Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлган жазоларни ижро этиш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги ПҚ-3200-сон қарорига мувофиқ, шунингдек жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан Жазони ижро этиш бош бошқармаси томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси (кейинги ўринларда ЖИЭББ деб аталади) жазони ижро этиш муассасаларининг ушбу қарорнинг 2-бандида назарда тутилган маблағларини махсус ғазна ҳисобварағида жамласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасаларини 2019 йилдан бошлаб коммунал харажатларнинг алоҳида моддалари бўйича, кейинчалик эса, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи алоҳида жазони ижро этиш муассасаларини бюджетдан молиялаштиришдан тўлиқ ЖИЭББ Марказлаштирилган жамғармаси маблағлари ҳисобидан сақлашга босқичма-босқич ўтказилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси Марказлаштирилган жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминласин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 23 октябрь,
861-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 октябрдаги 861-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг Марказлаштирилган жамғармаси (кейинги ўринларда Марказлаштирилган жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Марказлаштирилган жамғарма Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасида (кейинги ўринларда — ЖИЭББ) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.
2-боб. Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
4. Қуйидагилар Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятидан, шунингдек хизматлар кўрсатишдан оладиган даромадларидан ЖИЭББ томонидан белгиланадиган миқдорлардаги ажратмалар;
жазони ижро этиш муассасаларининг солиқлар ва йиғимлар, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар тақдим этилиши натижасида жамғариладиган маблағлари.
Марказлаштирилган жамғармага ажратмалар миқдори жазони ижро этиш муассасаларининг оладиган даромадларига боғлиқ равишда ҳар бир муассаса учун алоҳида белгиланади ва молия йили якунлари бўйича ЖИЭББ бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади.
3-боб. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
5. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан қуйидагилар учун фойдаланилади:
ЖИЭББ бинолари ва иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш, шунингдек қурилиш материаллари харид қилиш, ЖИЭББ, унинг муассасалари ва улар ташкилотларининг бинолари ва иншоотларини жиҳозлаш;
жазони ижро этиш муассасалари ва улар ташкилотларининг ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда техник қайта жиҳозлаш;
ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи алоҳида жазони ижро этиш муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларига молиявий ёрдам кўрсатиш;
автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техника, жиҳозлар ва хўжалик буюмлари харид қилиш, шунингдек уларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
маҳкумлар ва қамоққа олинганларни қўриқлаш ва назорат қилишнинг замонавий техник воситаларини, шунингдек ЖИЭББ, унинг муассасалари ва улар ташкилотлари учун бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари харид қилиш;
жазони ижро этиш муассасалари жойлашган жойларда ЖИЭББ ва унинг муассасалари ходимларининг (ишчиларининг) эгаллаган лавозимда бўлиш муддати давомида яшаши учун мўлжалланган хизмат турар жойлари (квартиралар) қуриш (харид қилиш), шу жумладан иккиламчи бозорда харид қилиш;
консалтинг ва бошқа хизматлар билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
ЖИЭББ ходимларини (ишчиларини) тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш харажатларини қоплаш;
даврий босма нашрлар, махсус адабиётлар, китоб маҳсулотлари, канцелярия буюмлари, ташқи тарғибот-тушунтириш воситалари (баннерлар ва бошқалар) харид қилиш;
ЖИЭББ ва жазони ижро этиш муассасалари ходимларига (ишчиларига) моддий ёрдам кўрсатиш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш;
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, профилактик, маданий ва тантанали тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш ва маиший эҳтиёжлар.
7. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан фойдаланиш ЖИЭББ бошлиғи томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 318-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/318/0644-сон)
8. Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси ЖИЭББ томонидан, қонун ҳужжатларида бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича белгиланган тартибда тузилади ва тасдиқланади.
9. Даромадлар ва харажатлар сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
10. Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси молиявий маблағлар келиб тушишининг прогнозидан келиб чиқиб ва кейинги йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ тузилади.
11. Даромадлар ва харажатлар прогнозини тайёрлаш, Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлари ва харажатлари таҳлили ҳамда мониторингини амалга ошириш, Марказлаштирилган жамғарма бўйича ойлик, чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни қабул қилиш ва таҳлил этиш ЖИЭББ Молия-иқтисодиёт бошқармаси ва Ишлаб чиқариш-техника бошқармаси томонидан амалга оширилади.
ушбу Низомда назарда тутилган мақсадлар учун маблағлар ажратиш ҳақидаги буюртманомаларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш, нисбатан долзарб бўлган ва асослантирилган буюртманомаларни танлаш;
Марказлаштирилган жамғарма фаолиятига тегишли масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш.
18. Комиссия Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган тадбирлар учун фойдаланиш масаласини кўриб чиқади ва қарорлар қабул қилади.
19. Комиссия мажлислари заруратга кўра ўтказилади.
Комиссия мажлислари унинг ишида аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Комиссия қарорлари унинг мажлисида иштирок этган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Комиссия аъзоларининг овозлари тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
20. Комиссия қарори Комиссия мажлиси баёни билан расмийлаштирилади, Комиссиянинг раиси ва мажлисда иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда ЖИЭББнинг муҳри билан тасдиқланади.
Комиссия томонидан ўзининг зиммасига юкланган вазифаларнинг тўлиқ бажарилишини;
Комиссия томонидан Марказлаштирилган жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича қарорлар қабул қилишда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилинишини таъминлайди.
22. Комиссия котиби:
ЖИЭББнинг тегишли хизматлари ва жазони ижро этиш муассасаларидан Комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш учун зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраб олади;
Комиссия мажлисини ўтказиш учун зарур ахборотларни тайёрлайди ва мажлисдан камида учун кун олдин уларни Комиссия раиси ва аъзоларига тақдим этади;
Комиссия мажлиси баёнларининг расмийлаштирилиши, Комиссия ҳужжатларининг юритилиши ва сақланишини таъминлайди.
23. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан жазони ижро этиш муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, таъмирлаш ҳамда ушбу Низомда назарда тутилган бошқа мақсадларга маблағ ажратиш учун Комиссияга мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими, маблағларни сарфлаш мақсадлари ва кутилаётган натижалар кўрсатилган тушунтириш хати, зарур жиҳозлар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати, сўралаётган сумманинг ҳисоб-китоби, шунингдек бажариладиган ишлар ҳажми кўрсатилган таъмирлаш бўйича камчиликлар далолатномаси ва бошқа зарур ҳужжатлар тақдим этилади.
5-боб. Ҳисоб ва ҳисобот
24. Марказлаштирилган жамғарма маблағларининг тушуми ва уларни сарфлаш ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Марказлаштирилган жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш ЖИЭББнинг Молия-иқтисодиёт бошқармаси томонидан амалга оширилади.
25. Марказлаштирилган жамғарма маблағларининг тушуми ва уларни сарфлаш ҳақида ҳисобот бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилади.
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ЖИЭББнинг кейинги йил учун харажатлар сметасини тасдиқлашда Марказлаштирилган жамғарманинг даромадлари ва харажатлари мажбурий тартибда инобатга олинади.
Жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи алоҳида жазони ижро этиш муассасаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятидан олган фойдасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
27. ЖИЭББ ва жазони ижро этиш муассасаларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши, бухгалтерия ҳисобининг тўғри юритилиши, маблағларнинг тушуми ва сарфланиши тўғрисидаги молиявий ҳисоботларнинг тузилиши ва тақдим этилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолатлар аниқланганда белгиланган мақсадда фойдаланилмаганлиги аниқланган барча сумма айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жавобгарлик чораларини қўллаган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
6-боб. Якунловчи қоида
28. Марказлаштирилган жамғарма маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Назорат-тафтиш инспекцияси ва бошқа соҳавий хизматлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 09/17/861/0157; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 23.05.2020 й., 09/20/318/0644-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон, 15.08.2022 й., 09/22/445/0739-сон; 24.04.2024 й., 09/24/232/0297-сон)