Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Комилов, ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 16 мартдаги 140-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 16-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг
4-банди қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«сиёсий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар ва ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 346-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 9-бандининг
«а» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди»;
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 415-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 7-бандининг
«д» кичик банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«инвестициявий ҳамкорлик соҳасида халқаро муносабатларни ривожлантириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари мансабдор шахсларининг хорижий хизмат сафарлари ҳамда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, нодавлат тузилмалар ҳамда ишбилармон доиралар вакилларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи натижалари бўйича эришилган келишувларнинг амалга оширилиши устидан тегишли мониторингни таъминлайди».