1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 11 августта рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2657-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2020 йил 12 ноябрдаги 50-сонли ««Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2657-4, 24.11.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 30 январдаги 6-сон буйруғи (рўйхат рақами 2657, 2015 йил 5 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 июль,
100-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 12 июлдаги 100-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
учинчи хатбошидаги «тижорат банки филиали ва почта алоқаси объектига» деган сўзлар «Акциядорлик-тижорат «Халқ банки» (кейинги ўринларда Халқ банки филиали деб юритилади) ва тижорат банки филиалига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «почта алоқаси объекти томонидан» деган сўзлар «Халқ банки филиали орқали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 6-банднинг еттинчи хабошисидаги «почта алоқаси объекти ва/ёки тижорат банки филиалининг» деган сўзлар «Халқ банки филиалининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 11-банднинг «л» кичик бандидаги «почта алоқаси объектлари» деган сўзлар «Халқ банки филиали махсус кассаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 15-банднинг бешинчи хатбошисидаги «почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиали махсус кассаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«а) ишламайдиган шахсларга — улар яшаш жойлари бўйича Халқ банки филиали махсус кассаси ёки уларнинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали;».
«23. Пенсия ва нафақани тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ташқарисида расмийлаштирилган ишончномага ушбу ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйилиши лозим, Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар конвенциясининг (Минск шаҳри, 1993 йил 22 январь) иштирокчи давлатлари — Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар бундан мустасно.
Ишончнома берган шахс Пенсия жамғармаси бўлимларидан бирига бир йилда камида бир марта келиб, тайинланган пенсия ёки нафақага бўлган ўз ҳуқуқини ариза ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиш орқали тасдиқлаши керак. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан пенсионернинг келиши имконияти мавжуд эмаслиги (соғлиғи туфайли, даволаш муассасаларида, шу жумладан руҳий касаллар учун стационар даволанишда бўлиш) тўғрисида маълумотлар олинганда, Пенсия жамғармаси бўлимлари ходимлари тайинланган пенсия ёки нафақага бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун пенсионер турган жойга чиқишлари мумкин.
Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқлаши лозим.
Ишончли вакил пенсия ва нафақа тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган, ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимига хабар бериши шарт.
Ишончнома тегишли Халқ банки филиалида сақланиши лозим.»
7. 46-банддаги «туман (шаҳар) суд ижрочилари бўлимига» деган сўзлар «Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 53 ва 54-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«53. Тайинланган пенсия ва нафақани тўлаш:
пенсионер ёки нафақа олувчи вафот этганда;
тайинланган пенсия ёки нафақага ҳуқуқлар йўқолганда;
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда;
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда тўхтатилади.
54. Тўлов қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилади:
пенсия ва нафақа тўлаш муддати тамом бўлганда;
кетма-кет 3 ой мобайнида Халқ банки филиали махсус кассаси орқали пенсия ёки нафақа олинмаганда;
пенсионер ва нафақа олувчи суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганда;
ишончнома берган шахс унга тайинланган пенсияга ёки нафақага ҳуқуқини тасдиқлаш учун белгиланган муддатда келмаганда;
пенсия ва нафақани тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер ёки нафақа олувчи томонидан ариза берилганда.
Пенсияни ёки нафақани тўлаш пенсионер ёки унинг васийси Пенсия жамғармаси бўлимига келгандан сўнг ва у ариза тақдим этгандан, шунингдек шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатгандан сўнг тикланади.
Шахснинг суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган вақти учун пенсия ва нафақа тўланмайди. Шахс озод бўлгандан кейин тўлов Пенсия жамғармаси бўлимига ариза берилган кундан бошлаб тикланади.».
9. 62 ва 63-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Мониторинг гуруҳи инспектори томонидан қайдномалар ахборот тизимида Халқ банки ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали кесимида шакллантирилади.
63. Халқ банки филиали махсус кассалари учун кейинги тўлов ойига қайдномалар қайдномалардан йиртиб олинадиган талонларда ва реестрларда кўрсатилган олдинги тўлов ойининг пенсия ва нафақалар тўланганлиги (тўланмаганлиги)нинг умумий сони ва суммаси тўғрисида маълумотларнинг тўғрилигини ахборот тизимига Халқ банки филиали махсус кассалари томонидан киритилган маълумотлар билан солиштирилгандан сўнг шакллантирилади.
Халқ банки филиаллари ҳар куни тўланган (тўланмаган) пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимига юборади. Тўлов ойи учун пенсия ва нафақаларни етказиб бериш (топшириш) якунлангандан сўнг, Халқ банки филиаллари ахборот тизимига якуний маълумотларни, шунингдек етказиб берилган ёки етказиб берилмаган суммалар бўйича қайдномадан йиртиб олинадиган талонлар ва реестрларни Пенсия жамғармасининг тегишли бўлимига юборади. Пенсия жамғармаси бўлими томонидан маълумотлар солиштирилгандан сўнг мазкур қайдномалар ахборот тизимида ёпилади.».
10. 64-банднинг иккинчи хатбошисидаги «почта алоқаси объектлари» деган сўзлар «Халқ банки филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 67-банднинг иккинчи хатбошисидаги «почта алоқаси объекти ёки тижорат банки филиалига» деган сўзлар «Халқ банки ёки тижорат банки филиалига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 71-банддаги «Почта алоқаси объектлари томонидан» деган сўзлар «Халқ банки филиаллари томонидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 73-банддаги «почта алоқаси объектлари ва тижорат банклари филиаллари» деган сўзлар «Халқ банки ва тижорат банки филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«100. Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган фактлар юзасидан тегишли Халқ банки ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Халқ банки ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия ва нафақалар суммаларининг тикланиши бўйича чора-тадбирлар кўради.».
19. 102-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «почта алоқаси объектлари» деган сўзлар «Халқ банки филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 103 ва 105-бандлардаги «почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 104-банддаги «почта алоқасининг минтақавий ташкилотлари» деган сўзлар «Халқ банкининг ҳудудий филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 106-банддаги «Почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиали махсус кассаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6, 8, 10, 21, 48 ва 57-устунлардан «почта» деган сўз чиқариб ташлансин;
13, 14, 24 ва 25-устунлардаги «почта алоқаси объектлари» деган сўзлар «Халқ банки филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
51-52-устунлардаги «почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиаллари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 14-илованинг 5-устунидаги «почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
28. 15-илованинг 5-устунидаги «почта алоқаси объекти» деган сўзлар «Халқ банки филиали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
29. 18 ва 19-иловаларнинг 4 ва 5-қаторларидаги «Почта харажати» деган сўзлар «Етказиб бериш (топшириш) хизматлари учун харажатлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.