Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 январдаги 28-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги ҳамда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 1-уйда (7 ва 8-қаватлар) беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 сентябрь,
704-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 704-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) вазифалари ва фаолият йўналишларини, уни бошқариш тартибини, шунингдек Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
2. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга, шунингдек бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Жамғарма давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида ғазначилик ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга.
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
лойиҳалар — иқтисодий, ижтимоий ва бошқа фойда олиш мақсадида қуйидаги соҳаларда олдиндан белгиланган вақт давомида амалга ошириладиган ўзаро боғлиқ комплекс тадбирлар ва ишлар;
қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадорлиги юқори бўлган замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан, интенсив боғларни ривожлантиришга доир лойиҳалар;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилмани ва ушбу маҳсулотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар;
кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларни бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш лойиҳалари;
кредит — кредит, шу жумладан тижорат банкининг кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини молиялаштириш учун фойдаланиладиган имтиёзли кредити ва микрокредити;
компенсация — тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисмини қоплаш;
кафиллик — Жамғармага кичик тадбиркорлик субъектлари (қарздор)нинг кредит бўйича ўз мажбуриятларини бажариши учун тижорат банки (кредит берувчи) олдида жавоб бериш масъулиятини юклайдиган кафиллик шартномаси.
2-боб. Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари
6. Кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш Жамғарманинг асосий вазифаси ҳисобланади:
а) кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда қайд этилган мақсадларга кредит ажратиш учун тижорат банкларига, жумладан, жалб этилган хорижий кредит линиялари ҳисобидан ресурслар ажратиш;
б) кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари кредит миқдорининг 50 фоизигача, лекин 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган ёки унга эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиш;
в) тижорат банкларининг қиймати 1 миллион АҚШ долларидан ошмайдиган миқдордаги кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:
миллий валютада — қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкасида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда;
7. Жамғармага мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича молиявий ёрдам кўрсатилади.
8. Жамғарма ўз фаолиятини қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, молиявий хизматлардан фойдаланишни кенгайтириш ва кредит ажратиш, шу жумладан ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ва йўналишларга кредит ажратиш шартларини енгиллаштиришга кўмаклашиш;
кичик тадбиркорликни ривожлантириш орқали иш ўринлари ташкил этиш имконини берадиган давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурлар, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
кичик тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, янги турдаги маҳсулотлар яратиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, шунингдек ишлаб чиқариш фаолиятига самарали янги технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;
илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда республикада кичик тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш муаммоларини ўрганишга доир комплекс илмий ва амалий тадқиқотлар амалга оширилишини ташкил этиш.
3-боб. Жамғармани бошқариш
9. Жамғармани бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) Жамғармани бошқаришнинг юқори органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
Жамғарма молиявий ёрдам кўрсатиши учун ишлаб чиқаришнинг устувор соҳалари ва кичик тадбиркорлик йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади;
Жамғарманинг даромад ва харажатлари бўйича ҳар йилги прогнозларни тасдиқлайди;
Жамғарма бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий активларида жойлаштириш бўйича чекланган параметрларни белгилайди;
Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси фаолияти, шу жумладан маблағларнинг мақсадли йўналтирилиши, кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий ёрдам кўрсатишга доир қарорларнинг ўз вақтида қабул қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма раҳбарининг Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида, шунингдек манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар вакилларининг амалга оширилаётган операциялар самарадорлиги ва тақдим этилган ресурслар, Жамғарма ва бошқа соҳалар кафиллиги ҳамда компенсациялари натижалари ҳақида ҳисоботларини мунтазам эшитади;
Жамғармани йиллик аудитдан ўтказиш учун, жумладан, унинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш бўйича аудиторлик ташкилотини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Жамғарманинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида таклифлар киритади.
11. Ижро этувчи дирекция Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланади.
12. Жамғарма ижро этувчи дирекцияси:
Жамғарма жорий фаолиятини расман бошқаради;
тижорат банкларидан келган ҳужжатларни кўриб чиқади ва ўз ваколатлари доирасида Жамғарма ресурслари, кафиллиги ва компенсацияларини тақдим этиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Ўзбекистон Республикасининг навбатдаги йил учун Давлат бюджети асосий параметрлари билан боғлиқ ҳолда Жамғарма даромад ва харажатларининг ҳар йилги прогнозларини шакллантиради ҳамда Кенгашга тасдиқлаш учун белгиланган тартибда киритади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаларини кенгайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва кўриб чиқиш учун Кенгашга киритади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши учун зарур қўшимча маблағларни жалб этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Жамғарма даромад ва харажатларини ҳисобга олиш ҳамда уларнинг ижроси тўғрисида ҳисоботдорликни таъминлайди ва тасдиқлаш учун Кенгашга тақдим этади;
кичик тадбиркорлик субъектлари лойиҳалари белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади ва таъминлайди;
13. Ижрочи директор Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг раҳбари ҳисобланади ва у мақомига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
Жамғарма ижрочи директори:
Жамғармага юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ Жамғарма ижро этувчи дирекцияси фаолиятини ташкил этади ва унинг учун шахсан жавоб беради;
Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини ходимларнинг белгиланган сони доирасида активларни бошқариш, бизнесни, шу жумладан тадбиркорликнинг турли йўналишларига оид лойиҳаларни таҳлил қилиш, экспертизадан ўтказиш ва молиялаштириш соҳасида юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни ташкил этади;
халқаро ва хорижий ташкилотларда Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
Жамғарма номидан меҳнат, хўжалик, кредит ва бошқа шартномалар, шу жумладан ресурслар, кафиллик ва компенсациялар тақдим этиш тўғрисидаги шартномаларни имзолайди.
14. Ижро этувчи дирекция Жамғарма маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари учун белгиланган тартибда тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида таъминланади.
15. Жамғарма ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини ташкил этади ҳамда Жамғарма Кенгаши билан келишган ҳолда унинг Низомини тасдиқлайди.
16. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартлари жорий этилади.
17. Жамғарма ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ва устамалар, рағбатлантирувчи тўловлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари ҳамда бюджетдан ташқари Ривожланиш ва моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомда назарда тутилган қўшимча моддий рағбатлантириш маблағларидан ташкил топади.
18. Жамғармага юкланган вазифаларни амалга ошириши учун тўртта, шу жумладан иккита хизмат ва иккита махсус енгил автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратилади.
4-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармасини ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини кейинчалик тугатиш ва уларнинг 50 миллион АҚШ доллари ҳамда 100 миллиард сўм миқдоридаги тегишли пул маблағлари шаклида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган ташкилотлар бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарманинг бошланғич бадали;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йилги тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари, 2017 йилда эса Жамғарма ресурс базасини шакллантириш учун — 100 миллиард сўм;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳар йилги соф фойдасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг, жумладан, депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
20. Жамғарма маблағлари «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкида очиладиган махсус ҳисоб рақамида (кейинги ўринларда махсус ҳисоб рақами деб аталади) тўпланади.
Хорижий валютадаги маблағлар Жамғарманинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида белгиланган тартибда очиладиган махсус валюта ҳисоб-рақамларига ўтказилади.
21. Жамғарма маблағларидан:
тижорат банкларига кичик тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун ресурслар тақдим этиш;
5-боб. Тижорат банкларига ресурслар тақдим этиш тартиби
23. Тижорат банкларига ресурслар тақдим этиш учун Жамғарма ва бош тижорат банки ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бош шартнома тузилади.
24. Жамғарма томонидан тижорат банкига ресурс тақдим этиш бўйича бош шартномада банк ушбу маблағлардан кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низомда назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит беришда кредит ресурслари сифатида фойдаланиши қатъий келишилади.
Бош шартномада, шунингдек тижорат банклари Жамғарма ресурслари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкалари миқдори ҳам келишиб олинади.
25. Жамғарма бош шартномани имзолагандан сўнг ҳар ойда бош тижорат банкларининг аризасига асосан уларнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига зарур миқдордаги ресурсларни ўтказади.
27. Жамғарма томонидан тижорат банкига кичик тадбиркорлик субъектларини кредит билан таъминлаш учун тақдим этилган ресурслар суммасига бош тижорат банки бош шартномада келишилган банк маржаси чегириб қолингандан сўнг имтиёзли фоиз ставкалари миқдорида фоизлар қўшади ва ушбу фоизлар жамғариб бориладиган ҳисоб рақамида тўпланади ҳамда бош шартномада қайд этилган муддатларда Жамғарманинг тегишли банк ҳисоб рақамига ўтказилади.
28. Тижорат банки ресурсларнинг фойдаланилмаган қисмини Жамғарма ҳисоб рақамига қайтариши ёки улардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш бўйича расман белгиланган ставкаларидан кам бўлмаган миқдорда Жамғармага фоизларни тўлаш шарти билан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши лозим.
29. Навбатдаги ресурсларни ажратишда Жамғарма ва тижорат банки ўртасида янги ресурслар миқдори ва уларнинг фоизлари кўрсатилган ҳолда, бош шартномага қўшимчалар имзоланади.
30. Жамғарма ресурслари бўйича фоизлар қарз олувчидан фоиз ҳақиқатан ундирилишидан қатъи назар, ҳисоблаб чиқилади ва тижорат банки томонидан тўланади.
31. Бош шартномага амал қилиш муддати тугагач, бош тижорат банки қарз олувчи бош шартнома шартлари асосида ушбу ресурслар бўйича олган кредитларини ҳақиқатан қайтаришидан қатъи назар, ҳисобланган фоизлар инобатга олинган ҳолда маблағларни Жамғармага қайтариши шарт.
32. Жамғарма тижорат банкида кичик тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун тақдим этилган ресурслардан мақсадли фойдаланилишини кредит ишларини ўрганиш ҳамда банк вакили билан жойларга чиқиш йўли билан текшириш ҳуқуқига эга. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Жамғарма банкдан ресурсларнинг тегишли қисмини муддатидан аввал қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Банк Жамғарма ва банк ўртасида тузилган бош шартномада келишилган шартлар асосида Жамғарманинг ушбу талабларини бажаришга мажбур.
33. Тижорат банклари ҳар чоракда Жамғармага ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жамғарма ресурсларини ўзлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар тўғрисида кредит олган кичик тадбиркорлик субъектларининг реестри илова қилинган ҳисоботни тақдим этади. Ушбу ҳисоботлар маълумотлари бўйича ҳар чоракда банк ва Жамғарма ўртасида маблағлардан фойдаланилишини таққослаш далолатномалари тузилади.
34. Жамғарма ҳар чоракда Жамғарма Кенгашига ресурслардан фойдаланиш ва уларни қайтариш ҳолати тўғрисида ҳисобот беради.
миллий валютада — қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкасида — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 40 фоизигача бўлган миқдорда;
37. Қайта молиялаштириш ставкаси ўзгарган тақдирда ажратиладиган компенсация миқдори кредит расмийлаштирилган кунда қайд этилган даражада ўзгармасдан қолади.
38. Жамғарма компенсацияси қуйидагилар назарда тутилган кредитлар бўйича тақдим этилмайди:
аввал олинган кредитларни ёки ҳар қандай бошқа қарзларни қайтариш;
спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачи ташкилотлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;
савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектлари қуришни молиялаштириш;
таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.
Шунингдек, Жамғарма компенсацияси:
кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;
бюджетга, шунингдек электр энергияси, газ таъминоти бўйича мажбурий тўловлар ва бошқа коммунал тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;
39. Кредит олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш ва аризаларни кўриб чиқиш, шунингдек кичик тадбиркорлик субъектларига мазкур Низом талабларига мувофиқ кредит бериш қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда тижорат банкларининг ички кредит сиёсатига мувофиқ амалга оширилади.
40. Тижорат банкининг филиали кредит ажратиш масаласи ижобий ҳал этилган тақдирда ўз хулосасини бош банкка юборади. Агар банк кредит ажратиш тўғрисида салбий қарор қабул қилганда кичик тадбиркорлик субъектига рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборилади.
41. Бош тижорат банки филиалдан ҳужжатларни олгач, 3 (уч) иш кунида уларни кўриб чиқади ва зарур компенсация суммаси тўғрисида умумлаштирилган ахборотни тайёрлаб, Жамғармага кўриб чиқиш ва ажратиладиган кредитларни компенсация қилинадиган кредитлар тоифасига киритиш учун юборади.
42. Жамғарма бир ҳафта мобайнида бош тижорат банкларидан кредитлар бўйича компенсация олиш учун келган ҳужжатларни, хусусан, уларнинг мазкур Низомда қайд этилган лойиҳаларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
43. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси келган ҳужжатларни ўрганиш натижалари асосида банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банк кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация мазкур Низомга 2-иловада кўрсатилган намунавий ҳисоб-китобларга мувофиқ кредитлар бўйича фоиз ставкасига қараб берилади.
44. Жамғарма бош тижорат банкини компенсация бериш тўғрисида (рад этилганда тақдирда — асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда) қарор қабул қилингани ҳақида хабардор қилади ва кейинчалик банк филиали ва ариза берувчи — кичик тадбиркорлик субъектига ҳам ҳужжатлар рўйхатини илова қилган ҳолда маълум қилади.
45. Бош тижорат банки ижобий қарорни олгандан сўнг бу ҳақда банк филиалига хабар беради. Шу билан бирга, бош банкдаги ваколатли шахс банк, Жамғарма ва кредит олувчи ўртасида компенсация тақдим этиш тўғрисида уч томонлама шартномани имзолайди ҳамда уни кичик тадбиркорлик субъектининг ваколатли вакили имзолаши учун банк филиалига юборади.
46. Тижорат банки филиали бош банкдан хабарномани олгандан сўнг бир иш куни давомида банк ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида кредит шартномасини тузади. Ваколатли вакил ушбу кредит шартномаси асосида компенсация тақдим этиш тўғрисида банк, Жамғарма ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган шартномани банк филиалида кичик тадбиркорлик субъектига имзолаш учун беради.
Уч томонлама шартномада банк кредитлари бўйича фоизли харажатлар учун Жамғарманинг имтиёзли фоиз ставкаси ва компенсациянинг миқдори кўрсатилади.
Банк филиалида кичик тадбиркорлик субъектига банк кредит сиёсатига мувофиқ кредит ажратилади.
Банк ва кичик тадбиркорлик субъекти ўртасида тузилган кредит шартномасининг нусхаси, шунингдек кредитни қайтариш жадвали Жамғармага юборилади.
47. Жамғарма компенсация тақдим этишни рад этган тақдирда бош тижорат банки банк филиалини бундан хабардор қилади. Банк филиали кредитлар бўйича компенсация бериш рад этилгани ҳақида хабарномани олганидан сўнг кичик тадбиркорлик субъектига кредит ажратиш рад этилгани хусусида маълум қилади. Бунда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектига умумий равишда белгиланган тартибда кредит шартномаси тузишни таклиф этади.
48. Тижорат банклари тузилган кредит шартномаларига биноан кредит ажратгач ҳар ойда, ҳар ойнинг 15-санасидан кечикмасдан Жамғармани шартномада қайд этилган компенсация суммасини ўтказиш зарурлиги ҳақида хабардор қилади.
49. Тижорат банклари белгиланган тартибда:
айрим баланс ҳисоб рақамларида муддатлар ва қарз олувчиларнинг турлари бўйича мазкур Низомга мувофиқ ажратилган кредитлар ҳисобини;
компенсациялар тақдим этиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ алоҳида «Олиш учун ҳисобланган фоизлар» 16300 ҳисоб рақамида Жамғарма томонидан компенсация қилинадиган ҳисобланган фоизлар ҳисобини юритади.
50. Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг бир қисми ҳар ойда, банк хабарномаси асосида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-санасидан кечикмасдан Жамғарма томонидан қопланади.
51. Жамғарма компенсацияси компенсация бериш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бир пайтнинг ўзида банк реестри асосида бир қанча кредит шартномалари бўйича банкнинг тегишли транзит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Бунда транзит ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар банкнинг тегишли — «Олиш учун ҳисобланган фоизлар» 16300 ҳисоб рақамига автоматик равишда ўтказилади.
54. Тижорат банки мазкур Низомнинг 52-бандида назарда тутилган ҳолатларни аниқлаш мақсадида қарз олувчининг фаолияти юзасидан, шу жумладан жойига чиқиб мониторинг олиб боради.
55. Мазкур Низомнинг 52-бандида назарда тутилган ҳолатлар аниқланган тақдирда тижорат банки Жамғармани компенсация беришни тўхтатиш учун 3 (уч) иш куни мобайнида хабардор қилади.
58. Қарз олувчининг фоизли харажатларининг бир қисмини компенсация қилишни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги қарор Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси томонидан қабул қилинади. Ижро этувчи дирекция компенсация қилишни тўлиқ тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса, Жамғарма амалдаги қонунчиликка ва шартнома шартларига мувофиқ компенсация бериш тўғрисидаги шартномани бир томонлама тартибда бекор қилади ва бу ҳақда банкни хабардор қилади.
59. Қуйидагилар компенсацияни тўхтатиш учун асос ҳисобланади:
қарз олувчи банк кредити шартномаси бўйича кредитни тўлиқ қайтарса;
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси компенсацияни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилса;
қарз олувчининг ташаббуси билан компенсация бериш тўғрисидаги шартнома бекор қилинса.
60. Кредитлар бўйича компенсация бериш тўхтатилган ва бекор қилинган ҳолатларда тижорат банклари фоизли харажатларнинг бир қисми бўйича компенсация миқдорини қарз олувчидан ундиради ва бу шартлар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
7-боб. Кичик тадбиркорлик субъектларига Жамғарманинг тижорат банклари кредитлари бўйича кафиллик берилишини кўриб чиқиш шартлари ва тартиб-таомиллари
61. Жамғарма кафиллиги кичик тадбиркорлик субъектларига тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит ҳажмининг 50 фоизгача миқдорда, аммо 500 минг АҚШ долларидан ошмайдиган ёки кафиллик олиш учун ариза тақдим этилган кундаги эквивалент миқдорида берилади.
62. Кафиллик бериш бўйича Жамғарма хизматлари пулли ҳисобланади. Жамғарма кафиллик бергани учун кичик тадбиркорлик субъектларидан миллий валютада кафолат суммасининг йиллик 3 (уч) фоизи миқдорида воситачилик ҳақини ундиради. Кафолат бўйича хорижий валютада ҳисобланган пул Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича миллий валютада тўланади.
кредит шартномаси шартларига мувофиқ аввал берилган кредитни ўз вақтида қайтармаслик, шунингдек банк кафиллигини бериш бўйича шартнома шартларини бузиш ҳолатларига йўл қўйилмаган бўлса.
65. Жамғарма кафиллиги қуйидагиларни назарда тутадиган лойиҳалар бўйича берилмайди:
аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш;
спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачи ташкилотлар ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;
савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектларини қуришни молиялаштириш;
таваккалчиликка асосланган қимор ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек бошқа мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.
Шунингдек, Жамғарма кафиллиги:
кредит тарихи ёмон бўлган, хусусан, тижорат банклари кредитлари бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бор жисмоний ва юридик шахсларга;
бюджетга, шунингдек электр энергияси, газ таъминоти бўйича мажбурий тўловлар ва бошқа коммунал тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлари бўлган жисмоний ва юридик шахсларга;
муддати ўтказиб юборилган кредиторлик ва дебиторлик қарзлари бўлган юридик шахсларга берилмайди.
66. Кичик тадбиркорлик субъекти тижорат банки филиалига лойиҳани молиялаштириш бўйича кредит олиш учун Жамғарма кафиллигини олиш мақсади кўрсатилган ариза билан мурожаат қилади.
Кичик тадбиркорлик субъекти аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
қарз олувчининг амалга ошириладиган лойиҳа бўйича банк ҳисоб рақамига маблағ тушиш прогнози (пул оқими) кўрсатилган бизнес-режа (техник-иқтисодий асос);
кредит олувчининг охирги ҳисобот давридаги тегишли давлат солиқ инспекциясига тақдим этилган бухгалтерлик баланси (1-сон форма), шунингдек 90 кундан ошмаган муддатда қарздорлик бўйича қиёсий ҳужжатлар, молиявий натижалар ҳақида ҳисобот (2-сон форма) — янги ташкил этилган юридик шахслар, юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари бундан мустасно;
кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этиладиган гаров тўғрисида ахборот;
тижорат банклари ва халқаро молия институтлари ўртасида кредит учун маблағ ажратиш тўғрисида (фақат қайд этилган ушбу институтлар ҳисобидан бериладиган кредитлар бўйича) тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳужжатлар.
67. Тижорат банки филиали аризани ва ҳужжатларнинг тўлиқ тўпламини ўрганиб чиққандан сўнг:
тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширади. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаган тақдирда банк филиали бир кун муддатда кичик тадбиркорлик субъектидан етишмаётган ахборотни (ҳужжатни) талаб қилади;
тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва лойиҳанинг молиявий-иқтисодий самарадорлигини қонунчиликда белгиланган тартиб-таомиллар ҳамда ички кредит сиёсатига мувофиқ баҳолайди.
Кредит ажратиш ҳақида ижобий қарор қабул қилинган тақдирда банк филиали кичик тадбиркорлик субъектининг Жамғарма кафиллигини олиш учун аризаси илова қилинган ўз хулосасини бош тижорат банкига юборади ҳамда бу ҳақда кичик тадбиркорлик субъектига маълум қилади.
Банк кредит бериш тўғрисида салбий қарор қабул қилган ҳолатда кичик тадбиркорлик субъектига рад этишнинг асосли сабаблари кўрсатилган ёзма жавоб юборилади.
68. Бош тижорат банки филиалдан ҳужжатларни олгач, 3 (уч) иш кунида зарур ҳужжатлар ва улар бўйича умумлаштирилган ахборотни кўриб чиқади ва тайёрлайди ҳамда Жамғармага кредит олувчиларга ажратиладиган кредитлар бўйича Жамғарма кафиллигини тақдим этиш учун юборади.
69. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғарма кафиллигини олиш учун бош тижорат банки томонидан юборилган ҳужжатлар тўпламини қабул қилгандан сўнг 10 иш куни мобайнида:
тақдим этилган ҳужжатларни текширади. Жамғарма, зарур бўлганда, бир кун муддатда бош банкдан етишмаётган ахборотни (ҳужжатларни) сўраб олади;
кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатлари тўпламининг мазкур Низом шартларига мувофиқлигини текширади;
кафолат олиш учун ариза маъқулланган тақдирда хулосани расмийлаштиради ва унга кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳужжатлари тўпламини илова қилади.
70. Ҳужжатлар кафиллик олиш учун талабларга мос келмаган тақдирда Жамғарма бош тижорат банкига уч кун муддатда қабул қилинган қарор ҳақида хабарнома юборади ва тақдим этилган ҳужжатларни қайтаради ҳамда асосли сабабларни ёзма равишда кўрсатади.
73. Жамғарма кафолат портфелининг қисман ёки тўлиқ ҳажмини суғурта йўли билан қоплаш ҳуқуқига эга. Бунда суғурта йўли билан қоплаш бўйича сарф-харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
74. Битта шахсга бир пайтнинг ўзида компенсация ва кафолат берилмайди.
75. Компенсация ёки кафолатга эга бўлган шахс Жамғармага кредит бўйича жорий қарзни қайтарганидан сўнг такроран мурожаат қилишга ҳақли.
8-боб. Жамғарманинг тақдим этилган кафолатлар бўйича мажбуриятларни бажариш тартиби
76. Қарз олувчи кредитни қайтарганда ва кредит бўйича ўз мажбуриятларини имкон қадар камайтирганда, биринчи навбатда, Жамғарма кафиллигидан кредит бўйича қайтарилган суммага мутаносиб равишда озод этилади (таъминотдан чиқарилади). Бунда қарз олувчи томонидан ажратилган кредит бўйича таъминот сифатида тақдим этилган мулк Жамғарма таъминоти тўлиқ қопланганидан сўнг гаровдан озод этилади.
77. Қарз олувчи асосий қарз ва ҳисобланган фоизларни ўз вақтида тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларни кредит шартномасида белгиланган муддатларда бажармаса ёки тегишли равишда бажармаса, ёхуд мажбуриятлар ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда бажарилмаса ёки тегишли равишда бажарилмаса, банк қонунчиликда белгиланган тартибда унга ёзма талаблар қўяди.
78. Қарз олувчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган санадан (тегишли равишда бажармаганда) бошлаб, банк 90 календарь кун давомида қарз олувчидан кредит бўйича асосий қарзнинг қайтарилмаган суммасини олиш, ундан фоизларни ундириш ҳамда кредит шартномасида кўзда тутилган бошқа мажбуриятларни бажариши учун барча оқилона ва юзага келган вазиятда мумкин бўлган чоралар кўришга мажбур, жумладан:
тадбиркор ҳисоб рақамидаги маблағни унинг рухсатисиз олиб қўйиш;
гаров предметини ундириш ва таъминот бўйича талаблар қўйиш (Жамғарма кафиллиги бундан мустасно).
79. Муддатлар тугагач ва мазкур Низомнинг 75-бандида назарда тутилган барча зарур тартиб-таомиллар бажарилгандан сўнг кредит шартномасида белгиланган тартибда банк олдидаги қарз суммаси қайтарилмаса банк Жамғармага қуйидагилар қайд этилган талабларни қўяди:
тижорат банки мазкур Низомнинг 75-бандида қайд этилган қарз олувчига нисбатан чоралар кўргани ва тегишли ишларни амалга оширганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотнома.
Банкнинг Жамғармага нисбатан талаби (эътирози) қайд этилган барча ҳужжатлар бош тижорат банкининг ваколатли вакили томонидан тасдиқланиб, банк муҳри билан мустаҳкамланиши лозим.
82. Жамғарма тақдим этилган талабни унинг берилган кафолатга ва илова қилинган ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича кўриб чиқади. Кўриб чиқиш кафиллик шартномасида назарда тутилган муддатларда амалга оширилади.
83. Жамғарма талаблар ва илова қилинган ҳужжатлар кафиллик шартномаси шартларига мос келмаган ёки ушбу ҳужжатлар кафолат муддати тугагандан сўнг тақдим этилган ҳолатларда тижорат банкига кафиллик суммасини тўлаш ҳақидаги талабни бажаришни рад этиш ҳуқуқига эга.
Эътирозлар билдирилган тақдирда Жамғарма банкдан талаб келган санадан бошлаб, 5 (беш) иш куни мобайнида банкка мавжуд барча эътирозлар кўрсатилган хатни юборади.
84. Жамғарма эътирозлар билдирилмаганда банк кўрсатган ҳисоб рақамга маблағ ўтказиши шарт. Жамғарма банк талаблари асосида ва кафиллик шартномасига мувофиқ банкка кредитнинг тўланмаган қисми бўйича кафиллик шартномасида кўрсатилган мажбуриятлар суммасидан ошмайдиган миқдорда маблағ тўлайди.
85. Жамғарма мажбуриятлари у банкка маблағ ўтказган пайтдан бажарилган ҳисобланади.
86. Жамғарма кафиллик бўйича тўловларни тўлагандан сўнг банк билан биргаликда харажатларни қарз олувчининг бошқа ликвид мулки ҳисобидан регресс тартибда, жумладан, судга мурожаат қилиш орқали қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
9-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш, ҳисобот бериш ва назорат қилиш
87. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қонунчиликда белгиланган тартибда Жамғармага маблағлар тушиши ва уларнинг сарфланишини ҳисобга олади ҳамда улар бўйича ҳисобот тузади.
88. Банк ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечикмай Жамғармага унинг маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисоботлар тақдим этади.
89. Ижро этувчи дирекция ҳар чоракда Жамғарма Кенгашига Жамғарма маблағларидан фойдаланилгани ҳақида ҳисоботлар тақдим этади.
90. Ижро этувчи дирекция молиявий йил ниҳоясига етгач, кейинги йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига молиявий ҳисобот йилида олувчилар бўйича кафилликлар асосида амалда тақдим этилган ресурслар, тўланган компенсациялар ва тўловлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
91. Ижро этувчи дирекция, банклар ва давлат молиявий назорат органлари қарз олувчиларнинг кафилликлар бўйича ресурслар, компенсациялар тақдим этиш ва тўловлар тўлашнинг мазкур Низомда белгиланган шартлари, мақсадлари ҳамда тартибига риоя этишларини албатта текширади.
92. Жамғарма кредит бюроси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан қарз олувчининг кредит тарихи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасидан бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик ҳақида ахборот сўраш ҳуқуқига эга.
93. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорат бош бошқармаси чоракда камида бир марта, белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текширади.
94. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мунтазам равишда, аммо чоракда камида бир марта Жамғарма томонидан ажратиладиган ресурслардан мақсадли фойдаланиш, шунингдек берилган кафилликлар юзасидан компенсациялар ва тўловлар миқдорини аниқлашда амалга оширилган ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилигини жойида ўрганади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсациялар