1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.05.00 Маданий мерос объектларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.08.00 Алоҳида муҳофаза қилинадиган тарихий-маданий объектлар;
5.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Маданият;
2.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлатлар, давлатларнинг ҳукуматлари, халқаро ва чет эл ҳукумат ташкилотлари, чет эл фуқаролари, шунингдек халқаро ва чет эл ноҳукумат ташкилотларидан олинадиган беғараз ёрдам молиявий маблағларини ҳисобга олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 4 февралдаги 56-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш соҳасидаги ишларни ташкил этишни тартибга солиш ва назорат қилишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 июндаги 376-сон қарори 5-бандининг биринчи хатбошидаги «Ипотека банк» АТИБга» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 июль,
492-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 28-сон, 662-модда)