1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2773-1]
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-07-сон қарори (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 14-сон, 133-модда) билан тасдиқланган Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2017 йил 3 июнь,
01-02/15-22-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2017 йил 3 июндаги 01-02/15-22-сон қарорига ИЛОВА
Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«, шунингдек «Навоий» эркин иқтисодий индустриал зонаси ҳудудидан олиб кирилаётган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Фармацевтика маҳсулотларини (ТИФ ТНнинг 30 гуруҳи) ва тиббий мақсадлар учун мўлжалланган маҳсулотларни (ТИФ ТНнинг 9018 товар позицияси) келгусида реализация қилиш учун «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида олиб кирувчи ташкилотлар уларни БЮДда декларациялашда мажбурий тартибда савдо номларини, халқаро патентланмаган номларини, моделларини, техник тавсифларини, дори-дармонларни чиқариш шаклларини, дозасини, ишлаб чиқарувчисини ва ишлаб чиқарилган давлатни кўрсатадилар. Бунда, агар битта БЮДда юқорида кўрсатилган параметрлардан, ҳаттоки биттаси бўйича фарқ қилувчи товарлар расмийлаштирилаётган бўлса, у ҳолда улар турли хил товарлар сифатида алоҳида декларацияланади.».
3. Ўзбек тилидаги матннинг 25-банди 45-кичик бандининг учинчи хатбошисидаги «юкни жўнатувчи» деган сўзлар «юкни қабул қилувчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. Ўзбек тилидаги матннинг 32-банди «42,» рақамидан кейин «43,» рақами билан тўлдирилсин.
а) 22, 23 ва 24-сатрлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
22.
Санитария-эпидемиология хулосаси
406
СЭЗ
»;
23.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ёввойи ўсимликлар ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно)
407
ГКЭ_РСТ
24.
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ёввойи ҳайвонлар, уларнинг қисмлари, ҳаёт фаолияти маҳсулотлари, зоологик коллекциялар, ўлжалар ва тулумларни олиб кириш ва олиб чиқиш учун рухсатномаси (CITES рухсатномаси бундан мустасно)
408
ГКЭ_ЖВТ
б) қуйидаги мазмундаги 611-сатр билан тўлдирилсин:
«
611.
Жўнатишдан олдин назоратдан ўтказиш далолатномаси
820
АПИ
»;
в) қуйидаги мазмундаги 75-сатр билан тўлдирилсин:
«
75.
Божхона қийматини аниқлаш усули
904
МЕТОД
».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 596-модда)