1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.06.00 Паспорт ва виза режимлари (шунингдек, 16.05.03.00га қаранг);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Фуқаролик. Аҳоли. Паспорт тизими;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармони)
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг биометрик паспортлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатларининг ҳисобини юритиш ва йўқ қилишни тартибга солиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПФ-5061-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникацияларни ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 31 август,
684-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 684-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини ва 16 ёшга тўлмаган шахслар учун фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳаракатланиш ҳужжатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 7 июлдаги 200-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 63-модда) 1-иловада:
а) 2-банднинг биринчи хатбошидаги «Кириш ва чиқиш ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг» сўзлари «Миграция ҳамда фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
б) 9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжати бланкалари «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади, паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини персоналлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнида яроқсиз деб топилган ва маълумотларни йиғиш пунктларидан алмаштириш учун қайтарилган паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш ДПМда, паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини эгаларига бериш, муддати ўтган ва ўрнатилган тартибда ҳақиқий эмас деб топилган паспорт ва ҳаракатланиш ҳужжатларини ҳисобга олиш ва йўқ қилиш — маълумотларни йиғиш пунктларида амалга оширилади»;
«19. Маълумотларни йиғиш пункти янги паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини бериш чоғида илгари берилган паспорт ёки ҳаракатланиш ҳужжатини йўқ қилиш учун олиб қўяди»;