1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг янги таҳририни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ў.Қ. Исмоилов ва Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 27 июнь,
276-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 27 июндаги 276-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 22 августдаги 347-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 15-16-сон, 106-модда)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 25 сентябрдаги 274-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 450-модда)
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 июлдаги 346-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 29-сон, 335-модда)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва тугатиш тартиби тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 336-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири зиммасига Адлия вазирлигининг ходимлари томонидан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ташкил этиш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатларига қатъий риоя этилиши учун шахсан жавобгарлик юклансин»;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши валюта ҳисоб рақамларини очиш ва уларнинг ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари сифатида қайта рўйхатдан ўтказилмасдан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишлари учун асос ҳисобланади»;
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказиш тартиби I бўлимининг еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 59-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 5-6-сон, 34-модда) (6-банд
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига 1-иловада (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2.
Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун бирмунча ноқулайроқ шароитларни юзага келтирадиган ўзгартиришлар киритилган тақдирда, мазкур субъектлардан кейинги икки йил мобайнида бундай ўзгаришлар кучга киргунга қадар амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ ундирилади.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (16-модда, 2-қисм);
в) 4-бандда кафолатлар ва имтиёзлар мазмуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
— «Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси аъзолари бўлган корхоналар фаолиятини текшириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг давлат назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ Палата ва унинг ҳудудий тузилмалари вакиллари иштирокида амалга оширилиши мумкин»;
г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«11.
Кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари фақат давлат статистика органлари ҳамда солиқ органларига белгиланган шаклда ҳисобот тақдим этадилар.
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (17-модда, 2-қисм)».
12. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарори билан тасдиқланган Фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаларини фуқароларга узоқ муддатли ижарага бериш тартибида (3-илова):
а) IV бўлимнинг номланиши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Ер участкаси ижара шартномасини ўзгартириш ва уни бекор қилиш»;
қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ер участкаси ижара шартномаси томонларнинг келишувига кўра, томонлар келишолмаган тақдирда эса суд томонидан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»;
13. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 6 августдаги 338-сон қарори билан тасдиқланган ҳўл мева-сабзавот маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиш тартибининг 3-банди «а» кичик банди чиқариб ташлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 27 ноябрдаги 496-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 11-сон, 42-модда) 1-банди ва қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Фермерларни, хусусий тадбиркорларни ҳамда кичик ва ўрта бизнес бошқа субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 11-модда) 4-бандида:
«тадбиркорлик фаолияти субъектларининг давлат рўйхатидан ўтказилиши улар томонидан ташқи иқтисодий фаолият амалга оширилиши ва кўрсатиб ўтилган субъектларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида қўшимча равишда рўйхатдан ўтказмасдан ваколатли банкларда валюта ҳисоб рақамлари очиш учун асос ҳисобланади»;
«валюта ҳисоб рақамлари очилган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги ахборот, ойнинг 5-кунидан кечикмай, ҳар ойда ваколатли банклар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига тақдим этилади».