1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ» ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК ТЕМИР ЙЎЛ КОМПАНИЯСИ УСТАВИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 2 майдаги 151-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида «Локомотивлар паркини янгилаш» лойиҳаси бўйича 1999 йил 1 декабрдаги Кредит битими шартлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 3 июлдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси Уставига қуйидаги қўшимчалар киритилсин:
«б» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«келгуси беш йиллик давр учун компаниянинг иш стратегияни, ривожлантириш дастурини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари режасини ва тегишли тезкор ишлаб чиқариш ва молиявий мақсадли кўрсаткичларни баён қилиб, тижорат фаолияти ва бозор муносабатлари тамойилларига асосланган тегишли давр прогнозини ҳар йили аниқлаштирган ҳолда беш йиллик бизнес-режа лойиҳасини тайёрлаш ва тасдиқлашни. Беш йиллик бизнес-режага нотижорат хизматлар кўрсатиш, инфратузилмани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадлар юзасидан мажбуриятларни бажариш бўйича кўзда тутилаётган бюджетдан молиялаш киритилади»;
«г» кичик банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«темир йўл транспорти фаолиятини зарур товарлар, ишлар ва хизматлар билан, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ очиқ савдолар ўтказиш йўли билан таъминлашни»;
б) III бўлим қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ корхоналарни, ижтимоий инфратузилма объектларини ва транспорт хизматлари кўрсатиш ёки фавқулодда функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мол-мулкларни хусусийлаштириш ва бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш юзасидан таклифлар киритиш».