toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 05.10.2018
Ҳужжат 19.06.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 2-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 16 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2114-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 сентябрдаги 128, 31, 2018-69, 27/18-сонли «Тижорат банклари, шу жумладан бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2114-2, 04.10.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПФ-5022-сон «Иқтисодий ночор корхоналарни қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кенгайтириш ҳамда тижорат банкларининг кўчмас мулк объектлари негизида янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 31 майдаги 47, 97, 2010-21, 20/1-сон қарори (рўйхат рақами 2114, 2010 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 24-25-сон, 208-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари, шу жумладан, бошқа инвесторлар иштирокида банкрот корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарнинг асосий воситалари ва номоддий активлари бўйича амортизация ажратмаларини ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 2-банди учинчи хатбошисидан «аукцион ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июнь,
75-сон
Иқтисодиёт вазири Г. САИДОВА
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июнь,
135-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июнь,
2017-27-сон
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари С. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 июнь,
11/3-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 511-модда)