим этади:
Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ёки совриндор бўлганини тасдиқловчи диплом нусхаси (диплом бўлмаган тақдирда Халқаро олимпия қўмитаси, Халқаро паралимпия қўмитасининг тасдиқловчи ҳужжати).
5. Қўмита ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни уч кун ичида ўрганиб чиқади, умумлаштиради ҳамда спортчиларга умрбод ойлик тўловлар тайинлаш тўғрисида Республика комиссиясига таклифлар киритади.
6. Республика комиссияси Қўмитанинг таклифларини уч кун ичида ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига спортчиларга умрбод ойлик тўловлар тайинлаш тўғрисида тақдимнома киритади.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга умрбод ойлик тўловларни тайинлаш тўғрисида фармойиши қабул қилингандан сўнг Қўмита спортчига бир кун ичида бу ҳақида ёзма равишда маълум қилади.
8. Умрбод ойлик тўлов тайинланган спортчининг фамилияси, исми, отасининг исми, фуқаролиги, доимий яшаш манзили ўзгарган тақдирда, спортчи бу ҳақида 10 кун муддатда Қўмитага ёзма равишда хабар бериши лозим.
11. Спортчилар учун тўланадиган умрбод ойлик тўловлар Қўмитага Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштирилади.
4-боб. Умрбод ойлик тўловнинг миқдорини ошириш ёки уни тўлашни тўхтатиш асослари
12. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлганлиги учун умрбод ойлик тўловлар тайинланган спортчилар келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб бўлган тақдирда ёки Халқаро олимпия қўмитаси ва Халқаро паралимпия қўмитасининг қарорига мувофиқ ғолиб ва совриндор деб топилганда, умрбод ойлик тўлов оширилган миқдорда ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган тартибга мувофиқ қайта тайинланади.
13. Қуйидагилар умрбод ойлик тўлов тўхтатилишига асос бўлади:
умрбод ойлик тўлов оладиган спортчи қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқарилганда ёки спорт мусобақаларида бошқа давлат номидан иштирок этганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуни.
Бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилганда;
14. Спортчига умрбод ойлик тўлов миқдорининг оширилиши ёки тўхтатилиши Қўмитанинг таклифига асосан Республика комиссиясининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
16. Умрбод ойлик тўловлар учун ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига 2-ИЛОВА
Юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларга тўланадиган бир марталик пул мукофотларини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Паросиё ўйинларида ҳамда Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларни (кейинги ўринларда тренерлар деб аталади) бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастури бажарилишини мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фармойишига асосан амалга оширилади.
3. Тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш харажатлари Қўмитага Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
2-боб. Бир марталик пул мукофотларининг миқдори ва уларни тўлаш тартиби
4. Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 20 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 15 000 АҚШ доллари;
бронза медаль — 10 000 АҚШ доллари.
5. Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 6 000 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 3 000 АҚШ доллари;
бронза медаль — 1 500 АҚШ доллари.
6. Осиё ва Паросиё ўйинларида ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерлар қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
олтин медаль — 2 500 АҚШ доллари;
кумуш медаль — 1 500 АҚШ доллари;
бронза медаль — 1 000 АҚШ доллари.
7. Спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Паросиё ўйинларида ҳамда Олимпия ўйинлари дастурларига кирувчи спорт турлари бўйича жаҳон чемпионатлари якунлангандан сўнг уч кун ичида мазкур нуфузли халқаро спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни тайёрлаган тренерлар рўйхатини Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) тақдим этади.
8. Қўмита спорт турлари бўйича федерациялар ва уюшмалар томонидан тақдим этилган тренерлар рўйхатларини беш кун ичида ўрганиб чиқади, умумлаштиради ва тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида Республика комиссиясига таклифлар киритади.
9. Республика комиссияси Қўмитанинг таклифларини уч кун ичида ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тренерларни бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида тақдимнома киритади.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаган тренерларни рағбатлантириш тўғрисидаги фармойиши қабул қилингандан сўнг Қўмита, Миллий олимпия қўмитаси бир марталик тўланадиган пул мукофотларини тўлаш учун чет эл валютасига айирбошлаш учун ваколатли банкка ўтказиб беради.
11. Ваколатли банк ўрнатилган тартибда белгиланган бир марталик пул мукофотларини ғолиб ва совриндор спортчиларни тайёрлаган тренерларга Қўмита ва Миллий олимпия қўмитаси тақдим этган тегишли ҳужжатларга асосан АҚШ долларида талаб қилиб олгунча омонат (депозит) ҳисобварағига ўтказади ва омонат дафтарчасини расмийлаштириб беради.
12. Тренерларга тўланган бир марталик пул мукофотлари жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган даромад солиғисиз амалга оширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
13. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
14. Тренерларга бир марталик пул мукофотлари учун ажратилган бюджет маблағларини мақсадли ишлатилиши ва тўғри тўланиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 октябрдаги 878-сон қарорига 3-ИЛОВА
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга (кейинги ўринларда спортчи деб аталади) санаторий-соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар ажратиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Спортчилар ҳар йили бир марта ўзлари учун мақбул бўлган вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларига (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан соғломлаштириш курсидан бепул ўтиш ҳуқуқига эга.
3. Спортчиларни санаторийларга юбориш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Спортчилар санаторийларда соғломлаштириш курсидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган Йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ўтадилар.
2-боб. Йўлланмалар олиш учун мурожаат қилиш
5. Спортчилар кейинги йилга санаторийга йўлланма олиш учун ҳар йили 1 сентябргача Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
6. Йўлланма унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Спортчилар саломатлигининг ҳолатига ёки бошқа асосли сабабларга кўра йўлланмадан белгиланган муддатда фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, йўлланманинг амал қилиш муддати тугашидан камида икки ҳафта олдин Қўмитага мурожаат қилиб, йўлланма муддатига ўзгартириш киритишлари мумкин. Йўлланмада кўрсатилган муддатларни календарь йил мобайнида икки мартадан ортиқ муддатга кўчиришга йўл қўйилмайди.
7. Қўмита саломатликни тиклаш муддати кўрсатилган ҳолда ариза берган спортчиларнинг рўйхатини шакллантиради ва ҳар йили 10 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қўмита томонидан тақдим этилган рўйхатни олгандан кейин беш иш куни мобайнида спортчиларни доимий яшаш жойидаги даволаш-профилактика муассасаларига юборади.
9. Даволаш-профилактика муассасалари тақдим этилган рўйхатлар бўйича бир ой муддатда ғолиб ва совриндор спортчиларни бепул диспансеризациядан ўтказадилар ва унинг натижаларига кўра санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналишини (ташхиси) аниқлайди.
10. Спортчиларнинг тиббий картасида диспансеризациядан ўтказиш натижалари асосида санаторийда соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) ва зид кўрсатмалар (улар мавжуд бўлганда) кўрсатилган ҳолда тегишли ёзув қайд этилади.
11. Даволаш-профилактика муассасаси раҳбари ғолиб ва совриндор спортчилар диспансеризациядан белгиланган муддатларда ўтказилишини таъминланиши, шунингдек тиббий ва санаторий-курорт картасида соғломлаштиришнинг зарур йўналиши (ташхиси) тўғрисидаги ёзувларнинг тўғрилиги, ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавоб беради.
12. Даволаш-профилактика муассасаси тиббий картадаги ёзув асосида спортчиларнинг белгиланган шаклдаги санаторий-курорт картасини расмийлаштиради ва ушбу карта йўлланма олиш учун асос ҳисобланади.
даволаш-профилактика муассасаларидан ҳар йили 25 октябргача диспансеризациядан ўтган спортчиларни соғломлаштириш йўналишлари (ташхисини) қайд этилган рўйхатни олади;
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси, тасарруфида санаторий-соғломлаштириш муассасалари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан биргаликда санаторийлар номларини кўрсатган ҳолда муассасалар рўйхатини тузадилар;
беш иш куни мобайнида ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида келтирилган рўйхатни Қўмитага тақдим этади.
14. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган рўйхат асосида ҳар бир санаторий бўйича келгуси йил учун Йўлланмаларни тақсимлаш режасини ишлаб чиқади ва санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда 15 ноябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Зарур бўлганда, йўлланмаларни тақсимлаш режасига йил мобайнида асосли сабаблардан (тиббий кўрсатма, спортчининг рад этиши, мусобақа даври ва бошқа асосли сабаблар) келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Ўзгартириш ва қўшимчалар Қўмита томонидан тегишли санаторийларнинг юқори ташкилотлари билан келишилган ҳолда киритилади.
Бунда Қўмита ҳар ойнинг 30 санасига қадар ғолиб ва совриндор спортчиларни таклифига асосан санаторийларга йўлланмаларни тақсимлаш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган параметрларини санаторийларга етказади.
16. Йўлланмалар босмахона усулида босилган, тартиб рақамига эга бўлган махсус бланкаларда ва «Ғолиб ва совриндор спортчилар учун йўлланма» сўзлари ёзилган тегишли штамп билан тасдиқланади ҳамда уларда қайтарма талон бўлади.
17. Қўмита йўлланмаларни тақсимлаш режасига мувофиқ ҳар йили 15 январгача санаторийлар билан спортчиларни соғломлаштириш бўйича шартномалар тузади.
20. Спортчиларни санаторийларда даволаш билан боғлиқ харажатлар Қўмитага Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Миллий олимпия қўмитаси маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
21. Санаторийлар ҳар ойнинг 5 санасигача ўтган ойда спортчилар амалда фойдаланган йўлланмалардан келиб чиққан ҳолда бажарилган ишлар далолатномалари ва ўзаро ҳисоб-китобларни таққослаш далолатномаларини Қўмитага тақдим этади ва ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Қўмитага тақдим этиладиган маълумотларнинг ишончлилиги ва асослилиги учун санаторийлар раҳбарлари шахсан масъулдирлар.
6-боб. Санаторийларда яшаш ва соғломлаштириш шартлари
22. Йўлланмадан фақат унда кўрсатилган спортчилар фойдаланиши мумкин. Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди.
23. Санаторийга келган спортчиларда паспорт, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса) ва ўрнатилган тартибда берилган йўлланма бўлиши керак.
28. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
29. Мазкур Низом асосида ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилиши бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси
_______________________________________________га _______________________________________ да яшовчи ______________________________________________дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
Менга ________ йил ____________ ойига _________________________________________ санаторий-соғломлаштириш
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг саломатлигини санаторий-соғломлаштириш муассасаларида мустаҳкамлаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА