toggle_night_mode
Ҳужжат 31.07.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ижро иши юритишни амалга оширишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдоларининг қонунийлиги, шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, нарх-наво манипуляцияси ва бошқа суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик ҳамда уларнинг олдини олиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари сўзсиз ижро этилишини таъминлаш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар шаклида ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади;
электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 10 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртма бериш ва закалат киритиш орқали амалга оширилади;
дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади;
мол-мулк электрон онлайн-аукционга баҳолаш қиймати бўйича қўйилади;
давлат ижрочилари электрон онлайн-аукционларда сотилмаган мол-мулкни арзонлаштиришга ҳақли эмас.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Бюро ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасини (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) ташкил қилиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
3. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мол-мулкни электрон онлайн-аукционларда реализация қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборот ва маслаҳат хизматларини кўрсатиш;
фуқароларни электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби, шунингдек, савдога қўйилган мол-мулк ҳақида кенг хабардор қилиш;
электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш учун электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини бериш;
мол-мулкни сақлаш, ташиш, сақлаб туриш ва савдога тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Бюро Марказнинг муассиси (мулкдори) ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли оператор ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида филиаллар ташкил этишга ҳақли.
Марказ фаолиятини молиялаштириш электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш, электрон рақамли имзо калитларини бериш хизматлари учун тушаётган маблағлар, асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар, шунингдек, Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қуйидагилар:
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Бюро бир ой муддатда:
Марказнинг Уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Марказни мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозласин.
7. Марказ унинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, дастурий маҳсулот ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан 3 йил муддатга озод қилинсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Бюро Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда теле- ва радиоканалларда, босма нашрларда, Интернет тармоғида, шунингдек, бошқа оммавий ахборот воситаларида мазкур қарор нормаларининг мазмун-моҳияти электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва уни ўтказиш натижаларига кўра мол-мулкни реализация қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда кенг ёритилишини ташкил қилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июль,
ПҚ-3149-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3149-сон қарорига
1-ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси ва «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур маълумотларни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш имкониятини, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон онлайн-аукционлар жараёнида бевосита иштирок этишини таъминлайдиган ахборот тизими;
хабарнома — интернет тармоғида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб юритилади) ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига жойлаштириладиган, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида мол-мулкнинг келгусида сотилиши ҳақидаги ахборот;
лот — қарздорнинг ёки учинчи шахснинг электрон онлайн-аукционда сотиладиган мол-мулки ёки мулкий ҳуқуқи;
энг паст нарх — мол-мулк ундан паст қийматда сотилиши мумкин бўлмаган лот нархи;
аукцион объекти — электрон онлайн-аукционда сотиш учун қўйилган мол-мулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқ;
оператор — «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли бўлган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
объектнинг баҳоланган қиймати — электрон онлайн-аукцион объектининг баҳолаш ҳақидаги ҳисоботда ёки давлат ижрочисининг мол-мулкни баҳолаш тўғрисидаги қарорида ёхуд суд қарорида кўрсатилган қиймати;
такрорий аукцион — нархни тушириб бориш услубида ўтказиладиган электрон онлайн-аукцион;
бошланғич нарх — мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилган дастлабки нарх;
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасидаги техник узилиш — иштирокчилардан бирига электрон онлайн-аукционда иштирок этишга имкон бермайдиган ёки оператор ходимига электрон онлайн-аукцион ўтказилишига хизмат кўрсатишнинг техник имкониятини таъминламайдиган электрон савдо майдончасидаги техник носозликлар;
аукцион иштирокчиси — электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма берган ва унда иштирок этишга қўйилган жисмоний ёки юридик шахс;
электрон онлайн-аукцион — салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда, мол-мулк Интернет тармоғидаги «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидаги тоифадаги шахслар электрон онлайн-аукционларда иштирок этишга ҳақли эмас:
суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизмати, шунингдек, Миллий хавфсизлик хизмати органларининг ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
сотиладиган мол-мулкни кўздан кечириш ёки баҳолашни амалга оширган баҳоловчи ташкилотларнинг мутахассислари ва ходимлари, шунингдек, операторнинг ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер участкалари ва ер участкаларига бўлган мулкий ҳуқуқлар реализация қилинганда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида жойлашган турар кўчмас мулк сотилаётганда — Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган шахслар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мол-мулк электрон онлайн-аукционда сотиш учун оператор томонидан давлат ижрочисининг буюртмаси бўйича қўйилади.
Электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар учун оператор шартномада белгиланган, бироқ мол-мулк сотилган сумманинг бир фоизидан ошмаган миқдорда ҳақ олади.
5. Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказишда Бюро ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари Бюро директори томонидан тасдиқланган Регламентда (кейинги ўринларда Регламент деб юритилади) белгиланган тартибда операторга кўмаклашадилар ва ўзаро ҳамкорлик қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Мол-мулкни реализация қилиш учун электрон онлайн-аукционга қўйиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Мол-мулк электрон онлайн-аукционга давлат ижрочиси қабул қиладиган қарорга асосан қўйилади.
Қарздор ва ундирувчини ўтказилган баҳолаш ҳақида белгиланган тартибда хабардор қилмасдан ҳамда уларга баҳолаш натижалари юзасидан 10 календарь кун давомида шикоят қилиш имкониятини бермасдан туриб мол-мулк электрон онлайн-аукционга қўйилмайди, давлат даромадига ўтказиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича сотилаётган мол-мулк бундан мустасно.
7. Мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш учун давлат ижрочиси Бюро директори томонидан тасдиқланган шаклда ижро иши юритишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали операторга электрон буюртма юборади.
Буюртмага қуйидаги ҳужжатлар электрон (сканер қилинган) шаклда илова қилинади:
ижро ҳужжатининг нусхаси;
мол-мулкни хатлаш баённомасининг ёки мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги қарорнинг нусхаси;
мол-мулкни баҳолаш ҳақидаги ҳисоботнинг ёки баҳолаш тўғрисида давлат ижрочиси қарорининг ёхуд мол-мулкнинг баҳоланган нархи кўрсатилган суд қарорининг нусхаси;
регламентда назарда тутилган, мол-мулк туридан келиб чиқиб уни тавсифлайдиган ҳужжатлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агар буюртмага мазкур Низомнинг 7-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаган ёхуд улар лозим даражада расмийлаштирилмаган ҳолларда оператор электрон буюртмани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон хат билан давлат ижрочисига унинг буюртмасини қайтаради. Бунда, бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар хатда кўрсатилади.
Давлат ижрочиси бир ҳафта муддатда оператор томонидан кўрсатилган барча камчиликларни тузатади ва электрон буюртмани мазкур Низомнинг 7-банди талабларига мувофиқ қайтадан юборади
3-боб. Электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги ахборотни жойлаштириш
9. Оператор белгиланган талабларга жавоб берадиган буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатларни олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномани ўзининг веб-порталига жойлаштиради.
Бир вақтнинг ўзида савдога қўйилган аукцион объекти ҳақидаги маълумот Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтига жойлаштирилади.
10. Электрон онлайн-аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарнома уни ўтказиш кунига камида 10 календарь кун қолганда операторнинг веб-порталига жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошлангунга қадар туриши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тегишли лот бўйича электрон онлайн-аукцион бошлангандан кейин веб-порталда аукцион бошланганлиги ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
Аукцион якунлангандан кейин веб-порталда аукцион якунланганлиги ва унинг натижалари ҳақидаги маълумот автоматик тарзда янгиланади.
11. Хабарнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:
электрон онлайн-аукционни ўтказиш санаси, шу жумладан, уни бошланиш ва якунлаш вақти;
лот рақами ва номланиши;
электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмаларни қабул қилишнинг охирги санаси ва вақти;
аукцион объекти ва унинг жойлашган жойи (сақлаш жойи) ҳақидаги маълумот;
аукцион объектининг техник тавсифи ҳақида батафсил маълумот;
электрон онлайн-аукционни ўтказиш услуби (нархни ошириб бориш ёки тушириб бориш);
аукцион объектининг баҳоланган қиймати;
бошланғич нарх;
энг паст нарх (такрорий аукцион ўтказилганда);
мол-мулк қийматидан фоиз кўринишида ва қатьий суммада ифодаланган қадам баҳоси;
аукцион объектини олдиндан кўриш (кўздан кечириш) тартиби;
закалат пулининг мол-мулк қийматидан фоиз кўринишида ва қатьий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари;
Бюро бўлинмасининг номи, манзили ва телефон рақами, мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган давлат ижрочисининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
давлат ижрочисининг қарори бўйича қўшимча маълумотлар.
12. Хабарнома жойлаштирилган пайтдан бошлаб оператор давлат ижрочилари билан ўзаро ҳамкорликда салоҳиятли харидорларга мол-мулкни олдиндан кўриш (кўздан кечириш) имкониятини таъминлайди.
13. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим. Шунингдек, операторнинг веб-порталида, Бюро ва унинг ҳудудий бошқармаларининг веб-сайтларида электрон онлайн-аукцион ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.
Оператор оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.
4-боб. Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш шартлари
14. Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва электрон онлайн-аукционни ўтказиш кунидан олдинги кун соат 9-00 да якунланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Буюртма қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.
15. Буюртмалар электрон кўринишда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
Буюртма электрон рақамли имзо билан имзоланади ва унга закалат пули тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатнинг электрон (сканер қилинган) нусхаси илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.
Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пулини тўлаш уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан амалга оширилади.
16. Электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун закалат пули мол-мулк баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.
17. Буюртмачи буюртма қабул қилишнинг охирги муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган билдиришномани операторга юбориш орқали электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини кейинги иш кунидан кечиктирмай иштирокчига қайтаради. Закалат пули буюртмачининг электрон онлайн-аукционда иштирок этишга берган буюртмасида кўрсатилган банк ҳисобварағига қайтарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртма қабул қилинган санадан бошлаб бир иш куни давомида оператор буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатларни, шунингдек, закалат пули операторнинг банк ҳисобварағига келиб тушганлигини текширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрнатилган талабларга мувофиқ тўлдирилган ва юборилган, шунингдек, закалат пули тўлиқ келиб тушган тақдирда, оператор буюртмачини электрон онлайн-аукционда иштирок этишига рухсат беради ҳамда электрон почта орқали буюртмачини иштирокчи мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аукцион иштирокчиларига улар электрон онлайн-аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлари берилади.
20. Буюртма ва унга илова қилинган ҳужжатлар ўрнатилган талабларга мувофиқ тўлдирилмаган ва жўнатилмаган, закалат пули операторнинг банк ҳисобварағига тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган, шунингдек, ариза мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар томонидан берилган ҳолларда оператор буюртмачининг электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмасини рад қилади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда, буюртмачи хабарномада кўрсатилган буюртма қабул қилиш вақти якунлангунига қадар электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани ундаги камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишга ҳақли.
21. Оператор буюртмалар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.
Буюртмаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, электрон онлайн аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.
5-боб. Нархни ошириб бориш услубида электрон онлайн-ауцион ўтказиш тартиби
22. Операторнинг веб-порталида электрон онлайн-аукцион хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.
23. Электрон онлайн-аукцион унда иштирок этишга қўйилган икки ёки ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
24. Электрон онлайн-аукцион иш куни давомида соат 9-00 дан 18-00 га қадар ўтказилади.
25. Аукцион объектининг баҳоланган қийматига тенг нарх бошланғич нарх этиб белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Аукцион қадами:
биринчи тўртта қадамда — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 5 фоизи миқдорида;
бешинчи ва ундан кейинги қадамларда — аукцион объекти баҳоланган қийматининг 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Баҳоланган қиймати хабарнома жойлаштириш пайтида энг кам ойлик ҳақининг икки минг бараваридан юқори бўлган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, аукцион қадами, истисно тариқасида, аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Электрон онлайн-аукцион аукцион иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
28. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.
29. Агар охирги тасдиқланган таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, электрон онлайн-аукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
30. Агар лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21-00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича таклифни соат 21-00 га қадар охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
31. Электрон онлайн-аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида содир бўлган техник узилиш ҳолларида, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларини мажбурий хабардор қилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
32. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
лотнинг бошланғич нархи;
охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, шарифи ёки номи.
33. Электрон онлайн-аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун биронта аукцион иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан, унда иштирок этиш учун биронта ариза келиб тушмаган бўлса;
аукционда иштирок этишга фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 36-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири мол-мулкни аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
агар аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунга қадар операторга аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги маълум бўлиб қолса;
мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда мол-мулкни сотиб олиш таклиф этилган аукцион ғолиби ва охиридан олдинги таклифни тасдиқлаган иштирокчи томонидан мол-мулк баҳоси белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
34. Электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганда, бу ҳақдаги маълумот ўтказилмаган деб топиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
35. Агар мазкур Низомнинг 33-банди иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қўйилади.
Агар мазкур Низомнинг 33-банди бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли мол-мулк реализация қилинмаган ҳолларда мол-мулк мазкур Низомнинг 5-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга қайтадан қўйилади.
36. Агар буюртмаларни қабул қилишнинг охирги вақтига қадар буюртма фақат бир нафар иштирокчи томонидан берилган бўлса, электрон онлайн-аукционни ўтказиш куни оператор ушбу иштирокчига аукцион объектининг баҳоланган қийматини беш иш куни ичида тўлаган ҳолда сотиб олиш ҳақидаги таклифни электрон хат билан юборади.
Агар иштирокчи мол-мулк қийматини беш иш куни давомида тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Агар аукцион иштирокчиси таклиф юборилган кундан бошлаб беш иш куни давомида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги ҳақида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулк баҳосини тўлиқ тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
6-боб. Такрорий электрон онлайн-аукцион ўтказиш тартиби
37. Такрорий аукцион электрон онлайн-аукцион ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб ўн икки иш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади ҳамда хабарномада кўрсатилган кун ва вақтда бошланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Такрорий аукцион унда иштирок этишга қўйилган икки ёки ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.
39. Такрорий аукцион иш куни давомида соат 9-00 дан 18-00 га қадар ўтказилади.
40. Аукцион объектининг баҳоланган қиймати бошланғич нарх этиб белгиланади.
Энг паст нарх аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Аукцион қадами аукцион объекти баҳоланган қийматининг 2 фоизи миқдорида белгиланади.
42. Такрорий аукцион лотни бошланғич нархдан битта қадамга туширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни аукцион иштирокчиларидан сўрашдан бошланади.
43. Агар лот нархи бир қадамга туширилгандан кейин йигирма дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири лотни туширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқламаса, лот нархи белгиланган қадамга яна туширилади, таклифни тасдиқлаш учун вақт эса кейинги йигирма дақиқага узайтирилади. Бунда, бошланғич нарх белгиланган қадамга иштирокчилардан бири мол-мулкни таклиф қилинган нархда сотиб солишга рози бўлгунга қадар энг паст нархгача тушириб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
44. Агар иштирокчиларнинг бири таклиф қилинган нархни тасдиқласа, такрорий аукцион унинг натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни биринчи тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
45. Такрорий аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
лотнинг бошланғич нархи;
аукцион натижалари бўйича лотнинг реализация қилинган баҳоси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аукцион ғолибининг фамилияси, исми ва шарифи ёки номи.
Кейинги таҳрирга қаранг.
46. Такрорий аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
электрон онлайн-аукционда иштирок этишга икки нафардан кам аукцион иштирокчиси қўйилган бўлса;
Кейинги таҳрирга қаранг.
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири мол-мулкни аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
агар аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиргунга қадар операторга маълум бўлиб қолса;
аукцион ғолиби томонидан мол-мулк қийматини белгиланган муддатда тўлиқ тўланмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, оператор мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйиш ҳақида буюртма берган давлат ижрочисини бу ҳақда электрон хат билан хабардор қилади ҳамда мол-мулкни аукцион савдосидан олади, мазкур Низомнинг 48-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
48. Давлат даромадига (Давлат бюджетига) ундирувларни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек, мазкур Низомнинг 46-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра такрорий аукцион ўтказилмаган деб топилган тақдирда, мол-мулк мазкур Низомнинг 6-бобида белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий аукционга қайтадан қўйилади.
Бунда, ҳар бир қайтадан ўтказилган такрорий аукционда энг паст нарх 5 фоизга камайтирилади, мазкур Низомнинг 46-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши муносабати билан қайтадан ўтказилган такрорий аукционлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион объектига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш тартиби
49. Аукцион ғолиби электрон онлайн-аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай аукционда сотилган мол-мулкнинг қийматини тўлиқ тўлаши ва пул маблағлари ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини операторга жўнатиши лозим.
Бунда, ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулкнинг қийматига қўшиб ҳисобланади.
50. Ғолиб томонидан аукцион объекти қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг оператор бир иш кунидан кечиктирмасдан:
электрон онлайн-аукционни ташкил этиш бўйича хизматлар ҳақини ушлаб қолган ҳолда мол-мулкни реализация қилишдан тушган маблағларни Бюро бўлинмасининг давлат ижрочиси буюртмасида кўрсатилган банк ҳисобварағига ўтказади;
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни асосий муҳр билан тасдиқлайди ва аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг бир нусхаси электрон онлайн-аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, белгиланган тартибда давлат ижрочисига юборилади, иккинчи нусхаси операторда қолади.
51. Аукцион натижалари ҳақидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
электрон онлайн-аукционни ўтказиш санаси тўғрисида;
мол-мулкни электрон онлайн-аукционга қўйишга асос бўлган ижро ҳужжати ва давлат ижрочисининг қарори тўғрисида;
аукцион ғолиби ва аукционнинг бошқа иштирокчилари тўғрисида;
аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан, уни тавсифловчи маълумотлар (кўчмас мол-мулкнинг умумий ва фойдали майдони, мулкий ҳуқуқ муддати ва у бўйича мажбуриятлар, автотранспорт воситасининг давлат рўйхат рақами, ишлаб чиқарилган йили, двигатель, шасси ва кузов рақамлари ва бошқа тавсифлар);
мулк ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган бошқа шартлар тўғрисида.
52. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, мол-мулкни тақиқдан ечиш, уни аукцион ғолибига топшириш, шунингдек, ғолиб номига мулкни, мулк ҳуқуқини ва бошқа мулкий ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш (ҳисобга қўйиш) учун асос ҳисобланади.
53. Агар нархни ошириб бориш усулида ўтказилган электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра аукцион ғолиби беш иш куни ичида аукционда сотилган мол-мулк қийматини тўлиқ тўламаса ва тўлов фактини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этмаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчисига электрон хат юбориб, мол-мулкнинг у томонидан тасдиқланган нархдаги қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштириш вақтида операторга аукцион ғолиби мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларга мансублиги маълум бўлиб қолган тақдирда, охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчисига шу мазмундаги хат юборилади.
Агар охиргидан олдинги таклифни тасдиқланган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида мол-мулк қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 50-51-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Агар аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида мол-мулкни сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида мол-мулк қийматини тўлиқ тўламаса, у аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
8-боб. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари
54. Аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидаги тарзда қайтарилади, мазкур Низомнинг 55 ва 56-бандларида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно:
охиргидан олдинги таклифни тасдиқлаган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;
нархни ошириб бориш усулида ўтказиладиган электрон онлайн-аукционга иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига — хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.
Бунда, закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисобварағида қолдирилиши мумкин.
55. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 36, 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
56. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 49 ва 53-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9-боб. Электрон онлайн-аукционни тўхтатиш ёки бекор қилиш тартиби ва шартлари
57. Ижро иши юритиш тўхтатилганда, агар ижро ҳаракатларини тўхтатиш ҳақидаги давлат ижрочисининг билдиришномаси ёки суд қарори ёхуд ижро ҳужжатини берган бошқа органнинг қарори операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки у ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартиб-таомиллари тўхтатилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатда аукционни бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумот уни бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Бунда, аукцион иштирокчисининг аризасига асосан закалат пули буюртма берилган кундан бошлаб уч иш куни ичида унга қайтарилади.
Ижро иши юритиш тикланганда, оператор ижро иши юритишни тиклаш тўғрисида давлат ижрочиси ёки бошқа ваколатли мансабдор шахснинг билдиришномаси ёки қарорини олган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай электрон онлайн-аукционни (шу жумладан, такрорий аукционни) ўтказиш ҳақидаги хабарномада тегишли ахборотни жойлаштиради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
58. Ижро ҳужжатини беришга асос бўлган қарор бекор бўлганда, ижро иши юритиш бошқа асослар бўйича тугатилган ёки тамомланганда, агар тегишли билдиришнома операторга электрон онлайн-аукцион ўтказиш бошлангунга қадар ёки унинг ўтказилмаган деб топилгандан сўнг келиб тушган тақдирда, электрон онлайн-аукционни ташкил этиш тартибот-таомиллари мол-мулкни аукцион савдосидан олган ҳолда тўхтатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатда аукцион бекор қилинганлиги ва мол-мулк аукцион савдоларидан олинганлиги ҳақидаги маълумот бекор қилиш сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган ҳолда операторнинг веб-порталида акс эттирилади.
Закалат пули аукцион бекор қилинган кундан бошлаб уч иш куни давомида аукцион иштирокчиларига қайтарилади.
59. Ижро иши юритишни тўхтатиш ёки тиклаш, шунингдек, ижро иши юритишни тамомлаш ёки тугатиш ҳақида давлат ижрочиси томонидан операторни хабардор қилиш тартиби регламентда белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
60. Аукционни ўтказиш пайтида ижро иши юритишни тўхтатиш, тугатиш ва тамомлаш ҳақидаги билдиришнома операторга келиб тушганлиги муносабати билан юзага келган ва аукцион объекти билан боғлиқ бўлган масалалар ва низолар суд томонидан аукцион ғолибининг қонуний манфаатларини ҳамда электрон онлайн-аукционда олди-сотди шартномаси тузилганлигини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10-боб. Якуний қоида
61. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга
‎ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
‎‎

1. ___________________________________________________________________________
‎(юридик шахс учун — тўлиқ номи, юридик манзили, банк реквизитлари; ‎‎

‎‎_____________________________________________________________________________
‎жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш., яшаш манзили)

‎‎(кейинги ўринларда –ИШТИРОКЧИ)
‎‎Лот рақами: № _________
‎‎Лотнинг номланиши: ‎‎_______________________________________________
_______________________________________________
‎‎_______________________________________ ни сотиш
‎‎бўйича электрон онлайн-аукцион ўтказиш ҳақидаги хабарнома билан танишиб, электрон онлайн-аукционда қатнашишга__________________________________________________________

(тўлов ҳужжати реквизитлари)‎‎

‎‎тўлов ҳужжати бўйича закалат пулини тўлаб, «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида онлайн-аукционларни ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда — Қоидалар) билан танишиб, _____ йил «______» ____________ да соат ______ да __________ сайтида бўлиб ўтадиган электрон онлайн-аукционда қатнашиш учун мазкур буюртмани қабул қилишингизни сўрайди.
‎‎2. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционда қатнашишга мазкур буюртмани тақдим қилиб, Қоидалардаги шартларга розилигини тасдиқлайди.
3. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукцион ғолиби деб топилган тақдирда, аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг аукционда шаклланган нархдаги қийматини тўлиқ тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.‎‎
‎‎Шунингдек, агар ИШТИРОКЧИНИНГ таклифи охиргидан олдин бўлиб, ғолиб белгиланган муддатларда аукцион объекти учун тўловни амалга оширмаган ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқи эга бўлмаган тақдирда, ИШТИРОКЧИ беш иш кунидан кечиктирмасдан лотнинг қийматини тўлаш ва тўлов ҳужжати нусхасини тақдим этиш мажбуриятини олади.
4. ИШТИРОКЧИ суд органлари, прокуратура, ички ишлар, давлат солиқ ва божхона хизматлари ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати органларининг ходими эмаслигини, аукционга қўйилган мулк баҳоланиши ёки кўздан кечирилишида иштирок этмаганлигини, хорижий давлат фуқароси эмаслигини (ер участкаси ва ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш бўйича ўтказиладиган аукционда қатнашиш учун буюртма беришда), Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий припискада туришини (Тошкент шаҳар ва Тошкент шаҳрида жойлашган турар жой кўчмас мулкни аукционда реализация қилиш учун буюртма беришда, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) тасдиқлайди.‎‎
‎‎ИШТИРОКЧИ мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилди.
‎‎5. ИШТИРОКЧИ электрон онлайн-аукционга қўйилган мол-мулк давлат ижрочисининг буюртмасига асосан сотилаётганлиги тўғрисида огоҳлантирилди ҳамда давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган асослар бўйича электрон онлайн-аукцион тўхтатилганлиги ёки бекор қилинганлиги ёхуд мол-мулк (лот) ёки унинг бир қисми электрон онлайн аукциондан олинганлиги учун ИШТИРОКЧИГА етказилган зарар учун «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори жавоб бермаслиги билан келишади.

‎‎6. «E-IJRO AUKSION» ЯЭСМ оператори томонидан юборилган барча хатларни ИШТИРОКЧИ ўзининг _______________________________________________‎_______________ электрон
(электрон почта манзили)

‎‎манзили орқали олишини расман тасдиқлайди.
‎‎7. Закалат пулини қайтариш учун ИШТИРОКЧИНИНГ банк реквизитлари:
‎‎Банк номи ____________________________________________________________________
‎‎Банк МФОси __________________________________________________________________
‎‎Банк ҳисоб рақами № ___________________________________________________________
‎‎8. ИШТИРОКЧИНИНГ СТИРи:
‎‎№ ___________________________________________________________________________
Илова: ‎
‎‎1. Электрон онлайн аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига иштирокчи томонидан закалат пули ўтказилганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.
‎‎Тўлдирилган сана _______________________
‎‎Иштирокчининг ЭРИси __________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Электрон онлайн-аукционда иштирок этишга буюртмани чақириб олиш ҳақида БИЛДИРИШНОМА

‎‎_____________________________________________________________________________
‎(юридик шахс учун — тўлиқ номи ва юридик манзили

‎‎_______________________________________________________________________ мазкур
‎жисмоний шахс учун — Ф.И.Ш, яшаш манзили)

‎‎билдиришнома билан ___-сонли лот бўйича _________________________________________

‎‎(электрон онлайн-аукцион ўтказиш санаси)

‎‎куни ўтказиш белгиланган электрон онлайн-аукционда иштирок этишга берган буюртмани чақириб олади.
‎‎Сана _________________________________
‎‎Иштирокчининг ЭРИси __________________
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3149-сон қарорига
2-ИЛОВА
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукционларни жорий қилишга қаратилган чора-тадбирлар
РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни, шу жумладан, мулкий ҳуқуқларни реализация қилиш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш.

Қонун лойиҳаси

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Олий суд (К. Камилов),

МХХ (Р. Гулямов), ИИВ (А. Азизов),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Президенти девони ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Электрон онлайн-аукционлар ташкил этиш ва ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси оператори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик Регламентини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

4.

Мажбурий ижро чораларини қўллаш ва қарздорнинг мол-мулкини хатлашда олиб қўйилаётган мол-мулкнинг ликвидлигини аниқлаш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Буйруқ

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев)

II. «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК фаолиятини ташкил этиш

5.

«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК (кейинги ўринларда — Марказ деб юритилади) Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш.

Уставни тасдиқлаш ва Марказни давлат рўйхатидан ўтказиш

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев),

Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

6.

Марказни унинг фаолиятини юқори ва профессионал даражада самарали ташкил этишга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

7.

Марказни мебель, компьютер техникаси ва бошқа зарур моддий-техника ресурслари билан жиҳозлаш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

15 августга қадар

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасининг кузатув кенгаши (М. Азимов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

8.

Электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш фаолиятини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий, ташкилий-техник ва дастурий-аппарат ишларини ўрнатилган талабларга мувофиқ амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

9.

Марказни электрон рақамли имзони рўйхатдан ўтказиш маркази сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома олиш

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

III. «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасини ташкил этиш ва мол-мулкларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш

10.

Ижро ҳужжатлари бўйича мол-мулкни ва мулкий ҳуқуқларни электрон онлайн-аукционларда сотиш тизимини жорий этиш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Концепция

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

11.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини ишлаб чиқиш бўйича техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Техник топшириқ

2017 йил

1 августга қадар

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Марказ

12.

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси фаолият кўрсатишини таъминлаш учун сервер ва бошқа аппарат жиҳозлари, сертификатланган дастурий маҳсулотларни харид қилиш.

Асбоб-ускуналарни харид қилиш

2017 йил

10 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Шерматов), Марказ

13.

Қуйидаги комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш:

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқувчи ташкилотни танлаб олиш;

«E-IJRO AUKSION» амалий дастурий маҳсулотни ишлаб чиқиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2017 йил

5 августга қадар

Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2017 йилдаги Ф–759-сон фармойишига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия,

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

14.

«E-IJRO AUKSION» дастурий комплексини қабул қилиш ва тажриба тариқасида фойдаланишга топшириш.

Қабул қилиш далолатномаси

2017 йил

15 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

15.

«E-IJRO AUKSION» дастурий-аппарат комплексини саноатда фойдаланишга жорий этиш.

Фойдаланишга топшириш далолатномаси

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов), Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

16.

Марказнинг веб-сайтини ишлаб чиқиш ҳамда Бюро ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларига электрон онлайн-аукционларга қўйилган мол-мулклар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва улардаги маълумотларни янгилаб бориш имконини яратган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2017 йил

20 августга қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро

(Б. Кудратходжаев), Марказ

17.

Аҳолини электрон онлайн-аукционларда иштирок этиш ва мол-мулкларни сотиб олиш,шунингдек, электрон рақамли имзони олиш тартиби билан кенг таништиришни назарда тутувчи кўргазмавий видеороликлар ва бошқа видео маҳсулотларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, теле- ва радиоканалларда жойлаштириш ва эълон қилиш учун тайёрлаш.

Тарғибот материалларини тайёрлаш

2017 йил

20 августга қадар

МТРК (Х. Мирзахидов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Шерматов),

Бош прокуратура ҳузуридаги Бюро (Б. Кудратходжаев), Марказ

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 727-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 23.11.2018 й., 06/18/5580/2202-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)