1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР ВА ҲАРБИЙ МАЖБУРИЯТЛИ ШАХСЛАРНИНГ, ОДДИЙ АСКАРЛАР ҲАМДА БОШЛИҚЛАР ТАРКИБИГА КИРУВЧИ ШАХСЛАРНИНГ ДАВЛАТ МАЖБУРИЙ ШАХСИЙ СУҒУРТАСИ ТЎҒРИСИДА» 1994 ЙИЛ 26 ЯНВАРДАГИ 38-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита ҳарбий хизматчиларининг ижтимоий ҳимояланганлигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида» 1994 йил 26 январдаги 38-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 1-сон, 6-модда) қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1-банднинг иккинчи хатбошида «ва Давлат божхона қўмитасига» сўзлари «Давлат божхона қўмитасига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитага» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-бандда «ва Давлат божхона қўмитаси» сўзлари «Давлат божхона қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 16 сентябрь,
431-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 55-модда)