1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 14 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1831-4]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/20-сонли «Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1831-7, 29.06.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги ПҚ-2826-сон «Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 17 майдаги 12/2-сон қарори (рўйхат рақами 1831, 2008 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 258-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк Раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 6 май,
9/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 6 майдаги 9/1-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
биринчи хатбошидаги «департаментига» деган сўз «бошқармасига» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «департаменти» деган сўз «бошқармаси» деган сўз билан алмаштирилсин.
2. 48-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Кассирнинг «Эскирган» ёзувли тўртбурчак муҳри босилган пулларни қайта муомалага чиқиб кетишига йўл қўймайди ва ушбу «Эскирган» пулга ўз муҳрини босган кассир шахсан жавобгар ҳисобланади.».
3. 50-банднинг иккинчи хатбошиси «1000 сўмлик учун — эни 15 мм. бўлган битта кўк йўлли» деган сўзлардан кейин « ,5000 сўмлик учун — эни 15 мм. бўлган битта тўқ жигар ранг йўлли, 10000 сўмлик учун — эни 15 мм. бўлган иккита яшил йўлли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
4. 57-банддаги «ва 1000 сўмликлар» деган сўзлар «, 1000, 5000 ва 10000 сўмликлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«в) омонатчиларга омонатлар бўйича фоизлар тўлаш ҳамда омонатни қайтариш омонат кассалари орқали Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) талаблари бўйича.».
7. 221-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги инкассация бирлашмасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 266-банддаги «бланкалар «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисидаги низом»га (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 3-сон, 28-модда)» деган сўзлар «бланкалар Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2437, 2013 йил 20 март)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 325-банднинг иккинчи хатбошисидаги «тартиби «Айирбошлаш шохобчаси тўғрисида»ги низомга (рўйхат рақами 2183, 2011 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 3-сон, 28-модда)» деган сўзлар «тартиби Ваколатли банкларда жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2437, 2013 йил 20 март)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«335. Банкдан ташқарида жойлашган операцион кассаларда нақд пулларни омонатларга қабул қилиш, улар бўйича фоизлар тўлаш ҳамда омонатни қайтариш Ўзбекистон Республикаси банкларида депозит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 2711, 2015 йил 26 август) талабларига мувофиқ амалга оширилади.».
биринчи хатбошидаги «Марказий банк ҳузуридаги Инкассация бирлашмасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Халқ банки инкассация хизмати орқали пенсия ва нафақа пулларини тарқатиш мақсадида бошқа банклардан нақд пулларни олиш ва Халқ банки филиалларига етказиш фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳудудий Бош бошқармалари фармойишларига асосан амалга оширилиши лозим.»;
12. 344 ва 407-бандлардаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Инкассация бирлашмаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 349-банддаги «инкассация бирлашмаси» деган сўзлар «инкассация хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«375. Пул, танга ва бошқа қимматликларни ташиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг жойлардаги бошқармалари (бўлимлари) орқали томонлар ўртасида тузилган шартномалар, банкларнинг ёзма буюртмалари ва Марказий банк ва унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида амалга оширилади.
Бошқа тижорат банклари филиалларида очилган «22632 — «Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлинмалари томонидан Пенсия ва нафақаларни нақд пулда тўлаш учун молиялаштирилган компенсация ва бошқа тўловлар учун маблағлар» ҳисобварағига молиялашган пенсия ва нафақани тўлаш учун нақд пул маблағлари Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси фармойишига асосан инкассация хизмати орқали Халқ банкининг тегишли филиалларига етказиб берилади.
Фармойишлар тўрт нусхада тайёрланиб, унинг биринчи нусхаси қимматликларни жўнатувчи банкда, иккинчи нусхаси қимматликларни қабул қилиб олувчи банкда, учинчи нусхаси инкассация хизматида (жойларда бошқармаларда) ва тўртинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Эмиссия-касса операциялари бошқармасида (жойларда Эмиссия-касса операциялари бўлинмаларида) назорат олиб бориш учун сақланади.
Шунингдек, бир банкдан бошқа банкка пул, танга ва бошқа қимматликларни ташишда Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг фармойиши икки нусхада расмийлаштирилиши мумкин. Бунда, фармойишнинг бир нусхаси инкассация хизматининг ҳудудий бошқармасида, яна бир нусхаси Марказий банк ҳудудий Бош бошқармасининг Эмиссия-касса операциялари бўлинмаларида сақланади ҳамда фармойишнинг нусхалари қимматликларни жўнатувчи ва қимматликларни қабул қилиб олувчи банкларга электрон кўринишда (PDF, TIF) юборилади.
Банклар (филиаллар) томонидан миллий ва чет эл валюталаридаги нақд пуллар ҳамда бошқа қимматликларни бевосита ўзлари (самонос) ташишга йўл қўйилмайди.».
16. 386-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 409-банддаги «инкассация бирлашмасининг» деган сўзлар «инкассация хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«398. Агар йўлда ҳаракатланаётган транспорт бузилиб қолса ёки бошқа йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, махсус автотранспортнинг ҳаракатланиши учун илож бўлмаса, инкассация бригадасининг бошлиғи бу ҳақда зудлик билан инкассация хизмати ёки унинг ҳудудий бошқармасига ҳамда Марказий банкнинг Эмиссия-касса операциялари бошқармасига хабар бериши шарт. Инкассация хизмати ёки унинг ҳудудий бошқармаси зудлик билан қимматликларни белгиланган жойга бут ва ўз вақтида етказиб бориш, уларнинг дахлсизлигини таъминлаш мақсадида, содир этилган ҳодиса сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш чораларини кўриши шарт.».
18. 413-банддаги «инкассация бирлашмасига» деган сўзлар «инкассация хизматига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 1-илованинг 5-бандидаги «1000» рақами «10000» рақами билан алмаштирилсин.
20. 2-илованинг 5-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги инкассация бирлашмасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 6-илованинг 33-хатбошисидаги «Марказий банк ҳузуридаги инкассация бошқармалари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Республика инкассация хизматининг жойлардаги бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 19-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
23. 23-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин
24. 33-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
25. 34-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инкассация бирлашмаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика инкассация хизмати» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
26. 38-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 4-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
27. 46-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 5-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
28. 51-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 6-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 19-ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 23-ИЛОВА
Жўнатилаётган қимматликлар Р Ў Й Х А Т И
20 ___ йил «___»_____________________________________________________________________________ Жўнатувчи банк номи_________________________________________________________________________ Қабул қилувчи банк номи ______________________________________________________________________ Инкассаторлар гуруҳи бошлиғи____________________________________________________________ орқали
(Ф.И.Ш.)
Яроқли пул ва тангаларни (яроқли, эскирган (кераксизи ўчирилсин) жўнатамиз. Кўрсатилган қимматликларни олинганлиги ва баланснинг тегишли ҳисобварағига киритилганлиги ҳақида тасдиқлашингизни сўраймиз.
бўйича текшириб қабул қилиб олинди. Қимматликлар қабул қилинганлиги ҳақида имзоланган ушбу рўйхат унда кўрсатилган қимматликларни ҳисобдан чиқариш учун асос бўла олмайди.
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 33-ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 38-ИЛОВА
Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА
«Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқномага 46-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ___________________________________________________________________________________________ (банк номи) 10102 ҲИСОБВАРАҒИ БЎЙИЧА НАҚД ПУЛ ЗАХИРАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ К И Т О Б И
20 ___ йил «_____» _______________________ да бошланди 20 ___ йил «_____» _______________________ да тугалланди
Ушбу китобга ёзувлар унинг тўлгунига қадар киритилади
______________ ойи
_____ га қолдиқ
_____ га қолдиқ
_____ га қолдиқ
Тўловга яроқли пуллар
1 сўм
3 сўм
5 сўм
10 сўм
25 сўм
50 сўм
100 сўм
200 сўм
500 сўм
1000 сўм
5000 сўм
10000 сўм
Жами:
Эскирган пуллар
1 сўм
5 сўм
10 сўм
25 сўм
50 сўм
100 сўм
200 сўм
500 сўм
1000 сўм
5000 сўм
10000 сўм
Жами:
Тўловга яроқли металл тангалар
1 тийин
3 тийин
5 тийин
10 тийин
20 тийин
50 тийин
1 сўм
5 сўм
10 сўм
25 сўм
50 сўм
100 сўм
500 сўм
Жами:
Нуқсонли металл тангалар
1 тийин
3 тийин
5 тийин
10 тийин
20 тийин
50 тийин
1 сўм
5 сўм
10 сўм
25 сўм
50 сўм
100 сўм
500 сўм
Жами:
Ҳаммаси бўлиб:
Бошқарувчи
Имзолар
Имзолар
Имзолар
Бош бухгалтер
Касса мудири
(китобнинг охирги варағи)
ТАСДИҚЛОВЧИ ЁЗУВ Ушбу китобда рақамланган ва ипдан ўтказилган жами _____________________________________ варақлар мавжуд (сони сўз билан ёзилади) _______________ - рақамдан _____________ - рақамгача