1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
2.Молия / Бюджет. Бюджетдан ташқари жамғармалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида
Хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмлари ва кафолатларини янада мустаҳкамлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги воситаларини яратиш, тадбиркорлик субъектларининг кредит ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш, шу асосда янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ва республика банк-молия тизими фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) давлат муассасаси шаклида ташкил этилсин ва кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидаги шаклда молиявий ёрдам кўрсатиш унинг асосий вазифаси этиб белгилансин:
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
в) тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги эквивалентда компенсация бериш:
миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдордаги қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида — 5 фоизли пункт миқдорида;
миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда, қайта молиялаштириш ставкасининг 1,5 бараваридан ошмайдиган фоиз ставкасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари ва кенг аҳоли қатламига микрокредитлар ажратиш тизимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 мартдаги ПҚ-2844-сон қарорига 2-иловада кўрсатилган туманларда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони билан тасдиқланган «Обод қишлоқ» дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар учун — 8 фоизли пункт миқдорида;
миллий валютада, қиймати 8 миллиард сўмдан ошмайдиган миқдорда — ёш тадбиркорлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг тавсияси билан жамғариб бориладиган пенсия тизими маблағлари ҳисобидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар бўйича — банклар харажатларини қоплаш учун 3 фоизли пункт миқдорида;
хорижий валютада — 2017 йил 5 сентябргача иссиқхоналар қуриш, интенсив боғлар яратиш ва совутгичлар қуриш учун халқаро молия институтлари кредит линиялари ҳисобига ажратилган валюта кредитлари бўйича — белгиланган фоиз ставкасининг 50 фоизи миқдорида.
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 августдаги ПФ-5504-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 06/18/5504/1629-сон)
Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармасини ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини кейинчалик тугатиш ва уларнинг тегишли равишда 50 миллион доллар ҳамда 100 миллиард сўм миқдоридаги пул маблағлари шаклида ушбу қарорнинг 1-иловасида қайд этилган ташкилотлар бадаллари ҳисобидан шакллантириладиган Жамғарманинг бошланғич бадали;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йили тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари, 2017 йилда Жамғарма ресурс базасини шакллантириш учун — 100 миллиард сўм;
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик соф даромадининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми;
халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари;
Жамғарманинг, жумладан, депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2018 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғарма ресурс базасини тўлдириш учун ҳар йили маблағ ажратишни кўзда тутсин.
аввал олинган кредитлар ёки бошқа ҳар қандай қарзларни қайтариш;
спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;
савдо-воситачилик ташкилотлари ва умумий овқатланиш корхоналарининг айланма маблағларини шакллантириш;
савдо объектлари ва умумий овқатланиш объектлари қурилишини молиялаштириш;
таваккалчиликка асосланган қимор ўйинлари ва бошқа ўйинларни ташкил этиш, шунингдек, ушбу мақсадлар учун ускуналар харид қилиш.
б) тижорат банкларининг куйидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплашга компенсациялар беради:
қишлоқ хўжалигида, биринчи навбатда, энергия самарадор замонавий иссиқхоналарни ташкил этишга, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, шу жумладан интенсив боғларни ривожлантиришга;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш бўйича инфратузилма ва ушбу маҳсулотларни транспортда ташиш билан боғлик логистика марказларини ташкил этишга;
кўп квартирали уйларда умумий фойдаланиладиган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарувчи компаниялар томонидан ободонлаштириш ва таъмирлашга йўналтирилган лойиҳалар;
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни кўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш (кейинги ўринларда — Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш) белгилайдиган тадбиркорлик фаолиятининг бошқа йўналишларидаги лойиҳалар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
31. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Жамғарма томонидан тақдим этиладиган кафолатларнинг максимал умумий миқдори Жамғарма маблағларининг 10 баробари миқдоридан ошмаслиги керак.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича кенгаш таркиби 2-иловага* мувофиқ;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
Жамғармани бошқариш бўйича кенгашга, зарур ҳолларда, Жамғарма ижроия дирекцияси тузилмасига бошқарув ходимлари умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Жамғарма ижрочи директори мақомига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
51. Жамғарма Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй, (7-қават) манзили бўйича беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин ва Ўзбекистон Банклари ассоциациясининг «Moliya Binokor Xizmat» шуъба корхонаси Жамғармага беғараз тақдим этилган хизмат биноси бўйича ягона солиқ тўловидан озод этилсин.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3634-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.03.2018 й., 07/18/3634/0973-сон)
6. Жамғарма барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилсин ва бўшаган маблағлар унинг ресурс ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга мақсадли йўналтирилсин.
7. Жамғармани бошқариш бўйича кенгаш 2018 йилнинг 1 июлига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тармоқлар ва тадбиркорлик фаолияти йўналишларини янада кенгайтириш, шунингдек, Жамғарма маблағлари ҳисобидан қўллаб-қувватланадиган лойиҳаларни амалга оширишга доир таклифлар киритсин.
8. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини кенг жалб этган ҳолда, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида ушбу қарор мақсад ва вазифаларини аҳоли ҳамда хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасида мунтазам ва ҳар томонлама тизимли асосда ёритишни таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.А. Қўчқоров, Марказий банк раиси М.Б. Нурмуротов, Савдо-саноат палатаси раиси А.И. Икромов зиммасига юклансин.
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор «Халқ сўзи» газетасининг 2016 йил 18 августдаги 163 (6857)-сонида эълон қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 17 август,
ПҚ-3225-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига киритиладиган
БОШЛАНҒИЧ БАДАЛ
Т/р
Ташкилотларнинг номланиши
Бадал суммаси
1.
Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
(млн АҚШ долларида)
50,0
млрд сўмда
2.
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПҚ-3225-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини бошқариш бўйича Кенгаш
ТАРКИБИ
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Кенгаш раиси
Т.А. Ишметов
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари
М.М. Мирзаев
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари
У.У. Бутаев
—
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари
А.Р. Каримов
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
Б.М. Низомов
—
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари
Н.Ш. Шарипов
—
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари Йиғма АТД шуъба мудири, Кенгаш котиби
Изоҳ: Кенгаш таркиби аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига
ШАРҲ
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизда хусусий мулк манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, тадбиркорлик фаолияти учун янада қулай имкониятлар яратиш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш борасида аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ҳам хусусий тадбиркорликни, авваламбор, микрофирма ва кичик корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уларнинг жадал ривожланиши учун қўшимча шарт-шароит яратиш, имкониятларни кенгайтиришга қаратилган.
Қарор асосида ташкил этилаётган Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси зиммасига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида қатор вазифалар юклатилмоқда.
Жумладан, тижорат банкларига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кредит ажратиш учун миллий ва хорижий валютада, хорижий кредит линияларини жалб қилиш ҳисобидан ресурслар тақдим этилади.
Жамғарманинг тижорат банклари томонидан берилаётган кредит миқдорининг 50 фоизигача (кредит миқдори 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган тақдирда) ёки унга эквивалент ҳажмдаги кредитлари бўйича кафил бўлиши белгилаб қўйилди.
Шунингдек, жамғарма томонидан тижорат банклари кредитлари бўйича фоизли харажатларни қоплаш учун компенсация бериш шаклида молиявий ёрдам кўрсатилиши кўзда тутилган.
Таъкидлаш керакки, бугунги кунда амалдаги таъминотнинг чекланган миқдори 100 минг АҚШ долларига тенг ҳажмдаги маблағни ташкил этади. Ушбу маблағ миқдорини беш баробар кўпайтириш, шубҳасиз, тижорат банклари кредитларини жалб этган ҳолда йирик лойиҳаларни амалга ошириш борасида қўшимча имкониятлар яратади.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тижорат банкларининг кредитлари бўйича кафолат ва компенсациялар, тижорат банкларига эса қуйидаги йўналишдаги лойиҳалар бўйича кредит ажратиш учун ресурслар тақдим этади:
қишлоқ хўжалиги соҳасида, биринчи навбатда, энергия тежамкорлиги юқори замонавий иссиқхоналар қуриш, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қуёнчилик, асаларичилик, узумчилик ва боғдорчиликни, жумладан, интенсив боғларни ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, интенсив боғларда етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасида — ушбу маҳсулотларни сақлаш бўйича инфратузилма ва транспортировка қилиш билан боғлиқ логистика марказларини ташкил этиш;
кўп қаватли уйлар атрофидаги умумий фойдаланишга мўлжалланган жойларни хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқарув компаниялари томонидан ободонлаштириш ва таъмирлаш;
тадбиркорлик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган бошқа йўналишлари учун.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг ишончли ресурс базасини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг ягона механизмини яратиш мақсадида қарорда Тошкент шаҳридаги Кичик саноат зоналари кафолат жамғармаси ва Кичик тадбиркорликни ривожлантириш кафолат жамғармасини тугатиш, уларга тегишли бўлган 50 миллион АҚШ доллари ва 100 миллиард сўм миқдоридаги маблағларини янгидан тузилаётган жамғарма ҳисобига ўтказиш кўзда тутилган.
Шунингдек, қарорда давлат бюджетининг ушбу мақсадлар учун ҳар йили тасдиқланадиган ажратмалар доирасидаги маблағлари (2017 йилда — 100 миллиард сўм), Ўзбекистон Республикаси Марказий банки йиллик соф даромадининг Давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат ташкилотлари ва бошқа донорларнинг Жамғарма зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳамда Жамғарманинг депозитларни жойлаштириш, кафолатлар беришдан тушадиган даромадлари, шунингдек, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар Жамғарма ресурсларининг қўшимча манбалари сифатида белгиланди.
Қабул қилинган ушбу қарор республика банк-молия тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини молиявий ҳимоя қилиш ва кафолатларини таъминлаш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий қилиш, бизнес субъектларининг кредит ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва шу асосда янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ҳаёт даражасини оширишга хизмат қилади.