1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.05.00 Хўжалик ширкатлари ва жамиятлари / 03.03.05.05 Акциядорлик жамиятлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Молия / Инвестициялар]
Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«Навоийазот» акциядорлик жамиятида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Белгилансинки, «Навоийазот» АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши», «Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришларини барпо этиш» ва «Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда — лойиҳалар) тендер ҳужжатларини ва техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишда жаҳон бозори конъюнктурасини чуқур ўрганиш қисмида ва уларни молиялаштиришда аниқ манбаларни пухта ишлаб чиқишда камчиликларга йўл қўйилган.
Мазкур лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли таъминлаш ҳамда уларни молиялаштиришда хорижий банкларнинг кредитларини жалб этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Асака» АТБ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ банкининг:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.08.00 Саноат қурилиши]
«Bank of Tokyo Mitsubishi» бошчилигидаги Япония банклари консорциуми (кейинги ўринларда — Япония банклари консорциуми) кредити ҳисобига «Навоийазот» акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқарувчи корхонани қуриш, мазкур кредит Япония экспорт-кредит агентлиги (NEXI) суғурта мукофотини тўлаш учун 2,5 млрд. Япон йенаси (21,74 млн. АҚШ доллари) миқдорида 7 йиллик муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда 6 ойлик ЛИБОР (йена) букилувчи ставкаси бўйича қўшимча равишда йиллик 1,45 фоиз, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи «Асака» АТБнинг йиллик 0,25 фоиз миқдоридаги маржаси бўйича тақдим этиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
«Commerzbank» (Германия) ва «Credit Suisse» (Швейцария) банклари консорциумининг 115,62 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредити ҳисобига «Навоийазот» акциядорлик жамиятида азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этишга мўлжалланган мазкур кредит 11 йиллик муддатга, шу жумладан, 3 йиллик имтиёзли даврга, 6 ойлик ЛИБОР (доллар) букилувчан ставкаси бўйича қўшимча равишда йиллик 1,55 фоиз, шу жумладан, қайта молиялаштирувчи «Асака» АТБнинг йиллик 0,35 фоиз миқдоридаги маржаси бўйича тақдим этган ҳолда лойиҳаларни молиялаштиришга хорижий банкларни жалб этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидаги раҳбарлар зиммасига:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (Ғ. Ибрагимов) — лойиҳани амалга оширишда уларни белгиланган муддатларда ишга тушириш билан бирга тегишли вазирлик ва идораларнинг ишларини самарали мувофиқлаштириш;
«Ўзкимёсаноат» АЖ (А. Абдуллаев), «Навоийазот» АЖ (Б. Шарипов), «Ўзкимёсаноатлойиҳа» АЖ (С. Холмўминов) — техник ҳужжатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва мувофиқлаштириш, технология ва ускуналарни танлаш, қурилиш ишлари олиб борилишини назорат қилиш, шунингдек, лойиҳаларни белгиланган муддатларда ишга туширилишини сўзсиз таъминловчи шартномалар шартларига мувофиқ тўловни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қўмитаси (Б. Зокиров) — лойиҳа ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ва давлат архитектура-қурилиш назоратини доимий асосда амалга ошириш йўли орқали қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажариш;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (А. Ахмедходжаев) — лойиҳани амалга ошириш доирасида импорт қилинадиган ускуналар, техника ва технологиялар, материаллар ва бутловчи буюмларга ва уларнинг нархлари оширилишига йўл қўймасликка алоҳида аҳамият бериб, баҳолаш параметрлари қисмини пухта экспертизадан ўтказиш;
«Асака» АТБ (К. Муллажонов), «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (А. Мирсоатов) ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафоев) — лойиҳани амалга оширишда хорижий ва маҳаллий банклар кредитларини жалб этиш ва самарали фойдаланиш, жалб қилинган қарз маблағларини ўз вақтида сўндириш устидан молиявий назоратни амалга ошириш;
«ЎзИнжиниринг» республика лойиҳа институти (Т. Уразаев) — лойиҳаларга сифатли техник ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан лойиҳа ечимларининг мувофиқлиги, объектлардан фойдаланишда таклиф этилаётган технологиялар ва ускуналарнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги талаблари, шунингдек, ишлаб чиқариш, энергия ва ресурсларни тежайдиган, экологик стандартларни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
3. Қуйидагилар:
«Bank of Tokyo Mitsubishi» бошчилигида Япония банклари консорциуми кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 1-иловага мувофиқ;
«Commerzbank» (Германия) ва «Credit Suisse» (Швейцария) банклари консорциумининг кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
лойиҳани ўз вақтида амалга оширишда ва кредитлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланишда масъул ижро этувчи орган этиб «Ўзкимёсаноат» АЖ ва шахсан унинг раиси А. Абдуллаев ҳисобланади;
лойиҳа доирасида жалб этилаётган кредитлар бўйича асосий қарзни ўз маблағлари ҳисобига сўндириш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва кредитларга хизмат кўрсатувчи бошқа харажатлар бўйича қарздор «Навоийазот» АЖ (Б. Шарипов) ҳисобланади.
5. Ўзбекистон Республикаси молия вазири Б. Ходжаевни қарз келишувларида назарда тутилган шаклда:
«Bank of Tokyo Mitsubishi» (Япония) — «Асака» АТБ тўлов мажбуриятлари бўйича;
«Асака» АТБ — «Bank of Tokyo Mitsubishi» (Япония) кредитининг «Навоийазот» АЖнинг мажбуриятлари бўйича;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.05 Чет эл кредитлари ва заёмлари. Хорижий валютада кредитлар]
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ — «Commerzbank» (Германия) ва «Credit Suisse» (Швейцария) банклари консорциуми кредитларининг «Навоийазот» АЖнинг мажбуриятларига оид Давлат кафолатларини бериш бўйича вакил этиб тайинлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (М. Икрамов) «Асака» АТБ ва «Bank of Tokyo Mitsubishi» (Япония), шунингдек, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ — «Commerzbank» (Германия) ва «Credit Suisse» (Швейцария) банкларининг консорциуми ўртасидаги қарз битимида назарда тутилган шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат кафолати бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
4.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.07.00 Валюта ҳисобварақлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (М. Нурмуратов), «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (А. Мирсоатов) ва «Ўзкимёсаноат» АЖ (А. Абдуллаев)нинг «Навоийазот» АЖ маҳсулотларини сотишдан келиб тушадиган ўз маблағларини миллий ва хорижий валютада жамғариш учун кейинчалик уларни молиялаштиришга сарфлашни мақсадли йўналтириш, жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатишни ҳисобга олиб, махсус банк ҳисобрақамини очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш]
8. «Асака» АТБ (К. Муллажонов) ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ (А. Мирсоатов) «Навоийазот» акциядорлик жамиятига миллий валютада 35,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган, танлаб олинган кундан бошлаб 10 йиллик муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда ва лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Навоийазот» АЖ айланма маблағларини тўлдириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаларига тенг бўлган фоиз ставкаси бўйича бериладиган кредит линиялари очилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.14.00 Химия ва нефть-кимё саноати]
9. «Навоийазот» АЖга истисно тариқасида «Навоийазот» АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши», «Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш» ва «Навоийазот» АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 2018 йилнинг 1 июлигача қурилиш ишлари билан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни бир вақтда амалга оширишга рухсат берилсин.
10. Белгилансинки, мазкур лойиҳаларни амалга оширишда импорт қилинадиган «эркин муомалага чиқариш» ускуналари, техника ва технологиялар, материаллар ва бутловчи буюмларга бўлган божхона расмийлаштируви Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг шартномалар бўйича ижобий хулосаси мавжуд бўлган ҳолда амалга оширилади.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 24 июль,
ПҚ-3146-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3146-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Ваnк оf Тоkyо Мitsubishi» бошчилигидаги Япония банклари консорциуми кредитлари бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ
Кредит суммаси
—
21,739 млн АҚШ доллари (2,5 млрд япон йени экв. 115 JРY = 1 USD курси бўйича);
* Ставка 2016 йил 9 декабрь ҳолати бўйича кўрсатилган, қарз битимини тузиш кунидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилади.
** Асосий қарзни сўндириш кредит битими кучга кириши ва биринчи танлов санасига боғлиқ.
*** Воситачилик ва фоизлар ҳақи кредитни танлаб олиш амалдаги суммасига, 6 ойлик ЛИБОР ставкаси (йена) ва JPY/USD валюталари курсига боғлиқ ҳолда аниқланади.
**** Бозор стандарти қўлланиши ҳамда ташқи юридик консультантнинг иштироки заруратини ҳисобга олган ҳолда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3146-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Соmmerzbank» (Германия) ва «Credit Suisse» (Швейцария) банклари консорциуми кредити бўйича асосий қарзни сўндириш, фоизларни ва воситачилик ҳақини тўлашнинг
* Асосий қарзни сўндириш санаси қарз битими кучга кириши ва биринчи танлов санасига боғлиқ.
** Воситачилик ҳақи ва фоизлар кредитни танлаб олиш ҳақиқий суммасига ва 6 ойлик ЛИБОР ставкасига боғлиқ ҳолда аниқлаштирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3146-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган
ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 16 декабрдаги ««Навоийазот» АЖ негизида поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш комплекси қурилиши» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2272-сон қарорининг 9-банди иккинчи хатбошидаги «олиб келадиган» сўзларидан олдин «Навоийазот АЖ,» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 июлдаги ««Навоийазот» АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришларини барпо этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2372-сон қарорининг рус тилидаги матни 10-банди иккинчи хатбошидаги «ввозимые» сўзидан кейин «Навоийазот АЖ,» сўзлари билан тўлдирилсин.