toggle_night_mode
Ҳужжат 03.07.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер ости сувларидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан самарали фойдаланилишини назорат қилиш ва уларни ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 майдаги ПҚ-2954-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2017 йил 1 июлдан бошлаб амалга киритилсин:
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарор билан белгиланган тартибга мувофиқ 2018 йил 31 декабргача бўлган муддатда қуйидагиларни таъминласинлар:
рухсатнома олинмай, бироқ техник талабларга риоя қилган ҳолда бурғуланган фойдаланиш қудуқларини белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланишга рухсатномани расмийлаштирган ҳолда ҳисобга олиш;
рухсатнома олинмай ҳамда техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига муқобил сув манбаларига сувдан фойдаланувчиларни улаш бўйича таклифлар киритган ҳолда тугатиш.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасини, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, якка ва гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини гидрогеологик текширишларни амалга ошириш учун ва ер ости сувларидан белгиланган тартибда самарали фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олиш бўйича ваколатли орган этиб белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувга қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2014 йил 4 августдаги 214-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 27 июнь,
430-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом гидрогеологик хулоса бериш, рухсатномаларнинг талаб ва шартлари, ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома (кейинги ўринларда рухсатнома деб аталади) бериш тартибини белгилайди ҳамда ер ости сувларига бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга қўйиш ёки рухсатномасиз бурғуланган қудуқларни тугатиш тартибини белгилайди.
2. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш фаолиятини тартибга солиш, сувга бурғулаш ишларининг амалга оширилишини ҳисобга олиш ва уларни назорат қилишни тартибга солиш ҳамда ер ости сув қатламларини сақлаш, биринчи ўринда чучук ер ости сувларидан ноқонуний фойдаланишга йўл қўймаслик рухсатнома беришнинг асосий мақсади ҳисобланади.
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ва унга қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлганда берилади.
Сувга қудуқларни бурғулаш ишларини асослаш учун зарур бўлган гидрогеологик хулоса фақат Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан берилади.
4. Рухсатнома сувга қудуқларни бурғулаш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларга, техник имкониятлари ва зарур бўлган соҳа кадрлари мавжуд бўлганда, ҳар бир қудуқ учун алоҳида берилади.
Агар гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларининг қурилиши битта ҳудудда мўлжалланган тақдирда, рухсатномани гуруҳли қудуқларни бурғулаш учун беришга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Рухсатнома олиш қуйидагилар учун талаб қилинмайди:
жисмоний шахслар учун чуқурлиги камида 25 метргача бўлган қудуқларни бурғулаш учун ва суткасига кўпи билан 5 метр куб ҳажмдаги ер ости сувларини шахсий эҳтиёжлар учун индивидуал олишга қаратилганда;
Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ҳар йилги минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастури доирасида амалга оширилганда.
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати бурғулаш ишларини бажариш даври учун, лекин бир йилдан ошмайдиган давр учун белгиланади.
2-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
7. Қуйидагилар рухсатнома беришнинг асосий талаблари ва шартлари ҳисобланади:
зарур бўлган ускуналарнинг мавжудлиги (бурғулаш ускунаси, каротаж станцияси ва компрессор);
давлат экология экспертизаси хулосаси шартларини сўзсиз бажариш;
ер ости сувларига қудуқларни бурғулашда меҳнат хавфсизлигининг таъминланиши бўйича қонунчилик талабларига риоя қилиш;
гидрогеологик хулоса асосида тайёрланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳа параметрларига риоя қилиш;
ер ости сувлари сатҳи барқарор ўрнатилмагунга қадар уларни чиқаришни давом эттириш;
сув чиқариш тугаллангандан сўнг талаб этиладиган сифатга мувофиқлигини аниқлаш учун қудуқ сувининг кимёвий таҳлилини ўтказиш;
қудуқ атрофи 1-поясининг санитария-ҳимоя зонасини жиҳозлаш;
ер ости сувларига бурғулаш ва қудуқларни қуриш якунлангандан сўнг, Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда гидрогеология станциялари деб аталади) ер ости сувлари ҳақида маълумот, қудуқнинг конструкцияси ва қирқимнинг геология-гидрогеология тавсифини ёритиб берувчи техник паспорт тақдим этилиши шарт.
8. Ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилган рухсат бериш талаблари ва шартлари сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига уларнинг мажбуриятлари тарзида расмийлаштирилади ва рухсатномага илова қилинади.
3-боб. Гидрогеологик хулосани бериш тартиби
9. Гидрогеологик хулоса ахборот ҳужжати бўлиб, ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳаларини тузиш учун асос ҳисобланади.
10. Гидрогеологик хулоса Давлат геология қўмитасига қарашли қуйидаги гидрогеология ташкилотлари томонидан берилади:
«Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДК;
«Оролбўйи гидрогеология экспедицияси» ДК;
«Ғарбий Ўзбекистон гидрогеология экспедицияси» ДК;
«Фарғона гидрогеология экспедицияси» ДК;
«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДК.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Гидрогеологик хулосани олиш учун қонунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Талабномаларни кўриб чиқиш учун йиғимлар Давлат геология қўмитасига қарашли тегишли гидрогеология ташкилотларининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказилади.
12. Гидрогеологик хулосани олиш учун юридик ва жисмоний шахслар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотларига талаб этилаётган ер ости сувларининг тахминий миқдори ва олиш мақсадини (техник, хўжалик-ичимлик, суғориш ва бошқаларни) изоҳлаган ҳолда ёзма равишда мурожаат қиладилар.
13. Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти ариза келиб тушган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда гидрогеологик хулосани тайёрлайди ва тақдим этади.
Гидрогеологик хулосада қуйидагилар акс эттирилиши зарур:
мўлжалланган қудуқларни бурғулаш учун майдоннинг геология-гидрогеология тузилиши ҳақида маълумот;
сувли қатламнинг тавсифи, гидрокимёвий ва гидродинамик хоссалари;
лойиҳалаштирилаётган қудуқларнинг конструкциясига тавсиялар.
14. Гидрогеологик хулоса бош гидрогеолог томонидан имзоланади ва Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.
15. Гидрогеологик хулосани тузишда фонд материаллари етишмаган тақдирда қўшимча гидрогеологик тадқиқотлар шартнома асосида ўтказилади.
16. Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари берилаётган гидрогеологик хулосалар ҳисобини белгиланган тартибда махсус журналда олиб борадилар.
4-боб. Рухсатнома бериш тартиби
17. Рухсатномани бериш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схема бўйича амалга оширилади.
Аризани кўриб чиқиш учун ва рухсатномани бериш учун йиғим ундирилмайди.
18. Рухсатномани олиш учун аризачилар жойлашга жойи (почта манзили), алоқа боғлаш рақамлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган, тегишли ҳудудий гидрогеология станциясига аризани тақдим этадилар.
Аризада қуйидагилар мавжуд бўлиши керак:
аризачининг тўлиқ расмий номи кўрсатилган рухсатнома олиш учун ариза;
ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун буюртмачи ва аризачи ўртасида тузилган шартнома нусхаси;
ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун мўлжалланган ер майдонига буюртмачининг ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун лойиҳа ҳужжатлари;
давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси;
аризачининг техник имкониятлари ҳақида маълумот, мавжуд ускуналарнинг техник паспортлари нусхалари;
аризачининг тегишли мутахассислари ҳақидаги маълумотлар, уларнинг диплом нусхалари.
Аризачидан ушбу бандда кўрсатилмаган ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
19. Аризани қабул қилишнинг рад этилиши мумкин бўлган ҳолатлар:
ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда;
ҳужжатларда нотўғри ёки ишончсиз маълумотлар мавжудлиги.
Ҳужжатларнинг бошқа сабаблар билан қабул қилинмаслигига йўл қўйилмайди.
20. Гидрогеология станциялари тақдим этилган ҳужжатларни, танланган ер майдонида таклиф этилган қудуқ конструкциясига кўра, ер ости сувларига қудуқни бурғулашнинг мақсадга мувофиқлигини уч кун муддатда ўрганиб чиқадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш натижасида гидрогеология станциялари тегишли хулосалар билан маълумотлар тайёрлайдилар ва электрон алоқа воситаси орқали уларни Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотларига келиб тушган ариза билан бирга юборадилар.
21. Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари уч кун муддатда аризани ҳамда гидрогеология станцияси маълумотларини ўрганиб чиқадилар ва натижаси бўйича қуйидагиларни баҳолаган ҳолда хулоса тайёрлайдилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
аризачининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун техник имкониятлари;
тегишли мутахассислар билан таъминланганлиги;
гидрогеологик хулоса ва давлат экология экспертизаси хулосасининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулашдаги лойиҳа ҳужжатларига мувофиқлиги;
танланган ер майдонининг ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш мақсадига мувофиқлиги.
Хулосада рухсатнома берилиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатувчи фикрлар акс эттирилиши лозим.
Хулоса масъул мутахассис томонидан имзоланади ва Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотининг бош гидрогеологи томонидан тасдиқланади.
Келиб тушган аризалар гидрогеология ташкилоти томонидан тегишли хулосалари билан биргаликда Давлат геология қўмитасига электрон алоқа воситаси орқали юборилади.
22. Давлат геология қўмитаси уч кун муддатда аризани гидрогеология ташкилоти хулосаси асосида рухсатнома беришнинг мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Давлат геология қўмитаси кўриб чиқиш натижасига кўра қуйидагилар юзасидан қарор қабул қилади:
гуруҳли тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш;
якка тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома берилиши ёки беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор бир кун муддатда аризачига тегишли гидрогеологияси станция орқали етказилади.
23. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш ва аризаларни кўриб чиқиш ҳолати тўғрисидаги маълумот Давлат геология қўмитасининг веб-сайтига жойлаштирилади ва ҳар куни янгиланади.
24. Рухсатнома бир кун муддатда:
Давлат геология қўмитаси томонидан — гуруҳли тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун;
Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилоти томонидан — якка тартибда сув олиш иншооти қурилишига мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун берилади.
25. Рухсатнома ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ махсус бланкада расмийлаштирилади ва берилган рухсатномалар махсус реестрга киритилади.
Рухсатнома Давлат геология қўмитаси томонидан ёки тегишли равишда гидрогеология ташкилоти директори томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
рухсатноманинг талаб ва шартларига амал қилиниши ҳақидаги аризачининг мажбуриятлари;
ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш лойиҳаси.
Рухсатномани расмийлаштириш якунлангандан сўнг унинг нусхаси тегишли гидрогеология станциясига тақдим этилади.
26. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома берилиши рад этилган тақдирда бир кун муддатда тегишли билдиришнома билан аризачига рад этиш сабаблари ва муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда йўлланади. Аризачи кўрсатилган муддат давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.
27. Аризачи рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилганда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кунидан бошлаб бир ҳафта муддатда кўриб чиқилади.
28. Рухсатнома йўқолган ёки бузилган тақдирда унинг дубликати ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунида берилади.
Рухсатноманинг дубликатини бериш учун йиғим ундирилмайди.
29. Давлат геология қўмитаси берилган рухсатномалар реестрини юритади. Реестрда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
аризачининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва аризачининг жойлашган жойи (почта манзили);
рухсатноманинг серияси ва номери, берилган вақти ва амал қилиш муддати;
қудуқларнинг мақсади ва чуқурлиги.
Рухсатнома реестрини ташкил этувчи маълумотлар давлат ваколатли органларининг сўровига асосан бепул тақдим этилиши мумкин.
5-боб. Рухсатнома бериш талаб ва шартларини бажариш
30. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олган аризачилар рухсат бериш талаб ва шартларига риоя қилиши шарт.
31. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш ишлари якунланганидан сўнг, рухсатнома олган аризачилар бир ой муддатда мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича техник паспортни тайёрлайди ва уни тегишли гидрогеология станциясига тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Гидрогеология станцияси тақдим этилган техник паспортни бир кун муддатда кўриб чиқади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича қудуққа тартиб рақами берилади ва ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Техник паспорт гидрогеология станциясига топширилгандан сўнг рухсат бериш шартлари бажарилган ҳисобланади ва бу ҳолат сувдан махсус фойдаланишга рухсат олиш учун асос ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қудуқнинг тартиб рақами берилган техник паспорти нусхаси кейинчалик бурғулаш ишлари буюртмачисига топшириш учун қайтариб берилади.
33. Гидрогеология станциялари томонидан ҳар чоракда «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМнинг Ер ости сувларини мониторинг қилиш ва кадастри марказига умумлаштириш ва ҳисобга олиш учун бурғуланган қудуқлар тўғрисида ахборот бериб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Белгиланган шаклга мос келмайдиган техник паспортнинг қабул қилинишига йўл қўйилмайди.
Агар рухсатнома олган аризачи томонидан техник паспорт мазкур Низомнинг 31-бандида белгиланган муддатда топширилмаса, тегишли гидрогеология станцияси бир кун муддатда Давлат геология қўмитасига рухсатнома бериш талаб ва шартларининг бажарилмаганлигини маълум қилади.
35. Техник паспортнинг тегишли гидрогеология станциясига топширилмаганлиги ер ости сувлари ифлосланишини олдини олиш учун бурғуланган қудуқнинг тугатилишига ёки ёпилишига (тампонажлашга) асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда бурғуланган қудуқни тугатиш ёки тампонажлаш рухсатнома олган аризачи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
6-боб. Ер ости сувлари учун қудуқларни қабул қилиш-топшириш тартиби
36. Бурғуланган ва жиҳозланган қудуқ, шунингдек техник паспорт нусхаси аризачи томонидан имзоланган шартномага мувофиқ далолатномага асосан қудуқларни бурғулаш буюртмачисига топширилади.
Қабул қилиш-топшириш далолатномаси буюртмачининг қудуққа эгалик қилиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва сувдан махсус фойдаланишга рухсатнома беришда ҳисобга олинади.
37. Қудуқни белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга беришда қудуқнинг тартиб рақами кўрсатилган тегишли далолатнома расмийлаштирилади ва мулкдорлар бир ҳафта муддатда тегишли гидрогеология станциясига далолатнома нусхасини тақдим этишлари шарт.
7-боб. Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатномани қайта расмийлаштириш, амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш ёки уни бекор қилиш
38. Рухсатнома олувчи — юридик шахс қайта ташкил қилинганда, унинг номи ёки жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда рухсатнома олувчи ёки унинг вориси қайта рўйхатдан ўтганидан сўнг етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисида, ушбу маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, тегишли гидрогеология станциясига ариза топшириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қайта расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди.
39. Рухсатномани қайта расмийлаштириш ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Давлат геология қўмитаси томонидан — гуруҳли тартибда сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун;
Гидрогеология ташкилотлари томонидан — якка тартибда сув олиш иншоотларини қуришга мўлжалланган ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун.
40. Рухсатнома қайта расмийлаштирилганда берилган рухсатнома реестрига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
41. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунининг 22, 23 ва 25-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
8-боб. Рухсатнома олинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олиш ёки тугатиш тартиби
42. Рухсатнома олинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олиш ёки тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган Давлат геология қўмитасига қарашли гидрогеология ташкилотлари томонидан қудуқлар конструкцияси ва геологик-геофизик кесимларини аниқлаштиришга оид қўшимча тадқиқотлар ўтказиш асосида белгиланади.
Олиб бориладиган қўшимча тадқиқотлар қудуқ эгаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Агар қудуқ эгасиз бўлса, қўшимча тадқиқотларни молиялаштириш ҳудудий «Сувоқова» ДУК билан келишилган ҳолда белгиланади.
43. Рухсатнома олинмай, бироқ техник талабларни ҳисобга олиб бурғуланган фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олишнинг мақсадга мувофиқлигини аниқлашда мазкур Низомнинг 31, 32 ва 33-бандларида келтирилган ишлар амалга оширилади.
Фойдаланиш қудуқларини ҳисобга олиш белгиланган тартибда сувдан махсус фойдаланиш ва сувни ишлатишга рухсат олиш учун асослардан бири ҳисобланади.
44. Рухсатнома олинмай ҳамда техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган фойдаланиш қудуқларини тугатишнинг мақсадга мувофиқлиги аниқланганда, улар табиат муҳофазаси чора-тадбирларига риоя қилган ҳолда мулкдорларнинг маблағлари ҳисобига белгиланган тартибда тугатилади.
Техник талабларга риоя қилинмай бурғуланган эгасиз фойдаланиш қудуқларини тугатиш Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
9-боб. Якунловчи қоидалар
45. Ариза берувчилар улар томонидан рухсатнома олиш учун тайёрлаб тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги ва қонунчиликка мослиги учун жавоб берадилар.
46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ
‎РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

‎Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун
‎РУХСАТНОМА‎‎

‎‎

‎‎серия

‎‎рақам

‎‎
‎‎1. Ушбу рухсатнома берилди __________________________________________________________________ га

‎‎(юридик шахснинг номи)

‎‎мақсадларда сувга қудуқ бурғулаш ______________________________________________________________,

‎‎(сувдан фойдаланиш мақсадлари)

‎‎жойлашган __________________________________________________________________________________

‎‎(лойиҳа қудуғининг жойлашиши, вилоят, туман/шаҳар, қишлоқ/овул/кўча)

‎‎___________________________________________________________________________________________.
‎‎2. Сув чиқариш қурилмаси _____ қудуқлардан тузилган.
3. Қудуқни лойиҳадаги параметрлари:
‎а) бошланғич диаметри ______________ мм;
‎б) бошқа диаметрга ўтиш чуқурлиги _________ м;
‎в) якунловчи диаметр ___________ мм;
‎г) чуқурлиги ____ м. дан _____ м. гача.
4. Ер ости сувларини олиш _________________ м3/сут. ҳажмларда мўлжалланган.
5. Давлат экология экспертизасининг хулосаси ______________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(рақами, берилиш вақти ва хулоса берган ташкилотнинг номи)

‎‎Қуйидагилар рухсатноманинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланадиган талаблар ва шартлар ҳисобланади: _______________________________________________________;

‎‎(иловалар рақами, варақлар сони)

‎‎Ер ости сувларига қудуқ бурғулашга лойиҳа
‎____________________________________.

‎‎(иловалар рақами, варақлар сони)

‎‎6. Ушбу рухсатноманинг амал қилиш муддати 20___ йил «___» __________ гача.

‎‎_________________________________

‎‎_______________________________________ Ф.И.О.

‎‎(ваколатли шахснинг лавозими)

‎‎М.Ў.

‎‎(имзо)

20___ йил «____» __________ ‎‎
Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

____________________________________________________________________________________________
‎(Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома олган юридик шахснинг номи) ____________________________________________________________________________________________
‎(Вилоят)
‎____________________________________________________________________________________________
‎(Шаҳар, туман)‎‎






‎‎‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎_______________________________________ ҳудудидаги сувга ____-сон қудуқни бурғулаш натижалари ҳақида

‎‎




‎ТЕХНИК ПАСПОРТ

Раҳбар‎

_________________

‎‎_____________________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

М.Ў.‎

Тузувчи‎

‎‎_________________

‎‎_____________________________________________

‎‎(имзо)

‎‎(Ф.И.О.)

‎‎



‎____________ йил

‎‎1. Умумий маълумотлар

‎‎1.1. Қудуқлар жойлашган жой ____________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎1.2. Қудуқларни жойлашишининг географик координатлари (даража, мин., сек.) ____________________________
‎ШК: ____________________________________ ШУ: ________________________________________________
‎1.3. Бурғулаш буюртмачисининг номи ____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎1.4. Сувдан фойдаланувчининг номи ______________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎1.5. Қудуқдан мўлжалланган мақсад _______________________________________________________________
‎1.6. Лойиҳани ишлаб чиқувчи ____________________________________________________________________
‎1.7. Рухсатноманинг рақами ва берилган вақти:
‎махсус сувдан фойдаланишга ва сувни ишлатишга ___________________________________________________
‎қудуқ бурғулашга _____________________________________________________________________________
‎1.8. Сувга бўлган талаб-эҳтиёж, м3/сут _____________________________________________________________
‎1.9. Бурғулаш ташкилотининг номи _______________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎1.10. Бурғулаш тури ва бурғулаш ускунасининг тури
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎ 1.11. Бурғулаш ишларини ўтказиш санаси
‎____________________________________________________

‎‎2. Бурғулаш ишларининг натижалари

‎‎2.1. Қудуқ кесимининг литологик тузилиши ҳақидаги қисқача маълумотлар:
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎2.2. Қудуқ бурғуланди: ‎‎d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, ______________ м оралиқларда
‎d ______ мм, _________________ м.
‎‎2.3. Қудуқ обсадка қувурлари билан маҳкамланди: ‎‎d _____ мм, _____ м оралиқларда
‎d _____ мм, _____ м оралиқларда
‎d _____ мм, _____ м оралиқларда
‎‎2.4. Фильтр ______________ турда, d ______ мм ____________ м оралиқда ўрнатилган
‎2.5. Цементациялаш оралиғи _________________ м.

‎‎3. Сувни чиқариб олиш синови ҳақидаги маълумотлар

3.1. Компрессор ёки насос тури __________________________________________________________________
‎3.2. Сув кўтарувчи қувурнинг диаметри ва тушириш чуқурлиги (агар чуқурдаги насос бўлса — турини кўрсатиш, юкланиш чуқурликлари ________________________________________
‎3.3. Қудуқдаги сувнинг статистик сатҳлари:
‎— чиқарилгунгача _______________‎м;
‎— чиқарилгандан кейин _______________ м.
‎3.4. Чиқариш натижалари:
‎— сув сарфланиши Q _____ л/с, ўзи оқиб чиқишида уни чиқарилгандан кейинги сарфланишини кўрсатиш _______________________ л/с;
‎— пасайиши , S ______________ м;

‎‎‏— солиштирма дебит,

Q __________л/с;
‎‎S‎‏‎
‎‎— чиқаришни ўтказиш санаси ва чиқаришнинг давомийлиги:
‎___________________________________
‎3.5. Қудуққа сув кўтарувчи ускунани ўрнатиш бўйича тавсиялар (насос тури, маркаси ва юкланиш чуқурликлари)
‎_________________________________________________________________
‎3.6. Қудуқнинг буюртмачига ва / ёки сувдан фойдаланувчига топширишдаги ҳолати
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎4. Сувнинг сифати ҳақида маълумот

‎‎4.1. Сувнинг таҳлилини ўтказувчи лаборатория ______________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎4.2. Таҳлил турлари ва ўтказиш санаси _____________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎4.3. Таҳлилнинг асосий натижалари: ‎‎Минераллашуви ____________ мг/л;
‎Умумий қаттиқлиги _______ мг экв/л;
‎рН _________
‎тузли таркиб формуласи ____________

5. Илова

‎‎5.1. Қуйидаги маълумот таркибидаги, қудуқнинг геологик-техник кесимлари, қудуқнинг кесими (чизма):
‎— каротажга оид диаграмма;
‎— литологик кесим;
‎— сувнинг таркибли горизонти параметрлари;
‎— қудуқ конструкцияси;
‎— қудуқларнинг жойлашиш схемаси (абрис);
‎— синов сув чиқариш маълумотлари;
‎— кимёвий таҳлиллар натижаларининг тўлиқ маълумотлари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер ости сувлари давлат мониторингининг мақсади, асосий вазифалари, объектлари ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Ер ости сувлари давлат мониторинги (кейинги ўринларда давлат мониторинги деб аталади) табиий муҳит ва ер қаъри мониторингининг таркибий қисми ҳисобланади.
3. Ер ости сувлари уларнинг мақсади ва фойдаланиш характери ва сифатидан қатъи назар, Давлат мониторинги объектлари ҳисобланади.
4. Давлат мониторинги ер ости сувлари, шу жумладан минерал, термал ва ишлаб чиқаришдаги сувлар ҳолатини доимий кузатиш тизимидан иборат бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат мониторинги маълумотларидан давлат ҳисоботлари ва расмий нашрларда, белгиланган тартибда идоралараро ва халқаро даражада маълумот алмашиш ҳамда объектларни қуриш ва лойиҳалаштириш, ер ости сувлари муҳофазаси ва фойдаланиш ҳисоби ва давлат сув кадастрини юритишда фойдаланилади.
5. Давлат мониторингини юритиш Ўзбекистон Республикасида табиий муҳит мониторинги Дастури ва ҳар йилги республика минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилади.
Ер ости мониторинги муайян вазифаларидан келиб чиқилган ҳолда давлат ва ишлаб чиқариш даражасида амалга оширилади.
2-боб. Давлат мониторингининг мақсади ва асосий вазифалари
6. Давлат мониторингининг асосий мақсади ер ости сувлари ҳолати миқдори ва сифат ўзгаришини ўз вақтида аниқлаш, уларни баҳолаш ва прогноз қилиш, салбий ҳодисалар ва улар оқибатининг олдини олиш учун таклифлар ишлаб чиқиш ва огоҳлантиришдан иборат.
7. Қуйидагилар Давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатишни амалга ошириш ва ташкиллаштириш;
олинган маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилиш;
ер ости сувларидан фойдаланишнинг давлат ҳисобини юритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ер ости сувлари захираси ва ресурсларига техноген таъсир даражаси ва хусусиятларини аниқлаш;
ер ости сувларининг камайиб кетиши ва ифлосланиш даражасини баҳолаш;
ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик таркиби ўзгаришини баҳолаш;
қисқа ва узоқ муддатли даврлар учун ер ости сувлари ҳолати ўзгаришини баҳолашни ишлаб чиқиш;
давлат идора ва ташкилотларини ер ости сувларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш.
8. Давлат мониторинги ер ости сувлари ҳолати, сифат ва миқдор кўрсаткичлари ва прогнози ўзгаришини баҳолаш учун белгиланган бўлиб, шу жумладан ер ости сувлари конларидан фойдаланилаётган, ер ости сувлари захираси ва ресурслари прогнози ҳамда улардан фойдаланилишини ҳисобга олиш, давлат сув кадастрининг ер ости суви бўлимига қўшиш учун маълумотларни тайёрлашга мўлжалланган.
3-боб. Давлат мониторинги объектлари
9. Давлат мониторинги объектлари қуйидагиларга бўлинади:
чучук ва кам шўрланган сувлар;
минерал, термал ва саноат ишлаб чиқариши ер ости сувлари;
ернинг гидродеформацион майдони.
10. Чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий таркибнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизимидан иборат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ер ости сувларининг минерал, термал ва саноат ишлаб чиқаришидаги давлат мониторинги гидродинамик ва гидрокимёвий таркибнинг ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими билан бирга ишлаб чиқаришда ва бирга учрайдиган нодир компонентларни ажратиб олиш мумкинлигини баҳолашдан иборат.
12. Ернинг гидродеформацион майдони давлат мониторинги ер ости сувларининг гидродинамик тартиби ўзгариши ва ҳолатини кузатиш ахборот-ўлчаш тизими, яъни ер қобиғидаги чуқурликдаги сейсмотектоник активликларни кузатишдан иборат.
4-боб. Давлат мониторингини олиб бориш тартиби
13. Давлат мониторинги республика (республиканинг бутун ҳудудини қамраб олади) ва маҳаллий даражаларда (физик-географик, маъмурий ва бошқалар билан чекланган ҳудудни қамраб олади) олиб борилади.
Давлат мониторинги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) ҳудудий гидргеология станциялари томонидан амалга оширилади.
14. Ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги ер ости сувларига техноген таъсир кўрсатувчи алоҳида участкалар ҳудудида жойлашган бир қанча қудуқларни ёки якка қудуқларни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқариш (маҳаллий) ер ости сувлари мониторинги юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
15. Давлат мониторинги мазкур Низомнинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Давлат мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини доимий ўлчаш йўли билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат мониторинги кузатув пунктлари тармоқлари гидрометрик постлар, қудуқлар, булоқлар, якка ва гуруҳли бурғуланган қудуқлардан ташкил топган бўлиб, уларда ер ости сувларининг гидродинамик ва гидрокимёвий кўрсаткичларининг ўзгариши юзасидан тизимли кузатув олиб борилади.
Кузатув пунктларини жойлаштириш ва танлаш мезонлари ер ости сувлари мониторингини юритиш методикаси асосида Давлат геология қўмитаси томонидан белгиланади.
Барча кузатув пунктлари баландлик ва пландаги жойлашишига кўра топографик ўлчовлар натижасида боғланган бўлиши керак.
17. Кузатув қудуқларини барпо этиш учун Давлат геология қўмитасининг сўровига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан уларни созлаш ва таъмирлаш учун катта габаритли техникалар киришини инобатга олган ҳолда тегишли ер участкалари ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Давлат мониторинги объектларидан олинган бирламчи маълумотлар ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан қайта ишланиши, изоҳланиши ва таҳлил қилиниши лозим.
Ишлаб чиқариш мониторингидан олинган бирламчи маълумотлар ҳудудий гидрогеология станцияларига қайта ишлаш, изоҳлаш ва таҳлил қилиш учун тақдим этилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДКдаги ер ости сувлари кадастри ва мониторинги марказига ҳар чоракда тегишли ҳудудлар бўйича ер ости сувлари мониторинги тўғрисида маълумотлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан «Гидроминерал ресурслар геологияси» ИИЧМ ДКдаги ер ости сувлари кадастри ва мониторинги марказига тақдим этилган маълумотлар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
республика бўйича ер ости сувларининг гидрокимёвий ва гидродинамик ўзгариши ҳолати бўйича ахборот ҳужжатлари тайёрланади ва умумлаштирилади;
давлат кадастри маълумот базасига киритилади ва белгиланган тартибда давлат кадастрларининг ягона тизимига киритиш учун Ергеодезкадстр давлат қўмитасига, давлат сув кадастри учун — Гидрометеорологик хизмат марказига, муҳофазаланадиган табиий ҳудудлар давлат кадастри учун — Давлат экология қўмитасига ҳамда Давлат геология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тақдим этиш учун берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ер ости сувлари ҳолати бўйича олинган маълумотларда рухсат этилган таркиблар ўзгариши ва ўта хавфлилиги аниқланганда, зудлик билан Давлат геология қўмитаси, Давлат экология қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли чоралар кўриш учун тақдим этилади.
5-боб. Давлат мониторингини олиб боришни ташкил этиш
21. Давлат мониторингини олиб бориш Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ҳудудий гидрогеология станциялари лойиҳалари доирасида амалга оширилади.
Давлат мониторингини олиб бориш бўйича керакли ҳужжатлар, тегишли ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олиниши ва сақланиши лозим.
22. Ҳудудий гидрогеология станцияси бошлиғи ер ости сувлари мониторинги давлат инспектори ҳисобланади, Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Давлат инспектори кузатув пунктларидаги, шу жумладан юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги пунктларидаги ер ости сувлари ҳолатини доимий кузатиш ҳуқуқига эгадир.
Шу билан бирга, юридик ва жисмоний шахслар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш (маҳаллий) мониторинги кузатув пунктларида ер ости сувлари ҳолатини кузатиш учун олдиндан тегишли асослар билан уларни хабардор қилиши лозим.
24. Юридик ва жисмоний шахслар ер ости сувлари ҳолати бўйича мўлжалланаётган кузатиш тўғрисида хабарнома олганларидан сўнг, ишлаб чиқариш мониторингини олиб бориш бўйича маълумот билан бирга ер ости сувларидан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳисоботлар нусхасини тақдим этган ҳолда кузатув пунктларини ўрганишга тўсқинлик кўрсатмасликлари талаб этилади.
25. Ер ости сувларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш мониторинги юридик ва жисмоний шахслар томонидан юритилиши бузилганлиги аниқланган тақдирда давлат инспекторлари томонидан камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилади, керакли чораларни амалга ошириш ва уларни бажариш муддатлари кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Давлат инспекторлари томонидан кўрсатма нусхаси Давлат геология қўмитасига ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун тақдим этилади.
Мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатма бланкаси келтирилган. Кўрсатма бланкаси тартиб рақамига эга бўлиб, улар махсус дафтарда рўйхатга олиб борилади.
26. Кўрсатмаларнинг белгиланган муддатларда бажарилмаслиги, ер ости сувларидан фойдаланиш шартлари бузилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан бирга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Давлат инспекторлари ўз фаолияти доирасида Давлат геология қўмитасига жавоб берадилар, уларнинг бажараётган ишлари ҳисоботи тизимли равишда Давлат геология қўмитаси ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Якунловчи қоидалар
28. Давлат мониторинги давомида олинган маълумотлар махфий ҳисобланади ва уларни ошкор қилиш ёки бегона шахсларга бериш тақиқланади. Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Давлат инспекторлари ва ер ости сувларидан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар давлат ва ишлаб чиқариш мониторинги натижалари бўйича тақдим этилаётган маълумотларнинг ҳаққонийлиги юзасидан қонунчилик доирасида жавоб берадилар.
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ер ости сувлари давлат мониторингини амалга ошириш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ер ости сувлари давлат мониторинги тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕОЛОГИЯ ВА МИНЕРАЛ
‎РЕСУРСЛАР ҚЎМИТАСИ

‎__________________________ ГИДРОГЕОЛОГИЯ СТАНЦИЯСИ ____________________________________________________________________________________________

‎KOʼRSATMA № ____ ПРЕДПИСАНИЕ
20__ йил «____» ___________

‎‎‎‎Кимга берилган: ______________________________________________________

‎(Сувдан фойдаланувчи/ишлатувчининг номи, лавозими, Ф.И.О.)

‎‎Манзили: ___________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
Камчилик тури: _____________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________Хавф солиши: _______________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
Белгиланди: _________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
‎‎Берилган:
‎Ер ости сувлари мониторинги бўйича давлат инспектори

‎‎______________________________

__________

(Ф.И.О.) ‎

(имзо)‎

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎Ижрога қабул қилди:

‎‎_________________________________________________________

‎‎______________

(Кимга (идоравий мансублиги) лавозими, Ф.И.О.)

‎‎(имзо)

‎‎Маълумот учун: ___________________________________________________________
‎‎________________________________________________ ‎‎тел. _____________________________
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низомнинг 271-бандига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 57-модда) «объектларни» сўзидан кейин «(сувга қудуқларни бурғулаш билан боғлиқ объектлардан ташқари)» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сон қарори билан тасдиқланган Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 7-сон, 68-модда) 11-банди тўртинчи хатбошидаги «эксплуатация қудуқларини» сўзлари «қудуқларни» сўзи билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 июлдаги 192-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан фойдаланишда темир йўл транспорти хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентнинг 170-банди «а» кичик бандидан (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 28-сон, 311-модда) «сувга қудуқларни бурғулаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 июндаги 171-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 40-модда):
а) қуйидаги мазмундаги 31-банд қўшилсин:
«31. Қуйидагилардан:
белгиланган тартибда ҳисобга олинмаган сувдаги қудуқлардан;
гуруҳли сув олиш учун (икки ва ундан ортиқ қудуқлардан) белгиланган тартибда тасдиқланмаган ер ости сувлари эксплуатация захираларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сувни махсус истеъмол қилишга йўл қўйилмайди)»;
б) 20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатномага сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчисининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув ҳажмининг зарур тарздаги ҳисоби юритилиши, сув булғаниши ва камайиб кетишининг олдини олиш, шунингдек ваколатли давлат органларига белгиланган тартибда мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиш бўйича мажбуриятлари илова қилинади»;
в) қуйидаги мазмундаги 231 ва 232-бандлар қўшилсин:
«231. Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатноманинг амал қилиш муддати мобайнида рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахслар томонидан:
ҳар куни махсус журналда олинадиган ер ости сувлари ҳажмининг ҳисоби юритилади;
ҳар йили 10 январдан кечикмай Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига Давлат геология қўмитаси томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилади.
232. Ер ости сувларидан фойдаланиш бўйича сувдан махсус фойдаланиш ва сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олган юридик ва жисмоний шахслар унинг амал қилиши муддати даврида Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бошқармалари, Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари ва «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг инспекциялари вакиллари иштирокида тегишли далолатномалар билан расмийлаштириладиган эксплуатация қудуқларини консервация қилиш ва консервация қилишдан чиқариш ҳуқуқига эгадирлар»;
г) 24-банддаги «уч йилга» сўзлари «бир йилдан ортиқ бўлмаган» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 25-банднинг тўртинчи хатбошига «ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш бўйича сувдан фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш мажбуриятларини зарур тарзда бажариш» сўзлари қўшилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар рўйхатида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 55-модда):
110-позиция чиқариб ташлансин;
111-позициядаги «Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 февралдаги 19-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 йил, 2-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Аҳоли пунктларида давлат капитал қўйилмалари ҳисобига молиялаштириладиган ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизмати объектларини қуриш ва реконструкция қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«сувда қудуқларни бурғулашга рухсатнома — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжат».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 592-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2018 й., 09/18/255/1034-сон, 30.10.2018 й., 09/18/884/2128-сон, 05.12.2018 й., 09/18/983/2271-сон; 11.02.2019 й., 09/19/111/2596-сон, 15.08.2019 й., 09/19/672/3568-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 23.06.2026 й., 09/26/317/0617-сон)