1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти ўз ваколатларини Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ самарали амалга ошириши учун зарур шароитлар яратиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан, шунингдек конституциявий ваколат муддати тугаб ёки соғлиғи ҳолатига кўра истеъфога чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентига (бундан буён матнда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти деб юритилади) зарур шароитлар ва кафолатлар яратиб беришдан иборат.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.03 Фуқаронинг шаъни ва обрўсига тажовузлардан, унинг шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш, турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи]
Ўзбекистон Республикаси Президенти дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг дахлсизлиги унинг турар жой ва хизмат хоналарига, багажига, шахсий ва хизмат транспорт воситаларига, ёзишмаларига, фойдаланадиган алоқа воситаларига, шунингдек унга тегишли ҳужжатларга татбиқ этилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.02.00 Асосий (Конституциявий) шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.02.02 Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи]
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ҳам бутун ҳаёти мобайнида дахлсизлик ва иммунитетга эга бўлади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатларини бажариш билан боғлиқ ҳаракатлар учун жиноий ва бошқа хил жавобгарликка тортилиши мумкин эмас. Унга нисбатан ушлаб туриш, сўроқ қилиш, тинтув ўтказилиши ёки унинг шахси кўздан кечирилиши мумкин эмас.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг муҳофазаси
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.05.00 Давлат томонидан қўриқланадиган объектларнинг хавфсизлигини таъминлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг оила аьзоларига давлат муҳофазаси берилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига доимий ёки вақтинча турган жойларида умрбод давлат муҳофазаси берилади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг бутун ҳаёти даврида унинг оила аъзоларига ҳам давлат муҳофазаси берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг давлат муҳофазаси ва хавфсизлигини таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар ва талабларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати зиммасига юкланади.
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фаолияти таъминоти. Моддий ва ижтимоий таъминот
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.01.00 Умумий масалалар. Сайлаш тартиби. Ваколатларнинг тугаши]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилинишига, шунингдек унинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказилишига йўл қўйилмайди ҳамда бундай ҳаракатлар қонун билан таъқиб қилинади. Бу қоида Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига нисбатан ҳам ўз кучини сақлаб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг меҳнатига ҳақ тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.05 Таътилга ҳақ тўлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентига муддати ўттиз олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш, Сенат аъзоларини сайлаш ва тайинлаш]
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти умрбод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси лавозимини эгаллайди.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ёшидан қатъи назар, амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ойлик мансаб маошининг 70 фоизи миқдорида умрбод ойлик пул таьминоти олиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг ҳаёти ва соғлиғи давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти йиллик мансаб маошига тенг суммада мажбурий давлат суғуртасидан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.04.00 Боқувчисини йўқотганлик пенсияси]
Экс-Президентнинг беваси, ҳаёт кечиришнинг бошқа манбалари борлигидан қатъи назар, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олишга ҳақли.
Қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президенти фаолиятининг бошқа кафолатлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентига Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида қароргоҳлар берилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.10.00 Алоқа хизматлари учун тарифлар, божлар ва имтиёзлар]
Ўзбекистон Республикаси Президенти барча алоқа турлари билан таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига махсус мақсаддаги автотранспорт, шунингдек мамлакат ичкарисидаги ва чет элларга қилинадиган сафарлар учун махсус жиҳозланган самолёт ва вертолёт берилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг оила аъзоларига ҳам хизмат автотранспортидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентига ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларига бепул тиббий хизмат кўрсатилади ҳамда санаторий-курортда даволаниш таъмин этилади.
[ОКОЗ:
1.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.02.00.00 Фуқароларни уй-жой билан таъминлаш. Уй-жой фондидан фойдаланиш / 08.02.09.00 Хизмат турар жойи]
Ўзбекистон Республикасинииг экс-Президентига давлат ҳисобидан хизмат квартираси (турар жойи) ва шаҳар ташқарисидаги – Тошкент вилоятидаги (Тошкент вилоятининг Қайнарсой табиий чегарасида жойлашган) қароргоҳи мулк қилиб берилиб, тегишли хизматлар кўрсатилади ва муҳофаза қилинади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти махсус, ҳукумат алоқалари ҳамда давлат органлари ихтиёридаги бошқа алоқа турларидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикасининг экс-Президентига давлат ҳисобидан иккита ҳайдовчиси бўлган автомобиль биркитиб қўйилади, хизмат транспорти билан хизмат кўрсатиш ҳам таъминланади. Ўзбекистон Республикаси экс-Президентининг у билан бирга яшаётган ёки унга ҳамроҳлик қилаётган оила аъзолари ҳам хизмат транспортидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини ижро этиш тугалланган кунда Ўзбекистон Республикасининг экс-Президенти ва унинг оила аъзолари тиббий хизмат ҳамда санаторий-курортда даволаниш бўйича эга бўлган имтиёзлар ва афзалликлар уларда умрбод сақланиб қолади.
6-модда. Харажатларни молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.11.00 Давлат бюджетининг касса ижроси]
Ушбу Қонунда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. Каримов
Тошкент ш.
2003 йил 25 апрель,
480-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 3-4-сон, 34-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 26.10.2021 й., 03/21/724/0994-сон)