1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.04.00 Давлат таълим стандартлари ва талаблари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 августдаги 498-сонли «Ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини комплекс ҳамда махсус давлат аккредитациясидан ўтказиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 7 ноябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарори талаблари асосида таълим сифатини ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар талабларига мувофиқ юксак даражага кўтариш, шунингдек узлуксиз таълим тизимида таълим сифатини назорат қилишни янада такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш сифати ва ўқув жараёни самарадорлигининг холисона баҳоланишини назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бошқарув ходимлари чекланган сони 108 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Давлат инспекцияси бошлиғига зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаменти билан келишган ҳолда Давлат инспекциясининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Давлат инспекцияси ходимларига Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади.
5. Қуйидагилар Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Давлат инспекцияси бир ой муддатда инспекцияни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминласин.
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси, 21-уй манзилидаги бинони туташ ҳудуди билан бирга Давлат инспекциясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан топширсин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимларини жойлаштириш масаласини ҳал қилсинлар.
10. Давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлиги билан биргаликда таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида аниқланган таълим сифатини таъминлашдаги камчиликлар ва нуқсонлар учун ушбу муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш механизмини жорий этиш тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Давлат инспекциясини зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.
12. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 1 октябрдан бошлаб:
умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларга малака тоифасини беришда энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида;
нодавлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида йиғим жорий этилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази:
тугатилаётган Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш бошқармасининг моддий-техника ресурсларини ва тааллуқлилиги бўйича шаклланган ҳужжатларини белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ўтказсин;
2017 йилда Давлат инспекциясининг асослантирилган ҳисоб-китобларига кўра унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун Давлат тест марказининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Давлат инспекциясига зарур маблағлар ажратсин;
Давлат инспекциясига тизимли равишда ўзида мавжуд назорат материаллари банкидан фойдаланиш имкониятини яратсин.
14. Республикадаги барча олий таълим муассасалари таркибида уларнинг белгиланган штатлари доирасида Давлат инспекцияси бошлиғи тавсиясига асосан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган 3 нафар (ойлик иш ҳақи декан лавозимига тенглаштирилган бўлим бошлиғи ва 2 нафар бош мутахассис) ходимдан иборат таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари ташкил этилсин. Бўлимга олий таълим муассасаси талабалари билимларининг давлат таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш, кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини юритиш ҳамда олий таълим муассасасини ички аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва ички аттестация натижаларини, таълим сифатига таъсир этган омиллар тўғрисидаги маълумотларни олий таълим муассасаси ректорига ҳамда Давлат инспекциясига тақдим этиш вазифаси юклансин
ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар учун зарур бюджет маблағларини 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу соҳага ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;
ушбу қарордан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2017 йил учун тасдиқланган харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Давлат инспекциясига 3 та, шу жумладан 2 та бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин;
Давлат инспекциясининг моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун икки ой муддатда маблағлар ажратилишини таъминласин.
16. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, илм-фан ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 июль,
515-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Давлат инспекцияси таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга оширадиган, идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказадиган махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
3. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва унга ҳисобот беради.
4. Давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ғазначилигида бюджет ва бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
5. Давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
6. Давлат инспекцияси таркибига юридик шахс мақомига эга бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлар (кейинги ўринларда Ҳудудий бўлимлар деб аталади) киради.
Ҳудудий бўлимлар ўз фаолиятини Давлат инспекцияси томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ амалга оширади.
7. Давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш;
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар беришни ташкил этиш;
9. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини тизимли равишда таҳлил қилиш;
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
педагог кадрларга малака тоифаларини бериш жараёнини ташкил этиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;
таълим соҳасидаги бошқарув органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг педагог кадрларга мос равишда лавозим ва малака тоифаларини беришни ташкил қилиш ва ўтказиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифаларини бериш даврийлиги ҳақидаги маълумотлар базасини шакллантириш;
педагог кадрларга лавозим ва малака тоифалари беришни ташкил этиш;
лавозим ва малака тоифаларига эга бўлган педагог кадрларга белгиланган намунадаги малака тоифаларига оид сертификатлар бериш;
педагог кадрларнинг назорат синовлари натижаси бўйича лавозим ва малака тоифаларига оид сертификатлар берилганлиги тўғрисидаги маълумотларни Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилиб бориш;
кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилишда иш берувчиларнинг таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш сифати бўйича таклифлари асосида мутахассислик малака талабларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларини, шунингдек улар асосида таълимнинг барча турлари бўйича ишлаб чиқилган ўқув режа ва дастурларини экспертизадан ўтказиш;
узлуксиз таълим тизимида ташкил этиладиган фан олимпиадалари, беллашувлар ва турли кўрик-танловларни холис ва адолатли ўтказилишини назорат қилиш, натижаларини таҳлил этиш;
таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
б) идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда таълим сифатини назорат қилиш ва таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш;
таълим сифати назорати ҳамда аттестация жараёнида қўлланиладиган назорат материалларини ишлаб чиқиш, махфийлигини сақлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун жалб этиладиган экспертларни танлаш, ўқитиш ва ўқитиш якунлари бўйича ушбу экспертларни саралаб олиш механизмини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
идоравий мансублигидан ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, таълим муассасаларини ташкил этиш (қайта ташкил этиш, тугатиш) ҳамда уларнинг мақомини қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш;
в) ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларининг Ўзбекистон Республикаси давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини таҳлил қилиш, таълим муассасалари рейтингини аниқлаш соҳасида:
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар билимларини аниқлаш мақсадида назорат материалларини ишлаб чиқиш;
назорат ишларини ўтказиш, натижаларни таҳлил қилиш, таълим сифатига таъсир кўрсатган омилларни аниқлаш, шу жумладан таълим муассасаларида умумтаълим фанлари ва касбий фанлар бўйича танлаб олиш асосида битирувчиларнинг таълим тайёргарлиги даражаси ва ўқитиш сифати мониторингини ўтказиш орқали таълим сифатига таъсир этувчи омилларни аниқлаш;
ўқувчилар, талабалар ва тингловчилар ўртасида таълим сифатини ошириш, давлат таълим стандартлари, давлат талаблари ва малака талабларини бажариш даражасини ўрганишга қаратилган интеллектуал кўрик-танловлар, мусобақаларни ташкил этиш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий ва методик кўрсатмаларни ишлаб чиқишни ташкил этиш;
замонавий ахборот-телекоммуникация технологияларига асосланган ҳолда таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати мониторингини олиб бориш;
таълим муассасаларида ўқитиш ва кадрлар тайёрлаш сифатини ўрганиш мақсадида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш комиссиясининг ишчи органи сифатида нодавлат таълим муассасаларига лицензиялар бериш соҳасида:
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакилларидан иборат таркибда тегишли таълим йўналиш (мутахассислик)лари бўйича хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) бўйича экспертизадан ўтказувчи эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Эксперт комиссияси деб аталади) шакллантириш ва унинг ишини ташкил этиш;
талабгорлардан хорижий мамлакатларда берилган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини аниқлаш) учун зарур бўлган таълим тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) жараёни учун барча зарур ҳужжатлар мавжудлигини аниқлаш ва материалларни Эксперт комиссиясига юборишни ташкил этиш;
Эксперт комиссияси томонидан нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун тақдим этилган таълим тўғрисидаги ҳужжатни экспертизадан ўтказиш натижасига кўра хулоса тайёрланишини ташкил этиш;
Эксперт комиссиясининг хулосаси ҳақида талабгорга маълум қилиш;
хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар тан олинганда ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) амалга оширилганда талабгорга давлат намунасидаги гувоҳномалар расмийлаштирилишини ташкил этиш;
е) республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш соҳасида:
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш;
республика ҳудудида хорижий таълим муассасаларининг таълим фаолиятини юритиш ҳуқуқига рухсатномалар бериш учун тақдим этилган ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш;
педагог кадрлар таъминоти, моддий-техник база, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа техник воситаларни таълим дастурини амалга ошириш учун етарлилиги юзасидан эксперт хулосасини тайёрлаш;
ж) таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан бериладиган расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш соҳасида:
таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида Давлат инспекцияси ва таълим соҳасидаги ҳудудий бошқарув органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш;
олий таълим, олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида олий таълим муассасаларининг таълим сифатини назорат қилиш бўлимлари томонидан ўтказиладиган ички аттестация жараёнини мувофиқлаштириш;
таълим тизимида ўқув-тарбия жараёнлари, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини назорат қилиш бўйича таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари томонидан таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган ҳолда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар ва қарорларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш;
таълим муассасаларида таълим сифатини, таълимнинг барча турлари бўйича ўқув режалари ва дастурларининг давлат таълим стандартларига, давлат талаблари ва малака талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;
аттестация жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни таълим соҳасидаги бошқарув органлари ва таълим муассасаларидан талаб қилиб олиш;
шартнома асосида илмий-методик ва ахборот-консалтинг хизматларини кўрсатиш;
ўзига юклатилган вазифаларни ҳал этиш учун вазирликлар ва идоралар, таълим муассасаларининг олимлари, амалиётчи педагог ўқитувчи-методистлар ҳамда хорижий экспертларни жалб этган ҳолда инновацион лабораториялар, таянч таълим муассасаларини белгилаш, мақсадли илмий-тадқиқот, ижодий гуруҳлар, илмий кенгаш ва комиссиялар ташкил этиш;
ўз ваколатлари доирасида вазирликлар ва идоралар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш сифати муаммолари бўйича халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинар ва ўқувлар ташкил этиш ва уларда иштирок этиш, шунингдек давлатлараро ва ҳукуматлараро ҳамкорлик масалалари бўйича музокараларда қатнашиш;
ўзининг ваколатларига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва таълим соҳасидаги бошқарув органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари ва мутахассисларини жалб этган ҳолда таълим сифати мониторингини, конференциялар, йиғилишлар, семинарлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
ўз ваколатига тегишли масалаларда ўқув қўлланма, методик ишланмалар, назорат материалларини ишлаб чиқиш;
таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш жараёнида таълим сифатига оид аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар учун ушбу муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимларига нисбатан жарималар қўллаш.
Давлат инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
12. Давлат инспекцияси ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақлидир.
Давлат инспекцияси зарур ҳолларда, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда белгиланган тартибда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
13. Давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш
14. Давлат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ бошчилик қилади.
Давлат инспекцияси бошлиғининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ўринбосари бўлади.
Давлат инспекциясининг бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ходимлари, шу жумладан Ҳудудий бўлимлар ходимлари Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
15. Давлат инспекцияси бошлиғи:
Давлат инспекцияси фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади ва Давлат инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб беради;
Давлат инспекцияси ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Давлат инспекциясининг таркибий бўлинмалари ва Ҳудудий бўлимлари тўғрисидаги низомларини тасдиқлайди;
Давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади;
Давлат инспекцияси фаолиятининг жорий ва истиқбол режаларини тузилишини ташкил этади;
Давлат инспекцияси ходимларини рағбатлантиради ҳамда уларни давлат мукофотлари, фахрий унвонлар, фахрий ёрлиқлар берилишига тавсия этади;
Давлат инспекцияси ходимларини зарур ҳолларда интизомий жавобгарликка тортади.
Давлат инспекцияси бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
16. Давлат инспекциясида Давлат инспекцияси бошлиғи, унинг ўринбосари, бош бошқарма бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва юқори малакали ходимлардан иборат таркибда илмий-методик кенгаш ташкил этилади. Илмий-методик кенгаш аъзоларининг сони ва шахсий таркиби Давлат инспекцияси бошлиғи буйруғи билан тасдиқланади.
17. Илмий-методик кенгаш мазкур Низомга мувофиқ Давлат инспекциясига юклатилган вазифаларни амалга ошириш жараёнига оид илмий, методик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оид масалаларни кўриб чиқади.
Илмий-методик кенгаш қарорлари Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.
5-боб. Давлат инспекцияси фаолиятини молиялаштириш
18. Давлат инспекцияси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
ҳомийлар — юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
грантлар, хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
19. Давлат инспекциясининг харажатлар сметаси, даромадлар ва харажатлар сметаси белгиланган тартибда Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказилади.
20. Давлат инспекцияси ўзининг касаба уюшмасининг таклифига мувофиқ Давлат инспекцияси раҳбарлари ва ходимларига устамалар белгилаши ҳамда ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоригача мукофотлаши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 июлдаги 515-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низомда:
а) 5-банддаги «Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестацияси бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма)» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«28. Махсус синовлар натижасидан норози бўлган ариза берувчи синов натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида шикоят билан Давлат инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
Махсус синовни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича шикоятлар синов ўтказилган куни берилиши лозим.
Махсус синовлар натижаси бўйича тушган шикоят Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан ташкил этилган комиссия томонидан икки ҳафта ичида кўриб чиқилади ва ёзма равишда муаллифга жавоб юборилади.
Эксперт комиссияси қарорига мувофиқ махсус синовлар натижасига кўра ҳужжатлари нострификациялашга тавсия этилмаган ариза берувчилар белгиланган тартибда махсус синовларни топшириш учун қайта мурожаат қилишлари мумкин.»;
«34. Ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун амалдаги белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда мазкур йиғимнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.»
1-блокдаги «Давлат тест маркази таркибидаги Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасалари аттестациялари бошқармасига (кейинчалик — Бошқарма) топширилади» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш инспекциясига (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) топширилади» сўзлари билан алмаштирилсин;
2 ва 3-блоклардаги «Бошқарма» сўзи «Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мазмуни» устунидаги «Бошқармага» ва «Бошқарма» сўзлари тегишлича «Давлат инспекциясига» ва «Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Бажариш учун масъуллар» устунидаги «Давлат тест маркази таркибидаги Бошқарма» сўзлари «Давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
к) 2-илованинг номидаги «Давлат тест марказига» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига» сўзлари билан алмаштирилсин;
л) 3, 4, 5 ва 6-иловаларнинг тўртинчи хатбошиларидаги «Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Davlat test markazi» сўзлари «Oʼzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspektsiyasi» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 февралдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 6-7-сон, 37-модда):
«2. Таълим муассасалари давлат аккредитацияси Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари ҳамда мазкур Низом асосида ўтказилади.»;
б) 3-банддаги «Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази)» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда – Давлат инспекцияси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
аттестация натижалари бўйича Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи жамланади.
Ҳужжатлар йиғмажилди навбатдаги аттестация ўтказилгунга қадар Давлат инспекциясида сақланади.
15. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш учун Давлат инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда қўшма қарор қабул қилади. Аттестация комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия)лари маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан тузилади ва таркибига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул ходимлари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мутахассислари, фан ва таълим касаба уюшмаси ҳамда жамоатчилик вакиллари жалб этилади. Комиссияни туман (шаҳар) ҳокимининг масъул ўринбосари бошқаради.
Давлат инспекцияси таълим муассасалари аттестациясини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади»;
«Сертификат бланкалари намуналари Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади ва унинг буюртмасига кўра «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади. Давлат инспекцияси бошлиғи сертификат бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва улардан мақсадли фойдаланилиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.»;
«47. Давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари Давлат инспекциясида ҳисобга олинади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Таълим муассасалари янги ташкил этилганда, қайта ташкил этилганда, тугатилганда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан, нодавлат таълим муассасалари тугатилганда таъсисчилари томонидан тегишли қарор нусхаси бир ҳафта муддатда Давлат инспекциясига тақдим этилиши лозим.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан биргаликда ташкил этилган таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий давлатларининг таълим муассасалари филиаллари аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги ёки унга тенглаштирилган ҳужжатни асосий таълим муассасасидан олгандан сўнг, унинг нусхасини икки ҳафта муддатда Давлат инспекциясига тақдим этиши шарт.
Давлат инспекцияси ушбу ҳужжатлар асосида давлат аккредитациясидан ўтган таълим муассасалари реестрига тегишли ўзгартиришларни киритади»;
л) 1 ва 2-иловалардаги «Давлат тест маркази» ва «Давлат тест маркази директори» сўзлари тегишлича «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» ва «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 15-сон, 146-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги ва 3-банддаги «Давлат тест маркази» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг биринчи хатбошидаги «Давлат тест маркази (кейинги ўринларда — Давлат тест маркази)» сўзлари «Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси)» сўзлари билан алмаштирилсин;
«361. Биринчи ва олий малака тоифали, етакчи ва бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Аттестациядан ўтказганлик учун йиғим Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
Ариза берувчи берилган аризадан воз кечган тақдирда ҳамда педагог кадрга нисбатан «Аттестациядан ўтмади, тегишли малака тоифаси ёки лавозими туширилсин», мутахассис, олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи лавозими бўйича «Аттестациядан ўтмади, мутахассис (олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас» қарори қабул қилинганда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
Педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (меҳнатга лаёқатсизлик варақаси, таълимни бошқариш бўйича махсус ваколат берилган давлат органи ёки таълим муассасалари раҳбарлари маълумотномаси) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилган тақдирда йиғим суммаси такроран ундирилмайди.»;
51-банддаги «Давлат тест маркази директори» сўзлари «Давлат инспекцияси бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин.