1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.04.00 Ишсизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш кафолатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлашни самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 апрелдаги 199-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 октябрь,
824-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда Ўқув маркази деб аталади) ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўн олти ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб ҳисобланади.
Ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган шахслар ишсиз деб эътироф этилади.
3. Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ меҳнат органларида рўйхатга олинган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин, агар:
ишсиз шахс зарур касб малакасига эга бўлмаганлиги туфайли унга мақбул келадиган иш танлаш мумкин бўлмаса;
ишсиз шахснинг касб кўникмаларига мос келадиган иш йўқлиги сабабли унинг касбини (мутахассислигини, машғулот турини) ўзгартириш зарур бўлса;
ишсиз шахс аввалги касби бўйича иш бажариш қобилиятини йўқотган бўлса.
4. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ касбга тайёрлаш, малака ошириш ёки қайта тайёрлаш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни меҳнат стажига қўшиш фуқароларга (ишсизларга) давлат томонидан моддий ёрдам беришга оид кафолатлар ҳисобланади.
Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида фуқароларга қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия тўланади.
5. Мазкур Низом талаблари Ўқув маркази томонидан тўлов асосида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқув курсларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Ўқув марказига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
6. Ўқув марказига ишга жойлаштириш бўйича иш берувчи, бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ва ишга жойлашиш хоҳишини билдирган шахс ўртасида тузиладиган уч томонлама шартнома ҳамда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги Марказ йўлланмалари мавжуд бўлган ишга жойлаштиришга муҳтож ишсиз ва банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахслар ўқишга қабул қилинади.
7. Ўқув марказида ўқишга қабул қилишни ташкил этиш ўқиш бошланишидан камида етмиш кун олдин Ўқув маркази директори томонидан тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси билан келишган ҳолда тасдиқланадиган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказига қабул қилиш режаси (кейинги ўринларда қабул режаси деб аталади) асосида амалга оширилади.
8. Қабул режасида ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланадиган кун ва касб йўналишлари бўйича қабул квотаси кўрсатилади.
Қабул режаси асосида Ўқув маркази томонидан ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт, қайта тайёрлаш касблари рўйхати, қайта тайёрлаш касблари бўйича кириш имтиҳонлари учун тест саволлари тузиладиган фанлар рўйхати, Ўқув марказининг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар ўқиш бошланишидан камида олтмиш беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўқув марказининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Мазкур эълон Ўқув маркази томонидан фуқаролар танишиши учун қулай бўлган жойга осиб қўйилади.
9. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Ўқув маркази директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Бунда Ўқув марказининг Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шуъбаси мудири ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.
10. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқишга кириш учун номзодларнинг (кейинги ўринларда номзодлар деб аталади) ҳужжатларини қабул қилиш;
кириш имтиҳонларидан олдинги маслаҳат машғулотлари ва кириш имтиҳонларининг ўтказилишини ташкил этиш.
11. Номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ўқиш бошланишидан олтмиш кун олдин бошланади ва ўттиз кун давом этади.
12. Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;
13. Ҳужжатларни топширган шахсга уларнинг қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади. Ҳужжатларни қабул қилишда номзодларни рўйхатга олиш китобига номзод тест синовларини топширадиган тил қайд этилади.
14. Номзодларнинг ҳужжатлари сақланиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.
3-боб. Кириш имтиҳонларини ўтказиш
15. Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошган тақдирда ушбу йўналиш бўйича номзодлар учун кириш имтиҳонлари ўтказилади.
16. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси билан келишилган ҳолда Марказ директорининг буйруғи билан камида 9 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:
комиссия раиси — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ёки вазир ўринбосари, вилоятлар ёки Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармаси бошлиғи ёки бошлиқ ўринбосари (улар бўлмаганда, уларнинг вазифасини бажарувчи шахс);
комиссия раиси ўринбосари — Ўқув маркази директори;
комиссия котиби — Ўқув маркази директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
комиссия аъзолари — Ўқув марказининг масъул ходимлари ҳамда келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари ёки ишлаб чиқариш таълими усталари.
17. Кириш имтиҳонлари ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида ўн беш кун олдин бошланади ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида кунда ўтказилади. Кириш имтиҳонларини ўтказиш жадваллари комиссия томонидан тузилади ва тасдиқланади.
Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган кунлар, касблар ҳақидаги маълумотлар Ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
18. Кириш имтиҳонларидан олдин номзодлар ишчи гуруҳ томонидан белгиланган кунларда Ўқув маркази биносида ўтказиладиган маслаҳат машғулотларида иштирок этишлари мумкин. Бунда номзодларга тест синовларига қайси манбалар асосида тайёрланиш лозимлиги ҳамда тест синовларини қайси тартибда ўтказилишига доир тушунтиришлар берилади.
19. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади.
20. Тест саволлари тегишлилигига кўра, мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида тест саволлари тузиладиган фанлар рўйхатига мувофиқ комиссия томонидан тузилади.
21. Тест саволлари комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади. Тест саволлари ҳужжат топширган номзодларнинг хоҳишига кўра улар учун қулай бўлган тилда тузилади.
Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва котиб уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.
22. Номзодга тест синовини қайта топширишга рухсат берилмайди.
23. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар, аудитория раҳбари, аудитория кузатувчисидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.
24. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач номзодлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.
25. Комиссия аъзолари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб икки кун мобайнида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сонини) тегишли равишда ҳар бир номзоднинг жавоблар варағига ёзиб қўйиши шарт.
26. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан қуйидагича баҳоланади:
I блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 балл;
II блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 балл;
III блок фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 балл қўйилади.
27. Ўқув марказига номзодларни ўқишга қабул қилиш тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.
Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.
Тест синовлари натижаларига кўра қабул квотаси доирасида икки ва ундан ортиқ номзод бир хил балл тўплаган тақдирда I блокда тўплаган балли бўйича, агар у ҳам бир хил бўлса II блокда тўплаган балли бўйича ўқишга қабул қилинади (агар барча блоклардаги баллар бир хил бўлса ўзаро суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади).
28. Тест синовлари натижалари комиссия томонидан тест саволларига берилган жавоблар натижалари барча номзодларнинг жавоблар варақасига ёзилгандан кейин бир кун ичида эълон қилинади. Тест синовлари натижалари Ўқув марказининг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида унинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
29. Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган (тегишли квота доирасида) номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.
30. Комиссия мажлисининг баёни асосида Ўқув маркази директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
Ўқув марказида ўқитиш бошланган кундан бошлаб 15 кун мобайнида ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчи ариза билан мурожаат қилганда, унинг ўрнига қабул квотаси доирасида тўпланган балларнинг рейтинги бўйича ўқишга қабул қилинадиган номзодлар чизиғининг пастки қисмида энг юқори балл тўплаган номзод ўқишга қабул қилинади. Бунда тест синови натижалари эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун муддат мобайнида номзод ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчининг ўрнига қабул қилиш тўғрисида ариза билан комиссияга мурожаат қилиши керак.
Баллар кетма-кетлиги бўйича рўйхатдаги олдинги номзод ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчининг ўрнига қабул қилинишни аризаси билан рад этган ҳолда ёки тест синови натижалари эълон қилинган кундан эътиборан ўн беш кун муддат мобайнида ариза бермаганда рўйхатдаги кейинги номзод ўқишга қабул қилинади, Ўқув марказида ўқитиш бошланган кундан бошлаб ўн беш кундан сўнг берилган аризалар бундан мустасно.
31. Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ҳақидаги маълумот буйруқ чиқарилган кундан бошлаб уч кун мобайнида Ўқув маркази томонидан йўлланма берган тегишли марказига юборилади.
32. Тест синовлари натижаларидан норози бўлган номзод Ўқув маркази директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.
33. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Ўқув маркази ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади. Комиссия таркибига келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчи ёки ишлаб чиқариш таълими усталари киритилиши мумкин.
Номзод тест синовлари натижасидан норози бўлган тақдирда, тест синовлари натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб икки иш куни давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат мобайнида кўриб чиқилиши лозим.
Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
34. Ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт мобайнида ҳужжат топширган номзодлар сони тегишли касб йўналиши бўйича белгиланган қабул квотасидан ошмаган тақдирда ушбу касб йўналиши бўйича номзодлар учун тест синовлари ўтказилмайди. Бунда ушбу касб йўналиши бўйича ҳужжат топширган номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади. Комиссия мажлисининг баёни асосида Марказ директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.
35. Номзод кириш имтиҳони ўтказиладиган касбдан тест синовлари натижаларига кўра ўта олмаган тақдирда тест синовлари ўтказилмаган (қабул квотаси тўлмаган) бошқа касбга ўтиши мумкин. Бунда номзод ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган уч томонлама шартномани ўтмоқчи бўлган касбига мос келадиган ишга жойлашиш бўйича нусхасини уч кун муддатда ишчи гуруҳга тақдим этиши лозим.
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
________________________________________________________________________ ни ______ йилда тугатганман. Туғилган вақтим ва жой: ________ йил «_____» _______________, _________________________________________
1. Мазкур Низом ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) касб-ҳунарга ўқитиш тартибини белгилайди.
2. Кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича комиссия мажлисининг баёни асосида Ўқув маркази директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ орқали ўқишга қабул қилинган ўқувчилар Ўқув марказида 10 ой муддатда касб-ҳунарга ўқитилади.
3. Мазкур Низом талаблари Ўқув маркази томонидан тўлов асосида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқитиш курсларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Ўқитиш кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.
5. Ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган ўқув режаларга мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Марказда ўқиш жараёнини ташкил этиш
6. Ўқиш жараёни 40 ҳафтадан иборат бўлиб, 2 та семестрга бўлинади. Бунда ҳар бир семестр 12 ҳафтадан, ишлаб чиқариш амалиёти 15 ҳафта ва якуний малака имтиҳони 1 ҳафта этиб белгиланади.
Ўқув маркази ўқувчиларининг умумий ҳафталик юкламалари 38 соатни ташкил этади.
Барча ўқув машғулотлари учун икки академик ўқув соати давомийлиги 80 дақиқа этиб белгиланади.
7. Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини тегишли касб бўйича малака талабларига мувофиқлигини таъминлаш қуйидаги назорат шакллари орқали амалга оширилади:
жорий назорат — сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, ёзма ишлар ва тестлар тарзида билимлар, малака ва кўникмалар текширилади;
оралиқ назорат — ўқув фанининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин амалга оширилади. Унинг асосида ўқувчи рейтингги аниқланади. Билимлар, малака ва кўникмаларни баҳолаш учун оралиқ назорат ёзма ишлар, тестлар ёки амалий топшириқлар шаклида ўтказилади;
якуний назорат — ўқув фани тугалланишида якуний назорат тест, ёзма иш ва амалий топшириқ усулида ўтказилади.
8. Ўқув марказида 6 ойлик назарий ва амалий дарслар тугагандан кейин рейтинг назорати натижаларига кўра ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиётига юборилади.
10. Ўқувчиларнинг билим савияси, кўникма ва малакаларини назорат қилишнинг рейтинг тизими асосида ўқувчининг ҳар бир фан бўйича ўзлаштириш даражаси баллар орқали ифодаланади.
11. Ҳар бир назорат тури қандай шаклда ўтказилишидан қатъи назар, беш (5) балли («5», «4», «3», «2») усулда бутун сонлар ёрдамида баҳоланади.
12. Муайян фан бўйича ўқувчининг семестр мобайнида тўплаши мумкин бўлган умумий балл (R семестр) максимум «5» баллни ташкил қилиб, қуйидагича ҳисобланади:
______ЖН + ОН + ЯН
R семестр = —————————————, бунда:
______3
ЖН — ўқувчининг семестр давомида жорий назорат бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача балл,
ОН — ўқувчининг семестр давомида оралиқ назоратлар бўйича бутун сонга яхлитланган ўртача балл.
Агар фаннинг семестр бўйича юкламаси 24 соатдан кам бўлиб, оралик назорат ўтказилмаган тақдирда,
_____ЖН + ЯН
R семестр = —————————— бўлади
______2
13. Муайян фан ёки ўқув амалиёт бўйича йиллик умумий балл сифатида семестрларда тўпланган умумий балларнинг ўртачаси олинади
__________R1-семестр + R2-семестр
R йиллик = –––––––––––––––––––––––––––
__________2
14. Ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари учун ҳам максимал семестр балл «5» балл бўлиб, рейтинг тизимида уларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб лойиҳалаштирилади.
15. Назарий ва амалий дарс соатларини ўзлаштирмаган ўқувчиларга ишлаб чиқариш амалиётига кетиш олдидан бир ҳафталик муддатда якуний назоратларни қайта топширишга рухсат этилади.
16. Якуний назорат ишларини қайта топширмаган ёки қайта топшириш натижалари бўйича назарий ва амалий дарс соатларини ўзлаштирмаган деб ҳисобланган тақдирда ўқувчилар сафидан чиқарилади.
3-боб. Ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш ва ўтказиш
17. Ўқув маркази ўқувчиларининг корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади) ишлаб чиқариш амалиётини ўташи ўқув дастурининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш амалиёти 90 кун, ҳафталик юкламаси 36 соат, бир кунлик 6 — 8 соатдан иборат бўлиб, жами 540 соатни ташкил этади.
18. Назарий таълим бериш жараёнида ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш ва чуқурлаштириш, олинадиган мутахассислик бўйича зарур лаёқатга, кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўлиш ишлаб чиқариш амалиётининг мақсади ҳисобланади.
19. Ишлаб чиқариш амалиёти, қоидага кўра, ташкилотнинг ихтисослашувига боғлиқ ҳолда ушбу мақсад учун махсус ажратилган, ўқувчилар ўқишни тугатгандан кейин ишга жойлашиши мумкин бўлган ўқув-ишлаб чиқариш жойларида ўтказилади.
20. Ўқув маркази ўқувчилари ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташда қуйидагиларга мажбур:
ишлаб чиқариш амалиёти дастурида назарда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариш;
ташкилотнинг ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя қилиш;
техника хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўрганиш ва уларга қатъий риоя қилиш.
21. Ташкилотлар ишлаб чиқариш амалиёти даврида қуйидагиларга мажбур:
ўқувчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва улардан олинадиган мутахассислик билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек зарарли меҳнат шароитларида фойдаланишга йўл қўймаслик;
ўқувчиларни ишлаб чиқариш бинолари, тренинг кабинетлари, зарур материаллар, асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш ва ўқувчиларнинг янги ишлаб чиқариш технологияларини, юқори унумли иш методларини ўзлаштириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
ўқувчиларга йўл-йўриқлар беришни ва ишлаб чиқариш амалиётига техник раҳбарликни ташкил этиш;
ўқувчиларга ишлаб чиқариш амалиёти даврида тегишли касблар ишчилари учун назарда тутилган махсус кийим-бошлар, якка тартибда ҳимояланиш воситалари бериш;
зарур ҳолатларда ўқувчиларни ишлаб чиқариш амалиёти ўтадиган жойга етказишни ва у ердан олиб келишни таъминлаш;
ўқувчилар бажарган ишларни ушбу ташкилотда белгиланган тартибда ҳисобга олиш ва қабул қилиш;
ишлаб чиқариш амалиёти тугагач ҳар бир ўқувчига унинг ишлари сифатини, эришган натижаларини, ишга муносабатини, шунингдек унга бериш учун тавсия этилаётган малака даражаси (тариф разряди)ни кўрсатган ҳолда ишлаб чиқариш тавсифномаси бериш.
22. Марказ ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиёти давридаги назорати йўлланма берган Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказига юкланади.
26. ЯМИ амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида ҳар бир ихтисослик бўйича 1 тадан амалий топшириқ берилади.
Имтиҳон саволлари (касбий амалий топшириқлар) ўқув режасида ўрин олган фанлар бўйича тузилади.
Имтиҳон саволлари (касбий амалий топшириқлар) ЯМИ бошланишидан икки ой олдин Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
27. ЯМИни ўтказиш жадвали ЯМИ бошланишидан камида ўн беш кун олдин Марказ директори томонидан тасдиқланади ва эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.
28. ЯМИни ўтказиш бўйича Марказ директорининг буйруғи асосида малака комиссияси (кейинги ўринларда Малака комиссияси деб аталади) тузилади.
Йўналишлар хусусиятидан келиб чиқиб ЯМИни ўтказиш учун бир нечта малака комиссиялари ташкил этилиши мумкин.
29. Малака комиссиясига иш берувчи ташкилотларнинг раҳбарлари ёки етук ва малакали мутахассислари раислик қилади. Ушбу Комиссия раиси ўринбосари Марказ директори, котиби эса Марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари ҳисобланади.
30. Малака комиссиясига ҳар бир йўналиш бўйича Марказнинг ўқитувчи ва усталари ҳамда бошқа ташкилотларнинг (келишув асосида) соҳа мутахассислари орасидан 4 тадан аъзо киритилади.
31. Бир киши кетма-кет бир Марказда тегишли йўналиш (касб) бўйича икки мартадан ортиқ Малака комиссияси раиси бўлиши мумкин эмас.
32. Касблар бўйича амалий имтиҳонлар бошланишидан олдин Малака комиссияси аъзоларидан бири ўқувчиларни топшириқлар мазмуни, техник шартлар, баҳолаш мезони, вақт меъёри ва хавфсизлик техникаси қоидалари билан таништиради.
33. Ўқувчилар назарий саволларга берган жавобларига кўра қуйидаги мезонлар асосида «5» балли тизимда баҳоланади:
ўқувчи тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тўлиқ тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — «5» балл;
ўқувчи мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «4» балл;
ўқувчи моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «3» балл;
ўқувчи билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — «2» балл.
34. Ўқувчиларнинг касбий амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида «5» балли тизимда баҳоланади:
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда — «5» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда — «4» балл;
ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда — «3» балл;
ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмаган деб топилганда — «2» балл.
35. Ўқувчи томонидан касбий амалий топшириқлар бажарилгандан сўнг, тегишли ихтисослик(лар) бўйича Малака комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди ва унга малака даражасини бериш бўйича фикрини билдиради. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар ва фикрлар муҳокама қилиниб, ўқувчига ҳар бир ихтисослик бўйича ўртача арифметик балл қўйилади ҳамда унинг малака даражаси белгиланади.
36. ЯМИда тегишли ихтисослик(лар)дан «3» баллдан кам баҳо олган ўқувчига бу ихтисослик(лар) берилмайди.
37. Малака комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар белгиланган намунада бериладиган диплом иловасида, ўқувчига берилган касб ва ихтисослик(лар) ҳамда малака даражаси тўғрисидаги маълумот дипломда акс эттирилади.
а) Марказнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузганда;
б) ўқув режаси талабларини бажармаган (ишлаб чиқариш амалиётидан ўтмаган, 2 ва ундан ортиқ фан бўйича «2» балл ва ундан паст якуний баҳо олган);
в) узрсиз сабабларга кўра 36 соатдан ортиқ дарс қолдирганда;
г) саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
д) доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;
е) суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
ж) вафот этганлиги сабабли.
41. ЯМИдан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли «3» ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан тегишли намунадаги диплом берилади.
42. Марказни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом ўрта махсус, касб-ҳунар дипломи даражасига тенглаштирилиб, эгаллаган билимларини меҳнат фаолиятида амалга ошириш ҳуқуқини беради, шунингдек, таълимнинг кейинги турини давом эттириш учун асос ҳисобланмайди.
43. ЯМИдан ўтмаган ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан имтиҳонни бир марта қайта топшириш имконияти берилади.
ЯМИни қайта топшириши лозим бўлган ўқувчилар рўйхати, қайта топшириш куни ва вақти Малака комиссияси қарорида кўрсатилади.
44. ЯМИга узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар Малака комиссияси қарорига асосан 1 йил давомида ўтказиладиган навбатдаги якуний малака имтиҳонига келиш ва уни топшириш ҳуқуқига эга.
45. ЯМИ натижасидан норози бўлган ўқувчилар Марказ директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига ариза бериш ҳуқуқига эга.
46. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Марказ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади.
Ўқувчи ЯМИ натижасидан норози бўлган тақдирда, якуний малака имтиҳонлари натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб икки иш куни давомида апелляция бериши мумкин. Ўқувчи томонидан берилган ариза апелляция комиссияси томонидан 24 соат мобайнида кўриб чиқилиши лозим.
47. ЯМИдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар Марказ томонидан, уч томонлама шартнома асосида уларнинг иш билан бандлигини таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотларни тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан электрон дастурга киритиб борилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 13 августдаги 170-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2007 й., 33-34-сон, 341-модда):
«3. Қуйидагилар Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
иш билан банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан коллежлар ва лицейларни тамомлаган ҳамда доимий ишга эга бўлмаган шахсларни, 11-синф маълумотига эга бўлган фуқароларни қуйидаги асосий касблар:
автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (автомобиль двигателларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш чилангари, автоэлектрик, автомобиль кузов ишлари бўйича чилангар, автомобиль ва двигателлар диагностикаси оператори);
машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарь, фрезерловчи, дастурлаштирилган дастгоҳлар бўйича дастурчи, дастурлаштирилган дастгоҳларни бошқарувчи оператор);
электр, электроника ва автоматлаштириш (электр монтаж ишлари бўйича электр монтёр, электрон қурилмаларини таъмирлаш, созлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича электр монтёр, электр қурилмаларини ўрнатиш, созлаш, дастурлаш ва автоматлаштириш бўйича электр монтёр);
ахборот технологиялари (лойиҳалаш ва компьютер графикаси дизайнери, web дастурчи, офис жиҳозларини созлаш ва таъмирлаш бўйича уста, компьютер техникалари ва компьютер тармоқлари монтажчиси) бўйича 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда бепул қайта тайёрлаш;
Ўзбекистоннинг меҳнат бозорида талаб катта бўлган касблар бўйича иш излаётган шахсларни пулли асосда қисқа муддатда ўқитиш.
4. Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Тошкент шаҳри Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, унга умумий ўқув-методик раҳбарлик қилиш эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин»;
б) 9-банддаги «Банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази» сўзлари «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) номидаги «Касб-ҳунарга ўқитиш маркази» сўзлари «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-илованинг номидаги «Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 15 майдаги 122-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 20-сон, 253-модда):
а) 3-банднинг биринчи хатбошидаги «Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Самарқанд шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази бевосита Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармасига бўйсундирилсин, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юклансин»;
«5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлар ҳисобига қопланади»;
г) 10-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 11-банддаги «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги» сўзлари «Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
е) 1-илованинг номидаги «Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги 135-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 163-модда) 1-илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида касб-ҳунарга қайта тайёрланганлиги ва малакасини оширганлиги тўғрисидаги дипломнинг ҳамда қисқа муддатли курсларни ўтаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг давлат намуналаридаги шакллари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин».
«* Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларининг тузилмалари Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари билан тасдиқланган.
** Ташкил этилаётган марказларнинг касб-ҳунарга ўқитиш йўналиш ва мутахассисликлари бўйича бўлинмалари ушбу марказ ташкил этилаётган минтақанинг меҳнат бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади»;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ДИПЛОМ
Ички томони
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ДИПЛОМ КНМ № 000000 ________________________________________________________________________________________________ (фамилияси, исми, отасининг исми)
20__ йилда _______________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ касби бўйича қайта тайёрлаш курсини тўлиқ тамомлади. Малака комиссиясининг 20_____ йил «______» _____________________даги ________________-сон қарори бўйича ______________________________________________________________________________________________га ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________ихтисослик(лар) берилди.
Малака комиссиясининг раиси
M.Ў.
Директор Котиб Рўйхатга олиш рақами__________ ____________________________
__________шаҳри, 20_____ йил «_____» ___________
ИШСИЗ ВА БАНД БЎЛМАГАН АҲОЛИНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ
20__ йил _________ дан 20__ йил ______ гача даврда ___________________шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида _____________________ ______________________ касби бўйича ўқиди. Ўқиш жараёнида қуйидаги фанларни ўқиди ва баҳоларни олди:
Т/р
Фанлар номи
Ўқув режаси бўйича белгиланган соатлар
Олган рейтинг баллари
I. УМУМ ТАЪЛИМ ФАНЛАРИ
II. УМУМ КАСБИЙ ФАНЛАР
III. МАХСУС ФАНЛАР
IV. ЎҚУВ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ АМАЛИЁТИ
V. ЯКУНИЙ МАЛАКА ИМТИҲОНИ
Директор
М.Ў.
Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Рўйхатга олиш рақами ___________ »;
20___йил «____»________дан 20___йил «____»________________________гача _____________________________ ________________________________________________________________________________________________ касби бўйича малака ошириш курсини тўлиқ ўтади.