1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.01.00 Геодезия;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.11.00.00 Геодезия ва картография / 09.11.02.00 Картография;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.02.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг бошқаруви. Ерга оид муносабатларни тартибга солиш юзасидан давлат органларининг ваколатлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Табиий ресурслар / Ер;
3.Иқтисодиёт / Давлат кадастри. Геодезия ва картография]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЕР РЕСУРСЛАРИ, ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА ДАВЛАТ КАДАСТРИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ердан фойдаланиш, геодезия ва картография соҳасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармаси тугатилиб, уларнинг негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (Ўздавергеодезкадастр) ташкил қилинсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 415-модда)
3. Белгилансинки, Ўздавергеодезкадастр қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги геодезия, картография ва давлат кадастри Бош бошқармасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.03.00 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи / 07.10.03.02 (Кучини йукотган) Қўшимча қиймат солиғи бўйича имтиёзлар / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
4. Давлат бюджети маблағлари ҳисобига бажариладиган ер-кадастр, ер тузилиши, тупроқ ва геоботаника соҳасидаги ишлар қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилиши белгилаб қўйилсин.
5. «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 24 июлдаги ПФ–2059-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
7. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклатилсин.