1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.06.00 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00га қаранг) / 09.01.06.03 Рухсат бериш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 4 ИЮНДАГИ 197-СОН ҚАРОРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сонли «Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фаолиятнинг айрим турлари амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2003 йил 1 январдан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига улгуржи савдо фаолияти киритилсин.
2. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат юридик шахс шаклида ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланишни тартибга солиш тўғрисида» 2002 йил 4 июндаги 197-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 30-модда):
1-банднинг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
1-банднинг иккинчи хатбошидаги «илова қилинаётган рўйхатга» сўзлари «Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари рўйхатига» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 ноябрь,
380-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 ноябрдаги 380-сон қарорига ИЛОВА
Тадбиркорлик субъектлари — фақат юридик шахслар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга ошириладиган фаолиятнинг айрим турлари
РЎЙХАТИ
Фаолият турининг номи
1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни сотиб олиш ва сотиш
2. Муҳр ва штамплар тайёрлаш
3. Меҳмонхоналар, отеллар ва кемпинглар ташкил этиш
4. Юридик шахсларга капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича хизматлар кўрсатиш
5. Лойиҳа, лойиҳа-конструкторлик фаолияти ҳамда лойиҳалар ва сметаларни экспертизадан ўтказиш
8. Умумий овқатланиш соҳасида хизматлар кўрсатиш (уй шароитларида ёки жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан махсус ажратилган жойларда ўтириш ўринлари ташкил этмасдан донали таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизматлар бундан мустасно).
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 мартдаги 129-сон қарорига мувофиқ киритилган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 5-6-сон, 50-модда)