1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 17 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2843-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 9 ноябрдаги 6-мб-сонли «2018 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2956, 19.12.2017 й.) асосан 2018 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3165-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори (рўйхат рақами 2843, 2016 йил 1 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 48-сон, 553-модда)билан тасдиқланган 2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларигаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 10 август,
4-мб-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 10 августдаги 4-мб-сон қарорига ИЛОВА
2017 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-сон илова ушбу ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ янги таҳрирда баён этилсин.