toggle_night_mode
Ҳужжат 23.10.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2937]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 сентябрь,
12-2017-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 12-2017-сон буйруғига
ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Битирув (лойиҳа) иши Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малака ошириш курслари (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари деб юритилади) ўқув дастурларини ўзлаштириш жараёнида тингловчи эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарилган ўқув-услубий ишларнинг натижаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ўқиётган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари битирув (лойиҳа) ишини тайёрлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишидан келиб чиқиб битирув иши ёки лойиҳа иши шаклида тайёрланади.
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини ҳимоя қилиш аттестация комиссиясида амалга оширилади.
4. Тингловчилар битирув (лойиҳа) иши мавзуларини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик марказининг (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади) ўқув-методик ишлар бўйича ўринбосари ёки Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий (тармоқ) марказининг (бундан буён матнда минтақавий (тармоқ) марказ деб юритилади) директори томонидан тасдиқланадиган битирув (лойиҳа) иши мавзулари рўйхатида кўрсатилган мавзулардан бирини ўзининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишидан келиб чиққан ҳолда танлайди.
Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчилар Битирув (лойиҳа) иши мавзулари рўйхатини Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимидан юклаб олади ва мазкур веб-сайтдаги тегишли тугмани босиш орқали танлаган мавзусини белгилайди.
Тингловчи битирув (лойиҳа) иши мавзусини ўзининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиш ва фан соҳасининг долзарб масалаларидан келиб чиқиб ихтиёрий танлаш ҳуқуқига эга. Бунда тингловчи томонидан танланган битирув (лойиҳа) иши мавзуси Бош илмий-методик марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ билан келишилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва унинг мазмунига қўйиладиган талаблар
5. Тингловчининг битирув (лойиҳа) иши мавзусидан келиб чиқиб унга тегишлилиги бўйича Бош илмий-методик марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ педагоглари орасидан илмий раҳбар бириктирилади.
Тингловчининг битирув (лойиҳа) иши мавзуси ва унга бириктирилган илмий раҳбар тегишлилиги бўйича Бош илмий-методик марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ директорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Илмий раҳбар:
тингловчига битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш бўйича маслаҳатлар бериб боради;
битирув (лойиҳа) иши режасини тузишда тингловчига кўмаклашади;
битирув (лойиҳа) ишининг ўз вақтида тайёрланиши ва тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади;
битирув (лойиҳа) ишига хулоса беради.
7. Битирув (лойиҳа) иши қуйидаги таркибий қисмлардан иборат бўлиши керак:
Мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда титул варақ;
битирув (лойиҳа) ишининг аннотацияси;
мундарижа;
кириш;
асосий қисм;
хулоса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати;
иловалар (мавжуд бўлса).
8. Битирув (лойиҳа) ишининг кириш қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
битирув (лойиҳа) иши мавзусининг долзарблиги ва унинг асосланиши;
битирув (лойиҳа) ишининг объекти ва предмети;
битирув (лойиҳа) ишининг мақсади ва вазифалари;
битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қисқача ўзаро таҳлили;
битирув (лойиҳа) ишининг назарий ва амалий аҳамияти;
битирув (лойиҳа) иши тузилмасининг тавсифи.
9. Битирув (лойиҳа) ишининг асосий қисми камида икки бобдан иборат бўлиб, боблар ҳажм жиҳатидан ўзаро мутаносиб бўлиши керак.
10. Битирув (лойиҳа) ишининг асосий қисмида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
битирув (лойиҳа) ишини тайёрлашда фойдаланилган адабиётлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва илғор хорижий тажрибаларнинг қиёсий таҳлили;
битирув (лойиҳа) ишининг амалий қисми баёни.
11. Битирув (лойиҳа) ишининг хулоса қисмида мавзу бўйича умумлаштирилган хулоса, фикр, таклиф ҳамда тавсиялар қисқа ва аниқ кўрсатилади.
12. Битирув (лойиҳа) ишига унинг мазмунини баён этиш учун бевосита зарур бўлган, мавзуга доир қўшимча маълумотларни ўз ичига олган материаллар илова қилиниши мумкин.
13. Битирув (лойиҳа) иши тайёрлашда муаллифликни ўзлаштиришга (плагиатга) йўл қўйилмайди.
3-боб. Битирув (лойиҳа) ишини расмийлаштириш ва ҳимояга тақдим этиш
14. Битирув (лойиҳа) ишининг матни 40 саҳифадан кам бўлмаслиги тавсия этилади.
15. Битирув (лойиҳа) ишининг матни А4 форматдаги қоғоз варағининг бир томонида жойлаштирилиши лозим.
16. Битирув (лойиҳа) ишининг бетлари изчил кетма-кетликда рақамланиши лозим, бунда иловалар алоҳида рақамланади.
Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Биринчи бетида 1 рақами қўйилмайди.
17. Битирув (лойиҳа) иши:
стандарт варақ 1,5 қатор оралиғида («полуторный») ёзилиши;
ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга бўлиши;
хатбоши беш-олти белгига тенг ва бир хилда бўлиши;
матннинг ҳар бир қаторида сўзлар кўчирилмасдан тугалланган бўлиши лозим.
Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 14 ўлчамли шрифтида ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.
18. Битирув (лойиҳа) иши тингловчининг танлови бўйича ўзбек, рус, қорақалпоқ ва инглиз тилларида ёки тегишлилиги Бош илмий-методик марказ ёхуд минтақавий (тармоқ) марказ билан келишган ҳолда бошқа тилда тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Тингловчи битирув (лойиҳа) ишини якуний аттестация ўтказилишидан камида 3 кун олдин илмий раҳбар хулосаси билан бирга Бош илмий-методик марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказга топширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Бош илмий-методик марказ ёки минтақавий (тармоқ) марказ тингловчиларнинг битирув (лойиҳа) ишларини аттестация комиссиясига ҳимоя учун тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Якуний қоида
21. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.

‎‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
‎ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

_________________________________________________________________________________________________(таянч олий таълим муассасасининг номи)

‎‎ҲУЗУРИДАГИ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ
‎ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

‎‎‎‎_________________________ (минтақавий ёки тармоқ)

МАРКАЗИ‎

‎‎«Ҳимояга тавсия этаман»

‎‎_____________________________________________

‎‎‎‎_____________________________________________(қайта тайёрлаш ва малака маркази номи)

__________‎‎(имзо)

‎‎________________________________(қайта тайёрлаш ва малака маркази директорининг фамилияси, исми,отасининг исми)

‎‎201__ йил «___»__________________

‎‎______________________________________________________________________________ йўналиши тингловчиси

‎‎(қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши номи)

‎‎__________________________________________________________________ нинг (тингловчининг фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎______________________________________________________________________________________ мавзусидаги (мавзу номи)

‎‎_________________________ (битирув ёки лойиҳа)

ИШИ‎

‎‎Илмий раҳбар: ______________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)

‎‎Тошкент шаҳри

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2017 й., 10/17/2937/0163-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон)