1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.27.00 Қимор ва гаров ўйинлар (лотереялар, тотализаторлар);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.26.00.00 Заёмлар. Лотереялар]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ПУЛ-БУЮМ ЛОТЕРЕЯЛАРИ ЎТКАЗИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Нақд пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш, аҳолининг бўш пул маблағларини минтақавий ижтимоий дастурларни амалга ошириш учун қўшимча равишда жамлаш, пул-буюм лотереялари ўтказишни фаоллаштириш ва уларни ташкил этишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига пул-буюм лотереялари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш фаолиятини тартибга солиш функцияси юклансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига пул-буюм лотереяларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, Халқ банки томонидан пул-буюм лотереяларини ўтказишни ташкил этишдан олинадиган даромадлар аҳолининг бўш маблағларини омонатларга жалб этиш ишларини фаоллаштиришга мақсадли йўналтирилган ҳолда унинг тасарруфида қолади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмалар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин, уларга қуйидаги асосий вазифалар юклансин:
минтақавий лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларнинг ҳар хил турларини ташкил этиш ва ўтказиш;
хайрия ташкилотлари ва жамғармалари томонидан ташкил этиладиган лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ўтказишда қатнашиш;
лотереяларни ўтказишдан олинадиган даромадларни минтақаларда соғлом авлодни тарбиялаш, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли манзилгоҳларини ободонлаштириш ва уларнинг инфратузилмасини такомиллаштириш, бошқа ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш чора-тадбирларини амалга ошириш учун қўшимча манба сифатида жамлаш.
4. Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. 2003 йил 1 январдан бошлаб даромад (фойда)дан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқ тўлови ўрнига юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ лотереялар, тотализаторлар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўтказишдан олинган ялпи тушумидан тўланадиган ягона солиқ жорий этилсин
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 февралдаги 28-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 8-сон, 52-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этишдан ялпи тушумдан ягона солиқни ҳисоблаб чиқиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилган лицензияга мувофиқ лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолиятдан олинган ялпи тушумни алоҳида ҳисобга оладилар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги минтақавий лотереяларни ташкил этиш бўйича ихтисослаштирилган хўжалик ҳисобидаги тузилмалар бўшаётган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига кўра минтақани ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари ва дастурларини амалга оширишга мақсадли йўналтирган ҳолда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ташкил этишдан ялпи тушумдан ягона солиқ тўлашдан озод қилинадилар.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лотерея ўйинлари ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1997 йил 19 сентябрдаги 444-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 9-сон, 31-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 15 ноябрь,
396-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 15 ноябрдаги 396-сон қарорига ИЛОВА
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
2. Мазкур Низом мақсадлари учун қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
лотерея ёки таваккалчиликка асосланган бошқа ўйин (кейинги ўринларда матнда ўйин деб юритилади) — юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағларини ихтиёрийлик асосида ўйин билетларини тарқатиш, ставкалар қабул қилиш йўли билан жалб қилишни назарда тутувчи таваккалчиликка асосланган ўйин, улар бўйича тушган маблағларнинг бир қисми ўйин қатнашчиларига буюм ёки бошқа ютуқлар ҳолида ўйин (тираж) натижаларига кўра тўланади;
ўйин билети — ўйин қатнашчиси ўйин қийматини тўлаган ҳолда ўйин ташкилотчиси билан шартномавий муносабатларга киришганлиги ва ўйинни ўтказиш шартларига мувофиқ ўйинда қатнашишидан далолат берувчи махсус бланка (карточка, купон, квитанция, жетон ёки бошқа хилдаги ахборот манбаи);
ўйин (тираж) — ютуқларнинг ўйин қатнашчилари ўртасида тасодифий тақсимланиши. Лотерея билетининг ҳар биттасига (ёки тикилган пулга) ўйин шартларида назарда тутилган ютуқларни олишнинг тенг имконияти (тенг эҳтимоллиги) ўйиннинг асосий принципи ҳисобланади. Ўйинларнинг ушбу принциплар бузилган ҳолда ўтказилиши тақиқланади;
1.Қимор ва гаров ўйинлар. Лотерея / Тираж жиҳозлари]
тираж жиҳозлари — ўйин (тираж)ларни ўтказишда фойдаланиладиган ҳамда лицензия талабларининг ва ушбу жиҳозлар турига лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шартларнинг бажарилишини таъминловчи махсус жиҳозлар (механик, электрон ёки бошқа техника жиҳозлари);
ўйин автомати — ўйин залига ўрнатилган ва таваккалчиликка асосланган, пул (буюм) ютуқли ўйинлар ўтказиш учун фойдаланиладиган, ўйин ташкилотчиси вакилларининг кўрсатиб ўтилган тадбирлардаги иштирокисиз, ставкалар қабул қилиш, ўйинни ўтказиш ва ютуқларни ҳисоблаш (бериш) бўйича комплекс тадбирларнинг ўтказилишини таъминловчи махсус жиҳоз (механик, электрик, электрон ёки бошқа техника жиҳози);
ўйин ташкилотчиси (ёки муассис) — лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ҳамда ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
ўйин қатнашчиси — ўйин қийматини тўлаган, ўйин ташкилотчиси билан шартномавий муносабатларга киришган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;
лицензияловчи орган — лотереяларни ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш бўйича фаолиятни лицензиялашни амалга оширувчи махсус ваколатли орган;
ўйинни ўтказиш шартлари (кейинги ўринларда Шартлар деб юритилади) — лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган, ўйинни ўтказиш шартлари ва тартибини белгилайдиган, ўйин ташкилотчиси, қатнашчилари ва лицензияловчи орган ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳужжат;
[СПиТ:
1.Қимор ва гаров ўйинлар. Лотерея / Ютуқлар (мукофотлар) фонди]
ютуқлар (мукофотлар) фонди — ўйинларни ўтказиш Шартларида лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган ўйин қоидаларига мувофиқ ютуқларни тўлаш учун мўлжалланган пул маблағлари суммаси ёки пул ифодасидаги мол-мулклар.
II. Ўйинларни ўтказиш тартиби
3. Ўйинлар ўйинларни ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини ташкил этувчи ва маблағ билан таъминловчи бир ёки бир нечта ташкилотчилар томонидан ўтказилиши мумкин.
4. Фаолиятининг асосий тури ўйинлар ўтказиш ҳисобланмайдиган юридик шахс ташкилий қўмита ташкил этиши шарт, унга ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирларнинг бутун комплексини амалга ошириш юкланади.
5. Ўйинларни ўтказиш асосан қуйидаги шаклларда амалга оширилиши мумкин:
а) тираж лотереялари, бунда тартиб рақамлари қўйилган (зарурат бўлганда, сериялар ва разрядларга бўлинган), улар бўйича олдиндан белгиланган вақтда ютуқлар ўйини ташкил қилинадиган лотерея билетлари чиқарилади. Бунда ўйин билетлари сони, битта ўйин билетининг қиймати, тиражларни ўтказиш вақти, пул, буюм ёки бошқа ютуқлар миқдори ва сони лотереялар чиқарилгунгача белгиланади;
б) бир лаҳзали лотереялар, бунда лотерея билетлари уларни бузмасдан ютуқ чиққан ўйин билетларини аниқлашни тўлиқ истисно қилувчи ёпиқ ҳолда ютуқлар олдиндан белгиланган ҳолда чиқарилади. Қатнашиш натижалари ўйин билети сотиб олингандан ва у очилгандан (ҳимоя қатламини ўчириш, ўйин билетининг бир қисмини кесиш ёки қирқиб олиш) кейин дарҳол аниқланади;
в) сонли (тизимли, электрон) лотереялар (бинго, лотто ва тотто), улар пассив ва актив лотереяларга бўлинади. Пассив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс олдиндан сонлар, белгилар ёки бошқа қайдлар олдиндан кўрсатилган ўйин билетларини белгиланган қиймати бўйича сотиб олади. Актив сонли лотереяда қатнашишни хоҳловчи шахс махсус бланкада ёки бошқа йўл билан йўл қўйиладиган натижалар йиғиндисидан тиражнинг мумкин бўлган натижасини танлайди (ставка белгилайди), у ўйин ташкилотчиси томонидан танланган ставкалар рўйхатдан ўтказилгандан ва ставкаларга мувофиқ келувчи тиражда қатнашиш қиймати тўлангандан кейин лотерея қатнашчисига айланади.
Сонли лотереялар тиражи сонлар, белгилар, бошқа қайдлар ёки уларнинг комбинацияларини тасодифий танлаш йўли билан, шунингдек Шартларда назарда тутилган у ёки бу воқеалар натижасида амалга оширилади.
Ютуқ чиққан билетлар (пассив сонли лотереялар бўйича) ва ютуқли ставкалар (актив сонли лотереялар бўйича), шунингдек тегишли ютуқларнинг миқдори тираж натижаларининг ўйин билетларида белгиланган натижаларга тўлиқ ёки қисман мос тушишига кўра аниқланади;
г) тотализаторлар (спорт лотереялари), уларда қатнашчилар назарда тутилган мусобақалар (спорт мусобақалари, қувишлар, югуришлар, отда чопишлар ва воқеалар) натижаларини олдиндан тўғри айтиб беришлари керак. Қатнашчилар рўйхати тотализатор қатнашчиларига олдиндан, ушбу мусобақалар бошлангунгача маълум қилинади;
д) классли лотереялар, бунда ўйин билетлари бир нечта қисмга бўлинади, бу қисмларнинг ҳар бири бўйича алоҳида ўйинлар ўтказилади. Бунда ўтказиладиган ўйинларнинг бирортасида қатнашиш учун классли лотерея қатнашчиси олдинги классли ўйин билетлари бир қисмининг қийматини тўлаши зарур. Ўйиннинг тўлиқ билети эгаси барча тиражларда қатнашади;
е) комбинациялаштирилган лотереялар (ўйинлар), уларда турли шакллардаги лотереялар ва ўйинлар элементлари ва принципларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланилади;
ж) ўйин автоматлари залини ташкил этиш — махсус бинога муайян миқдордаги ўйин автоматларини ўрнатиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ўйин қоидаси, мукофот фонди миқдори, ютуқлар рўйхати ва ҳар бир ўйин автоматида белгиланган ўйиннинг бошқа тавсифлари ўйин автоматлари залини ташкил этиш шартларида муфассал ёзилган бўлиши керак.
а) ташкилотчи (ёки ташкилотчилар) томонидан молиявий мажбуриятлар ҳажмларини тақсимлаган ҳолда ўйинни ўтказиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
б) зарур ҳужжатларни тайёрлаш ва ташкилотчи (ёки ташкилотчилар) томонидан Шартларни тасдиқлаш;
в) тайёрловчи корхоналар билан ўйин билетлари тайёрлаш юзасидан шартномалар тузиш ва уларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек тайёрловчи ташкилотлар билан, савдо ёки бошқа ташкилотлар билан Шартларга мувофиқ буюмлар (ёки пул бўлмаган) ютуқлар сифатида назарда тутилган товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) юзасидан шартномалар тузиш;
г) фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқига махсус рухсатнома (лицензия) олиш (ўйинни биринчи марта ўтказаётган ташкилотчиларга лицензия Шартларни тасдиқлаш билан бир вақтда берилади);
д) лицензияловчи органда Шартларни тасдиқлаш;
е) ўйин билетларини ишлаб чиқариш ва тарқатиш, ставкалар қабул қилиш;
ж) лотереялар тиражларини ёки бошқа ўйинларни ўтказиш, ставкалар қабул қилинган ёки гаровлар тузилган воқеалар натижаларини аниқлаш ва уларнинг натижаларини эълон қилиш (агар бу Шартларда назарда тутилган бўлса);
з) ютуқларни бериш;
и) лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни, шунингдек ўйинлар тугагач уларни ўтказиш натижалари тўғрисида тўлиқ ҳисобот тақдим этиш.
7. Ўйин билетларида қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:
ўйин ташкилотчиси (ташкилотчилари)нинг номи, унинг (уларнинг) тўлиқ манзили;
ўйиннинг номи;
ўйинда қатнашиш қиймати;
тиражнинг ўтказилиш санаси ва вақти (тиражли лотереялар учун);
ютуқ фондининг миқдори (тиражли ва лаҳзали лотереялар учун — қўшимча равишда ютуқларнинг умумий сони ва миқдорлари);
ютуқларни тўлаш муддатлари ва жойи;
разрядлар, сериялар, тартиб рақамлари ва Шартларда назарда тутилган бошқа реквизитлар.
8. Ўйин автоматлари залини ташкил этиш тартиби, ўйин автоматларининг техник ва бошқа тавсифларига, белгиланган ўйинлар турларига талаблар, ўйин автоматларининг фаолият кўрсатишини назорат қилиш тартиби лицензияловчи орган томонидан тасдиқланадиган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиладиган алоҳида норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
III. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқлаш тартиби
9. Ташкилотчи томонидан муайян ўйинни ўтказишга фақат фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган мазкур ўйинни ўтказиш Шартлари мавжуд бўлгандагина йўл қўйилади. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқламасдан ўйинлар ёки ютуқлар тиражи ўтказилиши лицензияланадиган фаолият турини лицензиясиз амалга оширишга тенглаштирилади.
10. Ташкилотчи томонидан лотереяларнинг навбатдаги чиқаришлари (турлари) ва бошқа ўйинлар Шартларини тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан фақат ташкилотчи томонидан ўтказилаётган ўйинлар натижалари тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар мунтазам тақдим этилган ҳамда лицензия талаблари ва ўйинларни ўтказиш Шартлари қўпол равишда бузилмаган ҳоллардагина кўриб чиқилади.
11. Ўйинларни ўтказиш Шартларини тасдиқлаш учун ташкилотчи томонидан лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
ташкилотчининг Шартларни тасдиқлаш тўғрисидаги аризаси;
ўйинни ўтказишнинг раҳбар томонидан имзоланган ва ташкилотчиларнинг муҳри билан тасдиқланган икки нусхадаги Шартлари (у мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ишлаб чиқилади);
ўйинлар билетининг икки нусхадаги намунаси (макети);
ташкилотчи (ташкилотчилар)нинг ўйинни ўтказиш тўғрисидаги қарорининг тасдиқланган нусхаси, ташкилий қўмита таркиби (ушбу Низомнинг 4-бандига мувофиқ), ташкилий қўмита аъзолари ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши албатта кўрсатилган ҳолда. Бунда, агар ўйин бир нечта ташкилотчилар томонидан ўтказилса, қўшимча равишда ташкилотчилар ўртасидаги уларнинг молиявий ва бошқа мажбурияти ҳажмлари тақсимланган ҳолдаги шартнома нусхаси тақдим этилади;
тайёрловчи корхоналар билан ўйин билетларини тайёрлаш ва уларнинг ҳақиқийлиги бўйича экспертизасини ўтказиш юзасидан шартномалар нусхалари;
тайёрловчи корхоналар, савдо ёки бошқа ташкилотлар билан буюм (ёки бошқа пул бўлмаган) ютуқлар сифатида Шартномаларда назарда тутилган товарларни етказиб бериш (хизматлар кўрсатиш) тўғрисидаги (агар зарур бўлса) шартномалар нусхалари;
бошқа ташкилотлар билан ўйин билетларини тарқатиш ва улар бўйича ютуқлар бериш юзасидан шартномалар нусхалари (агар зарур бўлса);
белгиланган тўловлар ва божлар тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатлари нусхалари;
ўйинни таъминлаш учун ташкилотчининг ўз сармояси етарли бўлмаганда молия институтларининг кафолатномаси (агар зарур бўлса);
хизмат кўрсатувчи банкнинг ўйин ташкилотчисининг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга мажбурий тўловлар, банклар кредитлари бўйича, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тўлов муддати ўтказиб юборилган қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
12. Тақдим этилган Шартларни кўриб чиқишда лицензияловчи орган Шартларнинг алоҳида қоидалари ва кўрсаткичларининг тўғрилигига ўз баҳосини беришга ҳақлидир. Баҳолашда лицензияловчи орган чиқариш кўрсаткичлари, исталган асосий ва ёрдамчи ахборот келишиб олинганлигини ва ўйин ташкилотчиси ўз зиммасига мажбуриятлар оладиган суммани баҳолайди.
13. Ўйин турига ва ташкилотчининг молиявий аҳволига кўра, лицензияловчи орган томонидан амалдаги қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга мувофиқ ўйин ташкилотчиларига лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек ташкилотчилар томонидан ўйинлар қатнашчилари олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминловчи ўйин параметрлари юзасидан нормативлар белгиланиши мумкин.
14. Лицензияловчи орган амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган (ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган) ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда Шартларни тасдиқлаш ёки тасдиқлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Тасдиқланган Шартларга ўзгартириш ва қўшимчалар фақат лицензияловчи органнинг рухсати билан киритилиши мумкин.
Шартларга қўшимчалар ва ўзгартиришларни тасдиқлаш учун ташкилотчи лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
шартларга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ариза;
ўйинлар ташкилотчиси (ёки ташкилотчилари)нинг Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарори;
қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш зарурлигининг асосланганлиги;
Шартларга ўйиннинг барча ташкилотчилари томонидан келишилган ва тасдиқланган ўзгартиришлар ва қўшимчалар, икки нусхада;
ўйин билетларининг намуналари (макетлари), икки нусхада (агар қўшимчалар ва ўзгартиришлар ўйин билетларига киритилса);
белгиланган тўловларнинг тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати нусхаси.
15. Тираж лотереялари бўйича Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар фақат тираж ўтказилгунгача киритилиши мумкин. Бунда тиражни ўтказиш муддатларининг ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
16. Лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартларга ўйинларни ўтказишнинг қатнашчиларга нисбатан шартларини ёмонлаштирувчи ўзгартиришлар ва қўшимчаларнинг (тиражни ўтказишнинг тасдиқланган ёки эълон қилинган муддатлари, тираж ютуқларининг тасдиқланган сони ҳамда рўйхати ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди.
17. Ўйиннинг унинг концепцияси ва технологиясини ўзгартирувчи шартлари ўзгартирилган тақдирда бундай ўйинни ўтказиш Шартлари янги шартлар сифатида тасдиқланиши керак.
18. Шартларни ёки уларга ўзгартиришлар ва қўшимчаларни тасдиқлашни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этиш;
маълумотларнинг тўлиқ эмаслиги ва тақдим этилган ҳужжатлар мазмунининг амалдаги қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ эмаслиги;
19. Шартларни тасдиқлаш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ўйин ташкилотчиси ўтказиладиган ўйин ҳажмининг 0,1 фоизи миқдорида йиғим тўлайди. Йиғим лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига тўланади. Илгари тасдиқланган Шартларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда (чиқариладиган лотереялар умумий суммасининг ўзгартирилиши ва тўлдирилишидан ташқари, бунда йиғим тўлиқ миқдорда тўланади) йиғим ушбу Шартларни тасдиқлаш учун тўланган сумманинг ярми миқдорида тўланади.
20. Ташкилотчининг мансабдор шахслари Шартлардаги мавжуд маълумотларнинг тўғрилиги, шунингдек ўйинни ўтказиш шартларига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.
21. Лицензияловчи орган ўйинни ўтказишнинг қонун ҳужжатларида ва ушбу Низомда белгиланган шартлари ва тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади.
22. Лицензияловчи орган ўйиннинг ўтказилишини тўхтатиб қўйиш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ҳуқуқига эга. Қуйидагилар ўйинларнинг ўтказилишини тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатиш учун асос бўлиши мумкин:
24. Ўйин билетлари қимматли қоғозлар тайёрлаш учун лицензияга эга бўлган корхоналарда тайёрланиши ҳамда қалбакилаштиришдан камида олти даражали ҳимояга эга бўлиши керак. Лотереяларнинг актив турларини ва ўйинлар билетларини қатнашчи томонидан танланган тираж натижаларини рўйхатдан ўтказган ҳолда шакллантиришни назарда тутувчи ўйинларни ўтказишда ўйин билетлари бланкалари ҳимоялашнинг кам даражалари билан, ўйинлар (ставкалар) билетларини рўйхатдан ўтказишда ҳимоялашнинг зарур даражасига билетларда махсус кодларни ёки белгиларни кўрсатиш йўли билан эришиш шартларига риоя қилган ҳолда тайёрланиши мумкин. Тайёрловчи корхоналар томонидан ўйинлар билетларини тайёрлашга фақат ташкилотчида фаолиятнинг лицензияланадиган тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартлар мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
25. Ўйинлар билетларини сақлаш махсус жиҳозланган биноларда, билетлар сақланишини таъминлаш бўйича албатта зарур чора-тадбирлар кўрилган ҳолда амалга оширилади.
26. Ўйинлар билетлари қайта санаб чиқилмасдан ва тайёрловчи корхоналарга, етказиб берувчиларга ёки ташувчиларга нисбатан эътирозлар ўз вақтида билдирилмасдан қабул қилинган ҳолларда ўйин билетларининг етишмаслиги ёки яроқсизланганлиги юзасидан моддий жавобгарлик ўйин билетларини қабул қилиб олишнинг белгиланган тартибига амал қилишни таъминламаган ўйин ташкилотчисига юкланади.
27. Ўйин билетларини тарқатиш учун бериш, ҳисобга олиш ва ҳисобот масалалари ташкилотчининг ваколатига киради ва унинг ички ҳужжатлари билан тартибга солинади.
28. Ўйин билетлари чиқариш суммасини ва сонини кўпайтириб юборишга, шунингдек Шартларда белгиланган ўйинда қатнашиш қийматини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
V. Ўйинлар билетларини тарқатиш, ставкаларни қабул қилиш тартиби
29. Ўйинлар билетларини тарқатишга, ўйин бўйича ставкаларни қабул қилишга фақат лицензия олингандан ва Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқлангандан кейингина йўл қўйилади.
30. Ўйинлар билетларини тарқатиш, ўйин бўйича ставкаларни қабул қилиш ўзининг тарқатувчилар тармоғи орқали ёки шартнома асосида бошқа юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш йўли билан амалга оширилади.
31. Аҳоли ўртасида лотерея билетларини тарқатиш, ўйин бўйича ставкаларни қабул қилиш ихтиёрийлик принципига мажбурий риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
32. Ўйинни ўтказиш бўйича реклама компанияси Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқлангандан кейингина бошланади. Ўйинни ўтказиш бўйича реклама компанияси Шартлар лицензияловчи орган томонидан тасдиқланмасдан олдин ўтказилганда жавобгарлик реклама берувчи зиммасига юкланади.
Ўтказилиши тугалланган, тақиқланган ёки тўхтатиб қўйилган ўйиннинг реклама компанияси тегишли равишда тўхтатиб қўйилиши ёки тўхтатилиши керак.
Ўйин рекламаси уни ўтказиш шартларини бузмаслиги керак.
33. Ўйинларни ўтказиш фақат ютуқли билетларни (ставкаларни) тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг бирон-бир таъсирини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни қўллаган ҳолда амалга оширилади. Жиҳозларнинг соз ҳолатда бўлиши учун ўйин ташкилотчиси жавоб беради.
34. Тираж лотереялари ўйини лицензияловчи органнинг норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади. Бошқа ўйинлар бўйича ўйинларни ўтказиш ва ўйин якунларини лицензияловчи органга тақдим этиш тартиби ушбу ўйинларни ўтказиш Шартларида белгиланади.
35. Ўйин телевидение орқали олиб кўрсатилган тақдирда ташкилотчилар ютуқларни аниқлаш тартиботини намойиш этган ҳолда бевосита эфирда тиражнинг ўзини олиб кўрсатилишини таъминлайдилар.
36. Ҳар қайси ўйин учун алоҳида жиҳозлар, безаклар, реквизитлардан фойдаланилади.
Реквизитдан (шарлар, бочонкалар комплектлари ва бошқалардан) ўйин мобайнида бир марта фойдаланилади.
VII. Ютуқ (мукофот) фондини шакллантириш ва тақсимлаш
37. Қуйидагилар ўйинлар бўйича ютуқлар бўлиши мумкин:
пул маблағлари;
буюм ютуқлари, бунда ютуқ эгаси унинг қийматини нақд пул билан олиш ҳуқуқига эга (агар Шартларда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса). Битта буюм ютуғини унинг эгаси розилигисиз бошқаси билан алмаштиришга йўл қўйилмайди;
кўчар ва кўчмас мулк тарзидаги ютуқлар;
номоддий тусдаги ютуқларнинг бошқа турлари, кўчмас мулклар, айрим товарлар ва хизматлар, туристик саёҳатлар, санаторий ва дам олиш уйларига йўлланмалар сотиб олиш бўйича имтиёзлар.
38. Ўйиннинг Шартларда кўрсатилган ва ўйин қатнашчилари маблағларининг тақсимланмаган қисмидан иборат бўлган ютуқ фонди ўйин ташкилотчисининг активи ҳисобланмайди ва унинг томонидан, қатнашчиларга ютуқларни тўлаш ёки беришдан ташқари, бошқа ҳеч қандай мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас.
Ютуқ фонди ўйин ташкилотчисининг мулки ҳисобланмайди ва ундан ташкилотчи мажбуриятлари бўйича қарзлар ундириб олиниши мумкин эмас.
лотереяларнинг бошқа турлари учун — тарқатилган лотерея билетлари (ёки қабул қилинган ставкалар, танланган комбинациялар) умумий суммасининг камида 40 фоизи миқдорида;
тотализаторлар учун — қабул қилинган ставкалар суммасининг камида 50 фоизи миқдорида, бунда оддий ставкалар бўйича ютуқларнинг энг кам тўлови амалга оширилган ютуқли ставкалар суммасининг 10 фоизидан кам бўлмаслиги керак;
40. Буюм ёки бошқа пул бўлмаган ютуқларни назарда тутувчи ўйинларни ўтказишда ташкилотчилар ўйинларни ўтказиш бошлангунгача кўрсатилган тоифадаги ютуқларни сотиб олишга мажбурдирлар. Алоҳида ҳолларда (тиражли лотереялардан ташқари) ўйин хусусиятларига кўра лицензияловчи органнинг рухсати билан ютуқларнинг бир қисми ўйин ўтказилгандан кейин, лекин ўйиннинг ўтказилиш санасидан бошлаб 15 кундан кечикмай сотиб олиниши мумкин. Бундай ҳолларда ташкилотчилар лицензияловчи органга етказиб бериш юзасидан шартномаларни ва (ёки) ўйин ташкилотчиси томонидан ўз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этиши шарт.
41. Ютуқ фондининг қарз олинган маблағлар ҳисобига шакллантирилишига йўл қўйилмайди.
42. Ютуқ фонди маблағларини сақлаш тартиби ҳар хил тиражлар ютуқ фондларининг алоҳида сақланишини таъминлаши керак.
43. Ўйин билетларини тарқатишдан, ўйин бўйича ставкаларни қабул қилишдан тушган маблағлар, қонун ҳужжатларида белгиланган мажбурий тўловлар амалга оширилгандан кейин, биринчи навбатда ўйиннинг ютуқ фондини шакллантиришга, ютуқлар бўйича тўловларни (буюм ютуқларини беришни) таъминлашга йўналтирилади.
Пул шаклидаги ютуқ фондини шакллантириш ўйин билетларини тарқатишдан, ўйин бўйича ставкаларни қабул қилишдан олинган маблағларнинг бир қисмини камида ютуқ фонди улуши миқдорида захира қилиб қўйиш йўли билан амалга оширилади.
44. Талаб қилиб олинмаган пулсиз шаклдаги ютуқлар ташкилотчида ёхуд ушбу мақсад учун шартнома асосида махсус жалб этилган юридик шахсда ютуқни тўлаш муддати тугагунгача сақланади. Ютуқни тўлаш муддати тугагандан кейин талаб қилиб олинмаган ютуқ фонди ижтимоий-хайрия мақсадларига, шу жумладан аниқ тарздаги ижтимоий дастурларни қўллаб-қувватлашга (болалар боғчалари, мактаблар, шифохоналар, поликлиникалар ва шу кабиларга молиявий ёрдам учун) йўналтирилади, уларнинг аниқ йўналишлари ўйинни ўтказиш Шартларида назарда тутилади.
VIII. Билетларни йўқ қилиш тартиби
45. Ўйиннинг тарқатилмаган билетларини йўқ қилиш лицензияловчи орган, жамоатчилик ва ўйин ташкилотчиси вакилларидан иборат бўлган махсус комиссия томонидан амалга оширилади. Тиражли лотереяларни ўтказишда махсус комиссия тираж ўтказилишидан камида беш кун олдин тузилади.
46. Ўйин билетлари:
тираж ўтказиладиган пайтга келиб ўйин билетларининг бир қисми тарқатилмай қолган (тиражли ва сонли лотереяларнинг айрим турларида);
ўйин ўтказишни тугаллаш пайтига келиб билетларнинг бир қисми фойдаланилмай қолган;
ташкилотчи томонидан тайёрловчидан тайёр билетларни олишда ёки ўйинни ўтказиш жараёнида ўйин билетларида ўйинни Шартлар ва лицензияловчи орган талабларига мувофиқ тегишли тарзда ўтказишга халақит қилувчи брак (нуқсон) аниқланган;
47. Тиражли ва сонли лотереяларнинг айрим турларини ўтказишда тарқатилмаган ўйин билетлари комиссия томонидан йўқ қилиш далолатномаси тузилган ҳолда тираж ўтказилгунга қадар (ўйин Шартларида белгиланган муддатларда) йўқ қилинади. Йўқ қилиш далолатномаси йўқ қилинган билетларнинг барча реквизитлари албатта кўрсатилган ҳолда тўрт нусхада тузилади. Далолатноманинг бир нусхаси тираж ўтказилгунга қадар мажбурий тартибда лицензияловчи органга тақдим этилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ўйин билетларини йўқ қилиш комиссияси раисида, учинчи нусхаси — ўйин ташкилотчисида қолади, тўртинчи нусхаси лицензияловчи органнинг белгиси билан тираж бошлангунга қадар бевосита тираж комиссияси раисига тақдим этилади, бу тиражни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
48. Ташкилотчиларга боғлиқ бўлмаган айрим сабабларга кўра тарқатилмаган ўйин билетлари тиражни ўтказиш бошлангунга қадар йўқ қилинмай қолган ҳолларда комиссия ўйин билетларини муҳрлаб қўяди ва йўқ қилинадиган ўйин билетларининг барча реквизитларини, шунингдек уларнинг йўқ қилинишига халақит берган сабабларни кўрсатган ҳолда тегишли далолатнома тузади. Муҳрлаш (пломбалаш), Шартларда бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса, лицензияловчи орган вакили бўлган комиссия аъзоси томонидан амалга оширилади. Далолатноманинг бир нусхаси тираж ўтказилгунга қадар мажбурий тартибда лицензияловчи органга тақдим этилади, далолатноманинг иккинчи нусхаси ўйин билетларини йўқ қилиш комиссияси раисида, учинчи нусхаси — ўйин ташкилотчисида қолади, тўртинчи нусхаси лицензияловчи органнинг биринчи нусха олинганлиги тўғрисидаги белгиси билан тираж бошлангунга қадар бевосита тираж комиссияси раисига тақдим этилади, бу тиражни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
49. Бир лаҳзали лотерея билетлари сериялар (чиқаришлар, разрядлар, туркумлар) бўйича, уларда ишлаб чиқариш браки ва бошқа нуқсонлар аниқланган, ютуқлар белгиланган ўйин чизиғининг ҳимоя қоплами ёки махсус таниб олиш кодлари зоналари қисман ёки тўлиқ бузилган, лотерея билетлари қалбакилаштиришдан ҳимоя қилиш талабларига мувофиқ бўлмаган, шунингдек лотерея билетлари реквизитлари Шартларда тасдиқланган реквизитларига мувофиқ бўлмаган истисно ҳолларда, ушбу серия (чиқариш, разряд, туркум) тарқатилмасдан, йўқ қилинади.
50. Бир лаҳзали лотереяларнинг ўйналмаган билетлари мазкур Низомнинг 46-бандида назарда тутилган тартибга ўхшаш тартибда йўқ қилинади. Ташкилотчи томонидан тўловга тақдим этилган ютуқ чиққан билетларнинг йўқ қилинишига фақат ютуқ чиққан билет эгаси бўлган қатнашчига ютуқ тўлиқ тўлангандан кейин йўл қўйилади. Бунда майда ютуқ чиққан ўйин билетлари уларнинг тўпланишига қараб, ютуқ тўланган санадан бошлаб камида бир ойдан кейин йўқ қилинади, йирик ютуқ чиққан ўйин билетлари эса ютуқни тўлаш (бериш) санасидан бошлаб даъво аризаси бериш муддатидан олдин йўқ қилиниши мумкин эмас.
54. Қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида ташкилотчининг ёки лицензияловчи органнинг хоҳишига кўра ўйиннинг ҳақиқийлигига шубҳа туғилган ҳар қандай билети тегишли экспертизадан ўтказилиши мумкин.
55. Ўйиннинг ютуқ чиққан билетлари экспертизаси ўйин ташкилотчиси ёки, зарурат бўлганда, тайёрлаган корхона томонидан ютуқ чиққан билет тўловга тақдим этилган кундан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Х. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш тартиби
56. Ўйинларни ўтказишнинг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
58. Лицензияловчи орган исталган маълумотларни, шу жумладан махфий маълумотларни ҳам (бир лаҳзали лотереялар учун — гаровномани, тарқатилмаган ёки яроқсиз билетларни йўқ қилиш, сотилган билетлар ва қабул қилинган ставкалар миқдори, тарқатиш учун берилган ўйин билетлари миқдори, ютуқларни тўлаш (бериш), ташкилотчиларнинг молиявий аҳволи ва бошқалар), ўйинни ўтказиш билан боғлиқ материалларни талаб қилиб олиши, шунингдек билетларни тарқатиш ва ўйинни ўтказиш жойларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиши мумкин.
59. Лицензияловчи орган амалдаги қонун ҳужжатларининг ва ушбу Низомнинг бузилишига йўл қўймаслик мақсадида ўйинларни ўтказишнинг бориши устидан назоратни таъминлашга мажбурдир.
60. Лицензияловчи орган ўйин қатнашчиларининг, ўйинларни ўтказиш жараёни қатнашчиларининг амалдаги қонун ҳужжатларининг ёки ўйинни ўтказишнинг ушбу Низомда белгиланган тартибининг ёхуд лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартларнинг ўйин ташкилотчилари томонидан бузилишларига оид шикоят ва аризаларини қабул қилади.
61. Лицензияловчи орган ўйинни ўтказиш жараёни қонун ҳужжатлари, ушбу Низом ёки лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган Шартлар бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда ўйинни ўтказиш жараёнини тўхтатишга, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ёки тўхтатишга ҳақлидир.
I. Ўйин ташкилотчилари тўғрисидаги асосий маълумотлар
(ҳар бир ташкилотчига тузилади)
1. Ташкилотчининг юридик шахс сифатидаги мақоми, унинг рўйхатдан ўтказилган тўлиқ ва қисқартирилган номи. Рўйхатдан ўтказилган сана ва тартиб рақами, рўйхатдан ўтказган органнинг номи.
2. Ташкилотчи жойлашган жой (почта манзили), банк реквизитлари, телефони.
3. Ўйинни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги ташкилотчи раҳбарларининг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими, телефон рақамлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати.
4. Лотерея ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишдаги олдинги тажрибалар тўғрисида қисқача маълумот.
II. Ташкилотчиларнинг молиявий аҳволи тўғрисидаги маълумотлар
(ҳар бир ташкилотчига тузилади)
1. Ташкилотчи мол-мулкининг қисқача тавсифи ва фаолиятининг асосий турлари.
2. Корхонанинг бухгалтерия баланси, охирги ҳисобот санасидаги фойдалар ва кўрилган зарарлар тўғрисидаги ҳисобот.
3. Ташкилотчида солиқларга оид ва бошқа имтиёзлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
4. Ташкилотчида ҳужжатларни лицензия берувчи органга тақдим этиш пайтидаги солиқлар ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
5. Банк кредитлари бўйича қарзлар тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан:
6. Ташкилотчига охирги уч йил мобайнида давлат бошқарув органлари ёки суд томонидан солинган маъмурий ва иқтисодий санкциялар тўғрисидаги маълумотлар. Бундай маълумотларда қуйидагилар бўлиши керак:
санкция солинган сана;
санкция солган орган;
санкция солиш сабаблари;
санкцияларнинг тури;
санкциялар миқдори;
санкцияларнинг ўйинни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдаги бажарилиши даражаси.
III. Ўйинни ўтказиш шартлари
1. Ўйин тўғрисидаги умумий маълумотлар:
ўйин тури;
ўйинни ўтказиш мақсади;
ўтказиладиган ўйиннинг умумий ҳажми;
чиқариладиган билетларнинг сони, уларнинг тартиб рақамлари (разрядларга, серияларга, тартиб рақамларига тақсимланган ҳолда ва бошқалар);
буюм, пул ютуқлари ёки бошқа хил ютуқларнинг тўлиқ рўйхати, уларнинг қиймати, сони, миқдорлари ва суммалари билан бирга.
2. Ўйинларни ўтказиш қоидалари:
а) Билетларни тарқатиш, ставкаларни қабул қилиш (масъул ижрочилар кўрсатилган ҳолда):
билетларни тарқатиш, ставкаларни қабул қилиш муддатлари;
ўйинни ўтказиш мўлжалланаётган ҳудуд ҳамда билетларни сотиш, ставкаларни қабул қилиш шохобчаларини ташкил этиш, жойлаштириш, уларнинг ишини режалаштириш тартиби;
ўйин билетларини тарқатиш, ставкаларни қабул қилиш тартиби (бу тартиб нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича билетларни сотиб олишни хоҳловчи ташкилотларга сотиш тартибини, билетларни аҳолига сотиш тартибини ўз ичига олади);
билетларни тарқатувчиларни танлаш, ўйин бўйича тушган тушумларни сақлаш, топшириш ва инкассация қилиш тартиби;
харажатлар сметасини илова қилган ҳолда билетларни тарқатганлик, ставкаларни қабул қилганлик учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби;
тиражни ўтказиш санаси ва жойи. Бир лаҳзалик лотерея ўйинлари ўтказилган ҳолларда лотерея билетларини сотиш муддатлари кўрсатилади;
сотилмай ёки яроқсиз бўлиб қолган билетларни йўқ қилиш тартиби ва муддатлари;
ютуқлар тиражини ўтказиш тартиби (тиражли лотереялар учун — лотерея тиражи лицензияловчи органнинг йўриқномаларига кўра, бошқа лотереялар учун — лотереяни ўтказиш шартларида келтирилган тартибга мувофиқ ўтказилади;
ютуқларни олиш муддатлари, жойи, шартлари ва тартиби.
3. Ўйинлар ўтказилишини таъминлаш (масъул ижрочилар кўрсатилган ҳолда);
билетларни тайёрлаш ва уларни экспертизадан ўтказиш шартномасининг асосий шартлари;
товарлар ва бошқа хил бойликларни сотиб олиш тартиби (буюм ёки пул-буюм ютуқлари ўйинлари ўтказишда ютуқлар рўйхати ўйин шартларига киритилган тақдирда);
лотереяларни тарқатувчилар билан намунавий шартнома;
ҳужжатларни расмийлаштириш, билетларни тайёрлаш ва тарқатиш, реклама қилиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш, ўйинни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий-техник масалалар билан боғлиқ тадбирлар комплексини амалга оширувчи ташкилотчилар ўртасида вазифаларни тақсимлаш.
4. Маблағлардан фойдаланиш ва ҳисобот:
билетларни сотиш, ставкаларни қабул қилиш билан боғлиқ операциялар бўйича ҳисоб ва ҳисобот тартиби, ўйин бўйича лицензияловчи органга ҳисоботлар тақдим этиш санаси;
ўйинни ўтказиш натижасида олинган даромадни тақсимлаш тартиби (уни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатларни кўрсатган ҳолда);
тегишли асослаш билан бирга муайян мақсадга қаратилган, хайрия лотереялари учун лотереялар чиқариш йўли билан жалб қилинадиган маблағлардан фойдаланиш йўналишлари. Агар лойиҳа бирорта ихтисослаштирилган тузилмаларда экспертизадан ўтган бўлса, у ҳолда ушбу экспертизани ҳужжат билан тасдиқлаш зарур;
ўйинни ташкил этиш ва ўтказишда фаол қатнашган ходимларни рағбатлантириш учун мукофот жамғармасини ташкил этиш тартиби. Мукофот жамғармасидан тўлов фақат ўйин тиражи ўтказилгандан (бир лаҳзали лотереялар разряди ёки серияси сотиб бўлингандан) сўнг амалга оширилади.
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
ўтказилган ўйинлар (ўтказилган саналар, ўйинга қўйилган лотереялар (ставкалар)нинг сони ва турлари, бекор қилинган, йўқ қилинган ёки олиб қўйилган лотереялар, ставкаларнинг сони ва турлари);