1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.06.00 Вазирлар Маҳкамасининг комиссиялари ва бошқа органлари. Захира жамғармаси;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.02.00 Маданият соҳасида бошқарув. Маданият соҳасида фаолиятни амалга оширишни лицензиялаш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;
3.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Маданият ва санъат соҳасидаги бошқарув тизимида давлат сиёсатини амалга ошириш самарадорлигини ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
2. Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини таъминлаш;
молиявий, ташкилий ва ижодий йўналишларда комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш асосида маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, маданият арбобларини ҳамда тасвирий санъат, адабиёт, театр, мусиқа ва хореография соҳаларида уларнинг ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
халқаро ва давлатлараро маданий алоқаларни кенгайтириш, маданият ва санъат соҳасида халқаро маданий ташкилотлар ва хайрия жамғармалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, хорижий сармоя ва грантларни жалб этиш, мамлакатимизда маданият ва санъатга доир ҳомийликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
маданиятлараро ижодий мулоқотни йўлга қўйиш ва ўзбек санъатининг жаҳон бадиий ва маданий маконига интеграциялашувига кўмаклашиш, шунингдек, мамлакатимизнинг маданий ва илмий-техник салоҳияти ҳамда рақобатдошлиги билан боғлиқ жиҳатларни намойиш этиш;
маданият ва санъат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларни зарур адабиётлар ва даврий нашрлар билан таъминлаш;
хорижий тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз музейлари ва бошқа маданий муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
халқаро стандартларга мувофиқ янги маданий муассасалар қуриш учун молиявий маблағ ва кўмак бериш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги муассасаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни капитал ҳамда жорий таъмирлаш;
халқаро институтлар, хорижий мамлакатлар ҳукуматлари, ҳомийлар ва донорлари билан ҳамкорликда лойиҳаларни биргаликда молиялаштиришни ташкил этишни таъминлаш;
жаҳондаги илғор тажрибаларни мамлакатимизда жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида маданият ва санъат соҳасини молиялаштириш бўйича ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш;
аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш ҳажмини ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги бюджет ташкилотлари фондига тушумларни кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ажратилаётган мақсадли маблағлардан тўғри, самарали ва мақсадли фойдаланиш устидан тизимли назорат ўрнатиш;
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар учун мақсадли маблағлар ажратиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган мажбурий ажратмалардан ташқари барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли фондларига мажбурий тўловлардан озод қилинсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилсин, унда, жумладан, Жамғарма ижрочи дирекцияси тузилмасини тасдиқлашни кўзда тутсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
6. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 16 октябрь,
ПҚ-3325-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари
РЎЙХАТИ
1. Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия беришдан ундириладиган давлат божи тушуми суммасидан 70 фоиз миқдоридаги ажратмалар.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорлардаги давлат фойдасига ўтказилган мулкни сотишдан Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тушадиган маблағларнинг бир қисми.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3219-сон қарорига мувофиқ «Ўзшаробсаноат» АЖнинг ўз ташаббуси билан ҳомийлик тартибида ҳар йили ажратиладиган маблағлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3325-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3219-сон қарори:
а) 3-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5496-сон Фармонига мувофиқ таҳрирда баён этилган.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2778-сон қарорининг 2-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
««Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси
Вазирлик ҳайъати
Вазир
Вазир ёрдамчиси
Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси
5
Вазирнинг биринчи ўринбосари
Вазир ўринбосари
Вазир ўринбосари
Театрларни ривожлантириш бошқармаси
4
Музейлар ва кутубхоналарни ривожлантириш бошқармаси
3
Иқтисодий таҳлил ва молия бошқармаси
3
Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бошқармаси
Маданий-маърифий муассасалар ва номоддий маданий мерос шўъбаси
2
Бухгалтерия
3
Кадрлар бошқармаси
3
Ишлар бошқармаси
3
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассис
1
Ижодкор ёшлар билан ишлаш ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш бошқармаси
3
Бадиий экспертиза бошқармаси, Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш республика илмий-методика маркази, Республика кўзи ожизлар марказий кутубхонаси, «Гулистон», «Мозийдан садо» журналлари таҳририяти, қўриқхона-музейлар, ҳайвонот боғлари, давлат музейлари, уй-музейлар, вазирлик тизимига кирувчи кўргазмалар ва таълим муассасалари
Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси, Ахборот ва компьютер технологиялари маркази, Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизмати, «Биноларни эксплуатация қилиш ва фойдаланиш бўйича дирекция» давлат корхонаси
Репертуар-таҳририят шўъбаси
2
Бош юрисконсульт
1
Давлат театрлари, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси, Ўзбек давлат цирки, Ўзбекистон оркестрлари бирлашмаси, Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси, «Ёшлар маданият ва санъат маркази» давлат корхонаси, «Театр» журнали таҳририяти, «Истиқлол» ва «Туркистон» санъат саройи, Фарғона вилояти Ислом Каримов номидаги театр ва концерт саройи, «Дийдор» ва «Томоша»театр-студиялари
Матбуот котиби
1
Таълим муассасалари ва тармоқни методик таъминлаш бошқармаси
4
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали дирекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги, вилоятлар маданият бошқармалари ва Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 49 нафар.»
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 53-банди 1 — 6-кичик бандлари иккинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 7-сон, 56-модда) қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тушиши керак бўлган маблағларнинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади».