toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.08.2021
Ҳужжат 31.07.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 24 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2236-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 01/11-14/08-сонли ««Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2236-5, 05.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 июндаги 419-сонли «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли қарори (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) билан тасдиқланган Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 июль,
01/19-10/14-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 6 июлдаги 01/19-10/14-сон қарорига
ИЛОВА
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 2-банддаги «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 3-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish
‎va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi

‎_____________ - sonli

‎RIELTORNING MALAKA SERTIFIKATI

3 х 4‎
Тоshkent sh.‎ ‎‎______________________

‎‎(berilgan vaqti)

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi tomonidan

____________________________________________________________________________________________‎‎
‎(kimga — rieltorning F.I.О.)
____________________________________________________________________________________________‎
‎(rieltorning malaka sertifikati berilgan sana va amal qilish muddati)

‎‎Pasport maʼlumotlari: ‎‎____________________________________________________________________
‎‎Vakolatli shaxs‎ _________________________________________________

‎‎(F.I.O.)

Muhr oʻrni ‎

______________________‎‎‎

‎‎(imzo)‎

‎‎Rieltor malaka sertifikatining muddati 20___ y. «___» __________ dan
20___ y. «___» __________ gacha uzaytirildi.
Imzo‎ ‎‎_____________________________Muhr oʻrni

».‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 30-сон, 748-модда)