1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.02.00 Давлат муассасаларида (интернатлар ва қариялар ҳамда ногиронлар уйлари) ижтимоий хизмат кўрсатиш;
2.08.00.00.00 Уй-жой қонунчилиги. Коммунал хўжалик / 08.01.00.00 Уй-жой фонди / 08.01.05.00 Ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, манёврланган уй-жой фонди уйлари, ногиронлар, ветеранлар, ёлғиз қариялар учун интернат уйлари, болалар уйлари ва бошқа махсус мақсадли уйлар)]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларни (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Агентлик (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузурида «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши ташкил этилсин.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгаши (кейинги ўринларда — Эксперт кенгаши) таркиби Агентлик ходимлари, малакали мутахассис ва экспертлардан иборат бўлади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Эксперт кенгаши таркиби ва фаолият кўрсатиш тартиби Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори томонидан белгиланади;
Заруратга кўра Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг буйруғи асосида ҳудудий эксперт кенгашлари ташкил этилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
3. Белгилаб қўйилсинки, Эксперт кенгаши Жамғармани бошқарувчи орган ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва Республика васийлик кенгашининг:
айрим ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида олдин ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйларида тарбияланган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг руҳий ва жисмоний ривожланиши ва ҳолати хусусиятларини инобатга олиб улар учун бўлимлар ташкил қилиш;
тижорат банкида ҳисоб рақамига эга бўлган Тошкент шаҳар 2-сон ногиронлиги бўлган болалар «Мурувват» интернат уйида ижтимоий шериклик доирасида махсус бўлим ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Интеллектуал ривожланишда ижобий динамикага эга бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги ногиронлиги бўлган шахсларни кейинчалик жамиятга интеграция қилиш учун уларнинг мустақил ҳаётий ва меҳнат кўникмаларини ривожлантириш орқали уларни ижтимоий ва касбий реабилитация қилиш тадбирларини амалга ошириш бўлимнинг асосий мақсади ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида даволаш-меҳнат терапиясини амалга ошириш ва реабилитация қилиш мақсадида юридик шахс ташкил этмасдан даволаш-ишлаб чиқариш (меҳнат) цехлари, устахоналар ва ёрдамчи хўжаликлар ташкил этилиши мумкин, уларнинг товарларини сотишдан олинган даромадлар интернат уйларнинг алоҳида бюджетдан ташқари ғазначилик шахсий ҳисоб рақамларида жамланади ва улардан (товарларни ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича жами харажатларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин) қаттиқ ва юмшоқ инвентарь сотиб олиш, шунингдек «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг бошқа эҳтиёжлари учун фойдаланилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Жамғарманинг Агентликнинг ҳисобварақларида жамланадиган маблағларидан, шу жумладан тижорат банкида очилган хорижий валютадаги ҳисобварағидаги маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 455-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисида
Низом
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ҳузуридаги «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
2. Жамғарма маблағлари Агентликнинг ҳисоб рақамларида жамланади, улардан, шу жумладан тижорат банкида очилган валюта ҳисоб рақамларидаги маблағлардан ушбу Низомга мувофиқ «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг ижтимоий, тиббий ва маданий-маиший хизмат кўрсатиш тизимининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, «Мурувват» интернат уйлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшайдиган ногиронлиги бўлган шахслар ва кексаларнинг (кейинги ўринларда ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар деб аталади) яшаши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ҳар хил маданий тадбирлар, танловлар, спорт мусобақалари, семинарлар ташкил этиш, шунингдек уларни қўллаб-қувватлаш бўйича бошқа мақсадлар учун фойдаланилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар иштирокида ўтказилган хайрия гала концертлардан, маданий-оммавий ва спорт тадбирларидан тушган тушумлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар томонидан тайёрланган товарларни сотишдан тушган маблағлар;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар), хорижий грант берувчилар ва донорларнинг ёрдами, Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит ҳисоб рақамларида жойлаштиришдан тушган даромадлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлардан шакллантирилади.
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш (бинолар, иншоотларни жорий, мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш, тиббий, реабилитацион, ўқув ускуналари, мебель, ташкилий техника ва бошқа техникани, юмшоқ инвентарь, транспортни, шунингдек «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолияти жараёнида зарур бўлган бошқа товарлар ва хизматларни сотиб олиш);
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
ўқув анжомлари, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар томонидан, уларни ўқитиш, шу жумладан меҳнат жараёнида товарлар тайёрлаш учун қўлланиладиган хом ашё ва материалларни харид қилиш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини ёритадиган Агентликнинг расмий веб-сайтини яратиш ва қўллаб-қувватлаш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
ҳар хил маданий ва хайрия тадбирлари (хайрия концертлари, республиканинг маданий-тарихий диққатга сазовор жойлари бўйлаб экскурсиялар, театрлаштирилган ва цирк томошалари, маданият ва санъатнинг машҳур намояндалари билан учрашувлар), танловлар ва спорт мусобақалари ўтказиш, саҳна костюмлари сотиб олиш, шунингдек «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича эксперт кенгашининг (кейинги ўринларда Эксперт кенгаши деб аталади) қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган бошқа харажатлар учун фойдаланилади.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
5. Жамғарма маблағларидан танлов (тендер), электрон савдолар ўтказмасдан ва Республика товар-хом ашё биржасининг махсус электрон порталида эълонларни жойлаштирмасдан, Агентлик томонидан ўтказиладиган энг яхши таклифларни танлаш асосида Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ фойдаланилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
6. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ мақсадлари (товарларнинг номлари, уларнинг сони, ишлар, хизматлар бўйича) «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг тегишли товарлар ва хизматларга эҳтиёжларини ўрганиш асосида Эксперт кенгаши томонидан белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
7. Жамғарма маблағларидан, шунингдек уларни Эксперт кенгашининг қарорларига мувофиқ «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига (Бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари) ўтказиш йўли билан фойдаланилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
8. «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари томонидан Жамғармадан уларнинг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига тушган маблағлардан фойдаланиш Эксперт кенгашининг қарорларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
9. Жамғармадан «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий ҳисоб рақамларига тушган маблағлардан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик ушбу муассасалар раҳбарларига юкланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
10. Жамғарманинг «Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларининг ғазначилик бюджетдан ташқари шахсий рақамларига ўтказилган, ҳисобот йили охирида фойдаланилмаган маблағлари Жамғармага қайтарилмайди ва келгуси календарь йилда назарда тутилган мақсадлар учун фойдаланилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
11. Эксперт кенгаши Жамғармани бошқариш органи ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
(12-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
манбалар ва фойдаланиш йўналишлари бўйича Жамғарма даромадлари ва маблағлар сарфларининг прогноз параметрларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Агентлик томонидан тақдим этиладиган Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
(12-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилишини текшириш учун тафтиш комиссиясини тайинлайди;
(13-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
операция хизмати кўрсатади, Жамғарма маблағлари бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритади, шунингдек Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг олиб боради;
«Мурувват» интернат уйлари ва Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларидан Жамғармадан олинган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисида ҳисоботлар сўрайди;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2024 й., 09/24/316/0385-сон)
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Эксперт кенгашига тақдим этади.
(13-банднинг тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
14. Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Якунловчи қоида
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.