1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Таъкидлаш лозимки, сўнги йилларда «Ўзметкомбинат» АЖда қора металлар прокатини ишлаб чиқаришнинг мавжуд ўсиш суръатлари иқтисодиёт тармоқларининг метал маҳсулотларига бўлган эҳтиёжнинг ортаётган ҳажмларини қаноатлантирмаяпти, қора металларнинг ломи ва чиқиндиларини йиғиш ва ушбу ишларни рағбатлантириш тизими самарадорлиги даражаси замонавий талабларига жавоб бермаяпти.
«Ўзметкомбинат» АЖни ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестициявий жараёнларига халқаро стандартларни жорий этиш йўли орқали корпоротив бошқариш тизимининг замонавий талабларига мувофиқ ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш ва такомиллаштириш талаб этилмоқда.
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, ишлаб чиқаришнинг бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда корпоратив бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этишни таъминлаш мақсадида:
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзметкомбинат» АЖни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 июлдаги 533-сонли қарорига мувофиқ «Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталидаги давлат улушини ишончли бошқаришга «SFI Management Group» МЧЖ ХК компанияси жалб қилинди.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
2. Қуйидагилар «Ўзметкомбинат» АЖнинг (кейинги ўринларда — жамиятнинг) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб ҳисоблансин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
биринчи, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича ягона чуқур ўйланган техник сиёсатни амалга ошириш, замонавий энергия тежовчи технологиялар ва ускуналарни жорий этиш, шунингдек, жамиятнинг хом ашё базасини кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
иккинчи, ишлаб чиқаришнинг юқори ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган, жамиятни бошқариш тизимидаги таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, шу жумладан, янги бозорларни эгаллаш ҳисобидан юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш, маҳсулотнинг таннархини тушириш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни тизимли асосда олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
учинчи, хом ашё базани кенгайтириш, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни ҳисобга олган холда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнларининг самарадорлиги ва шаффофлигини оширган ҳолда янги юқори технологиялар қўлланилган ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, лойиҳани бошқаришнинг замонавий усулларини жорий этиш йўли орқали уларни кейинги босқичлардаги амалга оширилишини ташкиллаштириш;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.06.00 Саноат ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
тўртинчи, умумий тузилмани мақбуллаштириш ҳамда товарлар ва хизматлар импорти ҳажмини қисқартириш мақсадида металлургия маҳсулотлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтириш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
бешинчи, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий муассасалар билан кооперацияни кучайтириш йўли орқали муҳандис-техник ва бошқарув кадрларнинг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
олтинчи, қаттиқ рақобат шароитларида жамиятнинг самарали ишлашини таъминлай оладиган, профессионализмнинг асосланган юқори даражаларига эришишда истеъдодли, ростгўй ва ватанпарвар ёш мутахассисларни жалб этиш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш орқали жамиятнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.
3. «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув органлари, ишончли бошқарувчиси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
жамият тузилмасида — ҳудудий масъулияти чекланган жамиятларни белгиланган тартибда «Ўзметкомбинат» АЖнинг филиаллари кўринишида қайта ташкил этган ҳолда «Иккиламчиқораметаллар» УК негизида «Иккиламчиқораметаллар» бошқармасини ташкил этиш;
«Ўзметкомбинат» АЖнинг устав капиталига белгиланган тартибда давлатнинг улушини ошириш ҳисобига «Умумий овқатланиш комбинати» давлат корхонаси кўринишидаги мулк комплексини, кейинчалик шакллантирилган улушни ишончли бошқарувчига ишончли бошқарувга топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
«Ўзметкомбинат» АЖ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лом ва қора металлар чиқиндиларини (харид қилиш) тайёрлаш бўйича ягона ваколатли орган ҳисобланади;
юридик ва жисмоний шахслар томонидан топширилган лом ва қора металлар чиқиндилари учун ҳисоб китоблар келишилган нархда, лом топширувчиларни рағбатлантирадиган кўринишда ва бозор асосида белгиланадиган нархларда амалга оширилади;
«Ўзметкомбинат» АЖ акциядорларининг умумий йиғилиши қарори, шу жумладан, ишончли бошқарувчининг маслаҳатлари ва таклифлари билан «Ўзметкомбинат» АЖнинг ташкилий тузилмаси ва ижро этувчи аппаратига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сонига ўзгартиришлар киритилиши мумкин;
жамият акциядорларининг умумий йиғилишида сайланган «Ўзметкомбинат» АЖнинг бошқарув раиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади;
«Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари ишончли бошқарувчининг таклифига кўра кузатув кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва эгаллаб турган лавозимдан озод этилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.12.00.00 Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилик ва ижро органлари / 01.12.05.00 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.04.00 Давлат мулки ва хусусий мулкни муҳофаза қилиш. Ноидоравий қўриқлаш. Идоравий қўриқлаш]
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда ускуналар, лом ва қора металлар чиқиндиларини ноқонуний қабул қилиш пунктларининг фаолият юритишига йўл қўймаслиги ҳамда уларни республика чегарасидан олиб чиқишга бўлган уринишларга чек қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни кучайтирсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси лом ва қора металлар чиқиндиларининг ноқонуний йиғилиши устидан назоратни амалга оширсин, лом ва қора металлар чиқиндилари айланмаси қисмида ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг ҳар бир фактлари бўйича пухта текширувларни олиб борсин, айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилсинлар.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг қора металларга бўлган қўшимча эҳтиёжларини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги Р-4911-сонли фармойишининг 1-бандидаги «ТИФ ТР 7207 20 150 0 коди бўйича пўлат» сўзлари «ТИФ ТР 7207 20 150 0 ва 7203 10 000 0 коди бўйича пўлат, темир рудасининг тўғридан-тўғри тикланадиган маҳсулотлари» сўзларига алмаштирилсин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 сентябрь,
ПҚ-3277-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сон қарорига 1-ИЛОВА