toggle_night_mode
Ҳужжат 25.09.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар) 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Давлат бошқаруви» магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари 3-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида якунлаган битирувчилар учун бериладиган давлат намунасидаги сертификат 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Академия бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларини 2015/2016 ва 2016/2017 ўқув йилларида муваффақиятли якунлаган битирувчиларга давлат намунасидаги сертификатлар берилишини таъминласин.
3. Академиянинг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш курсларига 2017/2018 ўқув йилида:
ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган бир йиллик курсларга 60 нафар (шундан 40 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига ва 60 фоизи тўлов-контракт асосида);
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобига 100 нафар тингловчи ўқишга қабул қилинсин.
4. Белгилаб қўйилсинки, Академияда магистратурага ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган тўрт ойлик курсларга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ходимлари қабул қилинади ҳамда ушбу курсларга белгиланган қабул квотасидан ташқари қўшимча қабул тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
5. Академия ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширувчи бошқа таълим муассасалари ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар)га бир ой муддатда мувофиқлаштирсинлар.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 19 сентябрь,
745-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
1-ИЛОВА
Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ
(Асосий қоидалар)
1-боб. Асосий қоидалар
1. Мазкур давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон ва «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. «Бошқарув кадрлари тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича олий таълимнинг давлат таълим стандарти (Асосий қоидалар)» (кейинги ўринларда БКТ ОТ ДТС деб аталади):
бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талабларни;
бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура битирувчиларининг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малакавий талабларини;
ўқув юкламаси ҳажмини;
бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш тартибини белгилайди.
3. БКТ ОТ ДТС ўқув жараёнини, таълим муассасалари фаолиятини баҳолашни, бошқарув кадрларини тайёрлаш сифатини, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлашни тартибга солувчи ўқув-методик ва бошқа ҳужжатларни (ўқув режалари, ўқув фанлари дастурлари ва бошқалар) тайёрлаш учун асос ҳисобланади.
4. БКТ ОТ ДТС олий маълумотли бошқарув кадрларини тайёрловчи барча таълим муассасалари учун мажбурийдир.
5. БКТ ОТ ДТСини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:
О`z DSt 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;
ЎзРСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатларни ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
О`z DSt 1.9-95. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.
2-боб. Асосий тушунчалар
6. БКТ ОТ ДТСда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
олий таълим — узлуксиз таълимнинг олий маълумотли кадрлар тайёрловчи мустақил тури. Олий таълим муассасаларида амалга оширилади. Олий таълим икки босқичдан иборат: бакалавриат ва магистратура;
магистратура — бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим;
магистр — олий таълимнинг магистратура босқичига мувофиқ дастурларни муваффақиятли ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража;
олий маълумот ҳақида давлат ҳужжати (диплом) — аккредитациядан ўтган олий таълим муассасалари битирувчиларига бериладиган ва уларнинг олий таълимнинг ўқув режалари ва фанлар дастурини бажарганликларини тасдиқловчи давлат намунасидаги ҳужжат. Мазкур ҳужжат узлуксиз таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ёки олинган академик даражага мувофиқ ишлаш ҳуқуқини беради;
олий таълимнинг давлат таълим стандарти — бошқарув кадрлари тайёрлаш соҳасига қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, бошқарув кадрлари тайёрлаш сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси;
малака талаблари — узлуксиз таълим тегишли босқичи битирувчисининг умумий билим ва касб тайёргарлиги даражасига қўйиладиган талаблар;
бошқарув кадрлари буюртмачиси — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари
ўқитиш муддати — тингловчилар томонидан ўқув режалари ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;
ўқув фанлари блоки — ўқув режалари ва фанлар дастурларининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми;
ўқув режаси — магистратуранинг муайян мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;
ўқув фани — таълим муассасасида ўрганиш учун фан, техника, бошқарув фаолиятининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;
ўқув йили — олий таълим муассасасида бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври. Ўқув йили икки календарь йил билан белгиланади;
ўқув семестри — олий таълим муассасасида ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат билан тугалланадиган қисми;
ўқув фани дастури — таълим мазмуни, унинг тингловчилар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;
малакавий (бошқарув) амалиёти — ўқув жараёнининг бир қисми бўлиб, у назарий билимларни мустаҳкамлаш, бошқарув фаолиятида амалий кўникма ва малака ҳосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларининг маълум (якуний) қисмидаги мавзу ҳамда магистрлик диссертацияси бўйича материаллар тўплаш учун хизмат қилади;
стажировка — илғор тажриба (шу жумладан, хорижий тажриба)ни ўрганиш асосида магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлар талабларини мақсадли ўзлаштириш, муайян бошқарув лавозимларида бошқарув фаолияти соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан (апробациядан) ўтказиш, магистратура тингловчиларининг таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ва ижодий маҳоратини фан ва ишлаб чиқаришни таълим билан боғлаш орқали шакллантириш, тингловчиларни илмий-техникавий жараённинг энг янги ютуқлари, иқтисодиёт соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар ҳамда бошқарув фаолиятидаги илғор тажриба ва методология билан таништириш;
якуний давлат аттестацияси — магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси, битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертацияси ҳимояси) битирувчи томонидан олий таълим ўқув режа ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш;
ўқитиш сифатини назорат қилиш — тингловчининг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;
таълим сифатини назорат қилиш — ўқитиш мазмуни ва натижаларининг давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқлигини текшириш;
олий таълим муассасаси аттестацияси — олий таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг БКТ ОТ ДТС талабларига мувофиқлигини аниқловчи тадбир;
олий таълим муассасаси аккредитацияси — олий таълим муассасаси фаолияти даражасининг БКТ ОТ ДТС мезон ва талабларига жавоб беришининг давлат томонидан эътироф этилиши.
3-боб. Олий таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар турлари
7. Олий таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасидаги магистратуранинг аниқ йўналишлари бўйича давлат таълим стандарти;
олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган магистратура мутахассислигининг ўқув режалари ва ўқув фанлари дастурлари;
олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган олий таълим муассасаси фаолиятининг аниқ йўналишларини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар.
8. Олий таълимнинг бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасини стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларини ишлаб чиқиш мазкур БКТ ОТ ДТСга мувофиқ амалга оширилади.
4-боб. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқув режалари ва дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
1-§. Магистратуранинг ўқув режалари мазмуни
9. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурлари давлат ва жамиятнинг бошқарув кадрларига бўлган эҳтиёжидан, фан, маданият, техника, технология ютуқларидан, бошқарув кадрларини тайёрлаш назарияси, услубияти ва амалиёти ривожланишининг жаҳон тенденцияларидан, буюртмачилар эҳтиёжларидан, бошқарув фани ва амалиёти ривожланишининг асосий йўналишларидан келиб чиқиб, битирувчининг давлат, хўжалик ва жамият бошқаруви соҳасидаги келгуси фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.
10. Ўқув режалари тингловчилар томонидан қуйидаги фан блокларининг ўзлаштирилишини назарда тутиши зарур:
умумметодологик фанлар;
мутахассислик фанлари;
илмий фаолият.
11. Ўқув режалари ушбу фан блоклари билан бирга, тингловчилар фикрини инобатга олган ҳолда олий таълим муассасаси ҳузуридаги кенгаш (кейинги ўринларда ОТМ кенгаши деб аталади) қарори билан ҳар йили белгиланадиган танлов фанларини ҳам ўз ичига олиши зарур.
12. Ўқув режалари ва дастурларини ўзлаштиришда ихтиёрий фанлар сифатида режалаштириладиган ҳамда ўқув фанларининг бир неча масалалари ёки муаммоларига қаратилган тингловчиларнинг мустақил таълим олишлари назарда тутилиши лозим.
13. Магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларни тайёрлаш жараёни ўқув режаларига мувофиқ равишда якуний давлат аттестацияси билан тугалланиши лозим.
14. Битирувчиларнинг якуний давлат аттестациясини ташкил этиш ҳамда бошқарув кадрларини тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда магистрлик диссертациясини ҳимоя қилиш тартиби, қоидалари ва жараёни ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.
2-§. Ўқув режанинг ўқув фанлари блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
15. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура мутахассислиги ўқув режалари ва фан дастурларининг мазмуни назарий ва амалий билимлар ҳамда ихтисослик бўйича касбий малакалар, танқидий, таҳлилий, илмий-тадқиқот ҳамда ижодий фикрлаш, стратегик ҳиссиёт ва башорат қобилиятини ўзлаштириш зарурати ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилади.
16. Умумметодологик фанлар блоки қуйидагиларни назарда тутиши лозим:
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича замонавий концепциялар, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг миллий стратегияси ва концепцияси мақсади, вазифалари ва устувор йўналишлари бўйича тасаввурларни шакллантириш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларида бошқарувни ҳуқуқий таъминлаш (танланган мутахассислик хусусиятларини инобатга олган ҳолда), давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, бошқарув ходимларининг қарорлар қабул қилишидаги ваколатлари ҳамда жавобгарлиги соҳасида назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш;
замонавий менежмент, ташкилотлар ва инсон ресурсларини бошқариш психологияси ва социологияси бўйича билим ва кўникмаларни бериш, танқидий, таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ҳамда ижодий фикрлаш кўникмасини, замонавий лидерлик сифатлари ва қобилиятини шакллантириш;
бошқарувда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, «Электрон ҳукумат» тизими хусусиятларидан фойдаланиш, маълумотларни компьютер технологиялари асосида таҳлил қилиш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш бўйича билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
бошқарув фаолияти соҳасида хорижий тилда иш юритишни ўзлаштириш, хорижий тилда музокаралар олиб бориш ҳамда амалий ва тадқиқот натижаларини оммавий тарзда намоён этиш қобилиятини шакллантириш.
17. Мутахассислик фанлари блоки қуйидагиларни назарда тутиши лозим:
аниқ мутахассислик бўйича бошқарув фанининг илғор хорижий тажрибаси, назарияси, методологияси ва амалиётининг ривожланиш йўналишлари тўғрисида назарий ва амалий билимларни, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
танланган мутахассислик бўйича ақлий салоҳиятни мустаҳкамланишига, раҳбар кадрнинг доимий равишда ўз устида ишлаш, ўзини ривожлантиришига бўлган табиий эҳтиёжини шакллантиришга ёрдам бериш;
бошқарув фаолияти билан боғлиқ аниқ мутахассислик бўйича билимларни шакллантириш, жамлаш ва улардан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, бошқарув қарорларини қабул қилишда касбий салоҳият ва компетенциясини ривожланишига ёрдам бериш;
магистратура мутахассислиги бўйича илмий-тадқиқот ишини бажариш бўйича назарий билим, амалий кўникма ва малакаларни, касбий фаолиятда мақсадли натижаларга эришиш учун мазкур жараённи моделлаштириш ва тизимли ёндашувни шакллантириш.
18. Илмий фаолият блоки илмий ва амалий тадқиқотлар методологияси ўзлаштирилишини, тингловчилар томонидан танланган мутахассисликка мувофиқ илмий-тадқиқот муассасаларида илмий изланишларни олиб боришни назарда тутиши лозим.
Ушбу блок доирасида илмий тадқиқотлар олиб бориш услубияти, асослантириш ва раддия бериш, илмий ва тадқиқот маълумотларидан мақсадли фойдаланиш, тадқиқот мавзуси бўйича мустақил таҳлил ва хулосаларни тайёрлаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришни ҳисобга олиш лозим.
19. Илмий-тадқиқот иши:
мустақил тадқиқот олиб бориш, бошқарув фаолияти соҳасида аниқ амалий муаммоларни ифодалаш, улар бўйича тадқиқот олиб бориш ва натижаларга эришиш кўникмаларини шакллантириши;
замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда илмий тадқиқотлар олиб бориш, тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ва акс эттириш, илмий ва таҳлилий мақолалар тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларни шакллантириши;
тингловчиларга ахборот технологияларининг энг янги ва илғор ахборот базаларидан фойдаланиш, уларни магистрлик диссертациясини бажаришда қўллаш бўйича кўникмаларни сингдириши лозим.
20. Магистрлик диссертациясини тайёрлаш:
Магистрлик диссертациясини тайёрлаш битирувчилар якуний давлат аттестациясининг таркибий қисми ҳисобланади ва олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган талаб ва тартибларга мувофиқ илмий раҳбар бошчилигида тингловчилар томонидан амалга оширилади.
21. Бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши қарори билан, тингловчиларнинг ихтиёрига кўра магистрлик диссертацияси ҳимояси қўшимча иккита мутахассислик фани бўйича давлат аттестациясига алмаштирилиши мумкин.
22. Малакавий (бошқарув) амалиёт ўқув режасининг таркибий қисми ҳисобланади. Малакавий (бошқарув) амалиётни ташкил этиш тартиби ва қоидалари бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.
23. Стажировка ўқув жараёни режасига мувофиқ амалга оширилиб, бошқарув ишини ташкил этишнинг илғор, шу жумладан хорижий тажрибасини, бошқарув қарорларини тайёрлашда аниқ муаммоли вазиятларни ўрганиш ва ҳал этишни, асослантириш ва қабул қилишни ўрганишга қаратилган.
Стажировкани ташкил этиш тартиби ва қоидалари бошқарув кадрларини тайёрлаш хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда олий таълим муассасаси Кенгаши томонидан тасдиқланадиган Низом билан тартибга солинади.
5-боб. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида магистратура битирувчиларининг тайёргарлигига нисбатан қўйиладиган умумий малакавий талаблар
24. Магистратура битирувчиси:
танланган мутахассислик бўйича бошқарув функцияларини бажаришга, илмий ва амалий тадқиқотларни амалга оширишга, шунингдек фан, маданият, техника ва технологиялар, иқтисодиёт ва бошқарув соҳасининг замонавий ютуқларини амалиётга татбиқ этишга йўналтирилган касбий тайёргарликка эга бўлиши;
стратегик мақсадларни шакллантира олиши ва махсус йўналтирилган масалаларни ҳал қила олиши, мутахассисликнинг илмий муаммолари бўйича қарорлар қабул қила олиши, таянч билимлар яратиб, улардан касбий фаолиятда фойдалана олиши;
илмий тадқиқотлар методологияси ва меҳнатни ташкил қилишни билиши; таҳлил усулларини қўллаши ва тадқиқот натижаларини қайта ишлаши, тегишли соҳа фаолияти билан боғлиқ илмий тадқиқотлар натижаларини қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши ва тақдим этиши;
таҳлилий ва илмий-тадқиқот ишларининг моҳиятини хорижий тиллардан бирида тушуниши, хорижий тилда музокаралар олиб бориш бўйича таянч билимга эга бўлиши, амалий ва тадқиқот фаолияти натижаларини хорижий тилда оммавий баён қила олиши;
бошқарувда илғор ахборот-коммуникация технологиялари, замонавий «электрон ҳукумат» тизими, ахборотни таҳлил қилиш ҳамда бошқарув қарорларни қабул қилишнинг самарали усуллари, касбий вазифаларни автоматлаштириш ва моделлаштириш бўйича кўникмаларга эга бўлиши;
илмий асосда жамоани бошқаришни ташкил эта олиши, ташкилот олдига қўйилган вазифаларни бажаришда уларни йўналтира олиши, бозор иқтисодиёти шароитида бошқарув қарорларини ишлаб чиқиши ва қабул қилиши;
Ўзбекистон давлатчилик тарихини ва миллий қадриятларини чуқур билиши ва тушунтириб бера олиши лозим.
6-боб. Ўқув юкламасининг ҳажми
25. Бошқарув кадрларини тайёрлаш — барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланади.
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги таълим) ўқиш шакли учун аудитория машғулотлари ва илмий фаолиятнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат қилиб белгиланиши лозим.
Ўқиш муддати 2 йил давом этганда ўқув жараёни 100 ҳафтани ташкил этиши керак.
26. Ўқув даврининг умумий ҳажми қуйидагича тақсимланиши лозим:
назарий ва амалий таълим — 30% дан кўп эмас;
аттестация — 14% дан кам эмас;
таътил — 16% дан кўп эмас;
илмий фаолият (тадқиқот ва амалиёт) — 40% дан кам эмас.
27. Илмий фаолият магистратура тингловчисининг индивидуал календарь режаси асосида ташкил этилади ва қуйидагиларга бўлинади:
илмий-тадқиқот иши ҳамда магистрлик диссертациясини тайёрлаш — 50% дан кўп эмас;
малакавий (бошқарув) амалиёти ва стажировка — 50% кам эмас.
28. Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислигидан келиб чиққан ҳолда фан блоклари бўйича қуйидаги шаклда тақсимланиши лозим:
умумметодологик фанлар — 40% дан юқори эмас;
ихтисослик фанлари — 60% кам эмас.
29. Ҳар бир фан блоки бўйича танлов фанлари умумий ўқув юкламасининг 30% миқдорида белгиланади.
30. Айрим олий таълим муассасаларида таълим мутахассислиги бўйича алоҳида ўқув юкламалари ва улар тақсимотининг бошқа ҳажми белгиланиши мумкин.
7-боб. Бошқарув кадрларини тайёрлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш сифати ва олий таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш
31. Магистратура мутахассисликлари бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
ички назорат — олий таълим муассасаси томонидан ОТМ кенгаши тасдиқлайдиган Рейтинг назорат тизими ҳақидаги низом асосида амалга оширилади;
якуний давлат назорати — ўқув фанлари бўйича давлат аттестацияси ва олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари ўқув режаларига мувофиқ магистратура тингловчиларининг магистрлик диссертация ҳимоясини ўз ичига олади.
32. Бошқарув кадрларни тайёрлаш хусусиятларини инобатга олган ҳолда якуний давлат назоратини ташкил этиш тартиби ва қоидалари олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда ОТМ кенгаши томонидан тасдиқланадиган низом билан тартибга солинади.
давлат-жамоатчилик назорати — олий таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқарув кадрлари буюртмачилари томонидан амалга оширилади;
ташқи назорат — белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади.
33. Олий таълим муассасаларининг фаолиятини баҳолаш — олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислиги бўйича бошқарув кадрларини тайёрлаш фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда давлат аттестацияси ва аккредатицияси бўйича ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Давлат бошқаруви» магистратура мутахассислиги бўйича
ДАВЛАТ ТАЪЛИМ СТАНДАРТИ
1-боб. Асосий қоидалар
1. Мазкур давлат таълим стандарти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги, «Стандартлаштириш тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Узлуксиз таълим тизими учун давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисида» 1998 йил 5 январдаги 5-сон қарори ва «Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 16 августдаги 343-сон қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Давлат бошқаруви» магистратура мутахассислиги бўйича давлат таълим стандарти» (кейинги ўринларда ДБ ММ ДТС деб аталади) таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган давлат, хўжалик ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштиришга қодир кадрлар салоҳиятини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) томонидан ишлаб чиқилган.
3. ДБ ММ ДТС — бошқарув кадрларини тайёрлашнинг асосий қоидаларини, таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турларини, ўқув режаси, фанлар дастурлари, малакавий амалиёт ва стажировка мазмунига қўйиладиган умумий талабларни, ўқув режа тузилмасини, шунингдек кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш тартиби ва механизмини белгилайди.
4. ДБ ММ ДТС ўқув жараёнини тартибга солувчи тегишли норматив ҳужжатлар (магистратура мутахассисликлари учун малака талаблари, ўқув режаси, ўқув фанлари дастурлари, амалиёт ва стажировка дастурлари, академик қоидалар ва бошқалар)ни ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
5. Мамлакатни ривожлантириш стратегиясининг устувор вазифалари, жамиятдаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва модернизация қилиш, фан-техника ва технология ютуқлари, бошқарув кадрларини тайёрлашда замонавий усул ва воситаларни қўллаш, хорижий тажриба бошқарув кадрларига қўйиладиган талабларни такомиллаштиришга асос бўлиб хизмат қилади.
6. ДБ ММ ДТСини ишлаб чиқиш қуйидаги ҳужжатларга асосланади:
Оʼz DSt 1.0:1998. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Асосий қоидалар;
ЎзРСТ 1.8-94. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Амал қилинадиган ҳужжатларни ва тавсияномаларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби;
Оʼz DSt 1.9-1995. Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Тармоқ стандартларини ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби.
2-боб. Асосий тушунчалар
7. Мазкур давлат таълим стандартида қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат бошқаруви — оммавий эҳтиёж ва манфаатларни қондириш мақсадида жамиятнинг турли соҳаларида ташкиллаштириш, тартибга солиш, раҳбарлик, назорат ва ижрочиликка қаратилган қонуности фаолият;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) — мамлакатда давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, фуқаролик жамияти институтларини изчил ривожлантириш, иқтисодиётни бошқариш тизимини либераллаштиришга йўналтирилган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш вазифаларини замонавий талаблар даражасида ҳал этишга лаёқатли бўлган давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони асосида ташкил этилган олий таълим муассасаси;
малакавий амалиёт — ўқув режасидаги фанлар бўйича эгалланган назарий билимларни амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникма ва малакаларини ривожлантириш мақсадида тингловчиларнинг бошқарув фаолияти билан уйғунлашган турли даражадаги ташкилотларда фаолият юритиши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича зарур маълумотларни йиғиши учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий қисми;
стажировка — ўқув режасидаги фанлар бўйича эгалланган назарий билимларни амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникма ва малакаларини ривожлантириш мақсадида Академия магистрининг асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича фаолият юритиши, шунингдек магистрлик диссертацияси бўйича якуний илмий-амалий тадқиқот олиб бориш учун ўтказиладиган ўқув жараёнининг таркибий қисми;
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш — ўқитиш мазмуни ва натижаларининг ДБ ММ ДТС талабларига мувофиқлигини текшириш;
ўқитиш муддати — тингловчи томонидан ўқув режаси ва фанлар дастури ўзлаштирилиши учун белгиланган муддат;
ўқитиш сифатини назорат қилиш — тингловчининг билим савиясини текшириш ва унинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш;
ўқув йили — бир таълим курсини якунлашга мўлжалланган ўқув фаолияти даври;
ўқув режаси — магистратура мутахассислиги бўйича ўқув фаолияти турлари, ўқув фанлари ва курсларининг таркиби, уларни ўрганишнинг изчиллиги ва соатлардаги ҳажмини белгилайдиган ҳужжат;
ўқув семестри — ўқув йилининг ярмини ташкил этувчи ўзаро боғланган фанларнинг ёки амалиётнинг маълум мажмуини ўзлаштиришга мўлжалланган ва улар бўйича якуний назорат ёки ҳисоботлар ҳимояси билан тугалланадиган қисми;
ўқув фани — фан, маданият, техника, ишлаб чиқариш, шунингдек, давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг муайян соҳасидан саралаб олинган билимлар, ўқув ва кўникмалар тизими;
ўқув фанлари блоки — ўқув режасининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги билим, кўникма ва малакаларнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми;
ўқув фани дастури — таълим мазмуни, унинг магистрлар томонидан ўзлаштирилишининг энг мақбул усуллари, ахборот манбалари кўрсатилган норматив ҳужжат;
якуний давлат аттестацияси — магистр даражасига қўйиладиган малака талабларига мувофиқ ҳолда, маълум талаб ва тартиботлар воситасида (фанлар бўйича давлат аттестацияси ва магистрлик диссертацияси ҳимояси) магистр томонидан олий таълим ўқув режаси ва дастурларининг бажарилиши сифатини баҳолаш.
3-боб. Таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаси ва турлари
8. ДБ ММ ДТС қуйидагиларни ўз ичига олади:
зарварақ (титул);
мундарижа;
бошқарув кадрларини тайёрлашнинг норматив ҳаволалари ва асосий тушунчалари;
таълимни стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифалари ва турлари;
ўқув режаси ва фанлар дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар;
малакавий амалиёт ва стажировка мазмунига қўйиладиган умумий талаблар;
ўқув режа тузилмаси;
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш.
9. Магистратура мутахассислигининг давлат таълим стандарти, ўқув режа ва фанлар дастурлари таълим жараёнини ташкил этувчи норматив ҳужжатлар ҳисобланади.
4-боб. Ўқув режа ва фанлар дастурлари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
10. Академияда магистратура мутахассислигининг ўқув режаси ва фанлар дастурлари мазмуни таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, турли масалаларнинг мақбул ечимини топиш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлган бошқарув кадрларини тайёрлашнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда давлат ва жамият бошқарувини такомиллаштиришга қодир салоҳиятли кадрларни тайёрлашга қаратилган чуқур назарий ва амалий билимлар беришни назарда тутган ҳолда шакллантирилади.
11. Магистратура мутахассислиги ўқув режаси тингловчи томонидан қуйидаги мажбурий блоклар (умумметодологик ва мутахассислик фанлари) ўзлаштирилишини назарда тутади:
давлат бошқарувининг таянч фанлари;
бошқарувда мутахассислик фанлар;
ихтисослик фанлари (ҳар бир ихтисослик бўйича алоҳида);
факультатив курслар.
Ўқув фанлари блоки доирасида жойлардаги амалий машғулотлар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ўқув режаси мажбурий ўқув фанлари билан бир қаторда, танлов фанларини ҳам ўз ичига олади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўқув режасида магистрларнинг асосий иш жойидаги бошқарув фаолияти билан уйғунлашган ташкилотларда малакавий амалиётни ўташи, асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича стажировка ўташи белгиланади.
Ўқув режасидаги фанлар дастурларида ўқув фанларининг долзарб масалалари ва муаммолари бўйича магистрнинг мустақил таълим олиши назарда тутилади.
Ўқув режа ва фанлар дастурлари республика ва ҳудудларнинг иқтисодиёти, ижтимоий тармоқлари ҳамда бошқа соҳаларида давлат ва жамият бошқаруви учун муҳим бўлган назарий ва амалий билимларни замонавий педагогик ва ахборот технологиялари бўйича чуқур билим, амалий кўникмаларга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжни қондиришга қаратилиши лозим.
Ўқув режа ва фанлар дастурлари фан, техника, иқтисодий ва ижтимоий соҳа, давлат ва хўжалик бошқаруви соҳасидаги ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб турилиши лозим.
Ўқув режа ва фанлар дастурлари бошқарув кадрларини тайёрлашда зарур бўлган тизимли ёндашувни амалга ошириш, ўқув жараёни машғулотларини ташкил этишда фаол ва интерфаол (аниқлик ва ноаниқлик шароитида бошқарув қарорларини қабул қилиш, ўйинлар назарияси, турли вазиятли масалаларни кўриб чиқиш ва ҳ.к.) усулларни қўллаш, тингловчиларда бошқарув кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида аудиториядан ташқари сайёр дарсларни ташкил этиш, фан дастурида кўзда тутилган мавзуларни чуқур ўрганиш мақсадида жойларда машғулотлар олиб боришни назарда тутиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Магистрларда билим, кўникма ва малакаларни тўлиқ шакллантириш учун ўқув режа ва фанлар дастурларидаги ўқув фанлари маъруза, семинар, амалий машғулот, суҳбат ва илмий мунозаралар шаклида ташкил этилиши назарда тутилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ўқув режадаги фанлар блоклари мазмунига қўйиладиган умумий талаблар:
а) Давлат бошқарувининг таянч фанлари:
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишлари бўйича билимлар берилиши;
мамлакатда макроиқтисодий сиёсатни амалга ошириш зарурияти, иқтисодиётни тартибга солишнинг замонавий механизмлари, макроиқтисодий даражада монетар, фискал ва бошқа усуллардан ташаббускорлик ҳамда етакчиликда фойдаланиш тўғрисидаги тасаввурларни шакллантириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат, хўжалик ва жамият бошқарувининг ташкилий-ҳуқуқий асослари бўйича билимларни шакллантириши;
хорижий мамлакатлар давлат бошқарувининг хусусиятлари ва ижобий тажрибаси бўйича билимларни шакллантириш;
бошқарув қарорларини қабул қилиш ва уларнинг ижросини таъминлашда адолат, қонунийлик ва интизомни қарор топтириш бўйича кўникмаларни шакллантириши;
бошқарувнинг замонавий усулларига, стратегик режалаштириш, таҳлилий фикрлаш ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича менежмент ҳамда иқтисодиётга доир билимларни таъминлаши;
давлат бошқарувида ахборот технологиялардан фойдаланиш ва «электрон ҳукумат» тизимини жорий этиш натижасида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбар кадрларида замонавий дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича билимларни шакллантириши;
бошқарув кадрларида этика, лидерлик ва нутқ маданияти асослари бўйича билимларни эгаллаш орқали нотиқлик санъати ривожлантирилишини таъминлаши;
бошқарув кадрларининг халқаро музокаралар ва раҳбарлик мулоқотларида хорижий тилни қўллаш бўйича керакли билимларни таъминлаши лозим.
б) Бошқарувда мутахассислик фанлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
тегишли соҳа давлат бошқаруви мутахассислиги учун зарур бўлган билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш;
бошқарув фаолиятида таҳлилий фикрлаш ва стратегик режалаштириш, ташаббускорлик ва етакчилик кўникмаларига эга бўлишни таъминлаши;
мамлакатда бандлик сиёсатини амалга оширишда ижтимоий лойиҳаларни бошқариш ва молиялаштириш йўналишларида мақбул ечимларни топиш юзасидан кўникмаларни шакллантириш;
бошқарув фаолиятида фойдаланиладиган билимлар базасини яратиш, жамлаш ва уларни раҳбарлик лавозимларида қўллаш бўйича кўникмаларни ривожлантириши;
давлат молиясини бошқариш ва бюджет ҳисобини юритиш жараёнларини акс эттирувчи дастурий маҳсулотларни эгаллаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириши;
жамоат ташкилотларини бошқариш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган билим ва кўникмаларни ривожлантириши;
бошқарув соҳасида тадқиқот ишларини бажариш, раҳбарлик фаолиятида бошқарув қарорларини қабул қилишда тизимли ёндашиш борасидаги билимлар, амалий маҳоратларни оширишни назарда тутиши лозим.
в) Ихтисослик фанлари:
ихтисослик фанларининг таркиби ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлар, фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари, шунингдек, кадрлар буюртмачилари ҳисобланган давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.
г) Факультатив курслар:
мамлакатда турли соҳаларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар мазмун-моҳияти бўйича билим ва кўникмаларни шакллантиришга қаратилган факультатив курслар ва уларнинг мазмунига қўйиладиган талаблар Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.
5-боб. Малакавий амалиёт ва стажировка мазмунига қўйиладиган умумий талаблар
13. Академия тингловчиларининг малакавий амалиёти ва стажировкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчиларининг малакавий амалиёт ва стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом асосида ташкил этилади.
14. Малакавий амалиёт:
бошқарув соҳасидаги назарий билимлар асосида бошқарув кўникма ва малакаларини шакллантиришни;
индивидуал изланиш ва таҳлилий хулосалар асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга, мустақил ишлашга ўрганишни;
ўқув режа ва фан дастурларини амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида магистрнинг бошқарув фаолияти билан уйғунлашган турли даражадаги ташкилот ва корхоналарда раҳбарга ёрдамчи сифатида фаолият юритишни;
магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича зарур маълумотлар йиғишни таъминлаши лозим.
15. Стажировка:
магистрлик диссертациясини якунлаш учун илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштиришни;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларида бошқарув соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништиришни;
стажировка объектида мутахассислиги доирасида тизимли изланиш ва ностандарт вазиятларда бошқарув қарорларини қабул қилиш малакасини, амалий касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантиришни;
ўқув режа ва фан дастурларини амалий ўзлаштириш ҳамда раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш мақсадида тингловчининг асосий иш жойида ёки таклиф этилаётган лавозим бўйича раҳбарга референт-маслаҳатчи сифатида фаолият юритишни таъминлаши лозим.
6-боб. Ўқув юкламасининг тузилмаси
16. Барча турдаги аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув ишларини ўз ичига олган ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соат қилиб белгиланади. Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда (кундузги) ўқиш шакли аудитория машғулотларининг энг юқори ҳажми ҳафтасига — 36 соат қилиб белгиланиши мумкин. Қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.
17. Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда ўқув режа ва фан дастурининг умумий ҳажми 2 йиллик ўқув даври учун ҳафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Фаол ва интерфаол шаклларда ўтказилаётган машғулотларнинг улуши дастурнинг асосий мақсади, тингловчилар контингенти хусусиятлари ва муайян фан мазмуни билан аниқланади. Тингловчиларнинг академик гуруҳлари (поток) учун маъруза соатлари аудиторий вақтининг 40 фоизидан ошмаслиги зарур. Фан мавзуларининг камида 25 фоизи (умумий юклама ҳажмига нисбатан) мустақил таълим тарзида ўзлаштирилиши лозим.
Ўқиш муддати 2 йил бўлганда ўқув жараёни 92 ҳафтани ташкил этади.
Таълим дастурини ўзлаштириш жараёнида курсларнинг айрим муаммо ва масалалари бўйича тингловчиларнинг мустақил ишлари кўзда тутилиши лозим.
Таълим дастурини ўзлаштиришда айрим мустақил таълим усуллари ҳам кўзда тутилади.
18. Назарий таълим ҳажми магистратура мутахассислиги йўналишларига қараб қуйидаги тарзда фанлар блоклари бўйича тақсимланади:
Давлат бошқарувининг таянч фанлари — 33 — 38 % гача;
Бошқарувда мутахассислик фанлар — 33 — 38 % гача;
Ихтисослик фанлар — 18 — 23 % гача;
Факультатив курслар — 8 — 12 % гача.

1 курс

2 курс

Жами

Ўқув жараёни

Назарий таълим

32

8

40

Амалиёт ва илмий фаолият

Магистрлик диссертациясини ҳимояга тайёрлаш

-

2

2

Малакавий амалиёт ва стажировка

14

22

36

Аттестация

3

8

11

Жами

49

40

89

Таътил

3

-

3

Жами

52

40

92

19. Академия магистратура мутахассисликлари тингловчиларининг илмий тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини тайёрлаш тартиби тегишли қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда Академия Кенгаши томонидан тасдиқланади.
7-боб. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш
20. Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:
босқичли назорат — ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари доирасида тингловчилар ўртасида тест-синовларини ҳамда ташқаридан жалб этилган мутахассислар ёрдамида суҳбатларни ташкил қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сиртқи назорат — магистратура тингловчиларини узоқ муддатли (бир йилгача) ишлаб чиқариш амалиёти ва стажировкаларини самараси ва сифатини таъминлаш мақсадида узлуксиз устоз-раҳбар мулоқотини ўрнатиш;
масофавий назорат — ўқув режасига мувофиқ ўқув фанлари доирасида масофавий таҳсил оладиган тингловчиларни кафедралар ва бўлимлар томонидан назорат қилиш;
давлат-жамоатчилик назорати — ваколатли давлат органи, жамоат ташкилотлари, кадрлар буюртмачилари томонидан олиб бориладиган назорат;
якуний давлат назорати — давлат бошқаруви мутахассисликлари бўйича уларнинг ўқув режасига мувофиқ равишда ўқув фанлари бўйича давлат аттестацияси ва магистрлик диссертация ҳимояси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган
ДАВЛАТ ТАЛАБЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари (кейинги ўринларда давлат талаблари деб аталади) Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПФ-5139-сон фармонларига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган мажбурий талабларни белгилайди.
2. Давлат талаблари Академияда бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
3. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг мазмуни ва сифатига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
замонавий билим, кўникма, малака ва компетентлигини шакллантириши ва тингловчиларнинг касб ва лавозимларга мувофиқлиги;
замонавий бошқарув технологияларига таяниши;
таълим дастурлари мазмунининг бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш турлари ва шаклларига мослиги.
4. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг ўқув юкламасида маърузалар ҳажми умумий аудитория соатининг 40 фоизидан ошмаслиги керак.
5. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш касбий фаолиятдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, шунингдек масофавий таълим технологияларидан фойдаланиш асосида амалга оширилиши мумкин.
2-боб. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш
6. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш — мамлакатда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш, давлат ва жамият бошқаруви соҳасида халқаро стандартлар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари асосида давлат ва жамият бошқаруви бўйича янги зарурий ҳамда етарли билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришдан, янги касбий фаолиятга йўналтиришдан иборат.
7. Қайта тайёрлаш тингловчининг асосий ишидан ажралган ва ажралмаган ҳолда ташкил этилади.
8. Қайта тайёрлашнинг ўқув юкламаси Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режа асосида белгиланади. Бунда тингловчиларнинг мустақил таълимига асосий эътибор қаратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қайта тайёрлаш муддати касбий фаолиятдан ажралган ҳолда 16 ҳафта, касбий фаолиятдан ажралган ва ажралмаган ҳолда 40 ҳафта (тажриба орттиришни ҳисобга олган ҳолда, ўқув юкламасининг жами 576 соатдан кам бўлмаган ҳажми)ни ташкил этади. Аудитория машғулотлари ҳафтасига 36 соатдан, ўқув юкламасининг энг юқори ҳажми ҳафтасига 54 соатдан кўп бўлмаган миқдорда белгиланади.
10. Қайта тайёрлаш курсини тўлиқ ўзлаштирган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади.
11. Қайта тайёрлаш курсини ўзлаштирган ва якуний аттестациядан муваффақиятли ўтган тингловчиларга мазкур давлат талабларининг 1-иловасида белгиланган намунадаги диплом берилади.
3-боб. Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш
12. Бошқарув кадрларининг малакасини ошириш — тегишли таълим турлари бўйича Давлат талабларидан келиб чиққан ҳолда, бошқарув кадрларининг малака ва кўникмаларини мунтазам равишда янгилаб бориш орқали уларнинг касбий маҳоратини ўсишини таъминлашдан иборат.
13. Малака ошириш асосий ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда ташкил этилади.
14. Малака оширишнинг ўқув юкламаси ҳажми Академия томонидан буюртмачи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган ўқув режа асосида белгиланади.
15. Малака ошириш муддатлари Академия томонидан буюртмачи билан келишган ҳолда 1 ойгача белгиланиши мумкин.
16. Малака ошириш муддати 18 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
Малака ошириш муддатлари, ўқув режа ва фан дастурлари Академия ва буюртмачи билан келишилади ва у Академия Кенгашида тасдиқланади.
17. Малака ошириш курсидан муваффақиятли ўтган бошқарув кадрларига мазкур давлат талабларининг 2-иловасида белгиланган намунадаги сертификат берилади.
4-боб. Бошқарув кадрларининг тажриба орттириши
18. Тажриба орттириш — таълимнинг илм-фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциялашуви, бошқарувчилик малакаси ва кўникмасини амалий жиҳатдан узлуксиз такомиллаштириб боришни таъминлаш, бошқарув кадрларини давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги янги ютуқлар билан таништириш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича касбий таълим дастурларини ўзлаштиришдан иборат.
19. Тажриба орттириш — давлат ва нодавлат ташкилотларида қайта тайёрлаш курси тингловчиларининг назарий ва амалий билимлари, малака ҳамда кўникмаларини чуқурлаштиришга қаратилган.
20. Қайта тайёрлаш курси тингловчиларининг тажриба орттириш тартиби Академия томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган дастурлар асосида тингловчиларнинг хорижий давлатлар таълим муассасаларида ва давлат органларида тажриба орттиришлари ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талаблар
22. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тингловчиларининг тайёргарлигига қўйиладиган умумий талабларга қуйидагилар киради:
Кейинги таҳрирга қаранг.
1) қуйидаги билим ва кўникмаларни эгаллаш:
давлат ва жамият бошқарувининг конституциявий-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини;
давлат хизматини ўташнинг илмий-назарий ва амалий жиҳатларини, давлат хизматини ташкил этиш ва амалга оширишни;
фуқаролик жамияти асосларини, фуқаролик жамияти институтларини ва ижтимоий шерикчиликнинг ҳуқуқий асослари;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мазмун-моҳияти ва аҳамиятини;
ҳудудларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан самарали ва оптимал фойдаланишни;
ёшларга оид давлат сиёсатини;
давлат молияси, унинг бўғинларини ва уни бошқаришни, бюджет ҳисоби ва ҳисоботини;
нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашни шакл ва тамойилларини;
стратегик молиявий менежментни;
инсон ресурсларини бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасидаги қонунчиликни;
менежмент ва корпоратив бошқарув соҳасидаги замонавий тенденцияларни;
ахборот ва унинг таркибий қисмларини;
давлат интерактив хизматларини;
бошқарув қарорларининг самарадорлигини баҳолай олишни;
аниқ вазиятлар таҳлилида муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал қилишнинг усулларини белгилай олиш ва кутилаётган натижаларни баҳолай олишни;
раҳбар шахси ва раҳбарлик услубларини;
жамоадаги психологик жараёнларни;
чет-тилларидан бирида мулоқотга кириша олиш (зарур бўлганда мулоқотни бошқара олиш)ни билиши;
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизими ва фаолият йўналишларини;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда замонавий усул ва шаклларидан фойдаланишни;
нодавлат нотижорат ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасидаги сиёсатининг муҳим жиҳатларини;
тизимли таҳлил ва бошқарув қарорларини қабул қилиш, менежментнинг замонавий тамойиллари ва усуллари, корпоратив бошқарув тамойиллари ва механизмлари тўғрисида назарий билимларни;
иш самарадорлигини ошириш бўйича замонавий ахборот технологияларини қўллай олишни;
бошқарув жараёнидаги муаммолар, вазиятлар таҳлили ва босқичлари ҳамда бошқарув қарорлари қабул қилиш ва амалга ошириш усулларини;
низоларни ҳал этиш технологияларини;
ходимларни баҳолаш ва шахснинг ўз ўзини бошқариш услубларини;
жамоага таъсир этиш услубларини;
чет-тилларидан бири бўйича ўз мутахассислик соҳаларига оид ёки оид бўлмаган кенг кўламли бирмунча узун ва мураккаб матнларнинг услубий жиҳатларини, очиқ ойдин ёки бирмунча яширин баён этилган фикрларни аниқлаган ҳолда тушуна олишни;
2) бошқарувни ташкил қилиш ва уни самарали амалга ошириш;
3) ташкилотда замонавий ташкилий ва корпоратив маданиятни шакллантириш ва меҳнат муносабатларини самарали ташкил этиш усулларини амалда қўллаш;
4) ўз иш фаолияти самарадорлигини ошириш учун замонавий ахборот технологиялари ҳамда «Электрон ҳукумат» тизимидан самарали фойдаланиш;
5) вазиятлар бўйича таҳлилий фикрлаш ҳамда стратегик режалаштириш;
6) ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
7) муаммоли вазиятларни аниқлай олиш;
8) ташкилотда бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш;
9) стратегик ва оралиқ мақсадларни аниқлаш;
10) вазифаларни тақсимлаш;
11) ташкилотда мақбул маданиятни яратиш ва жорий этиш малакаларига эга бўлиш;
12) масъулиятни ҳис қилиш, ташаббускорлик ва қатъиятлилик;
13) вазиятни объектив баҳолаш ва назорат қилиш;
14) ўз мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалай олиш;
15) жамоада уйғун муҳитни шакллантира олиш;
16) ташкилот фаолиятига таъсир кўрсатувчи шароит ўзгаришларини олдиндан англаш ва баҳолаш;
17) ташкилотнинг ички имкониятларини таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш ва уларни ечишнинг самарали йўлларини топиш;
18) ташкилотнинг инновацион фаолиятини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
19) энг илғор тажрибалар, янгиликларни муваффақиятли ўзлаштиришни ташкил этиш;
20) ташкилотчилик, шахсий ташаббускорлик, қарорлар қабул қилиш, музокаралар олиб бора олиш;
21) ўз фикрларини ҳам ёзма, ҳам оғзаки баён этиш компетенцияларига эга бўлиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш
23. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Академияда тасдиқланган тегишли ички-тартиб қоидалар асосида ўқув жараёни даврида амалга ошириладиган ички назорат;
қайта тайёрлаш курси тингловчиларининг фанлар бўйича аттестацияси ва битирув малакавий иши ҳимоясига қаратилган якуний давлат назорати;
ваколатли давлат органи, нодавлат нотижорат ташкилотлари, кадрлар буюртмачилари томонидан олиб бориладиган давлат-жамоатчилик назорати;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ва кадрлар буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.
7-боб. Якуний қоида
24. Мазкур Давлат талабларига мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларидан, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ижро ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари эҳтиёжларини ўрганишдан, бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этишдан келиб чиққан ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби ‎

Oʼzbekiston Respublikasi ‎

‎‎Qayta tayyorlash
‎ ‎haqida ‎

‎‎

DIPLOM ‎

QT № 000000‎

__________________________________‎_______________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)‎‎

‎‎

20 ___ yil ________________________________dan 20 ___ yil _________________________________________ gacha‎‎‎

______________________________________________________________________________________________ da

(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi)

‎‎

‎‎________________________________________________________________________________ soatga moʼljallangan

‎‎_________________________________________________________________________________________________

‎‎(Qayta tayyorlash kursining nomi)

‎‎‎

qayta tayyorlsh kursida taʼlim olib, ______________________________________________________________________‎‎

_______________________________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya

‎‎komissiyasida ___________________________________________________________________ bahoga himoya qildi va
‎qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi

‎‎

Muhr oʼrni‎

Rektor‎

_____________‎‎

Sana‎‎

_____________‎‎‎ Qayd raqami __________‎
Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги дипломнинг
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash haqida DIPLOM» сўзлари босилади. Диплом икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Диплом:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг
‎Давлат герби ‎‎

Oʼzbekiston Respublikasi

Malaka oshirish
‎haqida ‎‎

SERTIFIKAT

MO № 000000

‎‎

‎‎_______________________________________________________________________________________________

(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20 ___ yil ____________________________________ dan 20 __ yil ___________________________________ gacha

‎‎_____________________________________________________________________________________________ da

(Malaka oshirish taʼlim muassasasining nomi)

jami ________________________________________________________________________
‎ soatli

___________________________________________________________________________‎‎

(Malaka oshirish kursining nomi)‎‎

boʼyicha malakasini oshirdi.‎‎‎

Muhr oʼrni‎

Rektor‎

______________ ‎

Sana

______________ ‎ Qayd raqami ____________ ‎ ‎
Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги сертификат
ТАВСИФИ
Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратураси тингловчилари томонидан малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда Академия деб аталади) магистратураси тингловчилари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларда малакавий амалиёт ва стажировка ўташ тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
қабул қилувчи ташкилот — тингловчиларнинг малакавий амалиёти ва стажировкаси ўтказиладиган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари, шунингдек давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлар;
малакавий амалиёт (кейинги ўринларда амалиёт деб аталади) — ўқув жараёнининг бир қисми бўлиб, у назарий билимларни мустаҳкамлаш, бошқарув фаолиятида малака ва маҳоратга эга бўлиш, ўқув режалари, фан дастурлари ҳамда магистрлик диссертацияси мавзусининг муайян (якуний) қисми доирасида материаллар йиғиш имконини яратади;
стажировка — илғор тажриба, шу жумладан, хорижий тажрибани ўрганиш асосида магистратура мутахассислиги бўйича ўқув режа ва дастурлар талабларини мақсадли ўзлаштириш, муайян бошқарув лавозимларида дублёр (референт) вазифасини бажариш орқали бошқарув фаолияти соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни синовдан (апробациядан) ўтказиш, магистратура тингловчиларининг таҳлилий, тадқиқот олиб бориш ва ижодий маҳоратини фан ва ишлаб чиқаришни таълим билан боғлаш орқали шакллантириш, тингловчиларни илмий-техникавий жараённинг энг янги ютуқлари билан, иқтисодиёт соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар билан ҳамда бошқарув фаолиятидаги илғор тажриба ва методология билан таништириш;
Академиядан бириктирилган амалиёт ва стажировка раҳбари — Академия ректори томонидан тайинланган, тингловчининг амалиёт ва стажировка ўташини ташкиллаштириш учун масъул шахс;
қабул қилувчи ташкилотдан амалиёт ва стажировка раҳбари — Академия тингловчисининг амалиёт ва стажировкасига раҳбарлик қилиш учун қабул қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахс;
Амалиёт ва стажировка ўташ дастури — ўқув режалари асосида Академия томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган тегишли дастур.
3. Амалиёт ва стажировка ўташ муддати, жойи тегишли дастур ҳамда назарий тайёргарлик, танланган магистрлик диссертацияси мавзуси ҳисобга олинган ҳолда ўқув режа асосида аниқланади.
4. Барча амалиёт ва стажировкалар ўқув режада белгиланган муддатларда ўтказилади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари Академия тингловчиларининг малакавий амалиёт ва стажировкаси (дублёр сифатида) сифатли ва мақсадли ўтиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
2-боб. Малакавий амалиётнинг тузилиши ва мазмуни
6. Академиянинг магистратура таълими бўйича ўқув дастурида қуйидаги амалиёт турлари назарда тутилади:
6 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида микро даражада амалиёт ўташ;
6 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида мезо даражада амалиёт ўташ;
4 ҳафта давомида давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида макро даражада амалиёт ўташ;
7. 16 ҳафтага мўлжалланган амалиётнинг умумий дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
амалий маҳорат ва кўникма;
магистрлик диссертацияси мавзуси бўйича маълумотлар йиғиш;
амалиёт натижалари бўйича ҳисобот ёзиш;
малакавий ҳисобот мазмуни (концепцияси) бўйича ҳимоя;
ташкилот раҳбарининг дублёри сифатида ишлаш;
«устоз — шогирд» модели асосидаги таълим.
8. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида микро даражадаги амалиёт қабул қилувчи ташкилотларнинг амалий фаолияти ҳақидаги тасаввурни шакллантиради ҳамда бирламчи касбий маҳорат ва кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Амалиётнинг мазкур шакли аудиториялардаги таълим якунлангандан сўнг ўтказилади.
Мазкур амалиётнинг мақсади ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштириш жараёнида олинган назарий билимларни мустаҳкамлашдан иборат.
9. Микро даражадаги амалиётнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
индивидуал топшириққа мувофиқ ташкилот фаолияти билан боғлиқ вазифаларга доир маълумотлар (материаллар)ни йиғиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш бўйича дастлабки малакага эга бўлиш;
ташкилотнинг соҳавий фаолияти хусусиятларини аниқлаш;
индивидуал топшириққа кўра касбга оид тушунчаларни муайян ташкилотга боғлаган ҳолда ишлата олиш;
давлат, жамият ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш;
ташкилотнинг тизим сифатидаги тавсифи юзасидан тасаввурга эга бўлиш;
индивидуал топшириққа мувофиқ ташкилот бошқаруви тизими ҳақида тушунчага эга бўлиш.
10. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида мезо даражадаги амалиёт микро даражадаги амалиётдан кейин ўтказилади ва тингловчиларга соҳа бўйича маҳоратни ошириш ва бошқарув принципларини амалиётда қўллаб кўриш имконини беради.
Ушбу амалиётнинг мақсади вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида ишлаш учун зарур бўладиган мутахассис иш усули ва услубларини ўрганиш, касбий малака ва билимларга эга бўлишдан иборат.
11. Мезо даражадаги амалиётнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига оид талаблар билан танишиш;
ташкилотнинг бошқарув ва иш юритиш тизимини ўрганиш;
бўлинмалар (бўлимлар) функция (вазифа)ларини белгилаш ва уларнинг ишларини мувофиқлаштириш тизимини ўрганиш;
мутахассислар орасида вазифалар ҳамда иш ҳажми тақсимотини таҳлил қилиш;
ташкилотда илғор бошқарув усуллари ва қарорларни қўллаш тажрибасини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
бошқарув ва назорат тизимини таҳлил қилиш;
давлат, жамият ва хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан ўзаро алоқаларини таҳлил қилиш;
барча турдаги ҳужжатлар мазмуни ва ҳисобини юритишни ўрганиш;
ўқув жараёнида ўзлаштирилган (эгалланган) малакани амалиётда қўллай олиш.
12. Давлат, жамият ва хўжалик бошқаруви тизимида макро даражадаги амалиёт мезо даражадаги амалиётдан кейин ўтказилади ва тингловчиларга магистрлик диссертацияларини ёзишда зарур бўладиган материалларни йиғишлари учун касбий фаолиятни ўзлаштиришнинг узлуксиз ва тадрижий жараёнини таъминлаб беришни назарда тутади.
Мазкур амалиётнинг мақсади бошқарув ва инновацион фаолиятни режалаштириш, ташкил этиш ҳамда бажариш, шунингдек, натижалар юзасидан ҳисобот тайёрлаш бўйича малака, маҳорат ва билимларга эга бўлишдан иборат.
13 Макро даражадаги амалиётнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
амалиёт бўйича ҳисобот тайёрлаш ва уни ҳимоя қилиш учун материаллар йиғиш ва уларни қайта ишлаш;
мутахассисликка оид назарий ва амалий билимларни тизимлаштириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш ҳамда уларни муайян масалалар ва муаммоли вазиятларни ҳал қилиш учун бошқарув қарорларини қабул қилишда қўллаш;
ишни мустақил равишда олиб боришни ривожлантириш ва ўрганилаётган муаммо ҳамда масалаларни ечишда тадқиқот ва тажриба ўтказиш усуллари (методлари)ни ўзлаштириш;
тингловчиларнинг замонавий талабларга мувофиқ равишда мустақил ишлай олишларига бўлган тайёргарликларини аниқлаш.
14. Малакавий ҳисобот мазмуни (концепцияси) бўйича ҳимоя якуний босқич бўлиб, унда тингловчиларнинг амалиёт даврида бажарган ишлари натижалари таҳлил этилади ва баҳоланади. Амалиёт ҳисоботи ҳимояси Академия профессор-ўқитувчилари таркибидан ҳамда қабул қилувчи ташкилотнинг мутахассис-амалиётчиларидан иборат эксперт гуруҳ олдида кейс-стади усулида тақдимот шаклида ўтказилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.
15. Амалиёт ҳисоботи ҳимояси ҳар йили сентябрь ойида 2 ҳафта давомида қуйидаги мезонларга мувофиқ ўтказилади:
амалиётда назарий билимларни қўллаш даражаси;
амалиёт ўташ даврида тингловчилар томонидан йиғилган материаллар, ўрганилган ва ечилган масалаларнинг мазмуни, даражаси ва сифати.
16. Бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курслари тингловчиларининг амалиёти алоҳида махсус дастур ҳамда 12 кунга мўлжалланган ўқув режа асосида ташкил этилади. Мазкур малакавий амалиётнинг мақсади битирув малакавий ишини тайёрлаш учун материаллар йиғиш ҳисобланади.
3-боб. Стажировканинг тузилиши ва мазмуни
17. Академиянинг таълим дастури бўйича 2-курсда ўқиётган тингловчилар учун стажировка, шу жумладан хорижий стажировка ташкил этиш назарда тутилади.
18. Стажировка ўқув жараёнида тингловчилар томонидан эгалланган бошқарув фаолиятига боғлиқ назарий билимлар ва касбий малака ҳамда маҳоратни мустаҳкамлаш, муайян иш жойида бошқарув фаолиятига тайёрланиш ва магистрлик диссертациясининг амалий қисмига материаллар йиғиш учун йўналтирилган.
19. Стажировка 16 ҳафта давомида тингловчиларнинг доимий яшаш жойидан ташқарида бўлган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибий бўлинмалари, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотларда бўлиб ўтади.
20. Стажировканинг мақсади:
тингловчиларнинг малакавий амалиёт дастурларини ўзлаштиришда олинган назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш;
ўзларининг хизмат вазифаларини ижро этишда амалий малака ва маҳоратдан самарали фойдалана олиш кўникмасини ошириш ҳисобланади.
21. Стажировканинг асосий вазифалари:
иш жойида амалий малака ва маҳоратни қўллаш;
магистрлик диссертациясини тайёрлаш.
22. Стажировка дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
раҳбарнинг дублёри ёки референт-маслаҳатчиси сифатидаги вазифани бажариш;
лавозимга келиш, иш жойига мувофиқ равишда лавозим функциялари ва вазифаларини дублёр сифатида ижро этиш;
мазкур иш ўрнига оид тартиб ва фаолият йўналишларини ўзлаштириш, ушбу лавозимга лаёқати бор ёки йўқлигини, бор бўлса унинг даражасини текшириш;
бажарилган ишлар, уларнинг натижалари юзасидан берилган топшириқларни тушуниш;
бажарилган ишлар ва уларнинг натижалари юзасидан берилган топшириқлар тушунилганлигини расмийлаштириш, стажировка ҳисоботида ушбу бажарилган вазифаларга тайёргарликни баҳолаш;
тақдимот ва стажировка ҳисоботи ҳимояси.
23. Ҳимоя якуний босқич сифатида 1 ҳафта давомида стажировка даврида тингловчилар томонидан бажарилган ишлар натижаларини баҳолаш асосида ўтказилади.
Стажировка ҳисоботи ҳимояси Академия профессор-ўқитувчилари таркибидан ҳамда қабул қилувчи ташкилотнинг мутахассис-амалиётчиларидан иборат эксперт гуруҳ олдида тақдимот шаклида ўтказилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.
24. Академия тингловчиларининг хориждаги стажировкалари чет элдаги ҳамкорлар билан тузилган шартномалар (битимлар) асосида ташкил этилади. Илғор хорижий тажрибаларни соҳавий ташкилотлар ва марказларда ўргатиш мақсадида Академия ходимлари раҳбарлигида тингловчиларни 1 ойлик муддат билан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан хорижга юборилади.
25. Хориждаги стажировка дастури қуйидаги талабларни ўзи ичига олади:
таълим ихтисослигига мувофиқ келувчи бир хил ёки айнан ўхшаш (идентив ёки аналог) идораларнинг фаолиятини ташкил этиш ва юритиш тартиби, шакллари ҳамда муаммолари таҳлили;
касбий лаёқат, татбиқ этиш ва имплементация қилиш мақсадида хорижий ташкилотда қўлланиладиган метод ва методологиялар таҳлили;
асосий иш жойи бўйича стажировка ўтаётган ташкилот (муассаса) ёки унинг таркибий бўлинмаларида амалга ошириш мумкин бўлган ўзгаришлар ҳамда уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
26. Хориждаги стажировка ҳисоботи ҳимояси 1 ҳафта давомида тақдимот шаклида ўтказилади. Хориждаги стажировка ҳисоботи ҳимояси бўйича Комиссия таркиби Академия ректори томонидан тасдиқланади.
4-боб. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчига қўйиладиган талаблар
27. Тингловчи:
методик ва инструктив материаллар билан танишиши, Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбаридан йўл-йўриқ олиши;
амалиёт ва стажировка ўташ чораларини кўриш ва назорат қилиш бўйича ташкил этиладиган тадбирларда қатнашиши;
амалиёт ва стажировка ўташ дастурларида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда тўлиқ ҳамда сифатли бажариши;
Академия платформасидаги онлайн ва оффлайн тизими воситасида профессор-ўқитувчилар ва илмий раҳбарлардан олинган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажариши;
ҳар куни тартибли равишда кундалик юритиши;
талабга кўра юритаётган кундалигини Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этиши;
келгуси ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиши мумкин бўлган материалларни йиғиб бориши;
қабул қилувчи ташкилотнинг ички меҳнат қоидалари ва талабларига риоя этиши шарт.
28. Тингловчи Академия томонидан тайинланган раҳбарига амалиёт ва стажировка якуни бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
амалиёт ва стажировка кундалиги;
келажакда ўқув ва амалий фаолиятда фойдаланиш учун тингловчига якуний хулосалардан сўнг қайтариб бериладиган амалиёт ва стажировка ўташ даврида йиғилган материаллар жилди (уларнинг рўйхати кундаликда ўз ифодасини топиши зарур).
29. Узрли сабабларсиз амалиёт ва стажировкани ўташдан озод этилишга йўл қўйилмайди.
5-боб. Амалиёт ва стажировкани ташкил этиш талаблари
30. Амалиёт ва стажировка ўташни ташкил этиш жараёнига қўйиладиган талаблар махсус дастурлар асосида аниқланади. Барча босқичларда тингловчиларнинг узлуксиз ва тизимли равишда касбий бошқарув фаолиятини ўзлаштиришлари таъминланиши ташкил этилиши талаб этилади.
Хориждаги стажировка мавзуси ва мазмуни Академиянинг таълим ва илмий тадқиқот фаолиятидаги бугунги ва истиқболдаги равнақи масалаларига мувофиқ келиши ва стажировка дастурлари талабларига жавоб бериши зарур.
31. Ўқитувчиларнинг амалиёт ва стажировкадаги юкламалари ўқув режаси ҳамда амалиёт ва стажировка турларида белгиланган ўқув педагогик соатлар (ҳафталар) миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
32. Амалиёт ва стажировка Академия ректорининг буйруғи асосида ташкил этилади. Унда амалиёт ёки стажировка турлари, муддати ва жойлари, моддий таъминот, яшаш жойини тақдим этиш, жавобгар шахслар ва юбориладиган тингловчилар рўйхати таркиби, амалиёт ва стажировка раҳбари белгилаб берилади.
33. Қабул қилувчи ташкилотдан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбарлари амалиёт ва стажировка ўташ жойларида меҳнат муҳофазаси талаблари ҳамда тингловчилар ҳаётининг хавфсизлиги бўйича тегишли чораларни кўради.
34. Академия тингловчиларининг чет элдаги стажировкалари хорижий ҳамкорлик бўйича тузилган шартномалар (битимлар) асосида ташкил этилади.
35. Амалиёт ва стажировкани ташкил этиш ва ўтказишни мувофиқлаштириш Академиянинг тегишли таркибий бўлимида амалга оширилади.
36. Амалиёт ва стажировкани ташкил этишга оид саволлар юзасидан тингловчиларни хабардор қилиш (ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоботлар ҳимояси билан боғлиқ бўлган маълумотларни тақдим этиш) Академиянинг тегишли таркибий бўлими томонидан корпоратив почта манзилларига юбориш орқали амалга оширилади. Тингловчилар электрон шаклдаги хабарларни мунтазам равишда кузатиб боришлари зарур.
37. Академия томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари:
амалиёт ва стажировкага кетаётган тингловчиларга Академиянинг тегишли таркибий бўлимлари билан биргаликда йўриқнома ўтказади;
тингловчиларнинг амалиёт ва стажировка ўташ жойига етиб келишини назорат қилади;
қабул қилувчи ташкилот раҳбари ҳамда у ердан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари билан алоқа ўрнатади;
амалиёт ва стажировка ўташ дастурларида белгиланган вазифаларни бажаришда тингловчиларга методик ёрдам кўрсатади;
амалиёт ва стажировканинг барча даври учун шахсий режа тузади, қабул қилувчи ташкилот томонидан тайинланган амалиёт ва стажировка раҳбари билан ҳамкорликда иш ҳажми ҳамда мазмунини аниқлайди;
тингловчиларни амалиёт ва стажировка ўташ объектлари бўйича тақсимлашда иштирок этади;
амалиёт ва стажировка муддатлари, мазмуни махсус дастурларнинг ижроси юзасидан назоратни ташкил этади, шунингдек, амалиёт ва стажировка ўташ жойларига бориб тингловчиларнинг йўқламаларини юритади;
малакавий амалиёт ва стажировка ҳисоботи ҳимоясида иштирок этади;
амалиёт ва стажировка ўташ ҳамда ушбу йўналишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилган ҳисоботни тайёрлайди, уни Академияга тақдим этади.
38. Қабул қилувчи ташкилот раҳбари:
амалиёт ва стажировка ўташ бўйича Академия билан шартнома тузади;
тингловчиларни амалиёт ва стажировка ўташга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради;
қабул қилувчи ташкилотнинг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан тингловчининг амалиёт ва стажировкасини ўташи бўйича масъулларни тайинлайди, шунингдек, назорат юритувчи ишчи гуруҳни тузади;
малакавий амалиёт ва стажировканинг сифати ҳамда унинг мақсадли ўтишига шахсан масъул ҳисобланади;
амалиёт ва стажировканинг қониқарсиз ташкил этилишига шахсан жавобгар бўлади;
дастурга мувофиқ амалиёт ва стажировкани ташкил этиш учун тегишли шароитлар яратади.
39. Амалиёт ва стажировка қабул қилувчи ташкилот ҳамда Академия ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ташкил этилади. Мазкур шартномада ушбу ташкилот зиммасига амалиётчи (стажёр) учун жой тақдим қилиш мажбурияти юклатилади.
Амалиёт ва стажировка ўтказиш бўйича тузилган шартномада Академия ва қабул қилувчи ташкилот ҳужжатнинг предмети, томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятлари, амалиёт ва стажировкани ташкил этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, уни бекор қилиш асослари, шунингдек, томонларнинг жавобгарлиги каби масалаларни келишиб оладилар.
40. Амалиёт ва стажировка бошланиши билан тингловчиларга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, ички тартиб қоидалари ва улар танишиши зарур бўлган ҳужжатлар танишиш учун тақдим қилинади.
41. Амалиёт ва стажировка бўйича қўйиладиган баҳолар таълим жараёнидаги баҳоларга тенглаштирилади ва тингловчиларнинг ўзлаштириш даражаси бўйича умумий рейтингининг якуний натижаларида ҳисобга олинади.
42. Академия устави ва мазкур Низомга мувофиқ амалиёт ва стажировка натижалари бўйича қониқарсиз баҳо олган, шунингдек узрсиз сабабларга кўра дастурларда белгиланган вазифаларнинг бажарилмаслиги тингловчини академик қарздор сифатида белгиланган тартибда ўқишдан четлаштириш учун асос бўлади.
6-боб. Моддий таъминот
43. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчининг асосий иш жойида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.
44. Амалиёт ва стажировка ўташ даври учун хизмат сафари, йўл ҳақи ва яшаш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Академия тингловчиларига амалиёт ёки стажировка ўташ жойига етиб олиш ва назарда тутилган ўқув дастурига мувофиқ қайтиб келиш учун бир марталик йўл ҳақи тўлаб берилади.
45. Амалиёт ва стажировка ўташ даврида тингловчиларга яшаш жойини ижарага олиш учун қуйидаги миқдорларда ойлик компенсация тўланади:
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида яшаш учун энг кам иш ҳақининг 4 баравари миқдорида;
Ўзбекистон Республикасининг бошқа шаҳарлари, туман марказлари ва аҳоли пунктларида яшаш учун энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Академия магистратураси тингловчиларини хориждаги бошқарув кадрларни тайёрлаш бўйича етакчи илмий-маърифий муассасалар ва марказларга, шунингдек чет мамлакатларнинг давлат ҳокимияти органларига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, жамоат ташкилотларига мажбурий тартибда бир ойлик муддатга юбориш Академиянинг, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Истеъдод» жамғармасининг бюджет маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Якуний қоида
47. Амалиёт ва стажировка ўташни ташкил этиш билан боғлиқ барча ҳужжатларни юритиш (ҳужжатлар айланишини ташкил этиш) Академиянинг тегишли таркибий бўлими томонидан зарур бўлимлар ва қабул қилувчи ташкилотларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўқув курсларини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малакани ошириш курслари (кейинги ўринларда масофавий курслар деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда ўқув дастурларини мустақил ўзлаштириши асосида амалга оширилади.
3. Масофавий курслар онлайн (масофадан туриб реал вақт режимида видеомаърузаларни, маслаҳатларни, назорат турларини олиб бориш) ва оффлайн (масофавий таълим тизимидаги тегишли ўқув-методик ресурсларни мустақил равишда ўзлаштириш) режимларда ташкил этилади. Мазкур курсларнинг сифати ва самарадорлигининг доимий назорати Академия Ўқув-услубий бўлими электрон мониторинг тизимида қайд этилади ҳамда белгиланган талабларга мувофиқлиги таъминланади.
4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларининг масофавий курсларда ўқиши шартнома асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Масофавий курсларнинг асосий мақсад ва вазифалари
5. Масофавий курсларни ташкил этишнинг асосий мақсади тингловчиларнинг ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил ўқиши ва изланишини замонавий таълим технологиялари асосида рағбатлантиришдир.
6. Масофавий ўқитиш шаклининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларига замонавий таълим технологияларини кенг жорий этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларига асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли йўналишлар бўйича қайта тайёрлаш ва малакани ошириш ўқув дастурларини масофадан ўқитиш таълим усуллари орқали ўзлаштириш имкониятини яратиш, мустақил таълимни рағбатлантириш.
3-боб. Масофавий курсларга тингловчиларни қабул қилиш ва таълим жараёнини ташкил этиш
7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбар кадрларини масофавий курсларга қабул қилиш давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг буюртмасига мувофиқ амалга оширилади.
8. Масофавий курслар бошланишидан олдин тингловчиларга Академия Ўқув-услубий бўлими томонидан электрон портфолио логини ва пароли берилади. Тингловчилар мазкур логин ва парол ёрдамида «Масофавий курслар» бўлимига киради ва тизимда ўзининг шахсий кабинетига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Масофавий курс давомида тингловчи курсларни ташкил этиш ва ўтказиш режасига, ўқиш давомийлиги (келишув асосида)га амал қилиши, шунингдек онлайн ва оффлайн режимидаги таълим жараёнида шахсан ўзи иштирок этиши талаб этилади.
10. Масофавий курсларда тингловчининг фаолияти тасдиқланган график асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:
онлайн кириш тест синови — курс бошида тингловчиларнинг тегишли қайта тайёрлаш ва малакани ошириш йўналиши бўйича дастлабки билим, кўникма ва малакаларининг шаклланганлик даражасини аниқлаш учун ташкил этилади;
онлайн кириш тест синовларини муваффақиятли топширган тингловчиларга «Масофавий курслар» тизимидаги ресурслар (мустақил таълим учун тақдимотлар, ўқув, аудио ва видео материаллар)дан фойдаланишга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Йўналиш ўқув режасидаги фанларни ўзлаштириш кетма-кетлиги тингловчи томонидан мустақил равишда танланади. Бунда тингловчи ўқув фанлари мазмунини электрон таълим ресурсларидан фойдаланган ҳолда мустақил ўзлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Масофавий курсларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш ўқув режасидаги ўқув фанлари бўйича онлайн маърузалар ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Онлайн маърузалар Академиянинг тажрибали профессор-ўқитувчилари, малакали амалиётчилар томонидан замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион таълим технологияларини қўллаб амалга оширилади.
Ҳар бир онлайн маърузалар ўтказилишидан олдин тизимда махсус эълон (куни, соати ва мавзуси тўғрисида хабар) бериб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. Курс давомида тингловчи ўқув режасидаги ҳар бир фан бўйича ассесмент (жорий назорат) топшириқларини бажаради.
Ассесмент топшириқлари ҳар бир фан мавзулари тўлиқ ўзлаштирилгандан кейин электрон тизимда бажарилади ва уларни муваффақиятли топширган тингловчиларга навбатдаги фанларни ўзлаштиришга рухсат берилади.
Ўқув режасидаги барча фанлар бўйича тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари уларнинг электрон рейтинг дафтарчасида қайд этилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Курс давомида тингловчиларга буюртмачилар эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда ўқув режаларидаги фанлар бўйича маърузалар, маслаҳатлар онлайн ёки оффлайн шаклда, махсус режа асосида ташкил этилади.
16. Битирув иши мавзуси тингловчи томонидан тизимдаги мавжуд мавзулар доирасида ихтиёрий танланади ва Академиянинг ўқув ишлари бўйича биринчи проректори буйруғи билан тасдиқланади. Битирув ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади.
17. Масофавий курсларда тингловчиларнинг амалиёти (стажировка) тингловчи фаолият кўрсатаётган ташкилотнинг тегишли йўналиш тузилмалари базасида, белгиланган тартибда амалга оширилади.
Раҳбар кадрларнинг малакавий амалиёти Академиянинг амалиёт, стажировка ва жойлардаги машғулотларни ташкил этиш бўлими орқали шакллантирилади ва назорат қилинади.
Амалиёт якунлари бўйича тингловчининг ҳисоботи ва натижалари қайд этилган баённома кўчирмаси тасдиқланган ҳолда тизимнинг тегишли қисмига илова қилинади.
18. Оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовлари масофавий курс дастури доирасида тайёрланган саволлар асосида, белгиланган режа бўйича ташкил этилади.
Бунда тингловчиларга оралиқ (чиқиш) онлайн тест синовларини асосий иш жойидан ажралмаган ҳолда тегишли марказларда, жорий вақтда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг якунида ўтказиладиган тест синовларида қатнашаётган бошқа тингловчилар билан биргаликда топширишга рухсат берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Масофавий курс давомида тингловчининг жорий (ассесмент баллари, электрон портфолио кўрсаткичлари ва амалиёт натижалари) ва оралиқ назорат (чиқиш тести) турлари бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари Академия бошқарув кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш факультети тизимида қайд этиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Масофавий курсларда ўқиш давомийлиги белгиланган режа асосида амалга оширилади. Бунда курсларнинг ўқув дастурларини тўлиқ ўзлаштирган, жорий ва оралиқ назорат топшириқларига ажратилган максимал баллнинг 56 фоизидан юқори балл тўплаган тингловчиларга якуний аттестацияга киришга рухсат берилади.
21. Агар тингловчи узрли сабабларга кўра якуний аттестацияга кела олмаса, унга такрорий аттестациядан ўтиш муддатидан келиб чиққан ҳолда кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида якуний назоратга киришга рухсат берилади.
Белгиланган муддат давомида курсларнинг ўқув дастурларини ўзлаштирмаган тингловчилар масофавий курслардан ўтмаган ҳисобланади.
4-боб. Масофавий курслар тингловчилари билимини якуний баҳолаш
22. Масофавий курслар тингловчиларини якуний баҳолаш тегишли йўналишлар бўйича Академияда ташкил этиладиган имтиҳон комиссиялари томонидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоида
23. Масофавий ўқитиш жараёнида юзага келадиган низолар Академия Кенгаши томонидан ҳал этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида тингловчиларга ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида (кейинги ўринларда Академия деб аталади) ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим дастурлари бўйича таълим хизматлари (кейинги ўринларда таълим хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қўлланиладиган асосий тушунчалар:
буюртмачи — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар;
таълим олувчи — ўрнатилган тартибда Академияда таълим дастурлари асосида билим олувчи жисмоний шахс;
таълим хизмати — Академия ва буюртмачи ўртасида тузилган пуллик хизмат кўрсатиш шартномасига биноан буюртмачининг ҳисобидан ва талаби асосида таълим бериш фаолияти;
асосий таълим дастури — буюртмачи талаби асосида Академия томонидан шакллантирилган таълим дастури;
қўшимча таълим дастури — Академия томонидан ишлаб чиқилган ҳамда буюртмачига таклиф этилган таълим дастури.
3. Таълим хизматларини кўрсатиш Академия уставига мувофиқ амалга оширилади, ундан келиб тушадиган маблағлар Академия уставида назарда тутилган мақсадларга йўналтирилади.
4. Таълим хизматларини кўрсатиш нархи ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили Академия кенгаши томонидан белгиланади. Тегишли ўқув дастурлари бўйича таълим хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ маълумотлар Академия расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
5. Академия ўқув дастури ва шартнома шартларида белгиланган таълим хизматлари кўрсатилишини таъминлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Академия ва буюртмачи ўртасида шартнома тузилганидан сўнг таълим хизматлари кўрсатиш нархини ўзгартирилишига йўл қўйилмайди, икки томоннинг розилиги билан шартнома предмети кенгайтирилган ҳоллар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Академия томонидан қуйидаги таълим хизматлари кўрсатилиши мумкин:
Академия ўқув жараёни дастурлари асосида таълим олувчиларнинг малакасини ошириш;
буюртмачи талабига асосан таълим олувчиларнинг малакасини ошириш;
Академиянинг магистратура мутахассислигига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тайёрлаш.
2-боб. Таълим хизматлари кўрсатиш ва шартнома тузиш тартиби
8. Академия буюртмачи билан шартнома тузишга қадар таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисида аниқ маълумотларни буюртмачига тақдим этиши лозим.
9. Буюртмачига тақдим этиладиган маълумотларда қуйидагилар ўз ифодасини топган бўлиши керак:
Академиянинг жойлашган манзили;
асосий ва қўшимча таълим дастурларини амалга ошириш йўналишлари;
таълим хизматлари рўйхати ва уларни кўрсатиш тартиби;
таълим хизматлари нархи;
таълимни тугатгандан кейин бериладиган ҳужжат шакли;
Академиянинг ички тартиб-қоидалари.
10. Буюртмачининг сўровига биноан Академия қуйидаги ҳужжатлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши керак:
Академия устави ҳамда ўқув жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатлар;
шартнома намуналари;
асосий ва қўшимча таълим дастурлари;
таълим хизмати кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатлар.
11. Маълумотлар буюртмачига қуйидаги усулларда етказилади:
Академия расмий веб-сайти;
буклетлар;
проспектлар.
12. Маълумотлар ўзбек тилида ёки буюртмачининг сўровига кўра рус тилида тақдим этилади.
13. Таълим хизматлари кўрсатиш учун томонлар ўртасида тузилган таълим хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) асос бўлиб ҳисобланади.
14. Шартнома тузишда бир буюртмачига бошқасига нисбатан устуворлик берилишига йўл қўйилмайди.
15. Шартнома оддий ёзма шаклда тузилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Академия тўғрисидаги тўлиқ маълумот;
буюртмачи — юридик шахснинг тўлиқ номи, почта манзили, унинг номидан ҳаракат қилувчи мансабдор шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг исми, жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили;
таълим олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, телефон рақами;
ижрочи, буюртмачи ва таълим олувчининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги;
таълим хизмати нархи ва уни тўлаш тартиби;
таълим дастурининг тури ва йўналиши;
таълим муддати;
таълим дастурини эгаллаган таълим олувчига бериладиган ҳужжат шакли;
шартномани талабларини ўзгартириш, қўшимча киритиш ва бекор қилиш асослари;
таълим хизмати хусусиятларидан келиб чиқадиган бошқа маълумотлар.
16. Шартномага таълим олувчининг ҳуқуқларини чеклашга қаратилган шартларнинг киритилишига йўл қўйилмайди.
17. Шартнома уч нусхада расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси Академияда сақланади, иккинчи нусхаси буюртмачига, учинчи нусхаси таълим олувчига тақдим этилади.
18. Шартнома Академия номидан Ректор томонидан имзоланади.
19. Буюртмачи шартномада кўрсатилган тартибда ва муддатда таълим хизмати учун тўловларни амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Академия ва буюртмачининг жавобгарлиги
20. Томонлар шартномада назарда тутилган мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун шартномада ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавобгар бўлади.
21. Ўқув дастурларида назарда тутилган таълим хизматларини кўрсатишда аниқланган камчиликлар учун буюртмачи қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли:
пул тўлаш шартисиз таълим хизматини кўрсатиш;
таълим хизмати кўрсатиш нархини мос равишда пасайтиришни;
камчиликларни бартараф этишга қаратилган харажатларни қоплашни.
Агар буюртмачини юқорида қайд этилган ҳолатлар қаноатлантирмаса, у ҳолда буюртмачи шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиши мумкин.
22. Қуйидаги ҳолларда шартнома Академия томонидан бир томонлама тартибда бекор қилиниши мумкин:
таълим олувчининг ўқув дастурида белгиланган мажбуриятларни бажармаганлиги;
таълим хизмати кўрсатиш учун тўловнинг шартномада белгиланган муддатда тўланмаганлиги;
Академия ички тартиб-қоидаларига риоя қилинмаганлиги.
4-боб. Якуний қоида
23. Томонлар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 745-сон қарорига
7-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикасининг
‎ Давлат герби ‎‎

Oʼzbekiston Respublikasi ‎‎

Qayta tayyorlash
‎ haqida

‎‎

‎‎SERTIFIKAT

‎‎QT № 000000

‎‎____________________________________________________________________________

‎‎(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20 ___ yil ___________________________ dan 20 ___ yil ________________________ gacha

‎‎

__________________________________________________________________________‎da

‎‎(Qayta tayyorlash taʼlim muassasasining nomi)

‎‎

___________________________________________________________ soatga moʼljallangan

(Qayta tayyorlash kursining nomi) ‎‎

‎‎

qayta tayyorlash kursida taʼlim olib, ________________________________________________

___________________________________________ mavzusida bitiruv ishini Davlat attestatsiya‎‎

komissiyasida ______________________________________________ bahoga himoya qildi va
‎qayta tayyorlash oʼquv kursini muvaffaqiyatli tamomladi ‎‎

Muhr oʼrni‎‎

Rektor ‎ ___________

Sana ‎____________ ‎

‎‎Qayd raqami __________

Қайта тайёрлаш ҳақида давлат намунасидаги сертификатнинг
ТАВСИФИ
Қайта тайёрлаш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч пушти рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Давлат герби, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI» ва «Qayta tayyorlash haqida SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи — QТ ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч пушти ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1054-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/857/2094-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон)