3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон Фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М.М. Холмухамедов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 15 август,
632-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги 632-сон қарорига ИЛОВА
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасининг директор жамғармаси тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин: