«Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:».
«Мазкур Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (БҲМС) Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Лизинг тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини меъёрий тартибга солиш тизимининг элементи ҳисобланади.»;
«33. Молиявий ижарада ҳар бир ҳисобот даври учун молиявий ижара объекти бўйича амортизация ажратмаси каби харажатлар юзага келади. Молиявий ижара объектлари бўйича амортизацияни ҳисоблаш ижарачи (лизингга олувчи) томонидан Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (5-сонли БҲМС) «Асосий воситалар»га (рўйхат рақами 1299, 2004 йил 20 январь) мувофиқ амалга оширилади.».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 512-модда)