1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Молия / Инвестициялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 4 апрелдаги ПҚ-2868-сон қарорини ижро этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 09/19/390/3111-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига:
2020 йил 31 декабрга қадар муддатда материаллар, техника ва ускуналар, хизмат транспорт воситалари, офис мебели ва жиҳозлари, компьютерлар ва ташкилий техника, шу жумладан уларга дастурий таъминотини тендер ва (ёки) Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан тадбиркорлик субъектларидан энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидини ўтказмасдан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга афзаллик берилган ҳолда энг яхши таклифларни саралаш асосида амалга оширишга;
энг яхши таклифларни саралаш асосида (тендер ўтказмасдан) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, инвестиция фаолияти, инвестиция лойиҳалари ҳамда инвестиция контрактларини экспертиза қилиш масалаларида тажрибаси бўлган нуфузли халқаро консалтинг компаниялари ва маслаҳатчиларини жалб қилишга;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
3. Белгилансинки, давлат органлари томонидан халқаро инвестициявий ва иқтисодий форумлар ҳамда бошқа турдаги халқаро инвестициявий ва иқтисодий тадбирларнинг ўтказилиши Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишган ҳолда амалга оширилади.
4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 майдаги 390-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 09/19/390/3111-сон)