toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 06.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДИПЛОМАТИК ПАСПОРТИ БЕРИЛАДИГАН МАНСАБДОР ШАХСЛАР РЎЙХАТИГА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 декабрдаги 970-сонли «Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Халқаро ташкилотларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1995 йил 6 январдаги 8-сон қарори билан тасдиқланган 6-рўйхат (3-илова) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси давлат органлари линияси бўйича халқаро ташкилотларга дипломатик лавозимларга тенглаштирилган лавозимларда ишлаш учун юборилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига кўра».
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 июль,
311-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 302-модда)