Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5024-сон
Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига
иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармони билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхати II бўлимининг
6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 7 июндаги «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-649-сон
қарорида:
а)
4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
123-банддаги «Табиатни муҳофаза қилиш» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-иловадаги «Субъектлар» устунининг иккинчи, бешинчи, олтинчи ва саккизинчи босқичларидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 майдаги «Мотор мойлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1759-сон қарорининг 6-бандидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги «Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2412-сон
қарори 2-иловасининг 15 ва 16-бандларидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат экология қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сон
қарорида:
а) 2-банднинг
учинчи хатбошидаги «Табиатни муҳофаза қилиш» сўзлари «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
б)
1-илованинг 8, 21 ва 24-бандларидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
в)
2-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Б.Т. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2750-сон
қарорида:
а)
1-илованинг 12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Б.Т. Қўчқоров — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси».
б)
2-илованинг 7 — 10-бандларидаги «Тадбиркорлик субъектига ҳужжат берувчи ваколатли орган» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдусаматов Б.Ҳ.)» сўзлари «Экология давлат қўмитаси (Қўчқоров Б.Т.)» сўзлари билан алмаштирилсин;
15-банддаги «олиб кириш ва олиб чиқишга» сўзлари «импорт ва экспортга» сўзлари билан алмаштирилсин;
15 — 19 бандлардаги «Масъул органлар» устунидаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Абдусаматов Б.Х.)» сўзлари «Экология давлат қўмитаси (Қўчқоров Б.Т.)» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сон
қарорида:
йигирманчи позиция чиқариб ташлансин;
йигирма биринчи позиция йигирманчи позиция деб ҳисоблансин;
б) 5-иловадаги «Махсустранс» ДУК» блоки чиқариб ташлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2915-сон қарорининг 1-иловаси рус тилидаги
матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ОРГАНИЗАЦИОННАЯ СТРУКТУРА
Государственного комитета Республики Узбекистан по экологии и охране окружающей среды