toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабни ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Ўзбекистон тарихида астрономияга оид тадқиқотларнинг илдизлари энг қадимги даврга бориб тақалади. Милоддан аввалги биринчи минг йилликда Ўзбекистон ҳудудида деҳқончиликнинг ривожланган тарихий-маданий марказларида Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатланиш қонуниятларига доир чуқур билимларга асосланган ҳолда қишлоқ хўжалиги ишларини амалга ошириш муддатларини белгиловчи тақвимларни ишлаб чиққанлар. Ўзбекистонда астрономия фанининг жадал суръатларда ривожланиши ўрта асрлар даврига тўғри келади. Ўрта асрлар даврининг буюк мутафаккирлари Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, айниқса Мирзо Улуғбекнинг математика ва астрономиянинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган.
Астрономия фанининг келгусидаги ривожланиши иқтидорли ёшлар орасидан ушбу соҳанинг малакали кадрларини тайёрлаш самарадорлигини оширишни талаб этиши, ўсиб келаётган ёш авлодни астрономияни ўрганиш бўйича халқимизнинг тарихий анъаналарига садоқат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларнинг астрономия ва аэронавтика фаолияти соҳасидаги миллий ва умумжаҳон илм-фанининг янги ютуқларини ўрганиш ва ўзлаштиришга бўлган интилишини ривожлантириш, ёшларни аэронавтика фани ва техника асосларини эгаллаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. 200 ўқувчи ўрни ва 150 ўринли турар жойига эга бўлган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган мактаб) ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ихтисослаштирилган мактабнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
3. Астрономия институтига мактабнинг ўқув жараёнида соҳанинг етакчи мутахассислари иштирокини таъминлаш, институтнинг мавжуд асбоб-ускуналаридан фойдаланган ҳолда астрономия бўйича дарс ва амалий машғулотларни ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси архитектура ва қурилиши Давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан ҳамкорликда бир ой муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Астрономия институти ҳудудида ихтисослаштирилган мактаб биноси ва ўқувчилар турар жойини қуриш учун жой ажратиш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган мактаб биноси ва ўқувчилар турар жойи қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ихтисослаштирилган мактабни қуриш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил Инвестиция дастури доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасидан маблағлар ажратиш вазифалари юклатилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон фахрийларнинг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси, Ўзбекистон «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва кенг жамоатчилик вакилларининг:
Тошкент шаҳар, Астрономия кўчаси 33-уй манзилида Астрономия институти ҳудудида «Астрономия ва аэронавтика» боғи ва Планетарияни ташкил этиш;
Астрономия институтининг асосий ва тарихий биноларини, шунингдек маданий-тарихий аҳамиятга эга бўлган телескоплар павильонларини капитал таъмирлаш бўйича таклифлари маъқуллансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмасига мувофиқ Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Тошкент механика заводи» АЖ тасарруфидаги самолёт намуналарини боғда жойлаштириш учун ажратиш вазифаси юклатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда ихтисослаштирилган мактаб ва боғни ташкил этиш, Астрономия институтининг асосий ва тарихий биноларини капитал таъмирлаш билан боғлиқ ташкилий масалалар ва молиялаштириш манбаларини аниқлашга қаратилган чораларни кўрсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 апрелдаги ПФ-55-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси А.Н. Юнусходжаев зиммасига юклатилсин.
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2017 йил 15 сентябрдаги 185-186 (6879-6880)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 сентябрь,
ПҚ-3275-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига
ШАРҲ

Астрономик тадқиқотлар илдизи Ўзбекистонда узоқ ўтмишга бориб тақалади. Ўзбекистон ҳудудида милоддан аввалги биринчи минг йилликда қишлоқ хўжалиги ишларининг муддатларини белгилашда Қуёш, Ой ва сайёраларнинг ҳаракатланиш қонуниятларига доир чуқур билимлар асосида тузилган тақвимлардан фойдаланадиган деҳқончиликка ихтисослашган ривожланган тарихий-маданий марказлар фаолият кўрсатган. Астрономия фан сифатида ўрта асрларда жадал суръатларда ривожланди. Муҳаммад ал-Хоразмий, Аҳмад Фарғоний, Абу Райхон Беруний, айниқса, Мирзо Улуғбек каби ўрта асрлар буюк мутафаккирларининг математика ва астрономиянинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси бутун жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилган.

Астрономия фанининг келгусида янада тараққий этиши иқтидорли ёшлар орасидан малакали кадрларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш талаб этилишини инобатга олиб, ўсиб келаётган ёш авлодни халқимизнинг астрономияни ўрганишдаги буюк анъаналари руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларнинг астрономия ва аэрокосмос фаолияти соҳасидаги миллий ва дунё илм-фанининг янги ютуқларини ўрганиш ва ўзлаштиришга бўлган иштиёқини ривожлантириш, ёшларнинг аэрокосмик фан ва техника асосларини эгаллаши учун шарт-шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан Астрономия институти қошида математика, астрономия, физика ва информатика фанларини чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати ташкил этилади. Мактабда 200 нафар ўқувчи таҳсил олиши ҳамда ва 150 ўринли турар жой биноси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Қурилиш-таъмирлаш таълим муассасасини жиҳозлаш ишлари Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил Инвестиция дастури доирасида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи сифатида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи» инжиниринг компанияси белгиланган бўлиб, барча қурилиш-таъмирлаш ишларини 2018 йил 1 августига қадар якунлаш режалаштирилган.

Мактаб-интернат 2018-2019 ўқув йили бошлангунига қадар Халқ таълими вазирлиги томонидан барча зарур мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари, компьютер техникаси, дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминланади.

Қарорга мувофиқ 2018-2019 ўқув йилидан мактабга 7-синфдан бошлаб ҳар бир синфда 20 нафардан ўқувчи қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мактаб-интернатнинг моддий-техника базаси, педагог кадрларнинг салоҳияти ҳамда эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда кейинги йилларда ўқувчиларни қабул қилиш квоталарига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган.

Астрономия институти мактабнинг ўқув жараёнида етакчи мутахассислар иштирокини таъминлайди, мавжуд асбоб-ускуналардан фойдаланган ҳолда астрономия бўйича дарс ва амалий машғулотларни ташкил этади.

Ушбу қарор асосида Тошкент шаҳар, Астрономия кўчаси, 33-уй манзилида Астрономия институти ҳудудида «Астрономия ва аэронавтика» боғи ва Планетарий ташкил этилади. Шунингдек, Астрономия институтининг асосий ва тарихий биноларини ҳамда маданий-тарихий аҳамиятга эга бўлган телескоплар павильонларини капитал таъмирлаш кўзда тутилган.

Ушбу боғ ва Планетарийга Тошкент шаҳар ҳокимлиги буюртмалари асосида Мудофаа вазирлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК ва «Тошкент механика заводи» АЖ тасарруфидаги мавжуд самолёт намуна(макет)лари ажратилади ва ўрнатилади.

2017 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «4.4. Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш:» бўлимида умумий ўрта таълим сифатини тубдан ошириш, чет тиллар, информатика ҳамда математика, физика, кимё, биология каби бошқа муҳим ва талаб юқори бўлган фанларни чуқурлаштирилган тарзда ўрганиш муҳим мақсадлардан бири сифатида белгиланган.

Мазкур қарор ушбу мақсадни амалиётда жорий этиш, иқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда изланувчан ёшларни илмий-тадқиқот йўналишида тайёрлашга хизмат қилади.


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон, 1032-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон; 03.04.2024 й., 06/24/55/0263-сон)