1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
Истеъмолчиларни электр энергияси, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисида
низом
(1-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) «Ўзбекэнерго» АЖ «Ўзтрансгаз» АК ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, шунингдек уларнинг бўлинмалари билан Бюрога юкланган вазифаларни амалга ошириш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
2. Ушбу Низом етказиб берилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан узиб қўйиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибига татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар — «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, «Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
4. Бюро ва унинг ҳудудий бўлинмалари электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш, шу жумладан электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига ноқонуний уланиш ҳамда уларни талон-торож қилиш йўлларини тез аниқлаш мақсадида зарур мутахассисларни жалб этиш учун энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларига ёзма сўровлар юборишга ҳақли.
Аниқланган ҳолатлар бўйича зудлик билан қарор қабул қилиш талаб этиладиган алоҳида ҳолатларда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимлари оғзаки сўров бўйича жалб қилиниши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
5. Сўров, қоида тариқасида, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг ҳудудий жойлашув принципи бўйича юборилади. Сўровда энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимларининг етиб келиш вақти ва жойи, шунингдек, уларни жалб этишнинг назарда тутиладиган даври кўрсатилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
6. Энергия ресурслари етказиб берувчиларнинг ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг ходимларини жалб этиш уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва бошқа тўловлар тўлиқ ҳажмда сақлаб қолинган ҳолда амалга оширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
7. Иш якунлари бўйича тегишли ходимнинг фаолияти ҳақида далолатнома тузилади, унинг нусхаси тегишли энергия ресурслари етказиб берувчиларга ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотига юборилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
8. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-анализация хўжаликлари ташкилотлари «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзтрансгаз» АК биллинг тизимига, шунингдек, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотининг маълумотлар базасига истеъмолчилар амалга оширган тўловлар тўғрисида киритилган маълумотлар асосида ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисобрақами бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади ҳамда натижаси бўйича фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчилар реестрини шакллантиради, кейинчалик ушбу маълумотларни Бюрога тақдим этади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
9. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни Бюронинг туман (шаҳар) бўлимларига фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ҳамда кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электрон реестрларини юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
12. Энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув- канализация хўжаликлари ташкилотлари Бюро билан биргаликда ҳар ойнинг ўн бешинчи санасига қадар бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасидаги тафовутлар мавжудлигини аниқлайди.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
13. Бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув ҳажми ҳамда тегишли участкалар чегараларидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
14. Бюро олинган маълумотлар асосида энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда тафовутнинг юзага келиш сабабларини, жумладан электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилишнинг мумкин бўлган йўлларини топиш орқали, шунингдек, ичимлик сув ҳамда канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланишни аниқлаш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
15. Ҳар бир ҳисобот йили якунлари бўйича «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув балансида юзага келган тафовутлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли қарорлар қабул қиладилар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
16. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ходимлари томонидан Бюро туман (шаҳар) бўлимларининг энергия ресурслари ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари иштирокида ўрнатилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
17. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари туман (шаҳар) Бюро ходимлари томонидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотларининг ходимлари билан биргаликда ташқи таъсирдан юқори даражали ҳимоя ҳамда фарқловчи белги билан пломбаланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
18. Истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ҳамда уларни пломбалаш истеъмолчилар иштирокида амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
19. Электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ўрнатиш ва пломбалаш ҳақида уч нусхада далолатнома тузилиб, энергия ресурслари етказиб берувчилар, ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари ва Бюронинг масъул ходимлари ҳамда истеъмолчи томонидан имзоланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
20. Фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари ҳақини ўз вақтида ҳамда тўлиқ тўлаш маданиятини ошириш мақсадида Бюро ва унинг бўлинмалари энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан биргаликда ҳар чоракда истеъмолчилар ўртасида тушунтириш ишларини ўтказиш режаларини тузади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолчилари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари, тегишли ҳудудда жойлашган ташкилотлар ходимлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиш;
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
22. Бюро ўзига юкланган вазифалар ва функциялардан келиб чиққан ҳолда, энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари билан фаолиятнинг бошқа йўналишлари бўйича ҳам ҳамкорлик қилиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
1. Ушбу Низом шартномавий мажбуриятларни, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) кўрсатмаларини бажармаганлик учун, шунингдек ушбу Низомда назарда тутилган бошқа ҳолатларда истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан қўлланилади:
истеъмолчи ― электр ва газ таъминоти, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш шартномасига мувофиқ электр энергияси ва табиий газдан, шунингдек, сув таъминоти ҳамда сув чиқариш хизматларидан ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун фойдаланадиган юридик ёки жисмоний шахс;
энергия ресурслари ва сув етказиб берувчилар ― «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек, «Сувоқова» ДУК, «Сувсоз» ДУК ва ҳудудлараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармалари (кейинги ўринларда ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари деб аталади) ва истеъмолчиларга электр энергияси, табиий газни етказиб беришни таъминловчи ҳамда сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларини кўрсатувчи, ишончли бошқарув тўғрисидаги шартнома асосида фаолият юритувчи бошқа ташкилотлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
3. Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
шартнома мажбуриятлари бажарилмаганда, шу жумладан ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги оқибатида фойдаланилган электр энергияси, табиий газ, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун карздорлик мавжуд бўлганда;
Бюро талабномалари бажарилмаганда, шу жумладан унинг вакилларига электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборларидан кўрсаткичларни олиш учун рухсат этилмаганда;
электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш, уларни талон-торож қилиш, шунингдек, ичимлик сув ва канализация тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа ҳолатлари аниқланганда;
электр энергияси, табиий газ ва ичимлик сув истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қасддан бузилганда, кўрсаткичларни ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашилганда.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
4. Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5 ― 7-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Истеъмолчиларни ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан амалга оширилади, ушбу Низомнинг 5-6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
5. Истеъмолчилар авария режимида электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан Бюрони хабардор қилган ҳолда узиб қўйилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
6. Истеъмолчини унинг аризасига (талабига) биноан электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларидан энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан узиб қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
7. Алоҳида тоифадаги истеъмолчиларни электр энергияси кучланиши 5 ― 10 кВ ва ундан юқори бўлган тармоқдан, шунингдек, магистрал сув қувурларидан узиб қўйиш Бюронинг мажбурий тақдимномалари бўйича электр энергияси етказиб берувчи ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан ушбу Низомда назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
8. Бюро ходимлари ва улар томонидан жалб этиладиган мутахассислар истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш ҳамда уларни қайта улаш ишларини ўтказишда зарур хавфсизлик чораларини кўришлари шарт.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига 5-иловада, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида кўрсатилган корхоналар фақат суднинг қарори бўйича узиб қўйилиши мумкин.
10. Бюро истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйишда, уларни қайта улашда, шунингдек, улар томонидан электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилишини аниқлаш мақсадида истеъмолчилар биноларини кўздан кечиришда «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АК, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва уларнинг бўлинмалари мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш ҳуқуқига эга.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
11. Истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзи мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг рўйхати энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилади ҳамда ҳар ойнинг ўн биринчи санасидан бошлаб ҳар куни идоралараро ягона электрон ахборот тизими орқали Бюрога тақдим этилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
12. Бюро истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлари мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг энергия ресурслари етказиб берувчилар ва ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан шакллантирилган ва тақдим этилган рўйхатлари асосида истеъмолчиларни қарзни беш кун муддатда тўлаш зарурлиги тўғрисида ёзма хабардор қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
13. Бюро истеъмолчилар хабардор қилинган пайтдан бошлаб беш кун муддат ўтгандан кейин қарзларни мажбурий, шу жумладан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
14. Электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори уларни электр, газ, ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан дарҳол узиб қўйиш ҳамда фойдаланиш қоидаларини бузган шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортиш чораларини кўради.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
16. Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан истеъмолчи электр ва газ тармоқларидан узиб қўйилганда, тармоқдан узиб қўйиш ҳақида икки нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
Бюронинг талабномасига асосан истеъмолчи ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилганда, узиб қўйиш ҳақида уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси истеъмолчига берилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
17. Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим. Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.
18. Электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларидан узиб қўйилган истеъмолчилар ҳақидаги маълумотлар Бюронинг туманлар (шаҳарлар) электр энергияси, табиий газ ва сувдан фойдаланиш тартибини назорат қилиш гуруҳи (шуъбаси)нинг давлат инспектори томонидан идоралараро ягона электрон маълумотлар тизимига киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
19. Истеъмолчилар қуйидаги ҳолларда электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади:
электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматларидан фойдаланишда йўл қўйилган қоидабузарликлар бартараф этилганда;
истеъмол қилинган электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва кўрсатилган сув чиқариш хизматлари учун қарзлар тўланганда;
электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланиш учун ушбу Низомнинг 23-бандида белгиланган миқдордаги сумма тўланганда.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
20. Истеъмолчилар Бюронинг тегишли ҳудудий бўлинмасига, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш орқали мурожаат қилганда электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига қайта уланади.
Истеъмолчилар электр ва газ тармоқларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан кейинги кундан кечиктирмай Бюро томонидан қайта уланади.
Истеъмолчилар ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда сув қувурларига аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг 3 кундан кечиктирмай Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ичимлик сув-канализация хўжаликлари ташкилотлари томонидан қайта уланади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
21. Электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун истеъмолчилар тармокдан узилганда, уларни тармоққа қайта улаш Бюро томонидан электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти ва сув чиқариш хизматларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш сабаблари ҳамда шароитлари бартараф этилганлиги нуқтаи назаридан истеъмолчиларнинг бинолари кўздан кечирилгандан кейин амалга оширилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
23. Электр ва газ тармоқларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари микдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган Бюро бўлинмаси ҳисоб рақамига ўтказилади.
Ичимлик сув, канализация тармоқлари ва сув қувурларидан илгари узиб қўйилган шахсларни қайта улашда истеъмолчи-жисмоний шахслардан (I гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, истеъмолчи-юридик шахслардан (II ва III гуруҳ) энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов ундирилади, ушбу маблағлар қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобрақамига ўтказилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
24. Ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларига мувофиқ электр энергияси, газ, ичимлик суви ва канализация тармоқларидан узиб қўйилган, шунингдек, электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сув истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларига уланган истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларига қайта улаш учун тўлов ундирилмайди.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)
50 фоизи ― Бюронинг туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ихтиёрида қолади ва ундан Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан белгиланган тартибда фойдаланилади.
Истеъмолчиларни электр, газ, ичимлик сув ва канализация тармоқларига қайта улашдан тушадиган, шунингдек, Бюронинг юқори органларига ўтказиладиган маблағларни тўплаш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Бюро томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги 973-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/973/2251-сон)