1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.14.00 Юкларни ташиш (транзит) (шунингдек, 03.11.11.00 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ТОЖИКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЮК АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА ҲУДУДИ ОРҚАЛИ КИРИБ КЕЛИШИ, ЧИҚИБ КЕТИШИ ҲАМДА ТРАНЗИТИ УЧУН ЯГОНА ЙИҒИМ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиши учун йиғимларни ҳисоблаш тизимини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Қозоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан 1999 йил 26 майдаги 643-сон қарори билан автотранспорт воситаларининг Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ўтиш учун 300 АҚШ долларига тенг миқдорда йиғим жорий этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси буйруғи билан Қозоғистон Республикасининг автотранспорт воситаларига нисбатан тўловнинг 300 АҚШ долларига тенг миқдордаги тегишли нормалари жорий этилганлиги эътиборга олинсин.
2. 1999 йил 16 сентябрдан бошлаб Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан ўтадиган юк автотранспорт воситалари учун ана шундай тўлов белгилансин.
Тожикистон Республикаси битта юк автотранспорт воситаси ва автобуснинг Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудуди орқали кириб келиши, чиқиб кетиши ва транзит бўйича ўтиши учун тўлов 300 АҚШ долларига тенг миқдорда белгилансин.
(2-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 февралдаги 58-сонли қарори таҳририда)
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали ўтказиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Л.А. Ахметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 15 сентябрь,
429-сон
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 54-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 1-сон, 9-модда)