1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.02.00 Ҳарбий ҳаракатлар қатнашчилари, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2913]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 июль,
101-сон
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 июль,
113-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2017 йил 26 июлдаги 101 ва 113-сон қарорига ИЛОВА
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ПҚ-2705-сон «Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига (бундан буён матнда уруш қатнашчилари деб юритилади) ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Уруш қатнашчиларига уларнинг мурожаатига асосан ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бериладиган йўлланманинг ўртача қийматига тенг миқдорида компенсация (бундан буён матнда компенсация деб юритилади) берилади.
2. Компенсациянинг қиймати Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан харажатларнинг чекланган миқдорини белгилашда йўлланмаларнинг ўртача қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Бунда, уруш қатнашчилари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда бериладиган йўлланмани олиш учун ариза билан мурожаат этмаган бўлишлари лозим.
4. Уруш қатнашчилари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакл бўйича юритиладиган Аризаларни рўйхатга олиш дафтарида рўйхатдан ўтказилади.
5. Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари уруш қатнашчилари томонидан берилган аризаларни рўйхатдан ўтказади ва ҳар ойнинг 25 санасига қадар мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг рўйхатини шакллантириб, уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) туман (шаҳар) бўлимларига тақдим этади.
Компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг рўйхати туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош шифокори томонидан имзоланади ва тиббиёт бирлашмасининг муҳри билан тасдиқланади.
6. Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчилари рўйхатини олгандан кейин бир кун ичида ушбу рўйхатни пенсия олувчиларнинг пенсия йиғмажилди билан солиштириб чиқиб, компенсация тайинлайди ҳамда мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда компенсация тўланадиган уруш қатнашчиларининг рўйхатини шакллантиради.
Шакллантирилган рўйхат Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғи томонидан имзоланган ва ташкилот муҳри билан тасдиқланган ҳолда тегишлича Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан шакллантирилган рўйхатларни умумлаштиради ва умумлаштирилган рўйхатни Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади.
Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати тақдим этилган умумлаштирилган рўйхатлар асосида кейинги ой учун компенсация тўланадиган уруш қатнашчилари жамланма маълумотини шакллантиради.
7. Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати компенсация тўланадиган уруш қатнашчилари бўйича жамланма маълумотларга асосан компенсация харажатларни молиялаштириш учун талабномани ҳар ойнинг 27 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган талабномага асосан кейинги ой учун компенсация тўловларини тўлаш учун маблағларни ҳар ойнинг охирги кунига қадар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан Пенсия жамғармасига молиялаштириб беради.
Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ушбу маблағларни тўлаш учун қайдномаларни Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банкининг (бундан буён матнда Халқ банки деб юритилади) жойлардаги бўлинмаларига тақдим этади.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки уруш қатнашчиларига компенсация тўлаш учун Халқ банкининг буюртманомаларига мувофиқ нақд пул билан таъминлаш чораларини кўради.
10. Компенсация уруш қатнашчилари мурожаат этган ойдан кейинги ойда уларнинг пенсия олиш жойидан нақд пулда тўланади.
11. Календарь йили давомида компенсация олиш учун мурожаат этмаган, шунингдек жорий йил учун Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда йўлланма олган уруш қатнашчиларига жорий йил учун компенсация берилмайди.
12. Халқ банкининг бўлинмалари уруш қатнашчиларига компенсация тўлангандан сўнг, амалга оширилган тўловлар ҳақида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига ҳисобот беради.
13. Компенсация олиш учун ариза билан мурожаат қилган уруш қатнашчиси компенсация тўлови тўланадиган кунга қадар вафот этганда ёки чет элга доимий яшаш мақсадида чиқиб кетганда компенсация тўланмайди ва мазкур ҳолларда компенсация маблағлари Халқ банкининг бўлинмалари томонидан тақдим қилинган тўлов топшириқномаси асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказиш учун Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими ҳисобварағига қайтарилади.
3-боб. Компенсация тўлаш учун харажатларни молиялаштириш
14. Компенсация тўловлари Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 24 декабрдаги 361-сон қарори билан тасдиқланган 1941 — 1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашига ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида соғломлаштириш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун ҳар йили назарда тутиладиган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
15. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ҳисобида турувчи уруш қатнашчиларига компенсация тўловлари уруш ва меҳнат фронти фахрийларини соғломлаштириш учун уларнинг харажатлар сметасида назарда тутиладиган маблағлар доирасида уларнинг пенсия тайинлаш жойидан тўланади.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси ва Марказий банки билан келишилган.
Ички ишлар вазири А. АЗИЗОВ
2017 йил 26 июль
Мудофаа вазири К. БЕРДИЕВ
2017 йил 26 июль
Фавқулодда вазиятлар вазири Р. ДЖУРАЕВ
2017 йил 26 июль
Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р. ИНОЯТОВ
2017 йил 26 июль
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
2017 йил 26 июль
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
2017 йил 26 июль
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
___________________ туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бош шифокорига
_________________________________________________________________ да яшовчи
__________________________________ дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
Менга 20_____ йил учун санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига компенсация беришингизни сўрайман.
(аризани қабул қилиб олган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими)
20__ йил
«____»
________.
(кун)
(ой)
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аризаларни рўйхатга олиш ДАФТАРИ
Т/р
Уруш қатнашчисининг Ф.И.О.
Туғилган санаси (кун, ой, йил)
Паспорт серияси ва рақами
Доимий яшаш манзили
Тоифаси
(уруш қатнашчиси / уруш ногирони)
Компенсация учун мурожаат этган сана
Аризани қабул қилган ва рўйхатга олган шахснинг Ф.И.О. ва лавозими
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
20 ___ йилнинг _____________ ойида компенсация олиш учун мурожаат этган уруш қатнашчиларининг РЎЙХАТИ
1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ҳар йили санаторийларда соғломлаштириш курсини олиш ўрнига йўлланманинг ўртача қийматига тенг компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
20 ___ йилнинг _____________ ойида компенсация тўланадиган уруш қатнашчиларининг РЎЙХАТИ