Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ички валюта бозорида валюта алмаштириш операциялари ҳажмларини кенгайтириш ва чет элга кетаётган Ўзбекистон Республикаси резидентларининг хорижий валютага бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ваколатли банкларнинг алмаштириш шохобчалари орқали Ўзбекистон Республикаси резидентларига хорижий валюта сотишнинг чекланган миқдорини, ички валюта бозорида нақд хорижий валютага бўлган талаб ва таклифлардан келиб чиққан ҳолда, мустақил равишда белгилаш ҳуқуқи берилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.