МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ИШЛАБ ЧИҚИШ ТЎҒРИСИДА
Ишлаб чиқаришда меҳнатнинг муҳофаза қилинишини таъминлаш учун «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳамда бозор қайта ўзгартиришлари шарт-шароитларига жавоб берадиган меъёрий базани яратиш, шу асосда мулкчиликнинг барча шакллари ва ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналарда ишловчи ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари ва нормаларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш ва жорий этиш Дастури 1-иловага* мувофиқ;
2. Белгилаб қўйилсинки, меҳнатни муҳофаза қилишга доир белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва келишиб олинган қоида ва нормалар тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига ёки Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига назоратдаги объектлар бўйича тасдиқлаш учун киритилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган қоида ва нормалар бундан мустасно.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 28-сон, 321-модда)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.01.00 Умумий масалалар]
3. Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификатлаш маркази, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда ушбу Дастурга кирмаган стандартларни, хавфсизлик техникаси қоидаларини, санитария норма ва қоидаларини таҳлил қилсинлар, мулкчилик шаклларидан ва ишлаб чиқариш усулларидан қатъи назар, корхоналарда келгусида қўлланиш учун қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлашнинг аниқ режаларини тузсинлар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
4. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бюджетдан маблағ билан таъминламайдиган ҳамда ушбу Дастурга мувофиқ масъул ижрочилар сифатида жалб этилган бошқа ташкилотлар норма ва қоидаларнинг қайта кўриб чиқилишини ҳамда ушбу ишлар учун зарур маблағларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига Дастурнинг бюджет ҳисобидан маблағ таъминланадиган масъул ижрочилари томонидан бажариладиган меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш бўйича ишларни Иш билан таъминлаш жамғармасининг республикага тегишли қисми маблағларидан молиялаштиришга рухсат этилсин.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
5. «Меҳнат» нашриёти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тавсиясига кўра, меҳнатни муҳофаза қилишга доир ишлаб чиқилган норма ва қоидаларни, бошқа нормативлар ва қўлланмаларни вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ўз вақтида нашр этишни таъминласин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
6. Вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, шунингдек мулкчилик шаклларидан ва ишлаб чиқариш усулларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар барча ходимларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича янги қабул қилинган нормативларни ўргатсинлар ва иш жараёнида уларга қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 12 июль,
267-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 июлдаги 267-сон қарорига 2-ИЛОВА
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
ТАРТИБИ
Мазкур Тартиб «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан тайёрланган ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш, янгиларини тасдиқлаш, шунингдек амал қилаётганларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишнинг ягона тизимини белгилайди.
1. Мазкур Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби (кейинги ўринларда «Тартиб» деб аталади) вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, ташкилотлар ва мулкчиликнинг ҳар қандай шаклларидаги ва ишлаб чиқариш усулларидаги корхоналарга, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини (кейинги ўринларда «Қоидалар» деб аталади) ишлаб чиқувчи ва уларни қайта кўриб чиқувчи шахсларга татбиқ этилади.
2. Қоидалар ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ёки қайта кўриб чиқилиши, уларнинг келишилиши, тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши учун вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, агентликлар ва уюшмалар жавобгар ҳисобланади.
3. Қоидалар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, стандартлар, қурилиш, санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативлари талаблари, эргономик талаблар ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилиши керак.
4. Қоидаларни тасдиқлаган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар уларнинг давлат стандартлари, қурилиш, санитария нормалари ва қоидалари, гигиена нормативлари талабларига мувофиқлигини мунтазам текширишлари ҳамда зарурият бўлганда тегишли ўзгартиришлар киритишлари керак.
5. Қоидалар уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар қайта кўриб чиқилиши мумкин. Қоидаларни қайта кўриб чиқишга:
қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ҳамда давлат органлари томонидан тасдиқланган бошқа норматив ҳужжатларнинг ўзгариши;
янги техника ва технология жорий этилиши асос бўлиб ҳисобланади.
6. Вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда тасдиқланган Қоидаларни ўзларига қарашли муассасалар, ташкилотлар, корхоналарга етказади ва уларнинг бажарилишини ташкил этади.
меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги.
8. Ноишлаб чиқариш тармоқлари (савдо, маданият ташкилотлари, давлат муассасалари) шунингдек, электр қурилмаларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш, уларни тузатиш, монтаж қилиш, ўрнатиш ва қуриш билан боғлиқ жараёнлар, телерадио корхоналари ва алоқа корхоналари, транспортда ташиш, сақлаш, ташиш жараёнлари ва бошқа жараёнлар учун Қоидалар мазмунига тармоқларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бўлимлар қўшилиши мумкин.
III. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИ БЎЛИМЛАРИ МАЗМУНИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
9. «Умумий қисм» бўлимида Қоидалар қўлланилиши ва татбиқ этилиши, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилиш тўғрисидаги маълумотлар баён қилиниши керак.
10. «Хавфсизликка қўйиладиган умумий талаблар» бўлимида:
Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил қилиш;
ходимларни ўқитишни, уларнинг билимларини текширишни ва уларга йўриқнома беришни ташкил этиш;
йўл қўйиладиган санитария нормалари даражалари, концентрациялар ва бошқа параметрлар кўрсатилган ҳолда аниқ бир ишлаб чиқариш учун хос бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари рўйхати;
уларга нисбатан меҳнат хавфсизлигининг қўшимча талаблари қўйиладиган юқори хавф-хатарли касблар ва ишлар рўйхати;
жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш зарурлиги;
касб-кор танлови ўтказилиши зарурлиги;
ходимларни ишлаб чиқариш жараёнида қатнашишга қўйиш шарт-шароитларига қўйиладиган талаблар;
Қоидалар татбиқ этиладиган ишлаб чиқариш жараёнларига хос бўлган ёритиш, ҳарорат режими, намлик ва бошқа омиллар бўйича санитария қоидалари ва гигиена нормативлари талаблари;
корхоналарнинг ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган талаблар;
шамоллатиш, иситиш, ҳавони совутиш, сув қувури, канализация, энергия билан жиҳозлаш ва ёритишга қўйиладиган талабларни ўз ичига оладиган бинолар, иншоотлар, иморатлар, ишчи ўринларига муҳандислик жиҳатидан жиҳозлашга қўйиладиган талаблар;
маиший иморатларга, уларнинг сонига, ҳолатига ва жойлашишига қўйиладиган талаблар;
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича талаблар;
меҳнати хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг таъсири ва бошқалар билан боғлиқ бўлган ходимлар учун меҳнат режимига, дам олиш ва овқатланиш учун танаффусларга, сменанинг давом этиши чекланишига қўйиладиган талаблар назарда тутилиши керак.
11. «Ишлаб чиқариш (технология) жараёнларига қўйиладиган талаблар» бўлимида;
технология ҳужжатларида ҳисобга олиниши керак бўлган хавфсизлик талаблари;
ишлаб чиқариш жараёнларига қўйиладиган ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари;
ходимларнинг ҳимоя қилинишини ва ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарининг авария пайтида узиб қўйилишини таъминлайдиган технологик жараёнларни назорат қилиш ва бошқариш тизими;
айрим технология операцияларида хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари пайдо бўлганлиги тўғрисида ўз вақтида маълум қилиш усуллари;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари мавжуд бўлган ёки камроқ интенсивликка эга бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, жараёнлар ва операциялар пайдо бўлиши билан боғлиқ технология жараёнлари ва операцияларини алмаштириш тадбирлари;
технология жараёни бузилган тақдирда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлашга қўйиладиган талаблар;
бирламчи материалларга, ярим маҳсулотга ва ярим тайёр маҳсулотларга қўйиладиган талаблар;
бирламчи материаллар, ярим маҳсулот, чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини сақлаш ва транспортда ташишга қўйиладиган талаблар;
хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаи ҳисобланган ишлаб чиқариш чиқиндиларини ўз вақтида чиқариб ташлаш ва зарарсизлантиришга қўйиладиган талаблар;
ходимларнинг бирламчи материаллар, ярим маҳсулот, чала тайёр маҳсулотлар, тайёр маҳсулот ва ходимларга зарарли таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш чиқиндилари билан бевосита алоқада бўлишини истисно этувчи чора-тадбирлар;
ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича талаблар белгиланади.
муайян технология жараёнида фойдаланиладиган аниқ ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари хавфсизлигига қўйиладиган талаблар. Ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар давлат стандартига мувофиқ бўлиши керак. Хавфсизликнинг аниқ талаблари амалдаги стандартларга мувофиқ асбоб-ускуналарнинг алоҳида гуруҳлари ва турларига белгиланади;
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналарини, коммуникацияларни жойлаштиришда хавфсизлик шартлари. Ҳар бир асбоб-ускуна, асбоб-ускуналар билан ишлаб чиқариш бинолари, иншоотлар деворлари ўртасидаги масофа технология лойиҳалаштирилиши нормаларига, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади;
муайян технология жараёнига татбиқан иш жойларига қўйиладиган хавфсизлик талаблари;
зарарли омиллар таъсири даражасининг амалдаги санитария нормалари билан белгиланган миқдоргача пасайишини таъминловчи усуллар ва чора-тадбирлар;
ходимларни хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, қўшимча равишда қўлланиладиган технология таъсиридан ҳимоя қилиш усуллари ва меҳнат шароитлари.
тузатиладиган участкани ажратиш (тўсиб қўйиш) зарурлиги ва тузатишдан олдинги махсус ишларни бажариш;
тузатиш ишлари хавфсиз олиб борилишини таъминлайдиган махсус талаблар, шу жумладан электр энергиясини тўхтатиб қўйиш ва бериш, ишловчининг ёнида асбоб-ускуна бўлганда очиқ майдонларда ва бинода, зинапояларда ва кўтариш механизмларида ишлаш шартлари, ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва бошқалар;
асбоб-ускуналар ва мосламаларни тузатишга топшириш ва уларни фойдаланишга қабул қилиб олиш тартиби.
14. «Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари бузилганлиги учун ходимларнинг жавобгарлиги» бўлимида Қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги учун мансабдор шахслар ва ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган жавобгарлиги белгиланиши керак.
IV. МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
15. Қоидалар талабларини баён қилиш ҳар хил талқин қилиш имкониятини истисно қилувчи лўнда ва аниқ бўлиши керак. Мажбурий талабларни баён қилишда Қоидаларда «керак», «лозим», «зарур» ва улардан ҳосил бўлувчи сўзлар қўлланилади.
16. Қоидаларни баён қилишда:
белгиланган тартибда қабул қилинган атамалар ва таърифлар;
СИ тизимида ифодаланган физик миқдорлар қўлланилиши керак.
17. Ҳажми ва мазмунига боғлиқ равишда Қоидалар ўз номига эга бўлган алоҳида бўлимларга бўлинади. Бўлимларга Рим рақамлари билан бошдан охир бир тартибдаги рақамлар қўйилиши керак, барча бўлимларнинг кичик бўлимлари бошдан охир бир тартибдаги араб рақамлари билан белгиланади.
Қоидалар матнига иловаларда «1-илова» ва ҳоказо мажбурий белгилар қўйилган ҳолда бошдан охир бир тартибдаги рақамлар қўйилади, жадвалларга «1-жадвал» ва ҳоказо ҳолда мажбурий белги қўйилган ҳолда бошдан охир бир тартибдаги рақамлар қўйилади.
18. Қоидаларнинг ҳар бир бандида битта тугалланган норматив кўрсатма бўлиши керак.
19. Жадваллар, графиклар, хариталар, схемалар, ҳужжатлар ва бланкаларнинг намуналари, қоидага кўра, иловаларда жойлаштирилиши, матнда эса тегишли ҳаволалар кўрсатилиши керак.
20. Қоидаларнинг сарварағи 1-иловага мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Сарварақнинг ички томонида (2-илова) қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Қоидаларни ишлаб чиқувчилар (муаллифлар);
Қоидаларнинг қисқача тавсифи;
Қоидалар қўлланиладиган соҳа;
Қоидалар биринчи марта ишлаб чиқилганлиги ёки илгари амал қилган ҳужжат асосида қайта кўриб чиқилганлиги (улар қайси ҳужжат ўрнига яратилганлиги кўрсатилиши керак);
Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги томонидан тасдиқланадиган Қоидалар, шунингдек Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳам келишилиши керак.
(22-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
23. Белгиланган тартибда келишилган Қоидалар масъул ижрочилар томонидан тегишлилиги бўйича тасдиқлаш учун Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 7-сон, 36-модда)
24. Вазирликлар ва идоралар белгиланган тартибда тасдиқланган Қоидаларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборадилар.