1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.04 (Кучини йукотган) Давлат олий таълим муассасалари / 13.01.61.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасалари;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.10.00 Педагогларнинг ва таълим ташкилотлари бошқа ходимларининг ҳуқуқий мақоми;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.32.00 (Кучини йукотган) Малака ошириш. Қайта тайёрлаш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг
буйруғи
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 23 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2936]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 сентябрь,
11-2017-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 5 сентябрдаги 11-2017-сон буйруғига ИЛОВА
Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини (бундан буён матнда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари деб юритилади) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
1. Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолларда ўтказилади.
2. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш онлайн (видеомаърузалар, маслаҳатлар, назорат турларини масофадан туриб реал вақт режимида ўтказиш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) шаклда амалга оширилади.
2-боб. Масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш
3. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнлари бошланишидан 3 кун олдин тингловчига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш Бош илмий-методик маркази (бундан буён матнда Бош илмий-методик марказ деб юритилади) томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади.
Тингловчи ўзига берилган логин ва парол ёрдамида Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайти орқали Масофавий курслар бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади ҳамда тингловчига тизимдаги электрон шаклдаги ресурслардан фойдаланишга рухсат берилади.
4. Тингловчи электрон портфолиода сўнгги 3 йил давомидаги ўқув ва ўқув-методик, илмий-тадқиқот ҳамда ташкилий-методик йўналишлардаги касбий фаолият натижаларини электрон шаклда жойлаштиради.
5. Тингловчига берилган логин ва паролни ҳамда шахсий кабинетидан бошқа шахсларга фойдаланиш учун бериш тақиқланади. Тингловчининг шахсий кабинетидан бошқа шахслар фойдаланишини олдини олиш мақсадида ҳимоя усулларидан фойдаланилади.
6. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвалида тингловчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг номи ҳамда тингловчи якуний аттестациядан ўтадиган тегишли таянч олий таълим муассасаси ҳузуридаги аттестация комиссияси ва тингловчининг аттестациядан ўтиш муддати кўрсатилади.
Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш ва ўтказиш жадвали Бош илмий-методик марказнинг расмий веб-сайтидаги Масофавий курслар бўлимида эълон қилинади.
7. Тингловчи Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларни ташкил этиш ва ўтказиш жадвалига қатъий амал қилиши ҳамда ўқув жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши шарт.
8. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш давомийлиги 3 ойдан ошмаслиги лозим.
9. Тингловчининг тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакасининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун онлайн шаклда кириш тест синови ўтказилади.
Мазкур тест синовининг натижалари тингловчининг ўқиш давомидаги ўзлаштириш кўрсаткичларига таъсир қилмайди ва уларнинг рейтинг баллини жамлашда ҳисобга олинмайди.
10. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув режа ва дастурлар асосида амалга оширилади.
11. Тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув режасидаги ўқув модуллар бўйича онлайн маърузалар, шунингдек тингловчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, қўшимча маслаҳатлар ташкил этилади.
12. Онлайн маърузалар ўтказилишидан 5 кун олдин тизимда Бош илмий-методик марказ томонидан онлайн маъруза ўтказиладиган сана, вақт, маъруза мавзуси ҳамда маърузачининг фамилияси, исми ва отасининг исми кўрсатилган эълон берилади.
13. Тингловчининг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун ҳар ҳафталик ассисментлар (жорий назорат), педагогик (малакавий) амалиёт, курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари ҳамда битирув (лойиҳа) иши ҳимояси ўтказилади.
14. Тингловчи ўқув режадаги ҳар бир модулни тўлиқ ўзлаштирганидан кейин ҳар ҳафталик ассисмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради. Ассисмент топшириқларини бажариш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда тингловчига ҳар бир модул бўйича умумлашган тест саволлари, кейслар ва ижодий топшириқлар берилади.
16. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини тамомлаган тингловчи курсни тамомлагандан кейинги тест синовларини топширади. Курсни тамомлагандан кейинги тест синовлари онлайн тест шаклида ўтказилади.
Тест саволлари тегишли қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишининг ўқув дастури доирасида тузилади.
Тингловчига тест топшириқларини бажариш учун 100 та тест саволи берилади. Тест синовларининг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.
17. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг ўзлаштириши рейтинг баҳолаш тизими асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга мувофиқ назорат қилинади.
18. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари кириш ва якуний онлайн-тест синовлари, ассисментлар (жорий назорат), педагогик (малакавий) амалиёт ҳамда касбий фаолият, шу жумладан электрон тизим бўйича натижаларига кўра аттестацияга қўйиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга мувофиқ аттестация комиссиялари томонидан аттестациядан ўтказилади.
19. Тингловчиларни аттестациядан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.