Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги ПҚ-3137-сон «Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг
8-банди ижросини таъминлаш мақсадида буюраман:
1. Товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳолларда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китобининг шакли
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу шакл Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.