Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 24 февралдаги 50-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2015 — 2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори)»ги
қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 16 сентябрдаги 66, 70, 340-В-сон қарори (рўйхат рақами 2828, 2016 йил 3 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 40-сон, 470-модда) билан тасдиқланган Йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Саломатлик-3» лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг
4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Тузни йодлашда қўлланиладиган микронутриентларни харид қилиш учун зарур маблағларни, шу жумладан чет эл валюта маблағларни жамлаш мақсадида Марказий бюрога хизмат кўрсатувчи банкда 22604 — «Мижозларнинг бошқа депозитлари — Жамғарма — Мақсадли» махсус ҳисоб рақамлари очилади.».
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.