1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.27.00.00 Валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш / 07.27.01.00 Умумий қоидалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички валюта бозорининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Валюта бозорини янада эркинлаштириш ва алмаштириш курсларини бирхиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 11 июндаги 260-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 43-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 июнь,
449-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 июндаги 449-сон қарорига ИЛОВА
Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«43. Биржадан ташқари валюта бозоридаги операциялар ваколатли банклар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида бозор курси бўйича амалга оширилади».