1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жиззах ва Сирдарё вилоятлари қишлоқ хўжалигининг техник жиҳозланишини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 16 майдаги ПҚ-2969-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси У.У. Розукулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 июль,
454-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 3 июлдаги 454-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):
«Жамғарма билан тузилган ҳар бир қарз шартномаси бўйича ажратилган маблағларнинг ҳисобини ўз вақтида юритиш ва уларни жадвалга асосан ҳар чоракда қайтариш»;
«Бунда, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар ва «Ўзагролизинг» АЖ техника қийматининг 70 фоизи миқдорида аванс тўловларини олганидан сўнг лизинг олувчиларга қишлоқ хўжалиги техникасининг уч ой муддатда етказиб берилишини таъминлайдилар»;
«6. Буюртмага мувофиқ «Ўзагролизинг» АЖ ҳар йили 1 декабргача кейинги йилда сотиб олиш мақсадида замонавий қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб беришга, унинг ҳақини тўлаш ва етказиб бериш муддатларини кўрсатган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дистрибьюторлари билан олди-сотди шартномалари тузади (шартнома компанияси)»;
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 217-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 7-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун ҳар йиллик шартнома кампаниясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 8-банддаги «1 октябргача» сўзлари «1 декабргача» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан жиҳозлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;