Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги ПФ-5005-сонли «Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
1. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг қуйидаги асосий йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг энг муҳим вазифаси деб ҳисоблансин:
биринчидан — йўл ҳаракати хавфсизлиги республика, ўрта ва қуйи бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартибини ўрнатиш, бунда уларнинг асосий вазифалари ва функциялари, раҳбарлар ва ходимларнинг ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун шахсий жавобгарлиги аниқ белгиланиши ва тақсимланишини назарда тутиш;
иккинчидан — йўлларда, айниқса Тошкент шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилиши ва тирбандликнинг ҳосил бўлишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни тизимли равишда комплекс таҳлил қилиш ва бартараф этиш асосида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши профилактикаси, йўл-транспорт ҳодисалари ва йўллар бандлигининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш;
учинчидан — ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйишнинг, назоратнинг юқори самарадорлигини таъминловчи йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда тартибга солиш, видеокузатув ва йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиш тизимларини, бошқа техник воситаларни, аввало вилоят марказларида янада кенгайтириш;
тўртинчидан — йўлларни сақлаш ва уларни йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситалари билан жиҳозлаш бўйича ўрнатилган талабларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш;
бешинчидан — фуқаролар орасида йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини оширишга қаратилган самарали тушунтириш ишлари тизимини, шу жумладан аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг шакл ва усулларини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш орқали ривожлантириш;
олтинчидан — йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқларига сўзсиз риоя этилишини, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати ҳурмат қилинишини, хизматни ўташ вақтида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилинишини таъминлаш;
еттинчидан — йўл-патрул хизмати ходимларининг хизмат вазифаларини лозим даражада бажариши устидан назоратни коррупция ва ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатларини истисно этадиган тарзда кучайтириш, шунингдек кадрларни танлаш, уларни касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг таъсирчан механизмини жорий этиш;
саккизинчидан — давлат хизматларини кўрсатишнинг соддалаштирилган тартиб-таомилларини назарда тутувчи ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишнинг шаффофлигини таъминловчи замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг «Uzavtoyoʻlbelgi» давлат унитар корхонасини ташкил этиш (кейинги ўринларда — «Uzavtoyoʻlbelgi» ДУК) ҳамда стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари учун йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқаришни унинг асосий вазифаси этиб белгилаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.03 Йўл ва бошқа давлат жамғармалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
3. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сонли «Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг пудратчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
республикада йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига тўлиқ риоя қилган ҳолда тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
«Uzavtoyoʻlbelgi» ДУКнинг таъсисчиси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг);
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.07.00 Унитар корхона / 03.03.07.02 Давлат унитар корхонаси]
4. «Uzavtoyoʻlbelgi» ДУКга, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан мазкур қарорга асосан маҳсулот сотиб олиш ва етказиб бериш ҳамда хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни танлов (тендер) савдоларини ўтказмасдан тузишга рухсат берилсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.15.00 Қурилиш материаллари. Қурилиш техникаси]
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзқурилишматериаллари» АЖ «Uzavtoyoʻlbelgi» ДУКнинг асосланган ҳисоб-китобларига биноан йўл белгилари, ахборот кўрсатгичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини, шунингдек уларни мустаҳкамлаш учун ўрнатиш конструкцияларини ишлаб чиқариш учун тартибга солинадиган нархлар бўйича тўғридан-тўғри шартномалар орқали металл прокати ва цемент ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.06.00 Чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш. Конвертация. Валюта алмаштириш шоҳобчалари]
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тижорат банклари билан биргаликда «Uzavtoyoʻlbelgi» ДУКнинг асосланган буюртманомалари бўйича асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, материаллар, жиҳозлар, хом ашё, технологик ҳужжатлар, техника, дастурий маҳсулотлар ва бошқа воситаларни сотиб олиш учун зарур бўлган пул маблағларини конвертация қилиш тавсия этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси:
икки ой муддатда «Uzavtoyoʻlbelgi» ДУК фаолиятини ташкил этиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўрнатилган йўл белгиларини хатловдан ўтказиш, уларни босқичма-босқич замонавий юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгилари билан алмаштириш, шунингдек узоқ муддат фойдаланиладиган барқарор йўл чизиқларини чизиш учун махсус техника ва асбоб-ускуналар сотиб олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.01.00 Стандартлаштириш / 09.07.01.01 Умумий қоидалар]
уч ой муддатда халқаро ва давлат аҳамиятига молик йўллар учун 900 мм, бошқа йўллар учун — 700 мм ўлчамдаги металл корпусли ва юқори интенсив (нур қайтарувчи) қопламали йўл белгиларини ишлаб чиқариш, шунингдек яқин жойлашган объектлар хусусиятлари ва қатнов қисмининг узоқлигини инобатга олган ҳолда уларнинг аниқ кўриниши учун шароит яратиш имкониятини берувчи конструкцияларга мустаҳкамлашни назарда тутган ҳолда йўл ҳаракати соҳасида стандартлаштириш бўйича янгиланган норматив ҳужжатлар тасдиқласин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
8. Махсус эксплуатация-монтаж бошқармаси қошидаги «Uzavtomotobelgi» шуъба корхонаси «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда — «Uzavtomotobelgi» ДУК) ўзгартирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати «Uzavtomotobelgi» ДУКнинг таъсисчиси ҳисобланади;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
«Uzavtomotobelgi» ДУК «Uzavtomotobelgi» шуъба корхонасининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда белгиланган тартибда «Uzavtomotobelgi» ДУКнинг тузилмаси ва уставини тасдиқласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
12. 2017 йил 1 сентябрдан эътиборан автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартиби жорий этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши;
3.18.00.00.00 Прокуратура. Адвокатура. Нотариат. Юридик хизмат. Адлия органлари. ФҲДЁ органлари / 18.03.00.00 Нотариат / 18.03.06.00 Нотариал фаолият ва уни амалга ошириш қоидалари]
13. 2018 йил 1 январдан эътиборан автотранспорт воситасидан фойдаланиш ва (ёки) уни тасарруф этиш ҳуқуқи учун ишончномаларни, автотранспорт воситасининг ижара, текин фойдаланиш, гаров, лизинг шартномаларини фуқаролар томонидан ички ишлар органларининг тегишли йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларида ҳисобга қўйиш тўғрисидаги талаб нотариуслар томонидан уларнинг электрон шаклини жўнатиш тартибини ўрнатган ҳолда бекор қилинсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Тошкент шаҳрида компьютерлаштирилган тизимни кенгайтириш, шунингдек уни Нукус шаҳри ва вилоят марказларида жорий қилиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона марказлаштирилган ахборот-компьютер тизимини яратиш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, автомобиль ҳаракати устидан самарали назоратни таъминлаш мақсадида йўл-патрул хизмати стационар постларини мақбуллаштириш, уларни белгиланган намунавий схема бўйича босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш, моддий-техник жиҳозлаш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
2018 йил 1 январдан эътиборан йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини, юк, йўловчи ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича функцияларини юридик шахслар — тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич улар кўрсатадиган хизматлар учун қатъий нархлар ҳамда ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликка оид талабларни ўрнатган ҳолда ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари]
йўл-патрул хизмати махсус асбоб-ускуналари ва автомобиль техникасини узлуксиз янгилаб бориш учун ҳар йили 55 та белгиланган тартибда жиҳозланган автотранспорт воситалари, 600 та жезл, 500 та радиостанция ва бошқа воситаларни харид қилиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
15. Тошкент шаҳрида, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида тажриба тариқасида йўл-патрул хизмати мотоциклдаги гуруҳлари тузилсин ва уларга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда, шунингдек хорижий ва бошқа делегацияларни кузатишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича вазифалар юклатилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.08.00 Нархлар ва уларнинг шаклланиши (шунингдек, 09.14.02.02, 09.17.03.00ларга қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.03.00 Биржа (аукцион) савдоларини ўтказиш ва битимларни расмийлаштириш тартиби;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.11.00 Транспорт воситаларини Давлат рўйхатидан ўтказиш]
бир ой муддатда автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рўйхат рақамларини оширилган тўлов ставкалари бўйича, шу жумладан кимошди савдосини ўтказиш йўли билан танлаш тартибини тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.02.00 Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Парвозлар хавфсизлиги]
2017 йил 1 октябрга қадар Йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқаришнинг ягона марказлаштирилган ахборот-компьютер тизимини жорий қилиш, шунингдек йўл-патрул хизмати стационар постлари сонини ва жойлашувини мақбуллаштиришни инобатга олган ҳолда уларни белгиланган намунавий схема бўйича босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш, моддий-техник жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурларини тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
2017 йил 1 декабрга қадар мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда юридик шахслар — тадбиркорлик субъектлари томонидан жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини белгиласин.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан чиқарилан — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
Тошкент шаҳар, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида мотоциклда йўл-патрул хизматини ўташни ташкил этиш, ходимларни мотоциклни бошқаришга ўргатиш чораларини кўрсин ва 2018 йил 1 октябрга қадар тажриба натижаларини таҳлил қилган ҳолда йўл-патрул хизматининг мазкур турини мамлакатнинг бошқа ҳудудларида жорий этиш бўйича таклифлар киритсин;
уч ой муддатда йўл-патрул хизмати махсус автотранспорт воситаларини аудио ва видео қайд этиш қурилмалари, шунингдек уларнинг ходимларини мобил видеокамералар билан босқичма-босқич жиҳозлаш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда йўл ҳаракати соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, тегишли нотариал ҳаракатларни ҳисобга олиш, автотранспорт воситаларининг техник кўрикдан ўтишини назорат қилиш, шунингдек йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштиришни таъминловчи электрон тизим ишлаб чиқсин ва 2018 йил 1 январдан бошлаб жорий этсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 декабрга қадар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини, шу жумладан ўқув жараёни самарадорлигини ошириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий қилишни назарда тутган ҳолда, янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
18. «Ўзэлтехсаноат» АК икки ой муддатда маҳаллий хом ашё ва материаллардан фойдаланиш ва бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳисобига маҳсулот таннархини туширган ҳолда махсус жиҳозланган автотранспорт воситалари учун юқори сифатли ишорали овоз кучайтиргич мосламалар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
19. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, хорижий давлатлар давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотлари маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги ПФ-27-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 645-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.12.2021 й., 06/21/27/1116-сон, 04.04.2022 й., 07/22/190/0268-сон)