1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Нукус шаҳрида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида
Қорақалпоғистон Республикасида замонавий энергия тежовчи ускуналар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил қилиш ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни янада маҳаллийлаштириш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
1. «Ўзбекэнерго» АЖнинг умумий қиймати 8 млн. АҚШ доллари бўлган «Нукус шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси) электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «Nukuselektroapparat» МЧЖ корхонасини ташкил этиш» (кейинги ўринларда — инвестиция лойиҳаси) инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ва 2017 йилнинг 1 сентябрига фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, умумий қиймати 8 млн. АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаси «Tanotrade AG» компаниясининг (Швейцария) 80 фоиз улуши ва «Toshelektroapparat» МЧЖ ХК (Ўзбекистон Республикаси) томонидан маҳаллий инвестициялар эквиваленти 20 фоиз улуши бўлган тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб этиш орқали амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
3. Қуйидагилар инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
«Nukuselektroapparat» МЧЖ — буюртмачи;
«Иссиқликэлектрлойиҳа» АЖ — бош лойиҳа ташкилоти;
«Element Plus» МЧЖ — бош пудратчи ташкилоти этиб белгилансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.03 Рухсат бериш тартиб-таомиллари (шунингдек, 09.01.05.03га қаранг)]
4. Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида 2017 йилнинг 15 августигача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга, истисно тариқасида, рухсат этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
5. Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш қўмитаси 2017 йилнинг 15 августигача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказишни ҳамда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилиши юзасидан лозим бўлган давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бир ой муддатда белгиланган тартибда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича «Nukuselektroapparat» МЧЖ корхонаси қурилишига ер майдони ажратилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.05.00 Саноат ускуналари, машиналари ва асбобларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш. Асосий фондларнинг амортизацияси]
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзбекнефтгаз» МХК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ўз маблағлари ҳисобига, мансублиги бўйича, қурилиш ҳудудига тушган амалдаги муҳандислик коммуникацияларини кўчириш ва улаш, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ уларнинг узлуксиз ишлаб туришини ҳисобга олган ҳолда, муҳандислик коммуникациялари ва темир йўл линиясини улаш, бош пудрат ташкилотлари ўзларининг бўлинмаларини белгилашни ва тайёрловчи-заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьютерлари) билан тендер савдоларисиз энг яхши таклифлар асосида, импорт қилинаётган товарларни албатта юклаш олди инспекциясини ўтказиш шарти билан, ускуна ва материаллар, эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва узеллар етказиб берилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига қурилиш ҳудудига тушган мавжуд водопровод тармоқларини кўчириш ва уланишига лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ марказлашган инвестициялар ажратишни таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2022 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзқурилишиматериаллари» АК ва «Ўзбекнефтгаз» МХК «Nukuselektroapparat» МЧЖ иш ҳужжатлари асосида тақдим этилган талабномалари бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган цементни бошқариладиган нархларда ва ёнилғи-мойлаш материалларини ўртача баҳоланган нархларда тўғридан-тўғри тузилган шартномалар бўйича ажратилиши ва етказилишини таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 июнь,
ПҚ-3055-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 24-сон, 495-модда, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)