1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.02.00.00 Молия ва иқтисод соҳасидаги бошқарув;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги «Молия органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-2847-сонли қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 июнь,
ПҚ-3043-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 июндаги ПҚ-3043-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартишлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 31 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-718-сонли қарори:
а) номланишидаги, 3- ва 4-бандлардаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки мазкур вазифаларни бажарилиши юклатилган шахслар киритилади.»;
«15. Департаментга Вазирлар Маҳкамаси қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари комплекси раҳбарининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ҳамда моддий таъминоти, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштириладиган директор бошчилик қилади»;
«Жамғарманинг маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши масалалари бўйича назорат тартибидаги ўлчашларни ўтказиш асосида қарор қабул қилади, уларнинг натижаларини кўриб чиқади, улар асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қонун ҳужжатларига мувофиқ қарорлар қабул қилади ва зарур чоралар кўради».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-1958-сонли қарорининг:
а) 1-банди учинчи хатбошидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 30 нафардан иборат бўлган янгиланган тузилмаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин, унинг таркибида мелиорация ишларининг сифати устидан жойларда техник назорат ўрнатиш, уларнинг белгиланган нормативлар ва лойиҳа параметрларига мувофиқлиги, шунингдек, бажарилган ишларнинг ҳажмларини назорат тартибида ўлчашни таъминлайдиган мелиорация ишларини техник кузатиб бориш минтақавий гуруҳларини ташкил этиш назарда тутилсин».